Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида
Битим
ДАРОМАД ВА КАПИТАЛНИНГ ИККИ ЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши,
икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагида, шунингдек икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Битим қўлланиладиган шахслар
Битим қўлланиладиган шахслар
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
1. Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий ёки сиёсий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
2. Жами даромадга, жами капиталга солинадиган барча солиқлар даромад ва капиталга солинадиган солиқларга тааллуқли, ё бўлмаса, жами фойда ёки капиталнинг бир қисмидан, бунга кўчириладиган ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлар, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдорига солинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадларга солинадиган солиқлар ҳам киради.
3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
(а) Ўзбекистон Республикасида:
i) юридик шахслар даромадидан (фойдасидан) олинадиган солиқ;
ii) жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ; ва
iii) мол-мулк солиғи:
(бундан кейин «Ўзбекистон солиғи» деб аталади);
(b) Швейцарияда:
федерал, кантонал ва жамоа солиқлари
i) даромадга (жами даромад, тушумлардан олинадиган солиқлар, капитал, саноат ва тижорий фойдалар, капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромад ва даромаднинг бошқа турлари); ва
ii) капиталга (жами мулк, кўчириладиган ва кўчмас мулк, тадбиркорлик мулки, тўланган капитал ва захиралар ҳамда капиталнинг бошқа турлари);
(бундан кейин «Швейцария солиғи» деб аталади).
4. Ушбу Битим имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритиладиган ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг тегишли бўлган солиқ қонунларига киритилган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
1. Ушбу Битим мақсадларида, агар мазмунда ўзга маъно ифодаланмаса:
а) (i) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ва осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуққа мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига кўра ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
ii) «Швейцария» атамаси Швейцария Конфедерациясини англатади;
b) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Давлат» атамалари, матнга қараб Ўзбекистон ёки Швейцарияни англатади;
c) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки бошқа ҳар қандай шахслар бирлашувини англатади;
d) «компания» атамаси корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашмани англатади;
e) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари мувофиқ равишда Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остидаги корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувидаги корхонани англатади;
f) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ва автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасидан ёки автомобиль транспорти воситаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;
g) «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
i) Ўзбекистонда — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ёки унинг ваколатли вакили;
ii) Швейцарияда - Федерал солиқ маъмурияти директори ёки унинг ваколатли вакили;
h) «миллий шахс» — атамаси қуйидагиларни англатади:
i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
ii) Аҳдлашувчи Давлатларнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат, уюшмани англатади;
2. Битимни Давлат томонидан хоҳлаган вақт қўлланганида унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади. Атаманинг ана шу Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган исталган маъноси ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун берилган маънодан устунлик қилади.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Ушбу Битим мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек Давлатнинг ўзини ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинмасини ёки сиёсий бўлинмасини ёхуд маҳаллий ҳокимият органини ҳам ўз ичига олади. Бироқ, бу атама фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан ёки капиталдан даромад олаётгани учун шу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
a) у қайси Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари яқинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлмаса, у одатда бўлиб турадиган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
c) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг миллий шахси бўлса, ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки улардан ҳеч бириники бўлмаса, бунда Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишувга кўра ҳал қиладилар.
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккаласининг резиденти бўлса, унда унинг амалдаги бошқарув органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий муассаса
Доимий муассаса
1. Ушбу Битим мақсадларида «доимий муассаса» атамаси корхона тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини англатади.
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади:
a) бошқарув жойи;
b) бўлинма;
c) офис;
d) фабрика;
e) устахона;
f) шахта, нефть ёки газ қудуғини, карьер ёки табиий бойликлар қазиб оладиган ҳар қандай бошқа жой;
3. Қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғув объекти башарти унинг давомийлиги фақатгина ўн икки ойдан кўпроқ давом этса, доимий муассаса ташкил этади.
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
a) қурилмалардан шу корхонага тегишли товар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
b) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина ушлаб турилиши;
c) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасининг бошқа корхона томонидан фақат қайта ишлов берилиши мақсадида ушлаб турилиши;
d) доимий фаолият жойининг фақат товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида ушлаб турилиши;
e) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат реклама, ахборот тарқатиш, илмий тадқиқот ёки шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи характердаги фаолиятни амалга ошириш мақсадларида ушлаб турилиши;
f) доимий фаолият жойининг (а)-(е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинацияси учунгина ва бундай комбинация натижасида доимий фаолият жойининг фаолияти, тайёргарлик ҳамда ёрдамчи характерда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
5. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларининг қоидаларига қарамай, агар ушбу модданинг 6-банди қўлланиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс бир Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан ҳаракат қилса, ана шу корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда бундай ваколатлардан фойдаланса, унда бу корхона ана шу Давлатда токи бундай шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатиб ўтилганлар билан чекланиб қолмаса ва агарда ушбу банднинг қоидаларига мувофиқ доимий фаолият жойи орқали амалга оширилаётган бўлса ҳам ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга деб қаралади.
6. Корхона Аҳдлашувчи Давлатда, у шу Давлатдаги тадбиркорлик фаолиятини брокер, комиссионер ёки мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс орқали амалга оширганлиги учун, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти доирасида ҳаракат қилиш шарти билан доимий муассасага эга, деб қаралмайди.
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки компания томонидан назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромадлари (жумладан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунлари бўйича белгиланган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли бўлган умумий қонун қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган чорва ва воситаларни ҳамда кўчмас мулк узуфруктини, минераллар, манбалар ва бошқа табиий бойликларнинг қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини, ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; сув, ҳаво кемалари ва автомобиль воситалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, токи корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо, фақат ана шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ана шу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўладиган фойдани корхона фойдасининг умумий миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида белгилаш оддий амалиёт эканлигига қарамасдан, 2-банддаги ҳеч бир нарса ушбу Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани амалиёт тақозо қилганидек, ана шундай тақсимот воситасида белгилашига тўсқинлик қилмайди; бироқ танланган тақсимот усули шундай бўлиши керакки, натижа ушбу моддадаги мавжуд тамойилларга мувофиқ бўлиши лозим.
5. Доимий муассаса томонидан корхона учун товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб, ушбу доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
6. Аввалги бандлар мақсадларида доимий муассасага мансуб бўлган даромад ёки фойда, агар ўзгартиш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил усулда аниқланади.
7. Агар даромад ёки фойда, ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
8-модда
Халқаро транспорт
Халқаро транспорт
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз ва ҳаво кемалари ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан олган фойдалари фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
2. 1-банд қоидалари, шунингдек пульда, қўшма фаолиятда, транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича халқаро ташкилотда иштирок этишдан олган фойдаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
1. Қуйидаги ҳолларда, агар:
(a) Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
(b) ўша шахслар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонасини ва бошқа Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладигандан фарқли бўлган шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо шундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай даромад ёки фойда ана шу корхонанинг даромади ёки фойдасига ҳисобланиши ва мувофиқ равишда солиққа тортилиши мумкин.
2. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва мувофиқ равишда солиққа тортса ҳамда шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни шу бошқа Давлат солиқ қонунчилигига асосан киритади. Бундай тузатишларни аниқлашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига тегишлича эътибор қаратиш керак ва зарур бўлса, Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
3. Аҳдлашувчи Давлат, унинг миллий қонунларида кўрсатилган чекланган вақт тамом бўлгандан кейин 1-бандда қайд этилган шароитларда корхона фойдасининг қийматини ўзгартирмайди ва ҳар ҳолда бундай ўзгаришлар объекти бўлиши мумкин бўлган фойда ўша йил тамом бўлгандан бошлаб беш йил ўтгач, шу Давлатнинг корхонасига қўшиб ёзилиш мумкин. Бу банд алдамчилик ёки онгли равишда хато қилиш ҳолларига тааллуқли эмас.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Бир Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори қуйидагилардан ошмаслиги керак:
a) агар компания (ширкатдан ташқари) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса ва дивидендлар тўлаётган компаниянинг камида 20 фоизига бевосита эгалик қилса, дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоиздан;
b) бошқа барча ҳолларда дивидендлар ялпи 15 фоиздан.
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга биноан ана шу чеклашларнинг қўллаш услубини белгилайдилар.
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортилишига тааллуқли эмас.
3. «Дивидендлар» ибораси ушбу моддада қўлланганда, акциялардан ёки акциялардан фойдаланишдан ёхуд ҳуқуқлардан фойдаланишдан, тоғ-кон саноати акцияларидан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи таъсисчилар акциялари ва бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар орқали тартибга солинадиган даромадни англатади.
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резидент бўлган бошқа Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда, вазиятга қараб 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олиши мумкин эмас, бунда дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан, ҳатто, агар тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам солиқлар олмайди.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ бундай фоизлар, шунингдек улар ҳосил бўлган Давлатда, шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда солиқнинг миқдори фоизлар ялпи 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга биноан бундай чеклашларни қўллаш усулини белгилайдилар.
3. 2-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатда пайдо бўладиган ва бошқа Давлатнинг ана шу фоизларнинг ҳақиқий эгаси бўлган резидентига тўланадиган фоизлар фақатгина ана шу бошқа Давлатда қуйидагиларга нисбатан тўланадиган ҳажмда солиққа тортилади:
a) бошқа Давлат Ҳукумати ёки унга бўйсунувчи орган ёхуд ташкилот томонидан ишлаб чиқилган, кафолатланган ёки суғурталанган қарзларга нисбатан;
b) ҳар қандай саноат, тижорат ёки илмий ускуналарни кредитга сотилиши муносабати билан;
c) корхона томонидан бошқа корхонага ҳар қандай буюмларни кредитга сотилиши муносабати билан; ёки
d) банк томонидан тақдим этилган ҳар қандай турдаги қарзга нисбатан.
4. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида ипотека таъминотидан ва қарздорнинг фойдасида иштирок этишдан қатъи назар, ва хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромад ва облигация ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромад, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофот ва ютуқларда қатнашиш ҳуқуқидан қатъи назар ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни англатади. Тўлов муддатини чўзиб юборилганлиги учун жарималар ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида кўриб чиқилмайди.
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳам боғлиқ бўлса, 1- ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-модда ёки 14-моддаси қоидалари қўлланади.
6. Фоизларни тўловчи шу Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз мажбуриятидан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва шундай фоизлар тўлашни доимий муассаса ёки доимий база амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
7. Агар тўловчи билан фоизларнинг ҳақиқий эгаси ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисмидан ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ, солиққа тортилади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ бу роялтилар, шунингдек улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо, агар роялтиларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда, шундай тарзда ундириладиган солиқ роялтилар умумий миқдорининг 5% дан ошмаслиги лозим.
3. «Роялти» ибораси ушбу моддада қўлланилганида ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларини, шу жумладан кинофильмлар ҳамда радио ва телевидение учун ёзувлар, кассеталар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, режа, махфий формула ёки жараёнлар учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун, ёки саноат, тижорат, илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёхуд фойдаланиш ҳуқуқи учун ёки саноат, тижорат ёхуд илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, 1-ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база шу роялтиларни тўласа, унда бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
6. Агар тўловчи билан роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, ҳуқуқга ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг тўловчи ва шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
13-модда
Капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бир Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олган даромадларига, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемаларини ёки автомобиль транспорти воситаларини бегоналаштириш ёки шундай денгиз, ҳаво ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
4. Мулки асосан кўчмас мулкдан иборат бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган компания акциялари ёки ҳиссадорлик маблағини бегоналаштирилган олинадиган даромадлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
5. Ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларида кўрсатилмаган ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромад фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил равишдаги бошқа фаолиятдан олган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, бундай даромадлар, шунингдек қуйидаги ҳолларда, истисно тариқасида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
a) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадлари учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам тегишли бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолларда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган ҳар қандай тақвимий йилда ўртача 183 кунни ташкил этувчи ёки ошувчи давр ёки даврлар доирасида давом этса; бундай ҳолларда унинг фақатгина ана шу бошқа Давлатда амалга ошираётган фаолиятидан олинадиган даромад қисмигина шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, маърифий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва ҳисобчиларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ёлланма шахсий хизматлар
1. 16-, 18- ва 19-моддаларнинг қоидаларини инобатга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг ёлланма хизмат учун оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёллаш бўйича хизмат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланиш бўйича хизмат шундай амалга ошириладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақларига ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
a) олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда исталган кўриб чиқилаётган тақвимий йил мобайнида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса; ва
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса; ва
c) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчининг бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассасаси ёки доимий базаси ўз зиммасига олмаса.
3. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво кемалари бортида ёки автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланиш бўйича оладиган ҳақлари ана шу Давлатда солиққа тортилади.
16-модда
Директорларнинг қўл ҳақлари
Директорларнинг қўл ҳақлари
Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания Директорлар Кенгашининг ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш органнинг аъзоси сифатида оладиган директорларнинг қўл ҳақлари ва шунга ўхшаш бошқа тўловлар, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Давлатлардан бири резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Башарти, санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилса, бу даромад 7-, 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
18-модда
Нафақалар
Нафақалар
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёллаш бўйича тўланадиган пенсия ва бошқа шунга ўхшаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳукумат хизмати
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд сиёсий бўлинмалари ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан шу Давлатга, унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки сиёсий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан жисмоний шахсга, пенсиядан ташқари, тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
b) бундай иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлари фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар хизматлар ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти:
i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
ii) фақат хизмат кўрсатиш учунгина шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари, ёки улар томонидан тузилган жамғармалар томонидан жисмоний шахсга шу Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органи учун амалга оширган хизматларига нисбатан тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
b) Агар жисмоний шахс бошқа Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай пенсия фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
3. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш ҳақлари ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
20-модда
Талабалар
Талабалар
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадларидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши мақсадлари учун мўлжалланган тўловлари, бундай тўловларнинг шу Давлатнинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлиши шарти билан ана шу Давлатда солиққа тортилмайди.
21-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битимнинг олдинги моддаларида айтилмаган даромад турлари, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
2. 1-банднинг қоидалари 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, қўлланилмайди. Бу ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
3. Битим манбадан ундириладиган лотореялар бўйича ютуқлардан олдиндан олинадиган федерал солиқларига нисбатан қўлланмайди.
22-модда
Капитал
Капитал
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Давлатда жойлашган, 6- моддада кўрсатилган кўчмас мол-мулкдан иборат бўлган капитал ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бир Давлат корхонасининг бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкдан иборат бўлган капитал ёхуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Давлатда фойдаланадиган доимий базасига тааллуқли кўчар мол-мулк ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ва ҳаво кемалари ёки автотранспорт воситаси тарзидаги капитал ҳамда шундай денгиз ва ҳаво кемалари ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулк фақат шу Давлат солиққа тортилади.
4. Давлат резиденти капиталининг бошқа барча элементлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
23-модда
Икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
Икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
1. Ўзбекистон Республикасига нисбатан икки ёқлама солиққа тортиш қуйидаги тарзда бартараф этилади:
а) агар Ўзбекистон резиденти ушбу Битимга мувофиқ Швейцарияда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки капиталга эгалик қилса, бундай ҳолда Ўзбекистон қуйидагиларга рухсат бериши лозим:
i) ушбу резидентнинг даромадидан олинадиган солиқдан Швейцарияда тўланган даромад солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга;
ii) ушбу резидентнинг маблағидан олинадиган Швейцарияда тўланган маблағ солиғига тенг чегириб ташлашга.
Бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолатда вазиятга қараб, ҳозирги ҳолатдаги каби бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулкка тегишли бўлган солиқнинг чегирмага рухсат берилгунига қадар ҳисоблаб чиқилган қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
b) Ушбу Битимнинг ҳар қандай қоидасига мувофиқ олинган ва Ўзбекистон резидентига тегишли бўлган даромад ёки капитал ушбу Давлатда озод этилса, Ўзбекистон ушбу резидент даромади ёки капиталининг қолган қисмига нисбатан солиқ суммасини ҳисоблашда даромад ёки капиталнинг солиққа тортилмаган қисмини ҳисобга олиши мумкин.
2. Швейцарияга нисбатан икки ёқлама солиққа тортиш қуйидаги тарзда бартараф этилади:
a) Агар Швейцария резиденти ушбу Битимга мувофиқ Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки мулкка эгалик қилса, унда Швейцария b) кичик банднинг қоидаларини ҳисобга олиб, шундай даромад ёки мулкни солиқдан озод этилади, аммо ушбу резидент даромади ёки капиталининг қолган қисмига нисбатан солиқ суммасини ҳисоблашда, агар озод этилган даромад ёки капитал шундай тарзда озод этилмаганда қўлланиши мумкин бўлган солиқ ставкасини қўллаши мумкин.
b) Агарда Швейцария резиденти 10- ва 11-моддаларнинг қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган дивиденд ёки фоиз олса, унда Швейцария, сўровга биноан ушбу резидентга енгиллик беради. Бундай енгиллик қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
i) 10-, 11- ва 12-моддаларнинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистонда ушланадиган солиққа тенг қийматни ана шу резидентнинг даромад солиғидан чегирмалар; бироқ, бундай чегирмалар бу чегирмалар амалга оширилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган ва Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадга мувофиқ келувчи швейцария солиғидан ошиб кетмаслиги лозим; ёки
ii) швейцария солиғи енгилликларининг умумий қийматлари; ёки
iii) ҳар қандай ҳолатда камида дивиденд ёки фоизларнинг Ўзбекистонда ушланадиган умумий суммасидан олинадиган чегирмалардан ташкил топадиган шундай дивиденд ёки фоизларнинг швейцария солиғидан қисман озод этилиши.
Швейцария маъқул бўлган чегирмаларни белгилайди ва икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Швейцария Конфедерациясининг халқаро конвенцияларини бажарилиши билан боғлиқ бўлган швейцария қонунларига мувофиқ процедураларни амалга оширади.
с) Ўзбекистон резиденти бўлган компаниядан дивиденд олувчи Швейцария резиденти ҳисобланган компания ана шундай дивидендлардан олинадиган швейцария солиқлар мақсадлари учун, агарда дивидендларни тўловчи компания Швейцария резиденти ҳисобланган компания бўлганда тақдим этилиши мумкин бўлган ана шундай енгилликлар олиш ҳуқуқига эгадир.
24-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Давлатнинг миллий шахслари айни бир хил шароитларда дучор бўладиган ёки дучор бўлиши мумкин бўлган солиққа тортиш ёки у билан боғлиқ мажбуриятларга нисбатан мушкулроқ бўлган ҳар қандай солиққа тортиш ёхуд у билан боғлиқ мажбуриятларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида, шунингдек 1-модда қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бир ёки иккала резидентлари бўлмаган шахсларга ҳам қўлланилади.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ана шу бошқа Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Бу қоида бир Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига солиққа тортиш мақсадларида уларнинг фуқаролик ҳолати ёки оилавий мажбуриятлари асосида у ўз резидентларига тақдим этадиган ҳар қандай якка тартибдаги имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
3. 9-модда, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланишидан ташқари ҳолларда бир Давлат корхонасининг бошқа Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, роялтилари ва бошқа тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган бир хил шартлар асосида чегириб ташланади. Шу сингари бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резиденти қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
4. Капитали тўлиқ ёки қисман бошқа Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлган ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган Давлат корхонаси шу Давлатда, шу Давлатнинг шундай корхоналари дучор бўлган ёки дучор бўлиши мумкин бўладиган ҳар қандай солиққа тортиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга, бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга дучор қилинмайди.
5. Ушбу модда қоидалари 2-банд қоидаларига қарамай ҳар қандай турдаги ва таърифланган солиқларга нисбатан қўлланилади.
25-модда
Ўзаро келишув процедуралари
Ўзаро келишув процедуралари
1. Агар Давлатлардан бирининг резиденти бир ёки иккала Давлатнинг ҳаракати унга ушбу Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишларга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунларида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки агар унинг ҳолати 24-модданинг 1-банди таъсирига тушса, у миллий шахси ҳисобланган Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза ушбу Битим қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи биринчи билдиришнома вақтидан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
2. Ваколатли орган, агар эътирозни асосли деб топса ва ўзи эътирозни қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишдан қочиш мақсадида бошқа Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Ҳар қандай эришилган келишув Аҳдлашувчи Давлатларнинг ички қонунларидаги қандайдир вақтинчалик чеклашларга қарамасдан бажарилиши лозим.
3. Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув бўйича ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек Битимда кўзда тутилмаган ҳолларда икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш учун бир- бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан тўғридан-тўғри ёки уларнинг ўзлари ёки уларнинг вакиллари қатнашадиган қўшма комиссия доирасида алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26-модда
Дипломатик агентлар ва консуллик хизматчилар
Дипломатик агентлар ва консуллик хизматчилар
1. Ушбу Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик агентлар ва консуллик хизматчиларнинг халқаро ҳуқуқ умумий меъёрларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
2. 4-модда қоидаларига қарамай, Давлатнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ёки учинчи Давлатда жойлашган дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ёки доимий миссияси аъзоси бўлган жисмоний шахс ушбу Битим мақсадлари учун юборувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади, агар
a) халқаро ҳуқуққа мувофиқ у қабул қилувчи Давлатда шу Давлатнинг ҳудудидан ташқарида жойлашган капитал ёки манбадан олинадиган даромадига нисбатан солиққа тортилмайди, ва
b) у юборувчи Давлатда шу Давлатнинг резиденти каби ўзининг жами даромади ёки капиталидан олинадиган солиққа нисбатан худди шундай мажбуриятларга эга бўлса.
3. Битим учинчи Давлатнинг Аҳдлашувчи Давлатда иштирок этувчи ва ҳеч бир Аҳдлашувчи Давлатда даромад ва капиталдан олинадиган солиқларга нисбатан резидент каби тартибга солинмайдиган халқаро ташкилотлари, органлари ёки мансабдор шахсларига, дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ёки доимий миссиясининг аъзоси бўлган шахсларига нисбатан қўлланмайди.
27-модда
Кучга кириши
Кучга кириши
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Битимнинг кучга кириши учун ички қонунларига мувофиқ талаб қилинадиган процедураларнинг тугаганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Битим шундай хабарнома олингандан кундан кейин қуйидагиларга нисбатан амал қила бошлайди:
a) Битим кучга кирадиган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин манбадан ундириладиган, даромаддан олинадиган солиқларга нисбатан:
b) Битим кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январдан бошлаб ёки шу санадан кейинги ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
28-модда
Амал қилишининг тўхтатилиши
Амал қилишининг тўхтатилиши
1. Ушбу Битимнинг амал қилиши Аҳдлашувчи Давлатлардан бири тарафидан тўхтатилмагунича ўз кучида қолади. Ҳар бир Давлат Битимнинг амал қилишини ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашига камида олти ой қолгунига қадар дипломатик каналлар орқали амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома бериш йўли билан тўхтатиши мумкин.
Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши:
a) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб даромаддан олинадиган, манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
b) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейин бошланадиган ҳар қандай солиқ йиллари учун олинадиган бошқа солиқларга нисбатан тўхтатилади.
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Битимни имзоладилар.
Тошкент шаҳрида 2002 йил 3 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, немис ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ўзбек ва немис тилларидаги матнларни талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келса, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)
БАЁННОМА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши Тошкент шаҳрида 2002 йил 3 апрелда иккала Ҳукумат ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисида Битимга юқорида кўрсатилган Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қуйидаги қоидаларни имзолашга келишиб олдилар.
1. Ўзбекистон Республикасига нисбатан «капитал» атамаси мулкни англатади.
2. «Сиёсий бўлинма» атамаси Швейцарияга тегишли ва «маъмурий-ҳудудий бўлинма» атамаси Ўзбекистонга тегишли.
3. 7-модданинг 1- ва 2-бандларига нисбатан, агар бир Давлат корхонаси бошқа Давлатда товар ёки буюмлар сотса ёхуд у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, ушбу доимий муассасанинг фойдаси корхона томонидан олинган умумий қиймат асосида аниқланмайди, фақатгина ана шундай сотув ёки тадбиркорлик фаолияти учун доимий муассасанинг ҳақиқий фаолиятига тегишли бўлган умумий тушумлар асосида аниқланади.
Тадқиқот, етказиб бериш, саноат, тижорат ёки илмий ускуналари ёхуд биноларни ёки жамоат ишларини ишга тушириш ёки қуриш тўғрисидаги шартномаларга нисбатан, қачонки, корхона доимий муассасага эга бўлса, унда бундай доимий муассаса фойдаси шартноманинг умумий суммаси асосида аниқланмайди, доимий муассаса жойлашган Давлатда доимий муассаса томонидан бевосита амалга ошириладиган шартноманинг қисми асосида аниқланади.
Ташкилотнинг бош офиси томонидан амалга оширилаётган контрактнинг ана шу бир қисмига тегишли бўлган фойда ана шу ташкилот резиденти бўлган Давлатда солиққа тортилади.
4. 7- ва 12-моддаларга нисбатан саноат, тижорат ёки илмий ускуналардан фойдаланиш ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тақдирлаш ҳақи сифатида олинадиган тўловлар 7-моддада кўзда тутилган тадбиркорликдан олинадиган фойдани ташкил этади, деб тушунилади.
Тошкент шаҳрида 2001 йил 3 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, немис ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ўзбек ва немис тилларидаги матнни талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келса, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(имзолар)