07.07.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.04.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗАРО КЕЛИБ-КЕТИШ ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида Тошкент шаҳрида 1998 йил 31 октябрда имзоланган Шартнома қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари тартибини йўлга қўйиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг фуқаролари ушбу Битимнинг 1- ва 2-иловаларида кўрсатиб ўтилган ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- модда
Олдинги таҳрирга қаранг.

Бир Томон давлатининг фуқаролари, доимий яшаш жойидан қатъи назар, ҳар бир 180 (бир юз саксон) календарь кунлик давр мобайнида жами 90 (тўқсон) календарь кун ичида, башарти уларнинг бўлиб туриш муддати Томон давлатининг Давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 (ўттиз) календарь кундан ошмаса, вақтинча яшаш учун рухсатнома (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш)сиз бошқа Томон давлатининг ҳудудига мазкур Баённоманинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган, уларнинг шахсини ва фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида кирадилар, ундан чиқиб кетадилар, транзит ўтадилар, ҳаракатланадилар.
(2-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг фуқароси бошқа Томон давлатининг ҳудудида 30 (ўттиз) календарь кундан ортиқ бўлиб турган тақдирда, ушбу фуқаро у бўлиб турган Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ вақтинчалик яшаш учун бўлиб турган Томон давлатининг ваколатли органларидан рухсатнома олиши (вақтинча рўйхатдан ўтиши) лозим.
(2-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённомасига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённомасига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш) тартибидан озод қилинадилар:
(3-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқаро авиацияси ҳаво кемасининг экипаж аъзолари ҳақиқий миллий паспортга кўра ва бош декларацияда (учиш топшириғида) ёзув бўлган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) денгиз ва дарё кемалари экипажларининг аъзолари кема ролида ёзув ва ундан кўчирма мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий миллий паспортлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) темир йўлларнинг йўловчи, поезд, рефрижератор ва локомотив бригадаси хизматчилари ҳамда Томонлар давлатлари ҳудуди бўйлаб темир йўл транспортида ташилаётган юкларни кузатиб борувчи шахслар ҳақиқий миллий паспорт ва ҳар бир рейс учун тасдиқланадиган исмлар ёзилган рўйхат, йўл варақалари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳукуматлараро фельдъегерлик алоқаси ходимлари ҳақиқий миллий паспорт ва Томонларнинг ваколатли органлари тарафидан бериладиган тегишли ҳужжатлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари олдиндан келишилганига мувофиқ равишда ҳақиқий миллий паспорт ва хизмат сафари гувоҳномаси бўлган хизмат гувоҳномаси (шаҳодатномаси) бўйича (Томонлар давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг рўйхати дипломатик каналлар орқали белгиланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Томонлар давлатларининг расмий давлат ва ҳукумат делегациялари аъзолари ҳамда уларни кузатиб борувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Томонлар давлатлари дипломатик паспортининг эгалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Томонлар давлатларининг дипломатик паспортга эга бўлган, Томонлар давлатларининг ҳудудида жойлашган, Томонларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) Томонлар давлатлари дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг маъмурий-техник ходимлари ва уларнинг оила аъзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг «з» ва «и» бандларида кўрсатилган шахслар Томонлар давлатларининг Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқа Томон давлатининг ҳудудида жойлашган Томонлардан бирининг давлат объектларига хизмат кўрсатиш учун бошқа Томон давлати ҳудудига кирувчи, ундан чиқувчи ва бўлиб турувчи Томонлар давлатларининг фуқароларини Давлат чегараси орқали ўтказиш келишилган рўйхатлар бўйича миллий паспортлар ва хизмат гувоҳномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган объектлар рўйхати мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун ичида дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинуви билан аниқланади.
(4-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённомасига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённомасига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённомасига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамлар, транспорт воситалари, моллар, юклар, бошқа мулклар ҳамда жониворларни чегарадан ўтказиш Томонларнинг келишуви бўйича белгиланган ўтказиш пунктларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария, ветеринария, фитосанитария ва бошқа турдаги назоратлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) халқаро ўтказиш пунктлари, уларда Томонлар давлатлари ва бошқа давлатларнинг одамлари, транспорт воситалари, моллари, юклари, бошқа мулклари ва жониворларини ўтказиш амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки томонлама ўтказиш пунктлари, уларда Томонлар давлатларининг одамлари, транспорт воситалари, моллари, юклари, бошқа мулклари ва жониворларини ўтказиш амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) соддалаштирилган ўтказиш пунктлари, уларда Томонлар давлатларининг одамлари ва транспорт воситаларини ўтказиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соддалаштирилган ўтказиш пунктлари ва уларнинг иш тартиби Томонлар давлатларининг чегара ва божхона хизматлари томонидан келишув асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар халқаро ва икки томонлама ўтказиш пунктларининг рўйхатини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктларининг иш режими Томонларнинг келишуви бўйича белгиланади. Бу режим ўтказиш пунктларининг иш вақти, Томонлар давлатларининг одамлари, транспорт воситалари, моллари, юклари, бошқа мулклари ва жониворларини ўтказиш тартибини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиш пунктлари иш режимини ташкил этиш ва унга амал қилинишини назорат қилиш Томонлар давлатларининг чегара ва божхона хизматлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг қарорига кура, улар истисно ҳолларда (эпидемия, эпизоотия, табиий офатлар ва ҳ.) чегарадан одамлар, транспорт воситалари, моллар, юклар, бошқа мулклар ва жониворларни ўтказишни вақтинча тўхтатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда шундай чораларни қўллаётган Томон олдиндан, бироқ, 24 соатдан кечикмасдан бошқа Томонни шундай чоралар кўрилганлиги ва улар бекор қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлатининг ҳудудида бўлиб турган вақтида унинг қонунчилигига риоя қилишлари лозим.
(11-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг бошқа Томон давлатининг фуқароси келишини рад этиш ёки бўлиб туриш муддатини чеклаш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири агар бу давлатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ёки аҳоли саломатлигини қўриқлаш учун зарур бўлса, вақтинча ушбу Битим амал қилишини бутунлай ёки қисман тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чоралар кўрилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида Томонлар олдиндан, аммо қарор қабул қилингач 72 соатдан кечикмасдан бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари янги ҳужжатлар жорий этган ҳолларда Томонлар мазкур ҳужжатлар жорий этилишидан камида 1 (бир) ой олдин ушбу ҳужжатларнинг намуналарини дипломатик каналлар орқали алмашлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг Ташқи ишлар вазирликлари чет эллик фуқароларнинг келишлари, кетишлари ва бўлиб туришлари тартиби борасида амалдаги қонунлар тўғрисида ахборот ва шу соҳадаги бошқа ахборотни алмашлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, заруратга кўра, ушбу Битимни амалга оширишга алоқадор масалаларни муҳокама қилиш учун маслаҳатлашув ўтказиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш ёки унинг қоидаларини қўллаш борасида келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар ва низоли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига биноан, ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар алоҳида баённомалар тарзида расмийлаштирилади, ушбу Битимнинг таркибий қисми деб ҳисобланади ва ушбу Битимнинг 17-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг уни кучга киритиш учун зарур давлат ички процедураларини бажарганликлари охирги хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг бири иккинчисидан унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма хабар олган санадан олти ой ўтгунича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Остона шаҳрида, 2000 йил 7 июлда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар келиб чиққан ҳолларда Томонлар рус тилидаги матндан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида Битимга 1-илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қозоғистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикасининг биометрик дипломатик паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси (фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳаво кемаси экипаж аъзосининг гувоҳномаси (экипаж таркибида парвоз қилиш вақтида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукуматлараро фельдъегер хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида Битимга 2-илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқишлари ва ҳаракатланишлари учун ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг хизмат паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қозоғистон Республикаси фуқаросининг паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳаво кемаси экипаж аъзосининг гувоҳномаси (экипаж таркибида парвоз қилиш вақтида).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қозоғистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси (фақат Қозоғистон Республикасига қайтиш учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукуматлараро фельдъегер хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 22 декабрдаги Баённома таҳририда)