Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017 25.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2408
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 25.12.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2408
Кучга кириш санаси
04.01.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2408]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 2017 йил 27 январдаги 3-Б-сонли «Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2860 27.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон «Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 431-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари) ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 29 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 ноябрдаги 74-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон «Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 431-модда) мувофиқ Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) танланган йўналиш ва мутахассисликлар бўйича 1 йилгача муддатга бепул ўқитиш ва қайта тайёрлаш (кейинги ўринларда ўқиш деб юритилади) учун ўқувчиларни қабул қилиш ҳамда кириш малака имтиҳонларини (тестлари) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Марказ томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли пулли курсларга ўқишга қабул қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказга унда ўқиш истагини билдирган фуқаролар, жумладан касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини тамомлаган, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш маркази деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан берилган йўлланмаси мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ўқишга қабулни ташкил қилиш учун ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан олтмиш кун олдин ўзининг қабул режасини тузади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул режасининг келишуви Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бошқармаси томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказнинг ўқишга қабул режаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган кундан бошлаб уч кун ичида Марказ томонидан оммавий ахборот воситаларида ўқишнинг асосий йўналишлари ва қабул учун шартлар, талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати, Марказ манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган ҳолда ўқишга қабул тўғрисида эълон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ўқишга қабул қилиш ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказда ўқиш учун қабул ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан қирқ беш кун олдин бошланади ва ўн беш кун давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказга ўқишга кириш учун қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорининг номига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (диплом ёки аттестат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланманинг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғи тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 х 45 мм ўлчамдаги 6 дона фотосурат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт қабул комиссиясининг масъул ходимига фуқаро томонидан шахсан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўқишга қабул қилинган фуқароларнинг мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлари ҳамда ўқиш даврида унга нисбатан қабул қилинган ҳужжатлар уч йилгача Марказда сақланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ томонидан давлат архиви органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тегишли ҳужжатларни топширган фуқароларга ҳужжатларнинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тилхат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қабул учун масъул шахс томонидан ҳужжатларни қабул қилиб олиш вақтида фуқаронинг ётоқхонага бўлган эҳтиёжи аниқланади ва бу ҳақда фуқаронинг ҳужжатлари йиғма жилдига тегишли ёзув киритиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказда ўқиш истагини билдирган фуқароларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинади. Ишчи гуруҳ Марказ директорининг буйруғи билан Марказ ходимларидан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Қабул комиссияси ишини ташкил этиш ва кириш имтиҳонларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қабул комиссияси қуйидаги тўққиз кишидан иборат таркибда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия раиси ўринбосари — Марказ директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия котиби — Марказ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзолари — Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ва Марказнинг бўлим бошлиқлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар қабул комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш истагини билдирган фуқароларни рўйхатга олади ва уларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул режасига ўқиш истагини билдирган фуқаролардан тушган аризаларни инобатга олган ҳолда белгиланган қабул квотаси (360 та) доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари ва тест саволларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш имтиҳонларини ўтказиш санасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ мутахассислари, ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган намунавий саволларни имтиҳонлар бошланишидан ўн кун олдин Марказнинг эълонлар тахтасига жойлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг рўйхатини тасдиқланган ҳолда Марказ раҳбариятига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш имтиҳонларининг натижасидан норози бўлган фуқароларга асослантирилган жавоблар берилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кириш имтиҳонлари қабул комиссияси ва Марказ ходимлари томонидан тест ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Зарур бўлган ҳолларда, кириш имтиҳонларида Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) тегишли мутахассислари ўз хоҳишларига кўра иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тест саволлари марказда ўқиш истагини билдирган фуқаронинг танлаган йўналиши бўйича умумий билим даражасини аниқлаш ва баҳолашга йўналтирилган бўлиб, математика, геометрия, физика ва информатика бўйича саволларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест саволлари алоҳида рақамланган ҳамда ҳар бир саволга тўрт хил жавоб варианти берилган ва шулардан бири тўғри жавоб ҳисобланган элликта саволдан иборат бўлган саволлар китобида тақдим этилади. Саволлар китоби тест ўтказилишидан бир кун олдин ишчи гуруҳ томонидан тайёрланади. Саволлар китобини сақлаш бўйича масъулият қабул комиссияси котибининг зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кириш имтиҳонлари Марказ биносида ўқишга кирувчилар учун қулай шароитда ўтказилади. Имтиҳон вақтида имтиҳон ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди. Фуқароларга тест саволларини ечиш учун 120 минут вақт берилади. Тест саволларига берилган жавоблар Марказ ўқитувчилари томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳар бир тўғри жавоб учун икки балл қўйилади ва баллар юқоридан пастга қараб кетма-кетликда жойлаштирилади. Тегишли йўналиш учун белгиланган қабул квотаси доирасида юқори балл олган фуқаролар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Кириш имтиҳони натижаларини эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Имтиҳон натижалари у ўтказилган кундан бошлаб беш кун ичида Марказнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Марказнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кириш имтиҳонини муваффақиятли топширган фуқаролар рўйхати қабул комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади ва Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхати уч кун ичида Марказ томонидан Бандликка кўмаклашиш марказларига юборилади. Кириш имтиҳонидан ўта олмаган шахслар Марказда ўқитишнинг навбатдаги босқичида ўқиш учун қайта ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Ўқувчиларни ётоқхона билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Марказда ўқиш учун қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган ўқувчилар белгиланган миқдор доирасида (100 ўрин) Марказ томонидан ётоқхона билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўқувчилар ётоқхонага Марказнинг Педагогик кенгаши қарорига асосан жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ж. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 28 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

НАМУНА‎‎

‎‎Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ишсиз фуқароларни ўқитиш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг
‎ ЙЎЛЛАНМАСИ

«___» _________ 20__ й. ‎‎ ___-сон‎

Тошкент шаҳри‎

‎‎‎Ишсиз‎

‎‎Ишсиз фуқаро _________________________________________________________________‎
‎(фамилияси, исми, отасининг исми

‎‎19___ йилда туғилган, турар жойи:‎
_______________ шаҳри (қишлоқ, овул), ____________________ кўча, ____ уй, ____ хонадон.
‎‎Паспорт __________________________ тумани (шаҳри) ИИБ томонидан ______ й.да берилган.‎
‎‎Маълумоти: ________________________
‎‎«Ишсиз» деб белгиланган сана: «___» _________ 20__ й.
‎‎Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази бошлиғи

_________________

‎‎М.Ў.

‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда кириш малака имтиҳонлари (тестлари)ни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎

‎‎Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори ________________ га

‎‎
‎‎
‎‎______________________________
‎‎ ‎‎______________________________
‎‎‎ ‎‎______________________да яшовчи
‎‎ ‎‎‎‎______________________________
‎‎ ‎‎____________________________дан

‎‎АРИЗА

Сиздан, мени Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг

‎‎____________________________________________________________________
‎‎(мутахассислиги) бўйича 1 (бир) йилгача муддатга касб-ҳунарга ўқишга қабул қилишингизни сўрайман.
‎‎
‎‎«____» ____________ 20_____ йил ‎‎
‎‎__________________________

‎‎(имзо, Ф.И.О.)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 597-модда)