ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Қўшкўпир тумани ҳокимининг
Қарори
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 7, 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан.
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни 2012 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди
2. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун , ходимларнинг ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 420 та иш ўрни белгилансин.
Ушбу тоифага қуйидагилар киради:
| ёлғиз ота , ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар: | 7 фоиз (13 киши); |
| таълим муассасаларини тугатган ёшлар: | 7 фоиз (241 киши); |
| муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар: | 7 фоиз (65 киши); |
| ногиронлар: | 3 фоиз (12 киши); |
| бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар: | 7 фоиз (16 киши); |
| жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган , жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар: | 7 фоиз (19 киши) |
миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.
3. Ушбу тоифа шахслар учун, шу жумладан қуйидагилар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари:
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;
бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазо ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун —уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари ташкил қилинсин.
4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган касб ва лавозимлар 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
6. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ва ташкилотнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинсин.
7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун ортиқча иш ўринлари ташкил этишга сарфланган маблағларни бир қисмини бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
8. Туман «Ҳаёт кўзгуси» газетаси муҳарриридан ушбу қарорни газетада эълон қилиш сўралсин.
9. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А.Бобожонов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-бандида кўрсатилган корхона ва ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин.
10. Қўшкўпир туман ҳокимининг 2011 йил 28 сентябрдаги 717-қ-сонли қарори бекор қилинсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари О.Артиқов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М.И. АЛЛАБЕРГАНОВ
Қўшкўпир тумани,
2012 йил 29 август,
918-қ-сон