Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016 15.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2411
ONLINE TRANSLATE
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи , 15.01.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2411
Кучга кириш санаси
21.01.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2411 ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 декабрдаги 7-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2411-2, 15.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 7 апрелдаги 3-сон «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2220, 2011 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 173-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 17 февралдаги 2-сон «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қуввати 50 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2220-1, 2012 йил 16 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 128-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон

Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 декабрдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсади бўлган жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир дарча» хизмати — электр таъминоти корхонасининг таркибий бўлинмаси (ёки ваколатли ходими) томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига соддалаштирилган тартибда улаш учун зарур бўлган ишларни ташкил этилишини амалга ошириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти корхонаси — ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси — вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом талаблари истеъмолчиларга, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига ва электр таъминоти корхоналарига, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлимларига ҳамда истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартибида иштирок этадиган лойиҳа ва пудрат ташкилотларига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом ички электр қурилмаларининг пудрат ишларини амалга оширишни назарда тутмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Бир дарча» хизмати қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун талабномаларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун техник шартларни (бундан буён матнда техник шартлар деб юритилади) тайёрлашни ташкил этишни ва уларни истеъмолчиларга беришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи электр таъминоти лойиҳасини (бундан буён матнда Лойиҳа деб юритилади), шунингдек қурилиш-монтаж ва созлаш ишларини (бундан буён матнда пудрат ишлари деб юритилади) амалга оширилиши учун шартномалар тузилишини ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлими инспектори (бундан буён матнда инспектор деб юритилади) томонидан истеъмолчининг электр қурилмаларини кўрикдан ўтказилишини ва уларни эксплуатация қилишга рухсат бериш ҳақидаги далолатномани берилишини ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаси тузилишини ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улашни ва кучланиш берилишини ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмалари электр тармоқларига уланганидан сўнг истеъмолчига зарур техник ҳужжатларни ҳамда электр таъминоти шартномасини тақдим этишни (ушбу ишлар «Бир дарча» хизмати орқали лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилмаган тақдирда Лойиҳа ва техник ҳужжатларни истеъмолчига хизмат кўрсатган лойиҳа ва пудрат ташкилоти тақдим этади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субистеъмолчиларни янги ёки қўшимча электр қурилмалари қувватларини истеъмолчиларнинг электр тармоқларига улаш, шунингдек «Бир дарча» хизматидан фойдаланишни рад этган истеъмолчиларнинг (техник шартларни олишдан ташқари) электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Техник шартларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Истеъмолчилар янги ёки қўшимча электр қурилмалари қувватларини ишга туширишдан олдин техник шартларни олишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Техник шартлар истеъмолчининг ёки туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг ёхуд лойиҳа ташкилотининг талабномаси келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник шартларнинг берилиши бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи талабномани тақдим этиш вақтида Лойиҳа ишларини «Бир дарча» хизмати орқали амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, унга талабнома берилган кундан эътиборан беш иш кунидан ошмаган муддатда техник шартларни бериш билан бир вақтда лойиҳа ташкилотларининг Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартномалар лойиҳалари тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Техник шартларни олиш учун талабнома тармоқларига истеъмолчи электр қурилмалари уланиши мўлжалланаётган электр таъминоти корхонасининг «Бир дарча» хизматига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабномани қабул қилиш вақтида «Бир дарча» хизмати томонидан истеъмолчига қуйидагилар тушунтириб ўтилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларда «Бир дарча» хизмати орқали техник шартларни олиш билан бир вақтда Лойиҳа ва пудрат ишларини амалга ошириш имкони мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ва пудрат ишларини амалга оширишда «Бир дарча» хизмати таклиф этган лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг шартлари маъқул келмаганда истеъмолчиларнинг ўзлари бошқа бир лойиҳа ва пудрат ташкилотлари билан ишлар амалга оширилишини ташкиллаштирилишини талаб қилиши мумкинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар Лойиҳа ва пудрат ишларини «Бир дарча» хизмати орқали амалга оширилишини рад этадиган бўлса, техник шартларни олиши ва ушбу ишларни мустақил тарзда амалга ошириши мумкинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларининг электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича уланиш тартибини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Техник шартларни олиш учун талабномада истеъмолчининг электр қурилмаларини тавсифловчи қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий сўралган электр қувватининг миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминотининг ишончлилиги бўйича тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг ўрнашган жойи (аҳоли истиқомат қилиш пунктлари билан боғланган картографик материаллар илова қилинган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларини эксплуатацияга тушириш муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Бир дарча» хизмати талабнома келиб тушган куннинг ўзида уни рўйхатга олинишини ва техник шартларни ишлаб чиқиш учун тегишлилигига кўра электр таъминоти корхонасига ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонасига тақдим этилишини таъминлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тегишли электр таъминоти корхонаси ёки ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан талабнома келиб тушгандан бошлаб истеъмолчига техник шартларни берилиш муддати инобатга олинган ҳолда кўриб чиқилиб, техник шартлар расмийлаштирилади ва «Бир дарча» хизматига тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Техник шартлар туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг ёки лойиҳа ташкилотининг талабномаси бўйича расмийлаштирилган ҳолларда, улар «Бир дарча» хизмати орқали бевосита туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га ёки лойиҳа ташкилотига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Техник шартлар имкон қадар яқин жойлашган ишлаб турган электр тармоқларидан, тармоқларнинг ва электр қурилмаларнинг юкламасини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча қувватни улаш билан боғлиқ бўлмаган ва ишлаб турган электр тармоқларини реконструкция қилиш бўйича асосланмаган талабларни техник шартларга киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча қувватни улаш билан боғлиқ бўлган ишлаб турган электр тармоқларини реконструкция қилиш (трансформаторни, симларни, кабелларни ва бошқаларни алмаштириш) зарурияти техник ҳисоб-китобларга асосан Лойиҳа билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Истеъмолчининг электр қувватини уланиши қўшни ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан келишиш заруратини туғдирса, ушбу келишув техник шартларни бераётган тегишли ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчини жалб этмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати таклиф этган ёки унинг ўзи танлаган лойиҳа ташкилотларининг Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартнома лойиҳалари билан хизмат томонидан таништирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи тақдим этилган шартномалар лойиҳаларининг шартларига рози бўлмаган тақдирда, Лойиҳа ишлаб чиқилишини амалга ошириш учун бошқа лойиҳа ташкилотлари билан мустақил равишда шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Бунда «Бир дарча» хизмати томонидан истеъмолчига техник шартлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан тақдим этилган Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича шартнома лойиҳасини имзолаган тақдирда, «Бир дарча» хизмати бир иш куни давомида тегишли лойиҳа ташкилотига Лойиҳа ишлаб чиқилиши учун техник шартларни ва расмийлаштирилган шартномани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳани ишлаб чиқиш қуйидаги муддатларда амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалар учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан бошлаб 15 кунгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалар учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан бошлаб 20 кунгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалар учун — шартномага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳа, уни ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан ҳудудий электр таъминоти корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-монтаж схемаси Лойиҳа бўлиб ҳисобланади ва у ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисоб-монтаж схемаси электр таъминоти шартномасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидаги ҳолларда қўшимча техник шартлар олиниши ва Лойиҳа ишлаб чиқилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг электр қурилмаларини умумий қувватини ошириш талаб этилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг электр таъминотини ишончлилиги бўйича тоифасини ўзгартириш керак бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш талаб этилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчи электр қурилмаларининг умумий қуввати унинг аввал уланган қувватини ҳисобга олган ҳолда 10 кВтдан ошган тақдирда Лойиҳа ишлаб чиқилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан Лойиҳанинг келишуви ҳақ олинмасдан ва истеъмолчи жалб қилинмасдан амалга оширилади. Бунда Лойиҳани кўриб чиқиш ва келишиш муддати у тақдим этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлардан ошмаган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари учун — 3 кундан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — 5 кундан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — 7 кундан.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лойиҳа келишилгандан сўнг бир иш куни давомида тегишли лойиҳа ташкилоти уни «Бир дарча» хизматига келишув ҳужжатлари билан бирга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Пудрат ишларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Келишилган Лойиҳа олингандан сўнг бир иш куни давомида пудрат ишлари амалга оширилиши учун истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан таклиф этилган ёки истеъмолчининг ўзи танлаган пудрат ташкилотлари билан шартнома тузилишига рози бўлган тақдирда, шартнома тузиш учун «Бир дарча» хизмати Лойиҳани тегишли пудрат ташкилотларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида ушбу пудрат ташкилотлари келишилган Лойиҳага асосан икки иш куни давомида пудрат ишларини амалга ошириш шартномалари лойиҳаларини тузади ва уни «Бир дарча» хизматига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Бир дарча» хизмати истеъмолчини пудрат ташкилотларининг пудрат ишларини амалга ошириш бўйича таклиф этган шартномалари лойиҳалари билан таништиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи тақдим этилган шартномалар лойиҳаларининг шартларига рози бўлмаган тақдирда, пудрат ишларини амалга ошириш учун бошқа пудрат ташкилотлари билан мустақил равишда шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Бунда «Бир дарча» хизмати томонидан истеъмолчига техник шартлар ва келишилган Лойиҳа тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Истеъмолчи «Бир дарча» хизмати томонидан тақдим этилган пудрат ишларини амалга ошириш бўйича шартномани имзолаган тақдирда, «Бир дарча» хизмати бир иш куни давомида тегишли пудрат ташкилотига келишилган Лойиҳани ва расмийлаштирилган шартномани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудрат ташкилоти томонидан қуйидагиларнинг таъминланиши истеъмолчи билан тузиладиган шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ишларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рухсатномаларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҳамда уларни электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улашгача бўлган ишларни амалга ошириш.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пудрат ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан, шунингдек шартнома шартларига кўра пудрат ишлари учун керакли материаллар истеъмолчи томонидан етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, улар етказиб берилган кундан бошлаб 15 кунгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун — шартномада белгиланган тегишли тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилган кундан, шунингдек шартнома шартларига кўра пудрат ишлари учун керакли материаллар истеъмолчи томонидан етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, улар етказиб берилган кундан бошлаб 30 кунгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун — шартномага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кучланиши 1 кВгача бўлган ташқи электр таъминоти бўйича пудрат ишлари электр таъминоти корхонаси томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тегишли пудрат ташкилоти пудрат ишлари тугагандан сўнг «Бир дарча» хизматига бу ҳақда маълум қилади ва у ўз навбатида бир иш куни давомида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлимига пудрат ишларининг тугаганлиги ҳамда электр қурилмалар кўрикдан ўтказилиб, эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома берилиши лозимлиги ҳақида ёзма хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрикдан ўтказишнинг аниқ куни ҳамда вақти инспектор ва истеъмолчи билан келишилган ҳолда «Бир дарча» хизмати томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Электр қурилмаларини кўрикдан ўтказиб, эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисида тегишли далолатномани расмийлаштириш инспектор томонидан «Бир дарча» хизмати хабар берган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида истеъмолчи (ёки унинг вакили) ҳамда пудрат ташкилотининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда инспектор томонидан электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш кўриги ўтказилмайди ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кўрикдан ўтказиш вақтида инспектор қуйидагиларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган пудрат ишларининг норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларга ва Лойиҳага мувофиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқларига уланишнинг техник шартларга мувофиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган электр қурилмаларининг мувофиқлик сертификати мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун тайинланган жавобгар шахснинг мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига, кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига ва кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари бўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг мавжудлигини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр қурилмаларининг бошқа шартлар бўйича кўрикдан ўтказилиши ҳамда қўшимча ҳужжатларнинг талаб этилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Истеъмолчи томонидан чакана савдо тармоғига аҳолига сотиш учун келиб тушаётган ва тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлган 0,4 кВгача кучланишли ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланилганда, шунингдек электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахсни тайинлаш ёки ёллаш имконияти бўлмаган тақдирда, электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни истеъмолчи ўз зиммасига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахсга инспектор томонидан электр қурилмаларни кўрикдан ўтказиш билан бир вақтда электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси бўйича йўриқнома берилади ва бу ҳақда йўриқномаларни рўйхатга олиш журналига қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатилган тартибда электр қурилмалари кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда, инспектор шу куннинг ўзида электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилиши ҳақидаги далолатномани уч нусхада расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилиши тўғрисидаги далолатноманинг битта нусхасини истеъмолчига ва битта нусхасини ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакилига кейинчалик электр таъминоти шартномасини тузиш учун топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатилган тартибда электр қурилмалари кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар аниқланган тақдирда, инспектор томонидан электр қурилмаларни эксплуатация қилишга рухсат берилмаслигига сабаб бўлган камчиликлар аниқ кўрсатилган ҳолда хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Амалга оширилган пудрат ишларининг норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларга ва Лойиҳага, шунингдек электр тармоқларига уланишнинг берилган техник шартларга номувофиқлиги ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг ўрнатилиши билан боғлиқ бўлган камчиликлар, агарда ушбу камчиликлар пудрат ташкилотларининг айби билан юзага келган бўлса, уларнинг ҳисобидан бартараф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кўрикдан ўтказиш вақтида амалга оширилган ишлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда қуйидаги ҳужжатлар имзоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи ва пудрат ташкилотининг вакили томонидан амалга оширилган ишларнинг далолатномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи, пудрат ташкилотининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакиллари томонидан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланганлиги тўғрисидаги далолатнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Электр таъминоти шартномасини тузиш ва электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома электр таъминоти шартномасини тузиш ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Электр таъминоти шартномаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчи ўртасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва уларга кучланиш берилиши қуйидаги шартлар бажарилганда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома ёки кучланиши 1 кВгача ва қуввати 10 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр қурилмалари учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ истеъмолчининг ариза-мажбурияти мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборлари ўрнатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаси тузилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Электр таъминоти шартномаси тузилган кундан эътиборан истеъмолчи электр энергиясидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш приборларини уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда ҳисобга олиш приборларининг клеммник қопқоғини ва ўлчаш занжирларини пломбалаш электр таъминоти корхонаси томонидан кучланиш бериш вақтида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ва уларга кучланиш бериш истеъмолчининг раҳбари ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахс иштирокида электр таъминоти корхонаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Истеъмолчининг раҳбари ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгар шахс иштирокисиз электр қурилмаларни электр тармоқларига улаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишлари амалга оширилган куни «Бир дарча» хизмати томонидан унга бир нусхадан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш наряди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 26 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг раиси Б. ЗАКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 29 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 14 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқаруви раиси И. БАСИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 12 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 13 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Истеъмолчиларнинг кучланиши 1 кВ гача ва қуввати 10 кВт дан юқори бўлган электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш имкониятини аниқлаш учун тақдим этилиши лозим бўлган техник ҳужжатларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Техник шартлар.

2. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган Лойиҳа.

3. Электр хўжалигига жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш тўғрисидаги ариза — мажбурият ёхуд электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича махсус ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хавфсизлик техникаси бўйича мавжуд ҳимоя воситаларининг рўйхати.

5. Кабель ва ҳаво линиясининг ижро чизмаси.

6. Кабелни ер остидан ўтказиш ҳамда механик шикастланишлардан ҳимоялаш бўйича ер ости ишларининг далолатномаси.

7. Кабелларни ва ўлчов ток трансформаторларини синаш ҳамда коммутация электр қурилмаларини созлаш баённомалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Симлар ва электр ускуналар изоляциясининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.

9. Ерга улаш қурилмалари ва ерга уланадиган қисмлар ўртасида занжир мавжудлигини текшириш баённомаси.

10. Ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:

электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилишда мазкур рўйхатнинг 1 ва 2-бандларидаги ҳужжатлар «Бир дарча» хизмати томонидан, 3 ва 4-бандларидаги ҳужжатлар истеъмолчи томонидан, бошқа бандлардаги ҳужжатлар пудрат ташкилоти томонидан тақдим этилади;
(эслатма Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)

мазкур рўйхатдаги ҳужжатлар тегишли электр қурилмалари мавжуд бўлганда талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Истеъмолчиларнинг кучланиши 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилиш имкониятини аниқлаш учун тақдим этилиши лозим бўлган техник ҳужжатларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Техник шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган Лойиҳа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Электр хўжалигига жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқдан кўчирма ёки электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича махсус ташкилот билан тузилган шартнома нусхаси.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хавфсизлик техникаси бўйича мавжуд ҳимоя воситаларининг рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кабель ва ҳаво линиясининг ижро чизмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кабелни ер остидан ўтказиш ҳамда механик шикастланишлардан ҳимоялаш бўйича ер ости ишларининг далолатномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Разрядлагичларни ва кабелларни синаш баённомалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Симлар ва электр ускуналар изоляциясининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ерга улаш қурилмалари ва ерга уланадиган қисмлар ўртасида занжир мавжудлигини текшириш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Коммутация электр қурилмаларини созлаш баённомалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Трансформатор пункти (ТП) заминлаш контурининг ижро чизмаси ва ер ости ишларини бажарилганлиги далолатномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Куч ва ўлчов трансформаторини синаш баённомалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Трансформатор мойининг қисқартирилган таҳлили баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юқори вольтли шиналарнинг саноат частотасидаги юқори кучланиш билан синаш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ТПни ерга улаш контурини ва ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларини эксплуатацияга қабул қилишда мазкур рўйхатнинг 1 ва 2-бандларидаги ҳужжатлар «Бир дарча» хизмати томонидан, 3 ва 4-бандларидаги ҳужжатлар истеъмолчи томонидан, бошқа бандлардаги ҳужжатлар пудрат ташкилоти томонидан тақдим этилади;
(эслатма Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур рўйхатдаги ҳужжатлар тегишли электр қурилмалари мавжуд бўлганда талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎____________________________

‎‎‎‎(туман, шаҳар)
‎электр таъминоти корхонаси

‎‎

‎‎А Р И З А — М А Ж Б У Р И Я Т

‎‎Мен, _________________________________________________________________________

‎‎(истеъмолчи (истеъмолчи раҳбари) нинг Ф.И.О.)

_____________________________________________________ янгидан ишга туширилаётган (ёки реконструкция қилинган) электр қурилмаларни ___________________________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан 20____ йил «____» ______________да берилган _________-сон техник шартларга мувофиқ электр таъминоти шартномасини тузишингизни ва электр тармоқларига улаб беришингизни сўрайман.‎‎
‎‎Шу билан бирга, қуйидагиларни маълум қиламан:
‎‎юқорида қайд этилган техник шартлар тўлиқ бажарилганлигини;
‎‎электр қурилмаларнинг пудрат ишлари белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда тугалланганлигини ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини;
‎‎электр қурилмалар кучланишни қабул қилишга тайёрлигини;
‎‎қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган барча электр қурилмалар учун мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини;
‎‎электр қурилмаларнинг келгусида тегишлича эксплуатация қилиниши ва электр хўжалигини хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммамга олишни.
‎‎Илова:
‎‎электр таъминотининг тасдиқланган ҳисоб-монтаж схемаси;
‎‎истеъмолчи (истеъмолчи раҳбари)нинг паспорт нусхаси;
‎‎давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — тадбиркорлик субъекти учун.

‎‎____________________

‎‎_____________________________________

‎‎(имзо, (муҳр) ва сана) ‎‎‎

(истеъмолчи (истеъмолчи раҳбари)нинг Ф.И.О.)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 21 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2411-1, 12.07.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 28-сон, 368-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 33-модда; 2013 й., 28-сон, 368-модда)