Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
Қозоғистон томонидан қуйидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларнинг бажарилганлигини ҳисобга олган ҳолда:
1. Тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 30 октабрда Тошкент шаҳрида имзоланган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2001 йил 16 ноябрда Остона шаҳрида имзоланган ҳукумат алоқалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2001 йил 16 ноябрда Остона шаҳрида имзоланган ўзбек-қозоқ давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида Битим.
2. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тегишли билдиришномани юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекситон Республикасининг мажбуриятлари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари Е.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 2 май,
ПҚ-65-сон