Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимининг
Қарори
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА 2013 ЙИЛ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2012 йил 21 августдаги № 754-сонли алоқа хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналадиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2013 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш (2-иловага мувофиқ) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар учун жами 7 фоиз (550 киши), шундан ногиронлар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ 3 фоиз (17 киши) миқдорида ва 4 фоиз (533 киши) учун иш жойларини банд қилиб қўйиш ёки барпо этиш белгилансин.
Жумладан, умумий банд қилиб қўйилган ёки барпо этиладиган иш жойларига нисбатан:
а) ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга хамда кўп болали ота-оналар 1,4 фоиз (7 киши);
б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар 75,6 фоиз (367 киши);
в) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 4,1 фоиз (20 киши);
г) ногиронлар 3 фоиз (15 киши);
д) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 1,3 фоиз (6 киши);
е) жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар 2,2 фоиз ( 11 киши);
ж) ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 12,3 фоиз (60 киши)
3. Иш берувчилар ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормаларига ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
Бунда:
а) ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
в) ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
г) жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.
4. Корхона, муассаса ва ташкилотлар йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмда иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига йил бошлангунгача ёзма равишда ахборот беришни таъминласин.
5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш корхона, муассаса, ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлаб, бу тўғрида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ёзма равишда ахборот бериш вазифаси юклатилсин.
6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда корхона, муассаса ва ташкилотлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига;
давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдорда ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.
7. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 3-иловага мувофиқ ахборот бериб бориш юклатилсин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказ директори Э. Бозоровга бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловаларда кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари эътиборига қуйидагилар етказилсин:
корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
ушбу иш ўринларига қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш ўринларни банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган корхона, муассаса ва ташкилотларга жарималар солиш тўғрисида ёзма ахборотни бериб бориш топширилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Ҳоким С. АЗИЗОВ
Косон т.,
2012 йил 17 сентябрь,
849/09-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 17 сентябрдаги 849/09-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида 2013 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича ишчи комиссия
ТАРКИБИ :
| 1 | Ш.Авизова | Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раиси |
| 2 | Э. Бозоров | Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари |
|
АЪЗОЛАРИ | ||
| 3 | А. Амонов | Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори |
| 4 | К. Норқулов | Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи |
| 5 | Ф. Норбутаев | «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Туман кенгаши раиси |
| 6 | Ф. Муханов | «Маҳалла» жамғармаси Туман бўлими раиси |
Туман ҳокимининг 2012 йил 17 сентябрдаги 849/09-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Косон тумани бўйича 2013 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш белгиланган корхоналар
РЎЙХАТИ
| Т/р |
Корхона, ташкилот ва муассасаларининг номи |
манзили |
Корхоналарда рўйхатда турган ходимлар сони (киши) |
Белгиланган иш жойларининг банд қилиб қўйиш | Корхонада ишлаётган ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар сони | Ҳакикатда барпо этиладиган ёки ажратилган иш жойлари (сони) | Шундан (10-устун буйича) | ||||||||||
| Ногиронлар учун 3 фоиз | Бошқа тоифадагилар учун 4 фоиз | Жами | Ногиронлар (сони) | Бошқа тоифадагилар (сони) | Ногиронлар (сони) 9- 7-4 | Бошқа тоифадагилар (сони) 11-8-5 | 14 ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғизота, ёлгиз она ва кўп болали ота-оналар | Таълим муассасаларини тугатган ёшлар | Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар | Ногиронлар | Пенсия ёшга яқинлашиб қолган шахслар учун (сони) | Жазони ўташ муассаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар | Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни бошқа тоифалари | ||||
| А | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
| 1 | Косон Ободонлаштириш бошқармаси | косон | 187 | | 13 | 13 | | | | 13 | 1 | 5 | 0 | 1 | | 2 | 4 |
| 2 | Косон агро-бизнес касб-хунар коллежи | косон | 41 | | 3 | 3 | | | | 3 | 1 | 2 | | | | | |
| 3 | Сил касалликларига карши диспансери | косон | 41 | | 3 | 3 | | | | 3 | | 3 | | | | | |
| 4 | "Косон дон махсулотларини кабул килиш" масъулияти чекланган жамияти | косон | 365 | 3 | 23 | 26 | | | 3 | 26 | | 21 | 1 | 1 | | 2 | 1 |
| 5 | Косон ахборот технологиялари касб-хунар коллежи | косон | 105 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 5 | | | | | 2 |
| 6 | Болалар поликлиникаси | косон | 105 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 7 | | | | | |
| 7 | Косон педагогика иктисодиёт коллежи | косон | 178 | | 12 | 12 | | | | 12 | | 10 | 2 | | | | |
| 8 | Косон саноат транспорт касб-хунар коллежи | косон | 84 | | 6 | 6 | | | | 6 | | 6 | | | | | |
| 9 | «Узгеобурнефтегаз» акциядорлик компанияси «Косон нефть газ кидирув экспедицияси» шуъба корхонаси | косон | 541 | | 38 | 38 | | 5 | | 33 | 1 | 23 | 3 | 2 | 1 | 3 | 0 |
| 10 | «НЕФТЬ ВА ГАЗ КУДУКЛАРНИ СИНАШ» очик акциядорлик жамияти | косон | 722 | 4 | 47 | 51 | 1 | 10 | 3 | 41 | 2 | 30 | 5 | 1 | 0 | 2 | 1 |
| 11 | Косон ёг-экстракцияОАЖ | косон | 1267 | 5 | 84 | 89 | 1 | 49 | 4 | 40 | | 1 | 1 | 6 | 3 | | 29 |
| 12 | Туман тиббиёт бирлашмаси | косон | 713 | | 50 | 50 | | 0 | | 50 | | 43 | | | | | 7 |
| 13 | Косон пахта тозалаш ОХЖ | косон | 1078 | 5 | 70 | 75 | | 0 | 5 | 75 | 2 | 52 | 3 | 2 | 2 | 2 | 12 |
| 14 | Беруний МТП | косон | 70 | | 5 | 5 | | | | 5 | | 5 | | | | | |
| 15 | Косон маиший хизмат курсатиш касб-хунар коллежи | косон | 114 | | 8 | 8 | | | | 8 | | 8 | | | | | |
| 16 | Косон саноат касб-хунар коллежи | косон | 102 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 7 | | | | | |
| 17 | Косон компьютер касб-хунар коллежи | косон | 177 | | 12 | 12 | | | | 12 | | 10 | | | | | 2 |
| 18 | Косон кишлок хужалик касб-хунар коллежи | косон | 94 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 7 | | | | | |
| 19 | Косон Mахсус-механизациялашган МЧЖ | косон | 91 | | 6 | 6 | | | | 6 | | 6 | | | | | |
| 20 | Косон туман газ филиали | косон | 102 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 7 | | | | | |
| 21 | Косон Дехкон (озик-овкат) бозори | косон | 41 | | 3 | 3 | | | | 3 | | 3 | | | | | |
| 22 | Гувалак МТП | косон | 45 | | 3 | 3 | | | | 3 | | 3 | | | | | |
| 23 | Агромаш тех сервис (пулоти) | косон | 46 | | 3 | 3 | | | | 3 | | 3 | | | | | |
| 24 | Косон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи | косон | 96 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 7 | | | | | |
| 25 | Болалар шифохонаси | косон | 189 | | 13 | 13 | | | | 13 | | 11 | | | | | 2 |
| 26 | Сурхон Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | косон | 31 | | 2 | 2 | | | | 2 | | 2 | | | | | |
| 27 | Косон мелиорация ва ирригация касб-хунар коллежи | косон | 78 | | 5 | 5 | | | | 5 | | 5 | | | | | |
| 28 | Косон туман Давлат санитария — эпидемиология назорат маркази | косон | 106 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 4 | 2 | 1 | | | |
| 29 | Юкумли касалликлар шифохонаси | косон | 140 | | 10 | 10 | | | | 10 | | 8 | 2 | | | | |
| 30 | Косон йул хужалиги пудрат таъмирлаш корхонаси | косон | 111 | | 8 | 8 | | | | 8 | | 6 | 1 | 1 | | | |
| 31 | Агробанк ОАТБ туман филиали | косон | 50 | | 4 | 4 | | | | 4 | | 4 | | | | | |
| 32 | Микрокредет банк ОАТБ туман филилаи | косон | 82 | | 6 | 6 | | | | 6 | | 6 | | | | | |
| 33 | Халк банки ОАТБ туман филиали | косон | 71 | | 5 | 5 | | | | 5 | | 5 | | | | | |
| 34 | Пулоти МТП | косон | 29 | | 2 | 2 | | | | 2 | | 2 | | | | | |
| 35 | Сувокова корхонаси | косон | 48 | | 3 | 3 | | | | 3 | | 3 | | | | | |
| 36 | Туман туфук комплекси | косон | 234 | | 16 | 16 | | | | 16 | | 16 | | | | | |
| 37 | Косон почта алока тармоғи | косон | 64 | | 4 | 4 | | | | 4 | | 4 | | | | | |
| 38 | Косон омухта ем шрот сотиш бирлашмаси | косон | 44 | | 3 | 3 | | | | 3 | | 3 | | | | | |
| 39 | Туман Молия булими | косон | 31 | | 2 | 2 | | | | 2 | | 2 | | | | | |
| 40 | Кишлокхужаликкимё ХАЖ Косон туман филиали | косон | 93 | | 7 | 7 | | | | 7 | | 7 | | | | | |
| 41 | Косон МТП | косон | 25 | | 2 | 2 | | | | 2 | | 2 | | | | | |
| 42 | Алатун дехкон (озиқ-овқат) бозори | косон | 20 | | 1 | 1 | | | | 1 | | 1 | | | | | |
|
Жами |
|
7851 |
17 |
533 |
550 |
2 |
64 |
15 |
486 |
7 |
367 |
20 |
15 |
6 |
11 |
60 | |