Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.01.2013 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2017 йилларда «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сертификатлаш миллий тизимини динамик ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек илғор асбоб-ускуналарни жорий этиш, пахта толаси сифатини баҳолашнинг юқори халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган замонавий яхлит тизимини изчил шакллантириш ҳисобига ўзбек пахтасининг рақобатга бардошлигини ошириш ва харидорларнинг ишончини қозониш, синовларнинг халқаро тизимига кенг интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2013—2017 йилларда «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, «Сифат» марказининг пахта маҳсулотини сертификатлаш ва тарозида тортишга доир кўрсатилган хизматлар учун тушадиган ўз маблағлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сифат» маркази молиявий маблағлар Дастурни мақсадли молиялаштириш учун алоҳида субҳисобрақамида жамланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сифат» марказининг пахта толаси сифатини баҳолаш миллий тизимини халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ бўлган юқори унумли НVI автоматлаштирилган тизимлар ва уларга бутловчи ускуналар билан технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги техник параметрлари бўйича халқаро талабларга мувофиқ бўлган юқори унумли НVI автоматлаштирилган тизимлар ва уларга бутловчи ускуналар харид қилишда «Сифат» марказига кўмаклашсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банк билан биргаликда «Сифат» марказининг махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлар Дастур доирасида юқори унумли НVI автоматлаштирилган тизимлар ва уларга бутловчи ускуналар харид қилиш учун зарур бўлган ҳажмда белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Сифат» маркази Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 30-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда)