25.01.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНСУЛЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат, уларнинг юридик шахслари ва фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида, ўзларининг консуллик муносабатларини ривожлантириш истагига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1963 йил 24 апрелдаги Консуллик алоқалари тўғрисида Вена конвенцияси қоидаларини ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битим орқали тартибга солинмаган масалалар бўйича мазкур Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенциясининг қоидалари қўлланишини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бўлим
Тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда ишлатиладиган атамалар қуйидаги маънога эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «юборувчи давлат» қуйида аниқланган маънодаги консуллик мансабдор шахсларини тайинлайдиган Томонни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «қабул қилувчи давлат» ҳудудида консуллик мансабдор шахслари ўз вазифаларини бажарадиган Томонни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «консуллик муассасаси» бош консулхона, консулхона ёки вице-консулхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «консуллик округи» қабул қилувчи давлатнинг консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун ажратилган ҳудудини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «консуллик муассасаси бошлиғи» шу сифатда ҳаракат қилиш ваколати берилган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «консуллик мансабдор шахси» шу сифатда консуллик вазифаларини бажариш юклатилган ҳар қандай шахсни, жумладан консуллик муассасаси бошлиғини ҳам англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар консуллик мансабдор шахси бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) юборувчи давлатнинг фуқароси бўлган, қабул қилувчи давлатда доимий резидент бўлмаган ва фойда олиш мақсадида хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган штатли консуллик мансабдор шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) фуқаролигидан қатъи назар, қабул қилувчи давлатда бу лавозимга тайинланган ва у ерда, ўзининг консуллик фаолиятидан ташқари, фойда олиш мақсадида хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана оладиган фахрий консуллик мансабдор шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) «консуллик хизматчиси» консуллик муассасасида маъмурий ёки техник вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «хизмат кўрсатувчи ходим» фақатгина консуллик муассасасига хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни бажарувчи ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) «консуллик муассасаси ходими» консуллик мансабдор шахсларини, консуллик хизматчилари ва хизмат кўрсатувчи ходимларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) «хусусий уй хизматчиси» консуллик мансабдор шахсининг фақатгина хусусий хизматида бўлган шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) «оила аъзоси» консуллик ходимининг хотини ёки эри, уларнинг фарзандлари ва ота-оналарини, улар консуллик ходими билан бирга яшашлари ва унинг қарамоғида бўлишлари шарти билан, англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) «консуллик бинолари» мулк ҳуқуқи кимга тегишлилигидан қатъи назар, фақатгина консуллик муассасаси мақсадлари учун фойдаланиладиган бинолар ёки уларнинг қисмларини ва ушбу бино ёки бино қисмларига қарашли ер майдонини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) «консуллик архивлари» сақлаш ва сақланиши таъминланиши учун мўлжалланган барча қоғозлар, ҳужжатлар, хат-хабарлар, китоблар, фильмлар, овоз ёзиш ленталари ҳамда шифрлар ва кодлар, картотекалар ва ҳар қандай жиҳозлар билан бирга консуллик муассасаси реестрларини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) «юборувчи давлат кемаси» юборувчи давлат байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга бўлган ва шу давлатда рўйхатга олинган ҳар қандай кемани англатади, ҳарбий кемалар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) «юборувчи давлат ҳаво кемаси» юборувчи давлатда унинг қонунларига мувофиқ рўйхатга олинган ҳар қандай ҳаво кемасини, жумладан давлатга тегишли бўлган ҳаво кемаларини англатади, ҳарбий ҳаво кемалари бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бўлим
Консуллик алоқаларини ўрнатиш ва амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фақат шу давлатнинг розилиги билан очилиши мумкин. Дипломатик ваколатхонасини ёпилиши консуллик муассасасини ipso facto ёпилишига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг манзили, унинг даражаси, консуллик округи ва консуллик мансабдор шахсларининг сони юборувчи давлат томонидан аниқланади ҳамда қабул қилувчи давлат томонидан маьқулланиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу тартиб консуллик муассасасининг манзили, унинг даражаси, консуллик округи ёки консуллик муассасаси ходимлари сонининг ҳар қандай ўзгаришига қарамай, сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-бўлим
Консуллик вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик вазифалари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қабул қилувчи давлатда халқаро ҳуқуқ доирасида юборувчи давлат ва унинг фуқароларининг ҳам жисмоний ҳам юридик шахсларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида савдо, иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) юборувчи давлатнинг фуқароларига, ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларига ёрдам бериш ва кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ҳозир бўлмаганлиги учун ёки бошқа сабабларга кўра юборувчи давлатнинг фуқаролари ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қила олмасалар, қабул қилувчи давлатда ўрнатилган амалиёт ва тартибга риоя қилган ҳолда қабул қилувчи давлат қонун-қоидаларига мувофиқ, бу фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган дастлабки чоралар кўрилиши мақсадида қабул қилувчи давлатнинг суд ва бошқа муассасаларида мазкур фуқаролар номидан вакиллик қилиш ёки тегишли вакилликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қабул қилувчи давлатнинг савдо, иқтисодий, маданий ва илмий ҳаётидаги шароит ва ҳодисаларни барча қонуний йўллар билан аниқлаш, улар тўғрисида юборувчи давлат ҳукуматига хабар бериш ҳамда манфаатдор шахсларга маълумот тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ўз консуллик округида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қабул қилувчи давлатда бўлиб турган юборувчи давлат фуқароларини қабул қилувчи давлат қонунлари рухсат берадиган даражада ҳисобга олиш, бу фуқароларни қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ қайта рўйхатга олиш. Бу вазифани амалга ошириш учун улар қабул қилувчи давлат маъмурларининг кўмаклашишини сўрашлари мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлат фуқаролари учун матбуотда баёнотлар эълон қилиш ҳамда уларга юборувчи давлат расмий органларидан келадиган давлат хизматига тегишли турли талаб ва ҳужжатларни юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) юборувчи давлат фуқароларига референдум ва миллий сайловларни ўтказиш тўғрисида шахсий хабарномалар юбориш, шунингдек юборувчи давлат фуқароларидан бюллетенлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қуйидагиларни бериш, янгилаш ва модификациялаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) юборувчи давлат фуқароларига паспорт ёки бошқа йўл ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) юборувчи давлатга боришни истаган шахсларга визалар ва тегишли ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) амал қилувчи халқаро шартномаларга мувофиқ ёки, бундай халқаро шартномалар бўлмаса, қабул қилувчи давлат қонун-қоидаларига зид бўлмаган исталган бошқа тартибда қабул қилувчи давлат судлари учун суд ҳужжатлари ва судга тегишли бўлмаган ҳужжатларни ёки суд топшириқларини ёхуд кўрсатмалар олиш бўйича топшириқларни бажаришни топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) i) қабул қилувчи давлат қонунлари рухсат бериши шарти билан юборувчи давлат ёки қабул қилувчи давлат расмий органларидан келадиган ҳар қандай ҳужжатни ўзининг ёки учинчи шахсларнинг кучи билан таржима ва легализация қилиш. Бу таржималар икки давлатдан бирининг қасамёд этган таржимонлари қилган таржималар билан бир хил кучга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) бу ҳаракат ёки расмиятчиликлар юборувчи давлат қонунларига мувофиқ зарур бўлганида ҳар қандай аризаларни қабул қилиш, ҳар қандай актларни тузиш, имзоларни тасдиқлаш ва ҳужжатларни таржима қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) қуйидагиларни нотариал шаклда олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) уларнинг фуқаролари тузишни истаган акт ва шартномалар, қабул қилувчи давлатда жойлашган кўчмас мулкни олиш ёки реал ҳуқуқларни топшириш хусусидаги шартнома ва ҳужжатлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) томонларнинг миллатидан қатъи назар юборувчи давлат ҳудудида жойлашган мулк ёки олиб борилаётган ишларга, ёки улар бу ҳудудда олиб боришга мўлжалланганида, тегишли акт ва шартномалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввалги абзацда кўзда тутилган акт ва шартномалар бўйича қабул қилувчи давлатда, бу давлатнинг қонунлари ва ҳуқуқий нормалари бунга зид бўлмаса, юридик ишни олиб бориш бошланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) уларга юборувчи давлат фуқаролари томонидан ёки уларнинг номидан юборилган депозит кўринишида пул суммалари, исталган шаклдаги ҳужжатлар ва буюмларни олиш. Бу пул суммаларига, ҳужжат ва буюмларга ушбу Битимнинг 15-моддасида кўзда тутилган иммунитетлар татбиқ этилмайди, ва улар бу иммунитетлар татбиқ этиладиган архивлар, ҳужжат ва реестрлардан ажратилган бўлиши керак. Бу пул суммалари, ҳужжат ва буюмлар қабул қилувчи давлатдан фақатгина шу давлатнинг қонун-қоидаларига мувофиқ олиб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) i) юборувчи давлат фуқароларнинг фуқаролик ҳолатларини рўйхатга олиш, тузиш, кўчириш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) эр-хотин юборувчи давлат фуқаролари бўлса, никоҳдан ўтказиш ва агар буни қабул қилувчи давлат қонунлари талаб этса, шу давлатнинг ваколатли органларини бу тўғрида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) юборувчи давлат қонунларига мувофиқ мумкин бўлган юридик қарорлар ва шунга ўхшаш ҳужжатлар асосида ажралиш тўғрисидаги барча гувоҳномаларни рўйхатга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) Томонларнинг қонунларига мувофиқ юридик муомалага лаёқатлиликни тақдим этиш тўғрисида ёки фарзандликка олиш борасида ва, Томонларнинг қонунлари рухсат берган ҳолда, муомалага ноқобил фуқаролари учун васийлик ва ҳомийликни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-банд а) ва d) кичик бандларининг қоидалари юборувчи давлат фуқароларини қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ариза бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлатнинг консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат маъмурлари томонидан юборувчи давлат фуқароларидан бирортасига нисбатан қўлланилган эркинликни чеклаш бўйича барча чоралар ҳақида, жумладан, қайси қонун ҳужжатлари асосида бу чоралар кўрилгани тўғрисида юборувчи давлат фуқароси ҳибсга олинган ёки ушланган кундан бошлаб 1 кундан 6 кунгача муддат ичида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юборувчи давлатнинг ҳибсга олинган фуқаросининг мазкур консуллик муассасаси номига йўлланган ҳар қандай хабари қабул қилувчи давлатнинг органлари томонидан кечиктирмасдан консуллик муассасасига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахси қамоқда ёки вақтинча ҳибсда бўлган ёхуд ҳар қандай бошқа шаклда ушлаб турилган юборувчи давлат фуқаросини бориб кўриши, у билан суҳбатлашиши ва алоқага киришиши ҳамда унинг юридик вакиллигини таъминлаш чораларини кўриш ҳуқуқига эга. Ҳибсга олинган фуқарони бориб кўриш ва у билан гаплашиш ҳуқуқи консуллик мансабдор шахсига кечиктирилмасдан берилади. , ҳибсда бўлган ёки ушланган фуқаро бунга аниқ эътироз билдирса, консуллик мансабдор шахслари унинг номидан бундай чораларни кўришдан ўзларини тийишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада сўз юритилган ҳуқуқлар қабул қилувчи давлат қонун- қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши зарур, шу шарт биланки, бу қонун-қоидалар мазкур ҳуқуқлар кўзда тутилган мақсадларга тўла эришишга имконият яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат фуқароси қабул қилувчи давлатда вафот этса, мазкур давлатнинг ваколатли органлари бу ҳақда консуллик муассасасига зудлик билан хабар қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) ўз фуқароларидан бирининг вафот этганлиги ҳақида хабардор қилинган консуллик муассасаси бу ҳақда сўров юборганида қабул қилувчи давлатнинг ваколатли маъмурлари мазкур давлат қонунлари йўл қўядиган даражада мерос мулки ва меросхўр бўлиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини тузиш учун унга маълумот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлатнинг консуллик муассасаси қабул қилувчи давлатнинг ваколатли маъмурларидан зудлик билан қабул қилувчи давлат ҳудудида бўлган мерос мулкини қўриқлаш ва идора қилиш учун барча зарур чораларни кўришни илтимос қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) консуллик мансабдор шахси, бевосита ёки ўзининг вакили орқали, ушбу банднинг «b» кичик бандида кўрсатилган чораларни амалга оширишда кўмаклашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкнинг сақланиши бўйича чоралар кўриш зарурати бўлса ва агар меросхўрлардан бирортаси ҳам топилмаса ёки ўзини таништирмаса, консуллик мансабдор шахси қабул қилувчи давлат маъмурлари томонидан муҳрлаб қўйишда ва муҳрни бузишда, шунингдек мерос мулкининг рўйхатини тузишда қатнашишга таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. а) Агар қабул қилувчи давлат ҳудудида ворисликка тегишли расмиятчиликлар амалга оширилгандан кейин мерос мулки ёки бу мулкни сотишдан олинган нарса ишда ютиб чиққан меросхўрга ёки юборувчи давлат фуқароси бўлган, қабул қилувчи давлат ҳудудида яшамайдиган ва вакил тайинламаган қонуний меросхўрнинг улушига тўғри келса, мазкур мулк ёки бу мулкни сотишдан олинган нарса юборувчи давлатнинг консуллик муассасасига қуйидаги шартлар бажарилган ҳолда топширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) меросхўрнинг қонунийлиги исботланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) ваколатли маъмурлар, агар бу талаб қилинса, мерос мулкини ёки уни сотишдан олинган нарсани топширишга рухсат берган бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) қабул қилувчи давлат қонунларида кўзда тутилган, муддатида даъво қилинган барча мерос қарзлар тўланган ёки уларнинг тўланиши кафолатланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) мерос олиш бўйича солиқ ва йиғимлар тўланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Мулкни олиб чиқиш ёки пул суммасини ўтказиш қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юборувчи давлатнинг қабул қилувчи давлат ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқароси вафот этса, ундан қолган ва меросхўр томонидан талаб қилинмаган шахсий буюмлар ҳамда пул суммалари қабул қилувчи давлатнинг одил судловига мувофиқ уларни олиш ҳуқуқларига ҳеч бир зиён етказмаган ҳолда ҳеч қандай расмиятчиликларсиз юборувчи давлатнинг консуллик муассасасига сақлаш учун вақтинча топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари юборувчи давлат байроғи остида сузувчи кемалар ва мазкур давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемалари, шунингдек уларнинг экипажига нисбатан юборувчи давлатнинг қонун-қоидалари кўзда тутадиган назоратни ва инспекцияни амалга оширишлари мумкин. Улар, шунингдек зарур ёрдамни кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юборувчи давлат байроғи остида сузувчи кема қабул қилувчи давлат ҳудудида ҳалокатга учраса ёки саёз жойга тушиб қолса ёхуд юборувчи давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемаси қабул қилувчи давлат ҳудудида фалокатга учраса, мазкур давлатнинг ваколатли органлари дарҳол бу фалокат жойига энг яқин бўлган консуллик муассасасини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат ҳар қандай консуллик мансабдор шахсининг тайинланиши тўғрисида қабул қилувчи давлатни дипломатик каналлар орқали хабардор қилади. Юборувчи давлат консуллик муассасаси бошлиғини тегишли консуллик патенти ёки бошқа шунга ўхшаш ҳужжат билан таъминлайди. Бу ҳужжатда консуллик муассасаси бошлиғининг тўлиқ исми, даражаси ва фуқаролиги, шунингдек консуллик муассасасининг манзили ва округи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат ўз ҳудудида амал қилувчи қоидалар ва процедураларга мувофиқ мумкин қадар қисқа муддатда консуллик муассасаси бошлиғига экзекватура ёки бошқа турдаги ёзма рухсатнома беради. Экзекватурада, хусусан, консуллик муассасасининг манзилгоҳи ва консуллик округининг чегаралари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экзекватура ёки бошқа рухсатномани олиши билан консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажаришга киришган деб ҳисобланади ва унга ушбу Битим қоидалари тааллуқли бўлади. Экзекватура ёки бошқа рухсатнома олингунига қадар консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини бажаришга вақтинча қўйилиши мумкин. Ушбу ҳолда ушбу Битим қоидалари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик муассасаси бошлиғига экзекватура ёки бошқа рухсатнома бериш рад этилса ёки тўхтатиб турилса қабул қилувчи давлат бундай рад этишнинг ёки тўхтатиб туришнинг сабабларини маълум қилишга мажбур эмас. Бундай ҳолда юборувчи давлат бу шахсни чақириб олишга ёки унинг вазифаларини тўхтатишга, бундай имконият бўлган ҳолда, мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси бошлиғига ўз вазифаларини бажаришга рухсат берилиши биланоқ, бу вақтинчалик бўлса ҳам, қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик округининг ваколатли органларини хабардор қилади. Бундан ташқари у консуллик муассасаси бошлиғи ўз мажбуриятларини бажара олиши ва ушбу Битимда қоидаларининг имтиёзларидан фойдалана олиши учун зарур бўлган чоралар кўрилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг ҳар қандай ходимининг тайинланиши ва унинг қабул қилувчи давлатдаги хусусий манзили тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат хабар қилиш вақтида ёки кейинчалик исталган шахсни консуллик мансабдор шахси, консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи ходим сифатида тан олишни рад этиши мумкин. Бундай ҳолда юборувчи давлат бу шахсни чақириб олиши ёки консуллик муассасасида унинг вазифаларини тўхтатиши, бундай имконият бўлган ҳолда керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхона бошлиғи дипломатик ходимлардан бир ёки бир неча нафарини консуллик вазифаларини бажариш учун тайинлаши мумкин. Бундай тайинлаш тўғрисида қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига расмий равишда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилганидек дипломатик ходимлар томонидан консуллик вазифаларининг бажарилиши улар шу ваколатхонанинг дипломатик ходимлари сифатида фойдаланадиган имтиёз ва иммунитетларга таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар консуллик муассасаси бошлиғи ўз вазифаларини вақтинча бажара олмаса ёки консуллик муассасаси бошлиғи лавозими бўш бўлса, юборувчи давлат бошқа шахсни консуллик муассасасининг бошлиғи сифатида вақтинча ҳаракат қилишга тайинлаши мумкин. Бундай тайинлаш тўғрисида қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига хабар қилинади. Вақтинча консуллик муассасасига бошлиқ этиб тайинланган шахс консуллик муассасаси бошлиғи фойдаланадиган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, қабул қилувчи давлат, ушбу модданинг 1-бандида айтилганидек, вақтинча консуллик муассасасига бошлиқ этиб тайинланган шахсга амалиёти ёки ишлатилиши ушбу Битимда кўзда тутилган ва бу шахсга татбиқ этилмайдиган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетларни тақдим этишга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар юборувчи давлат дипломатик ваколатхонасининг дипломатик ходими қабул қилувчи давлатда ушбу модда 1-бандининг қоидаларига мувофиқ консуллик муассасаси бошлиғининг вазифаларини вақтинча ижро этувчи қилиб тайинланса, у дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар юборувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонаси бўлмаса, консуллик мансабдор шахсига, қабул қилувчи давлатнинг розилиги билан ва унинг консуллик мақомини ўзгартирмасдан, дипломатик актларни бажариш ваколати берилиши мумкин. Консуллик мансабдор шахсининг бундай актларни бажариши унга дипломатик имтиёз ва иммунитетларга даъво қилиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат хабардор қилинганидан кейин консуллик мансабдор шахси ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот ҳузурида юборувчи давлатнинг вакили сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Шу сифатда ҳаракат қилиб, у бундай вакилга халқаро ҳуқуқ ёки халқаро шартномалар берадиган барча имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга; бироқ у ҳар қандай консуллик вазифасини бажариши хусусида у ушбу Битимга мувофиқ консуллик мансабдор шахси ҳуқуққа эга бўлганидан ортиқ юрисдикциядан иммунитетли ҳуқуққа эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлиги ёки бу вазирлик кўрсатган орган қуйидагилар тўғрисида хабардор қилиниши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик муассасаси ходимларининг тайинланиши, уларнинг тайинлангандан сўнг консуллик муассасасига келиши, уларнинг батамом кетиши ёки вазифаларининг тўхтатилиши ҳамда консуллик муассасасида ишлаш мобайнида рўй бериши мумкин бўлган, уларнинг мақомига таъсир қиладиган барча бошқа ўзгаришлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик муассасаси ходимининг оила аъзоси бўлган ва у билан доимий бирга яшайдиган шахснинг келиши ва батамом кетиши, шунингдек тегишли ҳолларда, у ёки бу шахс бундай оила аъзоси бўлиши ёки оила аъзолигидан чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) хусусий уй хизматчиларининг келиши ва батамом кетиши ва, тегишли ҳолларда, уларнинг бу сифатдаги хизматларининг тўхтатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) имтиёз ва иммунитетларга ҳуқуқи бўлган консуллик муассасаси ходимлари ёки хусусий уй хизматчилари сифатида қабул қилувчи давлатда яшайдиган шахсларни ёллаш ва бўшатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-бўлим
Имтиёз ва иммунитетлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат қабул қилувчи давлатнинг қонунлари таъминлайдиган шартларга мувофиқ ва исталган шаклда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик муассасасини ташкил этиш учун, консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳи учун ёки консуллик ходимининг қароргоҳи учун ер майдонларини, бинолар ёки биноларнинг қисмларини ва зарур қўшимча хоналарни мулк қилиб олиш, фойдаланиш ёки бошқа ҳар қандай қонуний шаклда эгалик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юқорида кўрсатилган мақсадларда у сотиб оладиган, фойдаланадиган ёки ҳар қандай бошқа қонуний шаклда эгаллайдиган ер майдонларида, агар қабул қилувчи давлат қонунларига кўра рухсат этилса, бинолар, биноларнинг қисмлари ёки қўшимча хоналарни қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ушбу банднинг (а) ва (b) кичик бандларида кўрсатилган эгалик қилиш ҳуқуқларини ёки бошқа ҳуқуқларни бегоналаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат юборувчи давлатга ўзининг ҳудудида, ўз қонун-қоидаларига мувофиқ, унинг консуллик муассасаси учун зарур бўлган бинолар сотиб олишда кўмаклашиши ёхуд унга биноларни бошқача йўл билан олишда ёрдам бериши шарт. У шунингдек, зарур ҳолда, консуллик муассасасига унинг ходимлари учун қулай турар жой олишда ёрдам бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда қоидалари юборувчи давлатни кўчмас мулк жойлашган ҳудудда амал қилувчи шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун-қоидаларга амал қилиш борасидаги жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат байроғи консуллик муассасаси эгаллаган бинога, консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳига ва, унинг хизмат вазифалари бажарилиши билан боғлиқ бўлганида, унинг транспортига ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасаси жойлашган биноларга ва консуллик муассасаси бошлиғининг резиденциясига юборувчи давлат гербининг тасвири туширилган, тегишли равишда юборувчи давлат ва қабул қилувчи давлат тилларида консуллик муассасасининг номи ёзилган панно ўрнатилиши мумкин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда қабул қилувчи давлатнинг қонун-қоидалари ва урф-одатлари эътиборга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасасининг бинолари, жиҳозлари, мулки ва транспорт воситалари хусусида давлат мудофааси мақсадида ёки ижтимоий эҳтиёжлар учун реквизициянинг исталган турларидан иммунитетдан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг ходимларининг хусусий қароргоҳи, жиҳозлари, мулки ва транспорт воситалари ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган иммунитетдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг қоидалари фахрий консуллик мансабдор шахсларига улар қабул қилувчи давлатнинг фуқароси ҳам, доимий резиденти ҳам бўлмаган ҳолдагина тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган мақсадларда реквизиция зарурати бўлган ҳолда консуллик вазифалари бажарилиши бузилишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилади ҳамда юборувчи давлатга тегишли ва самарали компенсация кечиктирилмай тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат қуйидагилар хусусида қабул қилувчи давлатда белгиланган ва ундириладиган барча турдаги солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳамжиҳатлик асосида консуллик муассасасининг эҳтиёжлари ёки консуллик муассасаси бошлиғининг қароргоҳи учун мўлжалланган мулкни хусусий қилиб олиш, эгалик қилиш, ижарага олиш ёки исталган бошқа шаклда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик муассасаси эҳтиёжлари учун қўзғатиш мумкин бўлган мулкни, жумладан транспорт воситаларини қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ хусусий қилиб олиш, эгалик қилиш ва фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат, шунингдек консуллик муассасаси расмий равишда фойдаланиши учун ҳамма жиҳозларни барча божхона йиғимлари ва инспекцияларидан озод қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган қоидалар хизматларнинг аниқ турлари учун ундириладиган солиқ, йиғим ва божларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган қоидалар қабул қилувчи давлат ёки унинг номидан иш юритувчи шахс билан контракт тузган шахслардан қабул қилувчи давлат қонунларига мувофиқ ундириладиган солиқ, йиғим ва божларга тааллуқли бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик бинолари ва консуллик муассасасининг бошлиғи бўлган штатли консуллик мансабдор шахсининг қароргоҳи дахлсиздир. Қабул қилувчи давлат маъмурлари консуллик муассасаси бошлиғи, у тайинлаган шахс ёки юборувчи давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиғининг розилиги бўлмаса, уларга кира олмайдилар. Шунга қарамасдан, ёнғин ёки кечиктириб бўлмайдиган ҳимоя чораларини талаб қилувчи бошқа табиий офат чоғида консуллик муассасаси бошлиғининг розилиги олинган деб ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик архивлари ва барча бошқа ҳужжатлар исталган вақтда ва қаерда бўлишидан қатъи назар, дахлсиздир. Қабул қилувчи давлат маъмурлари қандай сабаб билан бўлмасин, уларни текширишлари ёки мусодара қилишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фахрий консуллик ходими консуллик архивларни, ҳужжатларни ва регистрларни бошқа қоғоз ва ҳужжатлардан, айниқса унга ва у билан ишловчи ҳар қандай шахсга тегишли хусусий хат-хабарлардан, шунингдек унинг касби ёки машғулотига тегишли материал, китоб ва ҳужжатлардан алоҳида тутиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг ишини таъминлаш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиши лозим ҳамда консуллик муассасаси ходимлари ўз фаолиятларини амалга оширишлари ва ушбу Битим тақдим этадиган ҳуқуқ, имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланишлари учун барча зарур чораларни кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилувчи давлат консуллик муассасаси ходимларига тегишлича ҳурмат билан қарайди ва уларнинг ҳимояси учун барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасалари ва консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳининг ҳимоясини таъминлаш учун қабул қилувчи давлат барча зарур чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан кириш тақиқланадиган ёки тартибга солинадиган зоналар тўғрисидаги қонун-қоидалар истисно бўлган ҳолда қабул қилувчи давлат консуллик муассасасининг барча ходимларига унинг ҳудудида ҳаракат қилиш ва саёҳат эркинлигини таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат барча расмий мақсадлар учун консуллик муассасасининг алоқалар эркинлигига рухсат беради ва уни ҳимоя қилади, Юборувчи давлат ҳукумати, дипломатик ваколатхоналари ва бошқа консуллик муассасалари билан алоқа қилишда, улар қаерда жойлашганидан қатъи назар, консуллик муассасаси барча мос келадиган воситалардан, жумладан дипломатик ва консуллик курьерларидан, дипломатик ва консуллик вализаларидан ҳамда кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Бироқ қабул қилувчи давлатнинг рухсати бўлган ҳолдагина консуллик муассасаси радиоузаткич ўрнатиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муассасасининг расмий хат-хабарлари дахлсиздир. Расмий хат-хабарлар деганда консуллик муассасасига ва унинг вазифаларига тегишли бўлган барча хат-хабарлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик вализаси ушланиши ҳам, очилиши ҳам мумкин эмас. Бироқ қабул қилувчи давлат маъмурларининг вализада ушбу модданинг 4-бандида санаб ўтилган хат-хабар, ҳужжат ёки ашёлардан ташқари бошқа бирор нарса бор деб фараз қилишга жиддий асослари бўлса, улар юборувчи давлатнинг ваколатли вакили вализани уларнинг олдида очишини талаб қилишлари мумкин. Юборувчи давлат маъмурлари бу талабни бажаришдан бош тортган ҳолда вализа жўнатиш ерига қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик вализасини ташкил этувчи барча жойлар уларнинг характерини кўрсатувчи кўзга ташланадиган ташқи белгиларга эга бўлиши керак ҳамда фақатгина расмий хат-хабар ва ҳужжатлардан ёки фақатгина расмий фойдаланиш учун мўлжалланган ашёлардан иборат бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик курьерига унинг мақоми ва консуллик вализасини ташкил этувчи жойлар сони кўрсатилган расмий ҳужжат берилиши керак. Қабул қилувчи давлатнинг розилиги бўлган ҳоллардан ташқари агар у қабул қилувчи давлатнинг ҳам, юборувчи давлатнинг ҳам фуқароси бўлмаса, қабул қилувчи давлатда доимий яшовчи шахс ҳам бўлиши мумкин эмас. Ўз вазифаларини бажаришида у қабул қилувчи давлат ҳимоясида бўлиши керак. У шахсий дахлсизликдан фойдаланади ҳамда қамоққа олиниши ёки ҳеч бир шаклда ушланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юборувчи давлат, унинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари махсус консуллик курьерларини (ad hoc) тайинлашлари мумкин. Бундай ҳолларда шунингдек ушбу модданинг 5-банди қоидалари қўлланилади, бироқ унда айтиб ўтилган иммунитетлар бундай курьер унга топширилган консуллик вализасини манзилга олиб келиб топшириши билан тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Консуллик вализаси келишга рухсат берилган порт ёки аэропортга кетаётган кема ёки фуқаро ҳаво кемаси командирига ишониб топширилиши мумкин. Унга вализани ташкил этган жойларнинг сони кўрсатилган расмий ҳужжат берилади, лекин у консуллик курьери ҳисобланмайди. Тегишли маҳаллий маъмурлар билан келишилган ҳолда консуллик муассасаси ўз ходимларидан бирини кема ёки ҳаво кемаси командиридан вализани бевосита ва тўсиқсиз қабул қилиб олишга юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси қабул қилувчи давлат ҳудудида консуллик ҳаракатлари бажарилгани учун юборувчи давлат қонун-қоидаларида назарда тутилган йиғим ва божларни ундириши мумкин. Бу йиғим ва божлар конвертация қилинадиган ҳисобланади ва оқилона муддатларда юборувчи давлатга ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган йиғим ва божлар шаклида йиғиладиган суммалар ҳамда бундай йиғим ва божларни олиш тўғрисидаги квитанциялар қабул қилувчи давлатда барча солиқ, йиғим ва божлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари, консуллик хизматчилари ва улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзолари қабул қилувчи давлатнинг чет элликларни рўйхатдан ўтказиш хусусидаги қонун-қоидаларида кўзда тутилган барча мажбуриятлардан ҳамда истиқомат қилиш учун рухсат олишдан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ ушбу модда 1-бандининг қоидалари, юборувчи давлатнинг доимий хизматчиси бўлмаган ёки қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида хусусий фаолият билан шуғулланувчи исталган консуллик хизматчисига ёки бундай хизматчининг исталган оила аъзосига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фахрий консуллик мансабдор шахслари, қабул қилувчи давлатда шахсий даромад олиш мақсадида ҳар қандай профессионал ёки тижорат фаолияти билан шуғулланадиганлари бундан мустасно, чет элликларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда истиқомат қилиш учун рухсат олиш борасидаги қабул қилувчи давлатнинг қонун-қоидалари юклайдиган барча мажбуриятлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари юборувчи давлат учун иш бажариш хусусида қабул қилувчи давлатнинг хорижий ишчиларни ишга ёллаш борасидаги қонун- қоидаларига кўра ўрнатилган, ишга рухсат олиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахсларининг ва консуллик хизматчиларининг хусусий уй хизматчилари, агар улар қабул қилувчи давлатда даромад олиш мақсадида ҳеч қандай бошқа хусусий фаолият билан шуғулланмасалар, ушбу модданинг 1-бандида айтилган мажбуриятлардан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар консуллик муассасаси ходимларига, улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзоларига улар юборувчи давлат учун бажарадиган иш борасида тааллуқли бўлмайди, ушбу модданинг 3-бандида кўзда тутилган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган озод қилишлар, шунингдек фақатгина консуллик муассасаси ходимларининг хизматида бўлган хусусий уй хизматчиларига тааллуқли бўлади. Бунинг учун қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) улар қабул қилувчи давлат фуқароси бўлмасалар ва унда доимий яшамасалар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юборувчи давлатда ёки учинчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар уларга тааллуқли бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўзда тутилган қоида тааллуқли бўлмайдиган шахсларни ёлловчи консуллик муассасаси ходимлари қабул қилувчи давлатда амал қилувчи ижтимоий таъминот тўғрисидаги қоидалар билан ёлловчиларга юклатиладиган мажбуриятларни бажаришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган шартлар қабул қилувчи давлатда ижтимоий таъминот тизимида кўнгилли иштирок этишга, бундай иштирок этишга бу давлат рухсат бериши шарти билан, тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик хизматчилари, шунингдек улар билан бирга яшовчи уларнинг оила аъзолари барча шахсий ёки мулкий, давлат, туман ва муниципал солиқ, йиғим ва божлардан озод этилади, қуйидагилар бундан истисно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) товар ва хизмат баҳосига одатда киритиладиган билвосита солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қабул қилувчи давлат ҳудудидаги шахсий кўчмас мулкдан ундириладиган йиғим ёки солиқлар, 18-модда қоидалари кўзда тутадиган ҳоллар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) қабул қилувчи давлат томонидан ундириладиган мерос мулкига солиқлар ёки мерос олиш билан боғлиқ божлар ёки мулкнинг ўтишига солиқлар, 30-модда b бандининг қоидалари кўзда тутадиган ҳоллар бундан истисно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қабул қилувчи давлатда манбага эга бўлган сармоядан олинадиган даромадларни ўз ичига олган хусусий даромадга солинадиган солиқ, йиғим ва божлар ҳамда қабул қилувчи давлатдаги тижорат ёки молиявий корхоналарга сарфланган маблағга солинадиган солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) аниқ хизмат турлари учун олинадиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) рўйхатга олиш, суд ва реестр божлари, ипотека йиғимлари, гербли йиғимлар, 18-модда қоидалари кўзда тутадиган ҳоллар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хизмат кўрсатувчи ходимлар улар ўз ишлари учун оладиган иш ҳақидан ундириладиган солиқ, йиғим ва божлардан озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қабул қилувчи давлатда иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинмаган шахсларни ёллаган консуллик муассасаси ходимлари бу давлатнинг даромад солиғи солиниши борасидаги қонун-қоидалари ёлловчиларга юклайдиган мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилувчи давлат қабул қилинган қонун-қоидаларга мувофиқ қуйидагиларни олиб киришга рухсат беради ҳамда сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлар учун йиғимлардан ташқари барча божхона божлари, солиқлари ва бу билан боғлиқ йиғимлардан озод қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик муассасаси расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) консуллик мансабдор шахси ёки у билан бирга яшовчи унинг оила аъзолари шахсий фойдаланиши, жумладан унинг хўжалиги учун мўлжалланган буюмлар. Истеъмол товарларининг миқдори тегишли шахсларнинг бевосита фойдаланиши учун зарур миқдордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик хизматчилари дастлабки жойлашишлари вақтида олиб кирилган буюмлар хусусида ушбу модданинг l b бандида кўрсатилган имтиёз ва озод қилишлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахсларининг ва улар бирга яшовчи уларнинг оила аъзоларининг бу шахслар билан бирга келтирилаётган шахсий юклари текширишдан озод этилади. Шу модданинг 1-банди «b» кичик бандида кўрсатилган буюмлардан бошқа ёки олиб кириш ва олиб чиқиш қабул қилувчи давлат қонун-қоидалари билан тақиқланган ёхуд унинг карантин қонун-қоидаларига тушадиган буюмлар бор деб ҳисоблашга жиддий асослар бўлган ҳолдагина у текширилиши мумкин. Бундай текшириш фақатгина тегишли консуллик мансабдор шахси ёки унинг оила аъзоси иштирокида ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими ёки у билан бирга яшаган унинг оила аъзоси вафот этган ҳолда қабул қилувчи давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) вафот этган шахснинг қабул қилувчи давлатда сотиб олинган ва у вафот этган вақтда олиб кетилиши ман қилинган мулкдан ташқари қўзғатиш мумкин бўлган мулкини олиб чиқишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) вафот этган шахснинг қабул қилувчи давлатда консуллик муассасаси ходими ёки унинг оила аъзоси сифатида бўлганлиги сабаблигина бу давлатда жойлашган қўзғатиш мумкин бўлган мулкдан меросга солинадиган давлат, туман ёки муниципал йиғимларни ёки мерос олишга солинадиган божларни ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оғир жиноятлар содир этилган ҳолда ваколатли суд маъмурларининг қарори асос бўлмаса, консуллик мансабдор шахслари ҳибсга олиниши ёки ушланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суднинг қонуний кучга кирган қарорларини бажариш ҳолларидан ташқари консуллик мансабдор шахсларини қамоққа олиш ва ҳеч қандай шаклда шахсий эркинлигини чеклаш мумкин эмас, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар консуллик мансабдор шахсига нисбатан жиноий иш қўзғатилса, бу шахс ваколатли органларга келиши керак. Бироқ иш олиб боришда унинг расмий мавқеи туфайли унга ҳурмат кўрсатилиши лозим ва, ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, у консуллик вазифаларини бажаришига иложи борича камроқ тўсқинлик қилиниши керак. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ консуллик мансабдор шахсини ушлаш зарурати туғилса, унга нисбатан суд тергови мумкин қадар қисқа муддатда бошланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Консуллик ходимларидан бирортаси ҳибсга олинган ёки дастлабки қамоққа олинган ёхуд унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳолда қабул қилувчи давлат бу ҳақда консуллик муассасаси бошлиғини дарҳол хабардор қилади. Агар консуллик муассасаси бошлиғининг ўзига нисбатан бундай чоралар қўлланилаётган бўлса, қабул қилувчи давлат бу ҳақда юборувчи давлатни дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик мансабдор шахслари ва консуллик хизматчиларига улар консуллик вазифаларини бажараётганларида содир этадиган ҳаракатларига нисбатан қабул қилувчи давлатнинг суд ёки маъмурий органлари юрисдикцияси қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ ушбу модда 1-бандининг қоидалари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) консуллик мансабдор шахси ёки консуллик хизматчиси томонидан юборувчи давлат агенти сифатида бевосита ёки билвосита мажбуриятларни олмасдан тузилган шартномадан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қабул қилувчи давлатда йўл транспорти, кема ёки самолёт содир этган бахтсиз ҳодиса туфайли келтирилган зарар учун учинчи томоннинг фуқаролик даъвоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик муассасаси ходимлари суд ёки маъмурий ишлар юргизилаётганда гувоҳ тариқасида чақирилиши мумкин. Консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи ходим кўрсатма беришдан бош тортиши мумкин эмас, ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан истисно. Бош тортиш ҳолида унга нисбатан ҳеч қандай мажбурлаш ёки жазолаш чораларини қўллаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик мансабдор шахсининг кўрсатмаси зарур бўлган орган бу шахс ўз вазифаларини бажаришига халақит бермасликка ҳаракат қилиши керак. У бундай кўрсатмаларни, имконият бўлганида, бу шахснинг уйида ёки консуллик муассасасида эшитиши ёхуд ундан ёзма кўрсатмаларни қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари ўзларининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича кўрсатма беришга ёки уларнинг вазифаларига оид хат-хабарлар ва ҳужжатларни кўрсатишга мажбур эмаслар. Улар, шунингдек юборувчи давлатнинг қонунларини тушунтирувчи кўрсатмалар беришга мажбур эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юборувчи давлат консуллик муассасасининг ходими ушбу Битимда кўрсатилган имтиёз ва иммунитетларидан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай воз кечиш ҳар доим аниқ ифодаланган бўлиши ва бу қабул қилувчи давлатга ёзма равишда хабар қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик мансабдор шахси ёки консуллик хизматчиси томонидан 31-моддага мувофиқ юрисдикциядан иммунитетдан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолда иш қўзғатилиши уни асосий даъво билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай қарши даъво борасида юрисдикциядан иммунитетга таяниш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик ёки маъмурий фуқаролик ишлари борасида юрисдикциядан иммунитетдан воз кечиш суд қарорининг натижаси бўлган ижро ҳаракатларидан иммунитетдан воз кечишни англатмайди; бундай ҳаракатларга нисбатан алоҳида воз кечиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланувчи барча шахслар, уларнинг имтиёз ва иммунитетларига зарар етказмаган ҳолда, қабул қилувчи давлатнинг қонун-қоидаларини, айниқса контракт мажбуриятларига ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи қоидаларга тегишлиларини, ҳурмат қилишлари шарт. Улар, шунингдек қабул қилувчи давлатнинг ички ишларига аралашмасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик биноларидан консуллик вазифаларини бажаришга зид мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Консуллик муассасаси ходимлари, шунингдек ҳар қандай транспорт воситаси кема ёки самолётдан фойдаланишда учинчи томондан хавф-хатарга қарши суғурта қилиш борасидаги қабул қилувчи давлат қонун-қоидалари кўзда тутадиган ҳар қандай талабларга риоя қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фахрий консуллик мансабдор шахси фақат у ўзининг мажбуриятларини бажараётганида содир қиладиган расмий ҳаракатларига нисбатан юрисдикциядан иммунитетдан ва шахсий дахлсизликдан ҳамда 33-модданинг 3-бандида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланади. Қабул қилувчи давлат ҳам 31-модданинг 4-бандида баён этилган фахрий консуллик мансабдор шахсига тааллуқли шартларга риоя қилиши шарт. Агар бундай консуллик мансабдор шахсига нисбатан жиноий иш қўзғатилса, иш юргизишда, бу шахс ҳибсга олинган ёки ушланган ҳоллар бундан истисно, унинг расмий мавқеи сабабли унга ҳурмат кўрсатилиши лозим ҳамда консуллик вазифаларини бажаришга мумкин қадар камроқ тўсқинлик қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қабул қилувчи давлат томонидан тақдим этилмаса, қабул қилувчи давлатнинг ёки учинчи давлатнинг фуқаролари бўлган консуллик муассасаси ходимлари ёхуд даромад олиш мақсадида тижорат фаолиятини амалга оширувчи қабул қилувчи давлат резидентлари, шунингдек ушбу модданинг 1-бандида сўз юритилган консуллик мансабдор шахсларининг оила аъзолари ушбу бўлимда кўзда тутилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар қабул қилувчи давлат томонидан тақдим этилмаса, консуллик муассасаси ходимларининг қабул қилувчи давлат фуқаролари еки доимий резиденти бўлган оила аъзолари ва уларнинг шахсий хизматчилари ушбу бўлимда кўзда тутилган имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қабул қилувчи давлат ўз юрисдикциясини ушбу модданинг 1- ва 3-бандларида сўз юритилган шахсларга нисбатан улар консуллик вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилмайдиган равишда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси ходими вафот этса, у билан бирга яшаган унинг оила аъзолари уларга берилган имтиёз ва иммунитетлардан қабул қилувчи давлатдан чиқиб кетгунга қадар ёки чиқиб кетиш учун оқилона муддат ўтгунга қадар, бу фурсатлардан қай бири аввал келишига боғлиқ равишда, фойдаланишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-бўлим
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари ўз вазифаларини фақат ўзларининг консуллик округида бажариш ҳуқуқига эга. Бироқ улар вазифаларини фақат қабул қилувчи давлат маъмурларининг розилиги билан консуллик округидан ташқарида ҳам бажаришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахсига ушбу Битимда кўзда тутилган вазифалардан ташқари қабул қилувчи давлат томонидан тан олинган ва унинг ваколатларига тўғри келадиган ҳар қандай бошқа консуллик вазифасини бажаришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилувчи давлат тегишли равишда хабардор қилинганидан кейин юборувчи давлат консуллик муассасаси, агар қабул қилувчи давлат эътироз билдирмаса, қабул қилувчи давлатда учинчи давлат номидан консуллик вазифаларини бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик мансабдор шахслари расмий вазифаларини бажараётганларида уларнинг консуллик округи ваколатли маъмурларига ҳамда қабул қилувчи давлатнинг ваколатли марказий органларига қабул қилувчи давлат қонун-қоидалари йўл қўядиган даражада мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Консуллик мансабдор шахслари юборувчи давлатнинг дипломатик агенти йўқ бўлган тақдирдагина Ташқи ишлар вазирлигига бевосита мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юборувчи давлат тегишли давлатлар хабардор қилинганидан кейин қабул қилувчи давлатда очилган консуллик муассасасига, агар қабул қилувчи давлат томонидан аниқ ифодаланган эътироз бўлмаса, учинчи давлатда консуллик вазифаларини бажаришни топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашга оид ҳамма келишмовчиликлар дипломатик каналлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-бўлим
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари алмашинган кундан кейинги ўттизинчи (30) куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ноаниқ муддатга тузилади. Томонлардан ҳар бири ушбу Битимнинг амал қилишини исталган вақтда тўхтатиши мумкин. Амал қилишнинг тўхтатилиши бошқа Томон амал қилишнинг тўхтатилиши тўғрисида билдиришнома олган санадан 6 ой ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исломобод шаҳрида 2001 йил 25 январда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда ҳар хилликлар келиб чиқса, инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)