Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
ҳуқуқий ахборот алмашиш соҳасида тўғридан-тўғри доимий алоқаларни кенгайтиришга бўлган ўзаро интилишдан келиб чиқиб,
иккала давлат мустақиллиги ва суверенитетини ҳуқуқий таъминлашга, Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳим аҳамият бериб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар давлатлараро алмашинадиган, эълон қилиш учун очиқ Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавзу рўйхати(илова қилинади)да санаб ўтилган масалалар юзасидан икки томонлама ахборот алмашишни амалга оширадилар. Мазкур рўйхатга Томонларнинг ўзаро аҳдлашуви бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
2- модда
Томонлардан ҳар бири иккинчи Томонга сўралаётган ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Томонлардан бири ҳамкорлик давомида олган ахборот уни этган Томоннинг розилиги билангина учинчи Томонга берилиши мумкин.
3- модда
Томонлар миллий ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда, ҳуқуқий ахборот алмашиш учун ўз эталон базаларини ташкил этадилар. Ушбу Битимни рўёбга чиқариш органлари қилиб:
Ўзбекистон Республикаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,
Тожикистон Республикасидан — Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги тайинланадилар.
4- модда
Томонлар ҳуқуқий ахборот алмашиш тизимини барпо этиш бўйича ҳамжиҳат тадбирларни амалга ошириб, мустақил равишда:
ахборотдан фойдаланувчи субъектлар рўйхати;
ахборотнинг ҳуқуқий режими — ахборотнинг очиқлик даражаси, ҳужжатлаштириш тартиби, унга кириш, тарқатиш ва муҳофаза қилишнинг меъёрий қоидаларини белгилайдилар.
5- модда
Томонлар ҳуқуқий ахборотнинг биргаликда фойдаланиш учун белгиланган (эталон базалари) миллий ресурсларига киришни таъминлайдилар уларнинг актуал ҳолатини сақлайдилар ва ахборий маълумотларни тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида етказишга масъул бўладилар.
6- модда
Томонлар ўзаро аҳдлашувига кўра, ҳуқуқий ахборотларни коммутация қилишнинг халқаро андозаларида белгиланган усулларга амал қилиб, ҳужжатларни электрон узатиш орқали ёки фойдаланувчи субъектга меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни қоғоз материалли элтувчиларда рус тилида тақдим этиш орқали алмашадилар.
7- модда
Томонлар амалдаги коммуникацион тизимлар ресурсидан, шунингдек янгидан ташкил этилаётган махфий алоқадан фойдаланиб, ҳуқуқий ахборотни алмашадилар.
8- модда
Ҳуқуқий ахборотни алмашиш Томонлар давлатларининг миллий қонунларига кўра амалга оширилади.
Ҳуқуқий ахборот, одатда, рус тилида ва текин тақдим этилади. Шошилинч хабарлар ва материалларни узатишда электрон, факсемил ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилади.
9- модда
Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирок этган халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
10- модда
Томонларнинг ўзаро розилигига кўра, ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар алоҳида баённомалар сифатида расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
11- модда
Ушбу Битим қоидаларини қўллаш ва талқин этишда баҳс ва келишмовчиликлар юзага келса, Томонлар уларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал этадилар.
12-модда
Ушбу Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
Битим Томонлардан бири бошқа Томонни ушбу Битим фаолиятини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилган санадан бошлаб олти ой ўтгунича амал қилади.
Душанба шаҳрида, 2000 йил 15 июнда икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин этишда Томонлар рус тилидаги матнга амал қиладилар.
(имзолар)
Давлатлар ўртасида алмашинадиган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатла
РЎЙХАТИ
1. Давлат тузилиши асослари.
2. Фуқаролик ҳуқуқи.
3. Никоҳ ва оила.
4. Фуқаролик-процессуал қонунлари.
5. Арбитраж жараёни.
6. Ишга жойлаштириш ва аҳолининг иш билан бандлиги.
7. Меҳнат.
8. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот.
9. Молия ва кредит.
10. Халқ хўжалиги (ялпи).
11. Корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти.
12. Саноат.
13. Капитал қурилиш ва капитал таъмир.
14. Шаҳарсозлик ва архитектура комплекслари.
15. Қишлоқ хўжалиги ва агросаноат комплекслари.
16. Савдо.
17. Уй-жой — коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш.
18. Транспорт ва алоқа.
19. Таълим.
20. Фан.
21. Маданият.
22. Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш.
23. Аҳолини жисмоний тарбиялаш.
24. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш. (ялпи)
25. Ер тўғрисида қонунлар.
26. Ер ости бойликлари тўғрисида қонунлар.
27. Ўрмонлар, сувлар, ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш.
28. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш.
29. Геодезия ва картография.
30. Гидрометеорология.
31. Давлат хизмати.
32. Мудофаа.
33. Давлат хавфсизлиги.
34. Божхона иши.
35. Жамоат тартибини ҳимоя қилиши.
36. Суд. Адлия. Прокуратура.
37. Жиноий қонунлар.
38. Жиноий-процессуал қонунлар.
39. Жиноий-ижро қонунлари.
40. Маъмурий жавобгарлик.
41. Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар.
42. Халқаро шахсий ҳуқуқ, ва процесс.
43. Ташқи иқтисодий алоқалар.