18.07.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
24.01.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЎЗАРО ҲИМОЯЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлатнинг ўзаро манфаатдорлиги учун улар ўртасида узоқ муддат асосидаги янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томон давлати инвесторларининг бошқа Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари учун манфаатли шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий манбалардан фойдаланишнинг юксак самарадорлиги ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига келишган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестор» атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
v) Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг доимий равишда чет элда яшовчи фуқаролари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестициялар» атамаси мулкий бойликларнинг исталган кўриниши ҳамда уларга эгалик ҳуқуқини, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат андозалари ва моделлари, савдо белгилари, фирмавий номлар, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, «гуд вил» ва «ноу-хау» сингари интеллектуал, савдо ва саноат мулкига эгалик ҳуқуқларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудидаги инвестициялар қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бутунлай ёки улардаги улушли иштирок асосида инвесторларга тегишли бўлган бошқа корхоналарни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) мол-мулклар, акциялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) мулкий ҳуқуқларни, шунингдек ерга ва табиий ресурсларга (шу жумладан ижара асосида) эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) инвестициялаш жойи бўйича Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ инвестицияларни амалга ошириш бўйича ўзга фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойликларни дастлабки ва қайтадан инвестицияланган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Юридик шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ равишда ташкил этилиб, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ўз органларига эга бўлган ҳамда инвестицияларни амалга ошираётган ҳар қандай юридик шахсни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Халқаро ташкилотлар» атамаси марказий бошқарув органлари Томон давлати ҳудудида жойлашган, уставга мувофиқ фаолияти ана шу Аҳдлашувчи Томон давлатининг ва бир ёки ундан ортиқ хорижий давлатларнинг ҳудудида татбиқ этиладиган ҳамда халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига мувофиқ амалга ошириладиган халқаро ташкилотлар, бирлашмаларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Фуқаролар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига биноан фуқаролик ва ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган, доимий равишда унинг ҳудудида ёки чет элда яшовчи ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган шахсларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Фуқаролиги бўлмаган шахслар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида доимий равишда яшовчи, тадбиркорлик фаолияти юритиш учун ана шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан хамда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Даромадлар» атамаси ушбу модданинг 2, 3-бандларида белгиланганидек даромадлар, фоизлар, дивидендлар, роялти кўринишида инвестициялар натижасида олинган суммаларни, лицензион ва комиссион мукофотларни, техник ёрдам учун тўловлар, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа шакллардаги мукофотларни, аммо нафақат уларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «ҳудуд» атамаси табиий ресурсларни тадқиқ қилиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш мақсадида, Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг тегишли ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига рухсат беради ва уларни рағбатлантиради, шунингдек уларнинг тўлиқ ва сўзсиз ҳуқуқий муҳофазасини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг қонунчилиги доирасида ўзаро инвестицияларнинг турли шаклларини қувватлайди ва ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестицияларини ҳимоялаш воситасида иқтисодий ҳамкорликни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар бевосита инвестицияларни амалга оширишда ва Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари ҳудудида ҳамда исталган учинчи давлатлар ҳудудида кўп томонлама иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари инвесторларининг инвестициялари иштирокидаги корхоналарга кўмаклашиш заруратидан келиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Томон ушбу Битим доирасида ўз ҳудудида инвестицияларга рухсат берган бўлса, ана шу Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига шундай инвестициялар билан боғлиқ бўлган зарурий рухсатномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Миллий режим ва мумкин қадар қулайлик бериш режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ва даромадларига ва/ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва даромадларига яратган режимдан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари амалга оширадиган инвестициялар борасида ўз миллий қонунчилиги ва ушбу Битимдан келиб чиқувчи ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг энг қулай режим принципларига оид қоидалари, Аҳдлашувчи Томонлардан бирини куйидагилар асосида биринчи Аҳдлашувчи Томонга тааллуқли бўлган имтиёзли режим, преференция ёки имтиёзларни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Томонлардан бири қатнашчиси бўлган ёки келгусида бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мавжуд ёки келгусида ташкил этиладиган божхона, валюта ва тўлов уюшмалари, эркин савдо ва ягона тариф зоналари, умумий бозор ёки минтақавий иқтисодий интеграция тўғрисидаги битимларнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда фойда (даромадлар) ва мулк (ёки сармоя) солиғи тўлашдан бўйин товлаш тўғрисидаги, божхона ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, ёхуд солиқ ва божхона масалалари бўйича бошқа халқаро шартномалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигидаги қоидалар ёки ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик ушбу Битимга қўшимча равишда тузилган, халқаро ҳуқуқ билан боғлиқ мажбуриятлар, бошқа Томон давлати инвесторларининг инвестициялари учун ушбу Битимда кўзда тутилгандан кўра қулайроқ режим яратиш тўғрисидаги умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар ўзининг бўлган ҳажмида ушбу Битимга нисбатан устун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Пул ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари инвестицияларни амалга оширган Аҳдлашувчи Томон, ана шу инвесторлар томонидан тегишли солиқлар, бож толувлари ва йиғимлар тўланганидан сўнг, бундай иивестициялар билан боғлиқ бўлган тўловларнинг, хусусан қуйидагиларнинг, аммо нафақат уларнинг эркин равишда ўтказилишини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) фоизлар, дивидендлар, фойда ва ушбу Битимнинг 1-модда, 8-бандида белгиланган бошқа жорий даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) иккала Аҳдлашувчи Томон инвестиция сифатида тан олган заёмларнинг пули тўланадиган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) лицензион тушумлар ва ушбу Битимнинг 1-модда, 2-бандида кўзда тутилган ҳуқуқлардан келиб чиқувчи бошқа тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) бошқа Томон ҳудудида амалга оширилган инвестицияларни юритиш ёки ривожлантириш, шунингдек уларнинг менеджементи учун зарур бўлган сармоялар суммаси ва қўшимча суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
v) инвестицияларни мусодара қилиш, қисман ёки бутунлай тугатишдан, шу жумладан сармояларнинг ўсишидан келган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
vi) бир Аҳдлашувчи Томон давлати фуқароларининг бошқа Томон давлати ҳудудида амалга оширилган инвестициялар муносабати билан оладиган иш ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
vii) ушбу Битим қоидаларига мувофиқ тўланадиган компенсациялар ва ушбу Битим доирасидаги ҳар қандай инвестицион низоларга тааллуқли бўлган бошқа тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пул ўтказишлар ортиқча кечиктиришсиз, инвестициялар амалга оширилган валютада, ёки пул ўтказиш вақтида амалда бўлган алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Томон давлатининг қонунчилигида кўзда тутилган процедураларга мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Томон адолатли, нодискриминацион асосга эга бўлган шартларда ўз давлати қонунчилигини татбиқ этган ҳолда, қуйидагиларга тааллуқли бўлган пул ўтказилишини тақиқлаб қўйиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) банкротлик, тўловларга қурби етмаслик ёки кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси, савдоси ёки операцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) тартибга ёки суд қарорларига номувофиқлик юзага келган ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада кўрсатилган, бир Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари натижасида инвестицияланган жойдаги манбалардан ҳар қандай валютада олган даромадлари ва бошқа суммалари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида, унинг қонунчилигига мувофиқ реинвестиция қилиниши ёки бошқа мақсадларда сарфланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ва ўзга давлатларнинг валюталари, тўлов ҳужжатлари, қимматбаҳо қоғозларни олиб келиш ва четга олиб чиқиш инвестициялар амалга оширилган жойдаги Томон давлатининг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Мулкка эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва уни чеклаш, зарарлар учун компенсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига тегишли бўлган инвестицияларга нисбатан уларни мусодара, национализация қилиш ёки оқибат натижаси шу сингари ёки унга баробар бўлган чора-тадбирларни қўлламайди, агар улар қуйидагилар билан боғлиқ бўлмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) қонуний тартибда амалга ошириладиган, жамоат мақсадлари йўлида қўлланиладиган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) нодискриминацион характерга эга бўлган ёки бошқа Томон қўллаган ҳаракат-тадбирларга жавобан қабул қилинган чоралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-i, ii бандларида кўзда тутилган холатлар оқибатида инвестицияларни мусодара қилаётган Аҳдлашувчи Томон, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларини адолатли ва самарали товон тўловлари билан таъминлайди. Бундай товон тўловлари инвестицияларнинг уларни мусодара қилинишигача ёки мусодара қилиш хусусидаги қарор барчага овоза қилинган вақтда (бундан аввал қандай ҳол юз берганлигига боғлиқ равишда) белгиланган қийматига мувофиқ бўлади, мусодара қилинган инвестициялар қийматидан келадиган, улар мусодара қилинган санадан бошлаб «Libor» ставкаси бўйича тўлов санасига қадар ҳисобланадиган фоизларни қамраб олади, ҳамда эркин равишда ўтказилади. Товон тўловлари суммаси эркин муомаладаги валютада белгиланиши ва жойлашган манзили ҳамда яшаш жойидан қатъи назар инвесторга ортиқча кечикишсиз тўланиши зарур. Пул ўтказиш билан боғлиқ бўлган расмиятчиликларни амалга ошириш учун меъёр талабидаги вақт мобайнида ўтказилган пул «ортиқча кечикишсиз ўтказилган пул» деб ҳисобланади. Бу давр бўйича ҳисоб буюртма берилган кундан бошланади ва у уч ойдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторларига бошқа Томон давлатининг ҳудудида содир бўлган уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, инқилоб, фавқулодда ҳолат, давлат тўнтариши, фуқаролик тартибсизликлари ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар оқибатида етказилган зарарларни қоплаш учун ушбу Битимнинг 3-модда, 1- ва 2-бандларига мувофиқ бўлган шартларда компенсация, реституция, зиённи қоплаш ёки бошқа талафот қиймати тўловлари тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестицияларига, ана шу Аҳдлашувчи Томон давлати органлари ёки мансабдор шахсларининг ҳаракат-тадбирлари натижасида, шу жумладан шундай органлар ёки мансабдор шахслар томонидан биринчи Томон давлатининг инвесторларига ёки ана шу инвестициялар иштирокидаги корхоналарга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган мажбуриятларни зарур даражада бажармаслик оқибатида етказилган зарарлар учун, шунингдек бой берилган фойда учун, қайд этилган инвесторлар товон тўловлари олиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бир Томон ёки унинг институти, ўз инвесторларининг бошқа Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари борасида нотижорат хавфидан бирор-бир молиявий кафолат берса, ҳамда ана шу кафолат асосида тўловларни амалга оширган бўлса, бошқа Томон, ана шу инвесторларнинг бундай тарзда суғурта қилинган инвестициялари билан боғлиқ мажбуриятлари қайд этилган ҳолда, суброгация принциплари асосида уларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан талаб ҳуқуқлари тўлалигича биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг институтига ўтишини тан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар инвестор Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколатли институти томонидан ваколатли этиб тайинланмаган бўлса, ушбу модданинг 1-бандида белгиланган суброгация ҳолатида талабнома билан чиқишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа Томон давлатининг инвестори билан бўлган низода томон ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томон, низони ҳал этиш ёки унга доир қарор бажариладиган бутун жараён мобайнида ўз иммунитети ёки бошқа Томон ёки унинг институтлари томонидан бериладиган кафолатлар кўзда тутилмаган ва кўрилган зарар ёки талафотларни тўлалигича ёки қисман қопловчи суғурта контрактлари бўйича инвестор оладиган товон тўловларини ҳимоя сифатида далил келтириши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Маслаҳатлашишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимни талқин қилиш ва уни қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай сабабга кўра маслаҳатлашишлар ўтказишни таклиф қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай таклифга хайрихоҳ муносабатда бўлади ва бундай маслаҳатлашишлар учун тегишли имконият яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли бўлган низолар дипломатик каналлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар низо пайдо бўлган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида муросага келолмасалар, исталган Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кура, низо кўриб чиқиш учун уч аъзодан иборат таркибдаги арбитраж Судига топширилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири биттадан арбитр тайинлайди, тайинланган арбитрлар эса ҳар икки Аҳдлашувчи Томон давлати билан ҳам дипломатик муносабатларда бўлган учинчи давлатнинг фуқароси бўлган Раисни сайлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ўз арбитрини тайинламаса ва иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг бундай тайинлаш икки ой ичида амалга ошириш таклифига рози бўлмаса, иккинчи Аҳдлашувчи Томон, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар иккала арбитр ўзлари тайинланган кундан бошлаб икки ой мобайнида Раис сайлаш хусусида бир қарорга келолмаса, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинлашларни ўтказиш учун Халқаро Суд Президентига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, ушбу модданинг 3-, 4-бандларида кўрсатилган ҳолатларда Халқаро Суд Президенти кўрсатилган вазифани бажаролмаса ёки у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати фуқароси бўлса, бундай тайинлаш Президент ўринбосари томонидан амалга оширилади, агар у Томонлардан бирининг давлати фуқароси бўлса, ёки бошқа бирор сабабга кўра ушбу вазифани бажаролмаса, зарурий тайинлашлар ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон давлатининг фуқароси бўлмаган, Халқаро Суднинг лавозими юқорироқ бўлган аъзоси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд қарорлари қонунга ҳурмат асосида қабул қилинади. Қарор қабул қилишдан аввал, Суд ўз ишининг исталган босқичида Томонларга низони дўстона тарзда ҳал этишни таклиф этиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи Томонлар шундай қарор қилсалар, бундан аввалги қоидалар низони ҳал этишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги бошқа келишувларни бузмаган ҳолда, Суд ўз қоида- процедураларини белгилайди. Суд қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг Суд аъзоси учун сарфланган маблағларни, шунингдек арбитраж процедураларидаги ўз улушига мувофиқ равишда харажатларни тўлайди. Арбитраж Судининг Раиси учун сарфланадиган ва ўзга чиқимларни эса Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда тўлайдилар. Аммо Суд ўз қарорида Аҳдлашувчи Томонлардан бири учун кўпроқ харажатлар белгилаши ҳам мумкин, Суднинг бундай қарори Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суднинг қарори ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, ушбу билан, бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвестори ўртасида унинг биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари борасида юзага келадиган ҳар қандай низони, 1965 йил 18 мартда Вашингтонда имзолаш учун очилган «Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этувчи Конвенция»га мувофиқ Инвестицион низоларни яраштириш ёки судлов йўли билан ҳал этувчи Халқаро Марказда ҳал этиш учун розилик беради. Низо юзага келгунга қадар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвестори томонидан назорат қилинаётган инвестори ҳам, Конвециянинг 25 (2-b) моддасига мувофиқ, бошқа Томон давлатининг инвесторлари билан тенг ҳуқуқларга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Қўлланиладиган қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ушбу Битимда ўзга ҳолатлар кўзда тутилган бўлмаса, ушбу Битимга мувофиқ барча инвестициялар ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг амалдаги қонунчилиги асосида тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан қатьи назар, ҳеч қандай ҳолат, қабул қилувчи Томонни нодискриминацион асосда ўз қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган, унинг ҳаётий манфаатлари ва хавфсизлиги масалаларини муҳофазалашга қаратилган ёки фавқулодда вазият ҳолатларида чора-тадбирлар қўллашда чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Аввалги инвестициялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим, у қонуний кучга киргунга қадар ёки ундан сўнг амалга оширилганлигидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида, унинг қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг инвесторлари амалга оширган инвестицияларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма равишдаги розилигига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Битимнинг кучга кириши, давом этиш муддати ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, ушбу Битимнинг қонуний кучга кириши учун ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигида кўзда тутилган ҳуқуқий процедуралар якунланганлиги тўғрисидаги ноталар билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги нота олинган кун ушбу Битим кучга кирган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ўн йил мобайнида амал қилади. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддатдан ўн икки ой аввал бошқа Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор этмаса, ушбу Битимнинг амал қилиши навбатдаги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим бекор қилинган ҳолда, 1 — 12-моддаларнинг қоидалари, ушбу Битим бекор қилинган кунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2000 йил 18 июлда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, бенгал ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган холда инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)