Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2002 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария федерал кенгаши ўртасида даромад ва капиталнинг икки ёқлама солиққа тортилишини олдини олиш тўғрисидаги Битим;
2002 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида халқаро автомобиль транспорти орқали йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисидаги шартнома;
2002 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларига тааллуқли маълумотларни алмашиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Р.С. Азимов, Р.Р. Юнусов ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов томонидан мазкур шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 29 май,
183-сон