Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 28.08.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 22- сон, 242-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 22-сон, 242-модда) мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (кейинги ўринларда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
6. Тест синовлари ўтказилиши бошланишидан 5 кун олдин ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат даври учун жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича қўйилган умумий ўртача баҳолар ва балларнинг йиғма ведомости тузилади. Йиғма ведомост муддатли ҳарбий хизматчиларнинг бевосита командирлари ва ҳарбий қисм командирининг ўринбосарлари томонидан имзоланади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.
10. ДТМдан тест синовларининг натижаларига оид расмий маълумотлар олингач, ҳар бир ҳарбий қисмда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган тест синовларининг натижалари ва хизмат даври давомида тўпланган балларнинг якуний ведомости тузилади. Якуний ведомост тўпланган балларнинг пасайиш тартибида тузилиб, ҳарбий қисм командирининг ўринбосарлари томонидан имзоланади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади. Якуний ведомостнинг нусхаси ҳарбий қисм штаби бошлиғининг имзоси ва гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда ДТМдан олинган тест синовларининг натижаларига оид расмий ҳужжатлар билан бирга ҳамма учун кўринарли жойга осиб қўйилади.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
00000 - ҲАРБИЙ ҚИСМ КОМАНДИРИ

20 __ йил «___» ____________

________________________________ муддатли ҳарбий хизматчиларига хизмат даври учун жанговар ва

(бўлинма номи)

маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича қўйилган умумий ўртача баҳолар ва балларнинг

ЙИҒМА ВЕДОМОСТИ

Т. р.
Ҳарбий унвони
Ф. И. О.

Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича умумий ўртача баҳолар ва баллар миқдори

Намунали ҳарбий интизоми учун баллар Балларнинг умумий миқдори
жанговар тайёргарлик бўйича маънавий-маърифий тайёргарлик бўйичаумумий ўртача
баҳо
баллар миқдориким томондан рағбатлантирилган (буйруқ санаси ва рақами) баллар миқдори

1.

2.

Ҳарбий қисм командирининг биринчи
ўринбосари – штаб бошлиғи

Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг моддий таъминот
бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари

Батальон (взвод) командири

ТАСДИҚЛАЙМАН»
00000 - ҲАРБИЙ ҚИСМ КОМАНДИРИ

20 __ йил «___» ____________

________________________________ муддатли ҳарбий хизматчилари билан ўтказилган тест

(бўлинма номи)

синовларининг натижалари ва хизмат даврида тўпланган балларининг

ЯКУНИЙ ВЕДОМОСТИ



Т. р.


Ҳарбий унвони


Ф. И. О.
Жавоблар варақасининг рақамиТест синовларининг натижалари

Тест синови натижаси бўйича тўпланган баллар миқдори

Намунали ҳарбий интизоми учун ҳамда жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича тўпланган баллар




Тўплаган балларининг умумий миқдори
жами тўғри жавобларжумладан
тўғри жавоблар сонимаънавий-маърифий тайёргарлик бўйичамантиқий тестлар бўйича
тўғри жавоблар сонибалл миқдоритўғри жавоблар сонибалл миқдоритўғри жавоблар сонибалл миқдори

1.

2.

Ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи

Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг моддий таъминот бўйича ўринбосари

Ҳарбий қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари

Батальон (взвод) командири


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси