Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 832-7]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 18 январдаги 01-02/15-4-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ташқи савдо контрактларини ҳисобга қўйиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 832-11, 14.02.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 10 сентябрда 02/19-67-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартиби»га (рўйхат рақами 832, 1999 йил 15 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 5 декабрь,
01-02/19-40-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 593-модда)