Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2019 19.11.2012 йилдаги 323-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 38-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 24 сентябрдаги ПҚ-1822-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби деб аталади) эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш иқтидорли курашчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, ўқувчилари яшаш жойи, тўрт марта овқатланиш, спорт экипировкаси, формали кийим-бош, спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминланадиган, интернатга эга бўлган спорт таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларининг умумий сони, вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 кишидан ошмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқиш муддати кўпи билан икки олимпия циклини (8 йилгача) ташкил қилади ва ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига қабул қилинадиган ҳамда улар билан Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси ўртасида контракт тузиладиган вақтгача давом этади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқув-машқ жараёнининг давом этиши ва даврийлиги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ва ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида машғулотлар 2013 йил 1 февралдан, кейинчалик эса — ҳар йили 2 сентябрдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ходимларнинг чекланган умумий сони 55 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 3-4-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган зарур ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари рўйхати 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўл жанги маркази»нинг қурилиши тугалланмаган объекти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ корпуси қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари комплекси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси ҳар йили тегишли молия йилининг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан фоизларда, лекин 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда, Курашнинг бирлаштирилган услублари халқаро федерацияси (ФИЛА) тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби тренерлари малакасини ошириш курсларини ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ жараёнида институт ва Уюшманинг кадрлар ҳамда илмий-методик салоҳиятидан фойдаланишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренерлар таркиби ва курашчи ўқувчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашнинг илғор халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тайёрлаш дастурини бир ҳафта муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг айни бир вақтда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ҳисобланадиган ўқувчилари учун ўқув-машқ машғулотлари жадвалини тузишда, энг аввало, уларнинг асосий ўқиш жойи бўйича ўқув машғулотлари жадвалини ҳисобга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган мактаб спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 19 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Тартиб Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлаб олиш ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни қабул қилиш фақат танлов асосида, ушбу Тартибга 1-иловага биноан схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўқувчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ва Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси қабул қилиш бошланишидан камида икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида тегишли эълон берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қабул комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида синаш ва танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган, етти кишидан иборат таркибдаги қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси ва котиби ўқувчиларни қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва сақлаш юзасидан масъул шахслар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби директори комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия раиси этиб, шунингдек Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг тажрибали, малакали тренерларидан бири тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқишга талабгорлар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида мактабга қабул қилиш тартиби ва мактабнинг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов асосида танлаб олиш ўтказилгунгача ўқишга киришга талабгорлар ва уларнинг ота-оналари учун мутахассислар маслаҳатларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов синовлари ва танлаб олишни ўтказиш, ўқувчиларни қабул қилиш якунларини умумлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига киришга талабгорлар томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига (вояга етмаганлар учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан) талабгорнинг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортнинг ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (асл нусхалари қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
086/у шаклидаги тиббий маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг 3,5-4,5 см ўлчамли 6 та фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг спорт разрядини (унвонини) тасдиқлайдиган спортчининг классификация дафтарчаси (спорт гувоҳномаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг умуртқа ва ўпкаси рентген сурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳужжатлар ҳар йили 20 июль—10 август даврида қабул қилинади*.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Танлов синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ва танлаб олиш қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15—25 август** даврида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кирувчи талабгорларга қуйидаги энг кам талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт разрядининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринларнинг (1— 3-ўринлар) мавжудлиги.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қоидага кўра, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига 17 ёшдан катта спортчилар — олимпия захираси коллежларида ёки спорт мактабларида ўқишни тугатган Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари қабул қилинади. Истисно тариқасида, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига янада ёш иқтидорли спортчиларнинг ҳам қабул қилинишига йўл қўйилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ушбу Тартибга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ махсус ва умумий тайёргарлик бўйича норматив талабларга биноан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мактабга ўқишга кирувчиларнинг кўникмалари, лаёқати ва билимлари 100 балли тизим (энг юқори балл) бўйича баҳоланади, уларнинг 70 баллгачаси махсус жисмоний тайёргарликка ва 30 баллгачаси – умумий жисмоний тайёргарликка қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов бўйича танлаб олиш қабул қилиш режасига биноан, фақат энг кўп балл олган талабгорлар ўртасида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кириш учун талабгорларнинг баллари тенг бўлган ҳолларда қабул комиссияси томонидан қўшимча суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов синовлари ва танлаб олиш натижалари қабул комиссияси томонидан, улар тугаллангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танлов синовларидан ва танлаб олишдан муваффақиятли ўтган талабгорлар қабул комиссияси протоколи асосида директорнинг буйруғи билан Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул комиссиясининг протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олинган баллар сонини ҳисобга олган ҳолда, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинмаган талабгорлар орасидан қабул қилиш учун захира шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқув йили мобайнида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг барча ўқувчилари ҳар ойда ихтисоси бўйича, шунингдек умумий ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат тест синовлари топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Йил мобайнида ихтисоси бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ва назорат тест синовларидан ўтмаган, ички тартиб-қоидаларни бузган, соғлиғининг ҳолати бўйича тиббий салбий кўрсаткичлари бўлган ўқувчилар Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчилари сафидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2013 йилда дастлабки ўқишга қабул қилишда ҳужжатлар 2012 йил 20 декабрь—2013 йил 10 январь даврида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ва танлаб олиш 2013 йилда дастлабки ўқишга қабул қилишда 2013 йил 15—25 январь даврида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

* 2013 йилда биринчи марта ўқишга қабул қилишда ҳужжатлар 2012 йил 20 декабрь— 2013 йил 10 январь мобайнида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** 2013 йилда биринчи марта ўқишга қабул қилишда танлов синовлари ва Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига танлаб олиш 2013 йил 15—25 январь мобайнида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқишга кириш учун махсус жисмоний тайёргарликка доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВ ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Нормативлар‎ Баллар
1.‎

5 турдаги машқларни бажариш (ҳар бири учун
‎10 секунд)‎

25 балл‎ 20 балл‎ 15 балл‎ 0‎
а)‎

Дастлабки ҳолат – гилам устида бош билан тик туриш,
‎қўлларни бирлаштириб супада (чапга ёки ўнгга) югуриш‎

7 марта —
‎5 балл ‎
6 марта —
‎4 балл ‎
5 марта —
‎3 балл ‎
0‎
б)‎ Дастлабки ҳолат – қад ростланган вазиятдан супада кескин
‎бурилиш, югурган ҳолда дастлабки ҳолатга қайтиш
7 марта —
‎5 балл ‎
6 марта —
‎4 балл ‎
3 марта —
‎3 балл ‎
0‎
в)‎

Дастлабки ҳолат – гиламда бош билан тик туриш,
‎дастлабки ҳолатга қайтган ҳолда супада кескин бурилиш‎

7 марта —
‎5 балл ‎
6 марта —
‎4 балл ‎
3 марта —
‎3 балл ‎
0‎
г)‎ Супада кескин бурилиш‎ 7 марта —
‎5 балл ‎
6 марта —
‎4 балл ‎
3 марта —
‎3 балл ‎
0‎
д)‎ 15 секундда шеригининг сакрашларини узлуксиз бажариш‎ 10 марта —
‎5 балл ‎
8 марта —
‎4 балл ‎
3 марта —
‎3 балл ‎
0‎
2.‎

20 секунд мобайнида 2, 3 та ҳаракат комбинациясини
‎бирга бажариш маҳорати‎

45 балл‎ 30 балл‎ 15 балл‎ 0‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: махсус жисмоний тайёргарлик бўйича энг юқори балл — 70 балл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқишга кириш учун умумий жисмоний тайёргарликка доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВ ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎‏ Нормативлар‎‏ ‎Баллар
5‎ 4‎ 3‎ 2‎
1.‎

Турникда юқорига-пастга тортилиш ‎

40 марта —
‎ 5 балл
35 марта —
‎4 балл
30 марта —
‎ 3 балл
25 марта —
‎0 балл
2.‎

Олдинга-орқага югуриш: 3 марта х 10 метр‎

6,8 сек —
‎ 5 балл
7,0 сек —
‎4 балл
7,2 сек —
‎3 балл
7,5 сек —
‎0 балл
3.‎

1000 метрга югуриш‎

3 мин 56 сек —
‎5 балл
3 мин 58 сек —
‎5 балл
4 мин 06 сек —
‎3 балл
4 мин 08 сек —
‎0 балл
4.‎

Ўз вазнининг 50 фоизига тенг оғирликдаги
‎штангани кўкракда силтаб кўтариш ‎

15 марта —
‎5 балл
12 марта —
‎4 балл
10 марта —
‎3 балл
8 марта —
‎0 баллов
5.‎

Оёқларни буккан ҳолда арқонга тирмашиб чиқиш ‎

7 марта —
‎5 балл
6 марта —
‎4 балл
4 марта —
‎3 балл
2 марта —
‎0 балл
6.‎

Қўлда чалқанча ётган ҳолда кўкракни кўтариб
‎тушириш ‎

150 марта —
‎ 5 балл
130 марта —
‎ 4 балл
120 марта —
‎ 3 балл
110 марта —
‎0 балл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: умумий жисмоний тайёргарлик бўйича энг юқори балл — 30 балл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун анжомлар билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р ‎

Анжомлар номи‎

Ўлчов
‎бирлиги‎
1 ўқувчи
‎ учун
‎норматив ‎
Фойдаланиш
‎ муддати*‎
1.‎ Тўшак‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
2.‎ Пахта адёл‎ та‎ 1‎ 3 йил‎
3.‎ Жун адёл‎ та‎ 1‎ 3 йил‎
4.‎ Ёстиқ‎ та‎ 1‎ 3 йил‎
5.‎ Ёпинғич‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
6.‎ Сочиқ ‎ та‎ 2‎ 1 йил‎
7.‎ Ёстиқжилд ‎ та‎ 2‎ 1 йил‎
8.‎ Чойшаб ‎ та‎ 2‎ 1 йил‎
9.‎ Кўрпажилд ‎ та‎ 2‎ 1 йил‎
10.‎ Кийим шкафи ‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
11.‎ Жавонча ‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
12.‎ Каравот‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
13.‎ Стол‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
14.‎ Стул‎ та‎ 1‎ 5 йил‎
15.‎ Каравотолди гиламчаси‎ та‎ 1‎ 3 йил‎

16.‎

Графин ва стакан‎

тўплам‎

1‎

3 йил‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Яшаш учун анжомлар уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Номи‎

Ўлчов
‎бирлиги‎
1 ўқувчи
‎ учун
‎норматив ‎

Фойдаланишнинг
‎чекланган
‎муддати‎

1.‎ Кураш трикоси‎ дона‎ 2‎ 1 йил‎
2.‎ Кураш пойабзали‎ жуфт‎ 1‎ 1 йил‎
3.‎ Спорт майкаси‎ дона‎ 2‎ 1 йил‎
4.‎ Спорт шортлари‎ дона‎ 2‎ 1 йил‎
5.‎ Машқ қилиш учун спорт костюми ‎ тўплам‎ 1‎ 2 йил‎
6.‎ Вазнни камайтириш костюми‎ тўплам‎ 1‎ 2 йил‎
7.‎ Спорт пойабзали ‎ жуфт‎ 1‎ 1 йил‎
8.‎ Шиппак ‎ жуфт‎ 1‎ 1 йил‎
9.‎ Спорт сумкаси‎ дона‎ 1‎ 3 йил‎
10.‎ Тиззабанд ‎ жуфт‎ 1‎ 1 йил‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Буюмлар номи‎

Ўлчов
‎бирлиги ‎
Сони ‎
Спорт ўқув-машқ анжомлари
‎1. ‎Кураш гилами тўплам‎ 8‎
2.‎ Электрон тарозилар‎ та‎ 8‎
3.‎ Йўғон арқон‎ та‎ 10‎
4.‎ Кураш манекени‎ та‎ 18‎
5.‎ Машқ штангаси‎ та‎ 4‎
6.‎ Гимнастика турниги ‎ тўплам‎ 2‎
7.‎ Гимнастика бруслари‎ тўплам‎ 2‎
8.‎ Гимнастика скамейкалари ‎ та ‎ 12‎
9.‎ Гимнастика стенкаси ‎ та ‎ 9‎
10.‎ Футбол тўпи‎ та ‎ 10‎
11.‎ Баскетбол тўпи‎ та ‎ 10‎
12.‎ Тиббиёт тўпи (медбол)‎ та ‎ 10‎
13.‎ Ҳакам ҳуштаги‎ та ‎ 10‎
14.‎ Очколар ҳисоблагич (қўл ҳисоблагичи)‎ та ‎ 12‎
15.‎ Оғирлаштирувчи жилет ‎ та ‎ 20‎
16.‎ Турли оғирликдаги тошлар‎ та ‎ 9‎
17.‎ Электрон қўл секундомери ‎ та ‎ 15‎
18.‎ Сакраш арғамчиси‎ та ‎ 15‎
19.‎ Резина эспандер ‎ та ‎ 30‎
20.‎ Кабинет тўплами‎ тўплам‎ 3‎
21.‎ Юмшоқ мебель тўплами ‎ тўплам‎ 4‎
22.‎ Икки жавончали стол‎ та ‎ 10‎
23.‎ Бир жавончали стол‎ та ‎ 29‎
24.‎ Ярим юмшоқ ёғоч стуллар‎ та ‎ 44‎
25.‎ Ярим юмшоқ металл каркасли стуллар‎ та ‎ 72‎
26.‎ Сув ичиш анжомлари учун стол ‎ та ‎ 21‎
27.‎ Синф доскаси‎ та ‎ 2‎
28.‎ Китоб жавони‎ та ‎ 16‎
29.‎ Раҳбар креслоси ‎ та ‎ 3‎
30.‎ Икки секцияли металл жавон‎ та ‎ 35‎
31.‎ Универсал стеллаж ‎ та ‎ 7‎
32.‎ Компьютер столи‎ та ‎ 15‎
33.‎ Икки секцияли пўлат сандиқ‎ та ‎ 1‎

‎‎Тиббиёт анжомлари

34.‎ Шифтга қўйиладиган бактерицид нурлатгич ‎ та ‎ 1‎
35.‎ Шифокор столи‎ та ‎ 2‎
36.‎ Тиббиёт шкафи та ‎ 2‎
37.‎ Анжомлар столчаси‎ та ‎ 2‎
38.‎ Темир сейф ‎ та ‎ 6‎
39.‎ Тиббий кушетка‎ та ‎ 2‎
40.‎ Уқалаш кушеткаси‎ та ‎ 3‎
41.‎ Айланма-кўтарма стул ‎ та ‎ 2‎
42.‎ Ёрдамчи стол ‎ та ‎ 1
43.‎ Узоқ муддат дори қуйиш штативи‎ та ‎ 1‎
44.‎ Яра боғлаш столи ‎ та ‎ 1‎
45‎ Электрокардиограф‎ та ‎ 1‎
46.‎ Тиббиёт жавончаси‎ та ‎ 1‎
47.‎ Бўй ўлчагич‎ та ‎ 1‎
48.‎ Тиббиёт тарозилари‎ та ‎ 4‎
49.‎ Таглик-зинача ‎ та ‎ 1‎
Электр маиший техникалар
50.‎ Маиший совутгич ‎ та ‎ 6‎
51.‎ Шарбат эзгич ‎ та ‎ 1‎
52.‎ Микротўлқинли печ‎ та ‎ 2‎
53.‎ Электр чойнак ‎ та ‎ 2‎
Техника воситалари ва ташкилий техника
54.‎ 16 жуфт абонент учун мини-АТС ‎ тўплам‎ 1‎
55.‎ «Моторолла» радиостанцияси‎ тўплам‎ 1‎
56.‎ Овозга жўр бўладиган аппаратлар ‎ тўплам‎ 1‎
57.‎ CRT 21 телевизори‎ та ‎ 8‎
58.‎ LCD 32 телевизори та ‎ 4‎
59.‎ DVD плеер‎ та ‎ 5‎
60.‎ Видеокамера‎ та ‎ 3‎
61.‎ Фотоаппарат‎ та ‎ 2‎
62.‎ Видеопроектор‎ та ‎ 2‎
63.‎ Ноутбук‎ та ‎ 3‎
64.‎ Компьютер‎ та ‎ 12‎
65.‎ Принтер‎ та ‎ 12‎
66.‎ Ксерокс‎ та ‎ 3‎
67.‎ Сканер‎ та ‎ 2‎
68.‎ Факс‎ та ‎ 3‎
69.‎ Кондиционер‎ та ‎ 10‎
70.‎ SWITCН НUB тармоқ ускунаси‎ та ‎ 10‎
71.‎ Мусиқа эшиттириш маркази‎ та ‎ 4‎
72.‎ Кабель‎ метр‎ 300‎
73.‎ Ўт ўчиргичлар (ОП-5)‎ та ‎ 64‎
74.‎ 51 мм диаметрли ўт ўчириш шланги (1,0 мпа)‎ та ‎ 64‎
Транспорт воситалари
75.‎ Енгил автомобиль ‎ та‎ 2‎
76.‎ Автобус‎ та‎ 1‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўл жанги маркази»нинг қурилиши тугалланмаган объекти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ корпуси қурилишини тугаллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлари комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Тадбирлар номи‎

Зарур сумма* (млн. сўм) ‎ Бажариш муддатлари‎ Масъул
‎бажарувчилар‎
1.

Қурилиш-монтаж ишларини тугаллаш:‎

а) томнинг металл конструкцияларини ёнғиндан ҳимоя қилиш бўёқлари билан бўяш (1450 м2)‎ 50,0‎ 2012 йил
‎30 ноябргача ‎
ИИВ‎

б) «Изовер» минерал момиқ пахта билан осма шифтни иситиш (450 м2)‎

13,0‎ 2012 йил
‎30 ноябргача ‎
ИИВ‎

в) рухланган пўлатдан ҳаво ўтказиш қувурлари ётқизиш (125м2 — вентиляция ускуналарининг ҳаво кириш тизимини ўраб чиқиш)
‎вентиляция ускуналарини монтаж қилиш (ҳаво кириш тизими) ‎

260,0‎ 2013 йил
‎10 февралгача ‎
ИИВ‎
г) модул буғқозон блокини монтаж қилиш (қуввати — 1350 кВт)‎ 240,0‎ 2012 йил
‎31 декабргача ‎
ИИВ‎

д) янги монтаж қилинган трансформатор нимстанциясини улаш‎

2012 йил
‎10 ноябргача ‎
ИИВ‎
2.‎ Ҳудудларни ободонлаштириш:
‎2500 м2 — йўл ва тор кўчаларга асфальт-бетон ётқизиш
‎1000 м2 — кўкаламзорлаштириш ва суғориш
‎430 м2 — тўсиқларнинг пастки қисмини синиқ тошлар билан қоплаш ‎
148,0‎ 2012 йил
‎30 ноябргача ‎
ИИВ‎
3.‎ Объектни Ишчи комиссия ва Давлат қабул комиссиясига топшириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш‎ 2013 йил
‎ 21 мартгача ‎
ИИВ,
‎ Спорт
‎курашлари ‎ бўйича ихтисослаштирилган
‎ олимпия захиралари
‎мактаби ‎
Жами:‎ 711,0‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Зарур сумма 2012 йил учун Ички ишлар вазирлиги қурилишларининг манзилли рўйхатида назарда тутилган.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 524-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон)