Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
ҳамкорлик меморандуми
УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
уюшган жиноятчиликнинг, терроризм ва бошқа жиноятларнинг ўсиб бораётганлигидан ташвишланиб,
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципларидан, шунингдек жиноятчиликка қарши биргаликда самарали курашишга интилишдан келиб чиқиб,
терроризмга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олиш соҳасида халқаро конвенциялар, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорларини эътиборга олиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Ушбу Ҳамкорлик меморандумини қўллаш
Ушбу Ҳамкорлик меморандумини қўллаш
1. Томонларнинг ҳар бири ушбу Ҳамкорлик меморандуми қоидаларига мувофиқ ва ўз давлатларининг қонунлари ҳамда халқаро мажбуриятларига амал қилган ҳолда ваколатли органлари орқали жиноятчилик ва терроризмга қарши курашишда ҳамкорликни амалга оширади.
2. Ушбу Ҳамкорлик меморандуми мақсадлари учун ваколатли органлар қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси томонидан — ваколатли орган ушбу Ҳамкорлик меморандуми имзоланган санадан сўнг бир ой давомида тайинланади ва Эрон томонига бу тўғрисида хабар берилади;
Эрон Ислом Республикаси томонидан — Эрон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
3. Ваколатли органлар ушбу Ҳамкорлик меморандумини бажариш учун бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар.
4. Ушбу Ҳамкорлик меморандуми жиноий ишлар юзасидан ҳуқуқий ёрдам ва ушлаб бериш масалаларига дахл қилмайди.
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳамкорлик йўналишлари
1. Томонлар қуйидаги жиноят турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар:
1.1. терроризм;
1.2. товарлар ва шахсларни контрабанда қилиш;
1.3. ўт очар қуроллар, жанговар ўқ-дорилар, портловчи моддалар, шунингдек радиоактив моддаларни ноқонуний юргизиш;
1.4. қалбаки пул ва молиявий ҳужжатларни, кредит карточкалар, визалар, паспортлар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ясаш ва тарқатиш;
1.5. пулларни оқлаш ва жиноий фаолият орқасида топилган даромадларни легаллаштириш;
1.6. иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар;
1.7. одамларнинг шаъни ва мол-мулкига босқинчилик, талончилик, қотиллик, қўрқитиш, ўғрилик орқали қасд қилиш;
1.8. товарлар ва маданий қийматлар контрабандаси;
1.9. аёллар ва болаларга қарши жиноятлар ва уларни контрабанда қилиш;
1.10. компьютер жиноятчилиги.
2. Томонлар ушбу Ҳамкорлик меморандуми доирасида яна қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
2.1. аэропортларда, темир йўл станцияларида, метрополитенларда, шунингдек бошқа жамоат жойларда хавфсизликни таъминлаш;
2.2. ахборот бериш соҳасида хавфсизликни таъминлаш.
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳамкорлик шакллари
1. Томонлар қуйидаги шаклларда ҳамкорлик қиладилар:
1.1. ушбу Ҳамкорлик меморандумининг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган жиноятларнинг аниқлаш, олдини олиш ҳамда фош этишга кўмаклашиши мумкин бўлган ахборотни алмашиш;
1.2. жисмоний шахслар ва юридик муассасаларнинг фаолиятини ўрганиш, шахслар, нарсалар ва ҳужжатларни тегишли ҳисобларга қиёслаш орқали ушбу Ҳамкорлик меморандуми 2-моддасида кўзда тутилган жиноий фаолият фактларини фош этишга кўмаклашиш;
1.3. иш тажрибасини алмашиш, жумладан маслаҳатлашувлар ҳамда ўқув семинарлар ўтказиш орқали.
2. Ҳамкорликнинг кўлами ва шакллари ваколатли органларнинг эҳтиёжлар ва шарт-шароитнинг ўзгариши ҳамда аҳамиятли ҳолларни ҳисобга олган ҳолда тузган аҳдлашувларига биноан белгиланади.
3. Томонлар уюшган жиноятчилик, терроризм ва уларни уюштирувчиларга қарши қўлланган чоралар тўғрисида ахборот алмашадилар, шунингдек қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қиладилар:
3.1. уюшган жиноятчиликка алоқадор шахслар ва гуруҳларни аниқлаш;
3.2. жиноятларнинг вақти, жойи, шароити, усул ва методлари, шунингдек уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар тўғрисида ахборот алмашиш;
3.3. уюшган жиноятчилик ҳамда терроризмни фош этиш ва олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш;
3.4. уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида экспертлар ва мутахассисларни алмашиш.
4-модда
Конкрет жиноятлар тўғрисида ахборот алмашиш
Конкрет жиноятлар тўғрисида ахборот алмашиш
Ушбу Ҳамкорлик меморандуми 3-моддаси 1-бандининг 1.1-, 1.2- ва 1.3-кичик бандларида кўзда тутилган ахборот алмашиш конкрет жиноятларга, жумладан қуйидагиларга тааллуқли бўлади:
1. Бир Томон давлати ҳудудида уюшган гуруҳлар тарафидан тайёрланган ёки содир этилган жиноятлар, агар бундай жиноятлар қандайдир бир тарзда бошқа давлат манфаатларига дахлдор бўлса, шунингдек ушбу ахборот гуруҳни ички тузилиши, ҳаракат жараёни, жиноий алоқаларни ўз ичига олади;
2. Бир Томон давлатининг ҳудуди ёки муассасалар бошқа Томон давлатининг фуқаролари томонидан жиноятчилик фаолият орқали топилган даромадларни легализация қилиш ёки оқлаш учун фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар;
3. Ушбу Ҳамкорлик меморандумида кўрсатилган жиноятлар учун қидириб юрилган, ҳибсга олинган, судланган ва озодликдан маҳрум этилган, шунингдек мазкур жиноятларни содир этиб бошқа мамлакатга қочиб кетган икки мамлакат фуқаролари тўғрисида.
5-модда
Кўмак сўраш
Кўмак сўраш
1. Томонлар ушбу Ҳамкорлик меморандуми доирасидаги ҳамкорликни кўмак сўраб берган ёзма сўровлари орқали амалга оширадилар.
2. Томонлардан бири унинг назарида иккинчи Томонни ҳам қизиқтириши мумкин бўлган ахборотни қўлга киритса, бундай ахборот тегишли сўровсиз бериб юборилади.
3. Ушбу Ҳамкорлик меморандумига мувофиқ кўмак тўғрисидаги сўров бажарилаётганида сўралаётган Томон давлатининг қонунлари қўлланади.
4. Сўралаётган Томон сўраётган Томон ваколатли органининг сўровини олгач, сўров ва унинг мазмуни махфий қолиши учун барча лозим чораларни кўради. Бундай ахборот ва ҳужжатлар уларни тақдим этган Томоннинг олдиндан ёзма равишда берган розилигисиз учинчи томонга бериб юборилмайди.
5. Сўралаётган Томон ушбу Ҳамкорлик меморандумига мувофиқ сўровни бажариш давомида қўлга киритилган натижалар сўралаётган Томон ваколатли органнинг олдиндан берган розилигисиз сўровда кўрсатилганидан бошқа мақсадда фойдаланилмаслигини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўраётган Томон сўров натижаларидан фойдаланишдаги чеклашларга риоя қилади.
6-модда
Кўмак беришни рад этиш
Кўмак беришни рад этиш
1. Сўралаётган Томон кўмакни бериш давлат манфаатларига ёки унинг қонунлари ёхуд халқаро мажбуриятларига зид келади, деб ҳисобласа, ушбу Ҳамкорлик меморандуми доирасида сўровни бажариш рад этилиши мумкин.
2. Сўровда эслатилган қилмиш сўралаётган Томон давлатида амал қиладиган қонунларга кўра жиноят ҳисобланмаса, кўмакни бериш рад этилиши мумкин.
3. Кўмакни бериш рад этилса, Сўралаётган Томон сабабини кўрсатган ҳолда бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилади.
7-модда
Қўшма комиссия
Қўшма комиссия
Томонлар ушбу Ҳамкорлик меморандумни бажариш мақсадлари учун қуйидагилардан иборат бўлган Қўшма комиссия тузадилар:
Ўзбекистон Республикаси томонидан қуйидагиларни вакиллари:
Прокуратура;
Ички ишлар вазирлиги;
Миллий хавфсизлик хизмати;
Давлат солиқ қўмитаси;
Давлат божхона қўмитаси;
Адлия вазирлиги;
Давлат чегарани қўриқлаш қўмитаси;
Ўзбекистон қисмининг раҳбари ушбу Ҳамкорлик меморандумни имзоланган санадан сўнг бир ой давомида тайинланади ва Эрон томонига бу тўғрисида хабар берилади;
Эрон Ислом Республикаси томонидан қуйидагиларни вакиллари:
Ички ишлар вазирлиги — Эрон қисмининг раҳбари сифатида, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар.
8-модда
Тил
Тил
Томонлар ушбу Ҳамкорлик меморандуми доирасида ҳамкорликни амалга оширишда инглиз тилини қўллайдилар.
9-модда
Халқаро мажбуриятлар
Халқаро мажбуриятлар
Ушбу Ҳамкорлик меморандуми Томонларнинг улар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
10-модда
Қўшимчалар
Қўшимчалар
Томонлар ушбу Ҳамкорлик меморандумига ўзаро розилиги билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Бундай ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар 12-модданинг 1-бандида кўрсатилган процедураларга мувофиқ кучга киради ва унинг таркибий қисми ҳисобланади.
11-модда
Баҳсларни ҳал этиш
Баҳсларни ҳал этиш
Ушбу Ҳамкорлик меморандуми қоидаларини талқин этиш ва қўллаш юзасидан келиб чиқадиган барча баҳсли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.
12-модда
Кучга кириш. Амал қилиш муддати
Кучга кириш. Амал қилиш муддати
1. Ушбу Ҳамкорлик меморандуми имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
2. Ушбу Ҳамкорлик меморандуми беш йил муддатга тузилган. Томонлардан ҳеч қайсиси хабарнома юбориш орқали унинг фаолиятини тўхтатишини билдирмаса, у ўз-ўзидан кейинги беш йилликларга узаяди. Бир Томон бошқа Томондан тегишли нота олганидан кейин олти ой муддат ўтгач Ҳамкорлик меморандумининг амал қилиши тўхтатилади.
Теҳрон шаҳрида, 2000 йил 11 июнда, ҳижрий 1379 йил 22 хўрдодда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, форс ва инглиз тилларида тузилди, бунда иккала матн бир хил кучга эга. Ушбу Ҳамкорлик меморандуми қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага чиқса, инглиз тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
(имзолар)