Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2209-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/4-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2209, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 111-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 24 январь,
2/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/7-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
б) муқаддимадан «Кредит уюшмалари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда),» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомда:
а) номидан «кредит уюшмалари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) муқаддимадан «Кредит уюшмалари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 65-модда),» ва «кредит уюшмалари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
в) 1-банддан «омонатчилар,» ва «кредит уюшмалари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошисидан «омонатчилар,» деган сўз чиқариб ташлансин;
д) 13-банднинг тўртинчи хатбошисидан «омонатчилар ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 96-модда)