15.04.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЖХОНА ИШЛАРИДА ҲАМКОРЛИК ВА ЎЗАРО КЎМАК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунларининг бузилиши улар тегишли давлатларининг иқтисодий, фискал, ижтимоий ва савдо манфаатларига зиён келтиришини эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш бўйича ва импорт божлари, солиқлар ҳамда йиғимларнинг ҳамда тўловларнинг тўғри ундирилишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар уларнинг божхона органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада самарали бўлиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий кўмак тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияларини эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Гиёҳвандлик воситалар бўйича 1961 йилдаги келгуси ўзгартиш ва тўлдиришлари билан бирга Ягона Конвенция, Психотроп моддалар бўйича 1971 йилдаги Конвенция қоидалари, шунингдек БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилишига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Конвенциясининг қоидаларини эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунчалар
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Божхона қонунлари» товарлар, валюта ва бошқа бойликлар, халқаро почта жўнатмаларини импорт, экспорт ва транзит қилиш тартиби ёки божхона органлари тарафидан божхона божлари, солиқлар, йиғимлар ёки тўловлар, имтиёзлар бериш ёки тақиқ ва чеклашлар ўрнатишга, шунингдек товарларнинг Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари божхона чегаралари орқали ҳаракатланишини назорат қилишга тааллуқли ҳар қандай бошқа процедураларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларнинг мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Божхона божлари ва солиқлари» — қўлланиладиган божхона қонунларига мувофиқ солинадиган ва ундириладиган барча божлар, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Божхона ҳуқуқбузарлиги» — божхона қонунларини бузиш ёки бузишга бўлган ҳар қандай уриниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Божхона органи» — Ўзбекистон Республикасида — Давлат божхона қўмитаси; ва Чехия Республикасида — Молия вазирлигининг Бош божхона директорати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Сўраётган божхона органи» — божхона ишида кўмаклашиш тўғрисида сўров билан мурожаат қилган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Сўралаётган божхона органи» — божхона ишида кўмаклашиш тўғрисида сўров олган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Назорат қилинадиган етказиб бериш» Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудлари орқали ноқонуний ёки гумон қилинаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ёки уларнинг ўрнини босувчи моддаларни уларнинг ваколатли органларини хабардор қилган ҳолда гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг бундай ноқонуний юргизилишида иштирок этувчи шахсларни фош қилиш мақсадида олиб кириш, олиб чиқиш ёки транзит қилиш имконини берувчи услуб.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Шахс» — ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Гиёҳвандлик воситалари» — БМТнинг келгуси ўзгартиш ва тўлдиришлари билан бирга, Гиёҳвандлик воситалар тўғрисида 1961 йилдаги Ягона Конвенция рўйхатларига киритилган моддалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Психотроп моддалар» — БМТнинг келгуси ўзгартиш ва тўлдиришлари билан бирга, Психотроп моддалар тўғрисида 1971 йилдаги Конвенция рўйхатларига киритилган моддалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Шахслар тўғрисида маълумот» — муайян жисмоний шахсга тааллуқли ҳар қандай ахборот ва/ёки мазкур ахборот асосида шахсга нисбатан қилинган ҳар қандай хулоса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимни қўллаш соҳаси
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг божхона органлари орқали ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ бир-бирларига қуйидагиларда ўзаро кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) божхона қонунларига керакли даражада риоя қилишни таъминлаш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, тергов қилиш ва унга қарши кураш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) божхона қонунларини қўллаш бўйича ҳужжатларни тақдим/хабардор этиш билан боғлиқ ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) божхона божлари ва солиқларини тўғри ундиришни, шунингдек божхона имтиёзларини тўғри қўллашни таъминлаш мақсадида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасидаги кўмак сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган қонунларига мувофиқ ҳамда сўралаётган божхона органининг ваколати ва имкониятлари доирасида тақдим этилади. Зарур бўлган ҳолда божхона органи кўмак бошқа ваколатли орган томонидан, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган қонунларига мувофиқ тақдим этилишини ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотни тақдим этиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари сўровга кўра қуйидагиларнинг аниқлилигини таъминлашда ёрдам бериши мумкин бўлган барча ахборотни бир-бирларига тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) божхона божлари ва солиқларни йиғиш, хусусан товарларнинг божхона қиймати ва уларнинг тарифли таснифланишини баҳолашда ёрдам бериши мумкин бўлган ахборотни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) импорт ва экспорт тақиқлар ҳамда чеклашларнинг Қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бир ёки иккала Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан тузилган бошқа контрактли аҳдлашувларда ўз аксини топмаган товарларнинг келиб чиқиш миллий қоидаларининг қўлланилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган божхона органи сўралаётган ахборотга эга бўлмаса, у бундай ахборотни олиш учун барча мумкин бўлган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари сўровга кўра бир-бирларига қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати ҳудудига импорт қилинаётган товар, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан қонуний экспорт эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати ҳудудидан экспорт қилинаётган товар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига қонуний импорт эканлиги, шунингдек агар бундай ҳолатлар мавжуд бўлса, бу товарлар тушиши мумкин бўлган божхона режими характери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати ҳудудидан экспорт чоғида уларга энг қулай режим берилган товарлар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига лозим тарзда импорт қилинади. Бунда мазкур товарларга нисбатан қўлланилган божхона назоратининг ҳар қандай чоралари бўйича ахборот тақдим этилиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи ўз ташаббуси ёки сўровга кўра бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органига божхона ҳуқуқбузарлиги сабаби билан боғлиқ фойдаланилиши мумкин бўлган барча ахборотни беради, хусусан қуйидагиларга тааллуқли бўлганларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этган ёки амалга оширишни ният қилган маълум ёки шубҳаланаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ноқонуний ҳаракатланиш объекти сифатида маълум бўлган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этиш учун фойдаланилган, фойдаланилаётган ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки гумонлар мавжуд бўлган ҳар қандай транспорт воситалари ва контейнерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этиш учун фойдаланилаётган янги усуллар ва воситалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи ўз ташаббуси ёки сўровга кўра бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органига божхона ҳуқуқбузарлиги деб ҳисобланган ёки шундай қаралиши мумкин бўлган фош этилган ёки режалаштирилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида барча мавжуд ахборотни ўзида ифодалаган ҳисоботлар, гувоҳлик кўрсатмаларининг ёзувлари ёки ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш ва ҳужжатларнинг асл нусхалари фақат тасдиқланган нусхаларни тақдим этилиши етарли бўлмаган ҳолларда сўралиши мумкин. Берилган асл нусхалар, улар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органига тақдим этилиш сабаблари тугаши билан кечиктирмасдан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида тақдим этиладиган ҳужжатлар шу мақсадлар учун тақдим этилган ҳар қандай шаклдаги компьютер ахбороти билан ҳам алмаштирилиши мумкин. Шу билан бирга бу ахборотни талқин қилиш ва фойдаланиш учун зарур бўлган барча тегишли материаллар ҳам тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахслар, товарлар ва транспорт воситалари ортидан кузатув
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона органи ўз ваколати ва имкониятлари доирасида ўз ташаббуси ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона органининг сўровига кўра қуйидагилар устидан кузатув олиб боради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳаракатланишлар, хусусан унинг давлати ҳудудига божхона ҳуқуқбузарлигини содир этганлиги маълум ёки гумон қилинаётган шахсларнинг кириши ва ундан чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) божхона ҳуқуқбузарлигини содир этиш учун фойдаланилган, фойдаланаётган ёки фойдаланилиши мумкинлиги тўғрисида маълумот ёки гумонлар мавжуд бўлган ҳар қандай транспорт воситалари ва контейнерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона органининг маълумотларига кўра унинг ҳудудида ёки унинг ҳудудидан катта миқдордаги ноқонуний айланиши мумкин бўлган товарларнинг ҳаракатланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилинадиган етказиб бериш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона органлари ўзаро келишувга кўра ва миллий қонунлари асосида белгилаб берилган ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқбузарликка алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида назорат қилинадиган етказиб бериш услубидан фойдаланишлари мумкин. Агар назорат қилинадиган етказиб бериш услубини қўллаш тўғрисидаги қарор божхона органи ваколатига кирмаса, бу ҳолда у бундай ваколатга эга бўлган миллий органлар билан ҳамкорлик қилади ёки бу ишни у органга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли органлар ўртасида эришилган аҳдлашувларга мувофиқ амалга ошириладиган назорат қилинадиган етказиб бериш услуби қўлланилган ноқонуний товарлар партияси ушлаб қолиниши ва гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар ёки уларнинг ўрнини босувчи моддалар олиб қолинмасдан ёки олиб қолиниб ёхуд бутунлай ёки қисман алмаштирилиб ўз ҳаракатини давом эттиришга ижозат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат қилинадиган етказиб беришдан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар ҳар бир алоҳида ҳолат учун қабул қилинади ва зарур ҳолларда миллий ваколатли органлар ўртасидаги молиявий аҳдлашувлар ва ўзаро англашувни инобатга олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўровга кўра сўралаётган божхона органи сўраётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган божхона ҳуқуқбузарлиги деб ҳисобланаётган ёки шундай деб қаралаётган хатти-ҳаракатларга тааллуқли расмий терговни бошлайди. У бундай терговнинг натижаларини сўраётган божхона органига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай терговлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон Давлатининг ҳудудида амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади. Сўралаётган божхона органи ўзи учун ҳаракат қилгандек ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган божхона органи сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг мансабдор шахсларига бундай терговларда қатнашишига рухсат бериши мумкин. Бундай мансабдор шахслар фақат маслаҳатчилар сифатидагина фаолият олиб борадилар ва ҳеч қандай шароитларда терговда қатнашмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бири божхона органининг вакиллари ушбу Битим доирасида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бўлсалар, улар ҳар қандай пайтда ҳам ўзларининг расмий ваколатлари тасдиқларини тақдим этишлари лозим. Улар махсус кийим киймасликлари ва қурол тақмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар ва гувоҳлар
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суд ёки маъмурий органлари улар томонидан божхона ҳуқуқбузарлигини кўриб чиқиш билан боғлиқ сўров билан мурожаат этган ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи ўзининг мансабдор шахсларини бундай суд ва маъмурий тортишувларда эксперт ёки гувоҳ сифатида чиқишларини ваколатлаши мумкин. Бу мансабдор шахслар ўзларининг хизмат вазифаларини бажариш пайтида улар томонидан аниқланган далиллар бўйича кўрсатма берадилар. Бундай чиқиш тўғрисидаги сўровда мансабдор шахс қайси иш бўйича ва ким сифатида қатнашиши аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эксперт ёки гувоҳ сифатида чақирилган мансабдор шахс, агар ўз давлати ёки сўраётган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунларига мувофиқ бундай ҳуқуқ унга берилган бўлса, гувоҳлик кўрсатмаси ёки баёнот беришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва ҳужжатлардан фойдаланиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимга мувофиқ олинган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар ушбу Битимда кўзда тутилганидан бошқа мақсадлардан ўзгаларида уларни тақдим этган божхона органининг ёзма розилигисиз фойдаланилмайди. Бу қоидалар гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юргизилиши билан боғлиқ қоидабузарликларга тааллуқли ахборот, ҳужжатлар ва бошқа маълумотларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга мувофиқ исталган шаклда тақдим қилинган ҳар қандай маълумотларга, уларни олган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган қонунларига мувофиқ ахборот ва ҳужжатларга нисбатан қўлланилаётган расмий махфийлик ва муҳофаза тизими қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди божхона ҳуқуқбузарлиги масалалари бўйича қўзғатилган ҳар қандай суд ёки маъмурий ишларни олиб бориш давомида ахборотдан фойдаланишни чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим мақсадларида ва унинг қўлланилиши доирасида Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари қуйидаги ахборот ва ҳужжатлардан гувоҳлик кўрсатмалари сифатида фойдаланишлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ўзларининг баённомалари, ҳисоботлари ва кўрсатмаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) суд ва маъмурий ишларни кўриб чиқиш давомида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ахборот ва ҳужжатлардан суд тортишувларида далил сифатида фойдаланиш ва уларнинг исбот кучи миллий қонунларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг муҳофазаси
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларига мувофиқ шахслар тўғрисидаги маълумотларни муҳофаза қилиш қуйидаги шартларнинг бажарилишини талаб қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тақдим этилган маълумотларнинг тақдим этилиши ёки улардан фойдаланиш Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг асосий ҳуқуқий принципларига зид келмаслиги, хусусан манфаатдор шахсга зиён етказилмаслигини исботловчи оқилона асослар кўрсатилмагунга қадар шахслар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмайди. Шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи божхона органининг сўровига кўра қабул қилувчи божхона органи олинган ахборотдан қандай фойдаланилгани ва эришилган натижалар тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шахслар тўғрисидаги маълумотлар фақат божхона ва полиция органларига, зарур ҳолларда тергов олиб бориш учун прокуратура ва суд органларига тақдим этилади. Бундай ахборот юқорида зикр этилган органларга ушбу Битим мақсадларида фойдаланиш учун билдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) сўраётган божхона органи шахслар тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва аниқлиги эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Агар, сўралаётган божхона органи ноаниқ ёки тақиқланган маълумотлар этилаётганини фош этса, у бу тўғрида зудлик билан сўраётган божхона органини хабардор қилиши лозим. Зарур бўлганда сўраётган божхона органи шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўғрилайди, йўқ қилади ёки ўчириб ташлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) сўралаётган божхона органи шахслар тўғрисидаги маълумотлар билан бир қаторда ўз давлати қонунларига мувофиқ маълумотларни йўқ қилишнинг тугал муддати тўғрисидаги ахборотни ҳам тақдим этади. Шахслар тўғрисидаги маълумотлар улардан фойдаланишга зарурат йўқолганда йўқ қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари шахслар тўғрисида тақдим этилган ёки олинган маълумотлар қайдномасини сақлаб қўядилар ва шахслар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотларни огоҳлантирилмаган фойдаланишдан, ўзгартишлардан, нашр этилишидан, бузилишидан ёки йўқ қилинишидан самарали муҳофаза қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиш ва хабардор қилиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровга кўра сўралаётган божхона органи сўралаётган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амал қилаётган қонунларига мувофиқ сўраётган божхона органидан келиб чиқаётган ушбу Битим доирасида қабул қилинган барча ҳужжат ва қарорларни унинг ҳудудида доимий истиқомат қилувчи ёки тузилган манфаатдор жисмоний ёки юридик шахсларга тақдим этади ёки хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам тўғрисидаги сўровнинг шакл ва мазмуни
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги сўровлар ёзма равишда амалга оширилади. Сўровлар, бундай сўровларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан биргаликда тақдим қилинади. Кечиктирилмайдиган ҳолларда оғзаки сўров қабул қилиниши мумкин, бироқ у зудлик билан ёзма равишда тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўровлар ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўраётган божхона органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўралаётган божхона органининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) сўралаётган чора;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) сўровнинг мақсад ва сабаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ишга тааллуқли бўлган қонун, қоида, тартиб ва бошқа меъёрий ҳуқуқий қонун ва ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) тергов объекти ҳисобланган шахслар тўғрисида аниқ ва ҳаққоний маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) унинг бажарилиши учун зарур бўлган далилларнинг қисқача тавсифи ва бажарилиши зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўмак тўғрисидаги сўровлар инглиз тилида ёки сўралаётган божхона органи учун маъқул бўлган тилда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар, сўров расмий талабларга жавоб бермаса, бу ҳолда унинг тўғриланиши ёки тўлдирилиши сўралиши мумкин, бунда эҳтиёт чоралари бузилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган божхона органи тегишли асос мавжуд бўлган ҳолда сўровга кўра қўшимча ахборотни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўмак кўрсатиш бўйича мажбуриятлардан истисно қилиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган божхона органи сўровнинг бажарилиши сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети, жамоат тартиби, хавфсизлиги ёки бошқа ҳар қандай асосий манфаатларига зиён етказади ёки бу Аҳдлашувчи Томон Давлати ҳудудида саноат, тижорат ёки касбий махфийликни бузади деб ҳисобласа, у бундай кўмак беришни бутунлай ёхуд қисман рад этиши мумкин ёинки уни қисман бериши ёки маълум талаб ёхуд шартларга риоя қилинганидагина бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўмак тўғрисида сўров бажарилиши мумкин бўлмаса, бу ҳолда сўраётган божхона органи бу тўғрида зудлик билан ва рад этилиши сабаблари тўғрисида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона органи ўзи бажара олмаслиги мумкин бўлган кўмак юзасидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи мурожаат қилса, у ўз сўровида бу ҳолатга эътибор қаратади. Бундай сўровнинг бажарилиши сўралаётган божхона органининг ихтиёрига ҳавола этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатлар
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ушбу Битимнинг бажарилиши билан боғлиқ харажатларни талаб қилмайдилар. Давлат хизматчиси бўлмаган экспертлар, гувоҳлар, оғзаки ва ёзма таржимонларнинг харажатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимни бажариш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни бажаришни Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органларига юклатилади. Бу органлар ушбу мақсадлар учун зарур бўлган муайян тадбирларни ўзаро келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари ўзларининг суриштирув органлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатишни кўзда тутишлари ва божхона ҳуқуқбузарлиги тўғрисидаги ишларни тергов қилишда мунтазам тажриба алмашиб туришни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари зарур бўлганда ушбу Битимнинг амалга оширилишини баҳолаш учун маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашувларнинг муддатлари Аҳдлашувчи Томонлар божхона органларининг ўзаро келишувларига кўра қўшимча равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битимнинг қоидаларини амалга ошириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг божхона органлари алоҳида саволлар бўйича ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қўшимча баённомалар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг ҳудудий таъсири
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим иккала Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудларида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни қўллаш ва талқин қилиш билан боғлиқ барча баҳсли масалалар Томонларнинг божхона органлари ўртасида музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳал қилинмаган келишмовчиликлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартиш ва тўлдиришлар киритиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишувга кўра ушбу Битимга тўлдириш ва ўзгартишлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган барча давлат ички процедураларни бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги хабарнома олинган санадан бошлаб ўттиз кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири дипломатик каналлар орқали ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин ва у бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарнома олингандан кейин олти ой ўтгач амал қилишдан тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прага шаҳрида 2003 йил 15 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, чех ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар аутентикдир. Талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)