16.11.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.06.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ЎЗБЕКИСТОН–ҚОЗОҒИСТОН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИДАН ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида алоқани ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасидан шахсларни, транспорт воситаларини, юк, товар ва ҳайвонларни ўтказиш тартибини такомиллаштириш зарурлигига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграция, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг контрабандасини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек эпидемия ва эпизоотиянинг тарқалишини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ва ўз вақтида олиб бориш зарурлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини шахслар ва транспорт воситаларининг кесиб ўтиши, шунингдек юк, товар ва ҳайвонларни олиб ўтиш учун Томонлар давлат чегараларидан халқаро, икки томонлама ўтказиш пунктларини (бундан кейин ўтказиш пунктлар деб аталувчилар) ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўтказиш пунктлари рўйхатини дипломатик каналлар орқали аҳдлашиб оладилар ва ушбу Битимнинг ажралмас қисмлари ҳисобланадиган баённомалар орқали расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг чегара ва божхона идораларининг аҳдлашувига ҳамда Томонлар давлатларининг миллий қонунларига кўра Томонлар давлатларининг фуқаролари ўтишлари учун енгиллаштирилган ўтказиш пунктлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси автомобиль ўтказиш пунктлари орқали шахсларнинг кесиб ўтиши транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки пиёда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсларни, транспорт воситаларини, юк, товар ва ҳайвонларни чегара, божхона ва зарур ҳолларда бошқа турдаги назорат қилиш (бундай кейин — назорат қилиш деб аталади), ўтказиш пунктларида Томонлар давлатларининг миллий қонунчиликлари ва улар иштирок этган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктларининг очилиши, уларни қуриб битиргандан кейин ва ҳар бир Томон давлатларининг назорат органлари фаолияти учун зарур инфратузилма яратилганидан сўнггина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўтказиш пунктларининг очилганлиги ёки ёпилганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажаришда Томонларнинг қуйидаги ваколатли органлари масъул ҳисобланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан -Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикаси томонидан - Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати ва Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари вазирлигининг Божхона қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари бошқача тартиб ўрнатишга келишиб олмаган бўлсалар, ўтказиш пунктларининг ишлари кунда йигирма тўрт соат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар илгари бошқа давлатларга нисбатан қабул қилган мажбуриятларига дахл қилмайди ва учинчи давлатлар ҳамда уларнинг манфаатларига қарши қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишнинг чекланиши ёки тўхтатилиши Томонлар давлатларининг миллий хавфсизлиги манфаатларида, санитар-карантин сабабларига кўра, табиий офатлар натижасида, эпидемия ва эпизоотия ҳолларида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чеклашларни киритаётган Томон бошқа Томонни чеклашнинг киритилиши учун режалаштирилган вақтга камида 24 соат қолганда чеклашнинг сабалари ва муддатларини кўрсатган ҳолда, дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг объектлари ёки коммуникация қурилмаларнинг режали таъмирланиши сабабли ҳаракатланиш чекланиши ёки тақиқланиши тўғрисида бир-бирларини бундай ишлар бошланишидан камида уч ой олдин, уларнинг тугатилиш санасини кўрсатган ҳолда ахборот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда ҳолатларда (табиий офатлар, ёнғинлар, сув тошқинлари, эпидемия, эпизоотия, техноген характеридаги авариялар, шошилинч тиббий тез ёрдам кўрсатиш ва ҳ.к.) Томонлар давлатларининг чегара идоралари ўзаро келишувга кўра Томонлар давлатларининг фуқароларини транспорт воситалари ва анжомларини назоратнинг белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда амалдаги ўтказиш пунктларидан ташқари ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктларининг тегишлича фаолиятини таъминлаш учун Томонларнинг ҳар бири ўз давлатининг ҳудудида зарур инфратузилмани яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктлари объектларини лойиҳалаштиришда, шунингдек қурилишида Томонлар давлатларининг ҳудудларида биргаликда назорат олиб бориш учун шарт-шароитларни яратиш имкониятлари кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликдаги назоратининг тартиби ва ташкиллаштириши Томонларни тегишли идоралар ўртасидаги келишувлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар лозим бўлса, унинг ижро этиш масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш борасида юзага келадиган баҳс ва келишмовчиликлар музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин. Улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва алоҳида баённомалар орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг уни кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарилганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади ва Томонлардан биронтаси бошқа Томонни ушбу Битим фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ниятини навбатдаги беш йиллик муддат тугашидан камида олти ой илгари ёзма хабарнома юбормаса, у ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Остона шаҳрида 2001 йил 16 ноябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)