Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Наманган вилояти ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида
Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини янги рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига янада ривожлантириш, шунингдек аҳолини бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «OQIL PLAST SAVD» МЧЖнинг оғир молиявий аҳволи туфайли 2012 йил 28 июлдаги 196 сон кўчмас мулкни сотиб олиш сотиш шартномасида назарда тутилган, Наманган вилояти, Норин тумани, Хаққулобод шаҳри, «Янги тонг» МФЙ манзили бўйича жойлашган кўчмас мулк объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қуйидаги таклифига розилик берилсин:
Наманган вилояти, Норин тумани, Хаққулобод шаҳри, «Янги тонг» МФЙ манзили бўйича жойлашган, Норин тумани ҳокимлиги балансида бўлган ва давлат мулки ҳисобланган кўчмас мулк объектларини (бино иншоотларни) «NORIN BOTLERS» МЧЖга ноль сотиб олиш қийматида реализация қилиш, бунда бир йил давомида жами 175 минг евро ва 4 600 млн сўм миқдорида инвестиция йўналтириш мажбурияти, жумладан:
бино иншоотларни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш;
замонавий алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
камида 100 та янги иш ўрни яратиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигига топширилсин:
бир ҳафта муддатда «OQIL PLAST SAVDO» МЧЖ билан ноль сотиб олиш қийматида берилган кўчмас мулк тўғрисидаги олди сотди битимини белгиланган тартибда бекор қилиш;
2012 йил 25 декабрга қадар «NORIN BOTLERSРС» МЧЖ билан 2 бандда кўрсатилган шартларда кўчмас мулк объектларини сотиб олиш сотиш шартномасини тузиш ва унда инвестиция киритиш жадвалини тасдиқлаш, мулк ҳуқуқини инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг расмийлаштиришни назарда тутиш;
«NORIN BOTLERS» МЧЖ томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг виждонан бажарилишини қатъий назорат қилиш.
4. 2012 йил 18 июлдаги 223 сон Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1 ва 2 бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 12 декабрь,
351-сон