Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 16 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1626-5]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги 13-сонли ««Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1626-11, 30.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаб, ахлат ташлаш жойларига чиқаришни махсус автомобилларда транспортировка қилиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларига бўлган малакавий талабларни соддалаштириш ҳисобига, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятида қулай шароитларни яратиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2006 йил 6 сентябрдаги 98-сон буйруғи (рўйхат рақами 1626, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 403-модда) билан тасдиқланган Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ в.б. Ш. ШОВАҲОБОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 10 январь,
7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 36-модда)