28.10.2002 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ВЕНГРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲИМОЯЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати (бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ўзаро манфаати учун иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида қулай шарт-шароитлар яратиш ва қўллаб -қувватлаш мақсадида, ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битимга мувофиқ инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш бу соҳадаги амалий фаолликни қўллаб-қувватлашини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунлари ва тартиботларига мувофиқ инвестицияланган барча турдаги активлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни билдиради, аммо нафақат уларни, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек ипотека, чегириб қолиш ҳуқуқи, гаров каби ҳар қандай бошқа мулкий (мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ) ҳуқуқлар ҳамда шу сингари ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) компанияларнинг акциялари, жамғармалари ва қарз мажбуриятлари ёки компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пул талабномалари ёки инвестициялар билан боғлиқ, молиявий қийматга эга бўлган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан талабномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлари, шу жумладан инвестициялар билан боғлиқ бўлган муаллифлик ҳуқуқлари, савдо маркалари, патентлар, саноат намуналари, техник жараёнлари, «ноу-хау», савдо сирлари, савдо номлари ва «гуд вил»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қонунга кўра ёки контракт ва қонунга мувофиқ ҳар қандай лицензиялар ва рухсатномаларга биноан, шу жумладан табиат ресурсларини тадқиқ қилиш, қайта ишлаш, қазиб олиш ёки фойдаланиш учун концессиялар асосида берилган ҳар қандай ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар инвестицияланган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди, башарти, бундай ўзгаришлар ҳудудига инвестициялар киритилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестор» атамаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган исталган жисмоний ёки юридик шахсни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Жисмоний шахс» атамаси ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ унинг фуқароси ҳисобланган исталган жисмоний шахсни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Юридик шахс» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан унинг қонунчилигига мувофиқ юридик шахс сифатида рўйхатга олинган ва тузилган, ҳамда тан олинган ҳар қандай корхонани англатади. Венгрия Республикаси борасида ушбу атама, шунингдек юридик тузилмага эга бўлмаган, аммо унинг қонунларига кўра компания томонидан тан олинадиган исталган шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган суммаларни билдиради, аммо нафақат уларни, хусусан сармояларнинг ўсишидан келадиган фойда, фоизлар, даромадлар, дивидендлар, роялти ёки мукофотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ўзбекистон Республикаси»га нисбатан, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Венгрия Республикаси»га нисбатан, географик нуқтаи назардан фойдаланилганда Венгрия Республикасининг ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Эркин конвертирланадиган валюта» атамаси, башарти, у исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қоидаларига хилоф бўлмаса, халқаро операцияларда тўловлар учун кенг қўлланадиган, ҳамда асосий халқаро валюта бозорларида кенг миқёсда алмаштириладиган валютани билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларини рағбатлантиради ва уларнинг инвестициялари учун қулай шарт-шароитлар яратади ҳамда ўз қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ шундай инвестицияларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширадиган инвестициялари ва даромадлари учун доимо адолатли ва тенг режим ҳамда тўлиқ ҳимоя ва хавфсизлик таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари учун ўз инвесторларининг инвестициялари ҳамда даромадлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари учун яратилганидан кам бўлмаган энг қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига шундай инвестицияларни бошқариш, қўллаб-қувватлаш, фойдаланиш, эгалик қилиш ёки тасарруф этиш борасида ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари учун яратилганидан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 1 ва 2-бандларининг қоидалари исталган Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилардан келиб чиқадиган исталган режим, имтиёзлар ёки енгилликларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг аъзоси бўлган ёки келгусида аъзоси бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мавжуд ёки келгусида ташкил этиладиган божхона уюшмаси ёки эркин савдо зонаси, молия уюшмаси ёки шундай уюшмалар ёки институтлар ёхуд минтақавий ҳамкорликнинг бошқа шаклларини яратишга қаратилган шу сингари халқаро битимга аъзолиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўлалигича ёки қисман солиқ солишга тааллуқли бўлган ҳар қандай халқаро битим ёки келишув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчиси бўлган ёки келгусида иштирокчиси бўлиши мумкин бўлган инвестициялар бўйича ҳар қандай кўп томонлама битим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Зарарларни қоплаш учун бадал тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги уруш, қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, исён, қўзғолон, фуқаролик тартибсизликлари ёки шу каби бошқа воқеалар оқибатида инвестициялари зарар кўрган инвесторлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун реституция, товон тўлови, бадал тўлаш ёки бошқа тартиботларни кўзда тутувчи режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида аввалги бандда қайд этилган ҳар қандай воқеа-ҳодисалар оқибатида қуйидагилар туфайли зарар кўрган инвесторларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уларнинг мулки куч билан ёки ҳокимият томонидан реквизиция қилинган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳарбий ҳаракат ёки вазият тақозо этмаган ҳолларда уларнинг мулки куч билан ёки ҳокимият томонидан нобуд қилинган ҳолларда, реквизиция даврида ёки мулки нобуд бўлиши оқибатида етказилган зарар учун бошқа Аҳдлашувчи Томон адолатли ва айнан бир хил бадал тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадал тўловлари санасигача бўлган мақбул тижорат ставкаси бўйича фоизларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тегишли тўловлар кечиктирмасдан, эркин тарзда ўтказиладиган ва эркин равишда конвертирланадиган маблағ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида давлат тасарруфига ўтказилмайди, экспроприация қилинмайди, ёки уларга нисбатан давлат тасарруфига ўтказиш ёки экспроприация қилиш (бундан кейин «экспроприация» деб аталади) каби чоралар қўлланилмайди, жамоатчилик мақсадларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бундан мустасно. Экспроприация камситмаслик асосида, тегишли ҳуқуқий тартиботларга мувофиқ равишда ҳамда кечиктирмасдан, айнан бир хил ва самарали бадал тўловларини тўлаш тарзида амалга оширилади. Бундай бадал тўлаш экспроприация қилинган инвестицияларнинг бевосита равишда бўлғуси экспроприация тўғрисидаги қарор маълум бўлган вақтгача бўлган бозор қийматига тенг бўлиб, экспроприация ўтказиладиган санадан бошлаб ҳисобланадиган фоизларни ўз ичига олади, бадал тўлаш кечиктиришларсиз, самарали равишда амалга оширилади ҳамда эркин равишда ўтказиладиган конвертирланадиган валюта ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарар кўрган инвестор ушбу моддада қайд этилган принциплар асосида ўз ишини, инвестициялари қийматини бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суд ёки бошқа мустақил органи томонидан тез орада кўриб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари, шунингдек Аҳдлашувчи Томон унинг давлати ҳудудида амалда бўлган қонунларга мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки ташкил этилган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари ўз улушларига эга бўлган компаниянинг мулки экспроприация қилинган ҳолларда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компанияга бадал тўланиши зарур, у маҳаллий валютада ҳам тўланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг қоидалари инвестициялардан келган даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Пул ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар инвестициялар ва даромадларга тааллуқли тўловларни эркин ўтказишга рухсат берадилар. Пул ўтказиш инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ равишда эркин муомаладаги валютада ҳеч қандай чекловларсиз ҳамда асоссиз кечиктиришларсиз амалга оширилади. Бундай пул ўтказишлар, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ёки кўпайтириш учун сармоялар ва қўшимча сармоялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) соф фойда, фоизлар, дивидендлар ва бошқа кундалик даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) заёмларни тўлаш учун жамғармалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) роялти ёки мукофотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) инвестицияларни бутунлай ёхуд қисман сотишдан ёки тугатишдан келган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ инвестициялар муносабати билан хориждан ёлланган ва ишлашга рухсат этилган жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ёки бошқа шу каби даромадлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пул ўтказиш ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонун ва қоидаларига мувофиқ инвесторнинг барча боғлиқ молиявий мажбуриятлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим мақсадларида, башарти, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаса, Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунларига мувофиқ белгиланган ва пул ўтказилаётган санада амалда бўлган расмий алмаштириш курси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Томон ёки унинг тайинланган органи ўзининг инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар борасида берилган кафолат асосида тўловларни амалга оширса, бошқа Аҳдлашувчи Томон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) заём бўйича ҳам, шу мамлакатдаги қонун ёки қонуний битимга мувофиқ, ҳам инвесторнинг ҳар қандай ҳуқуқ ёки талабномалари биринчи Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг тайинланган органига ўтишини, шунингдек;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юқорида қайд этилган Аҳдлашувчи Томонлардан биринчиси ёки унинг тайинланган органининг суброгация асосида, шундай инвесторнинг ҳуқуқ ва талабномаларини амалга ошириш, ҳамда инвестициялар билан боғлиқ мажбуриятларини ўз зиммасига олиш ҳуқуқини тан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топширилган ҳуқуқлар ва талабномалар инвесторнинг дастлабки ҳуқуқ ва талабномаларидан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон
инвестори ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвестори ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасида унинг ҳудудида амалга оширилган инвестициялар хусусида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низо Томонлар ўртасида музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бир Аҳдлашувчи Томон инвестори ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низо уни ҳал этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида ҳал этилмаса, инвестор низони кўриб чиқиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вашингтонда 1965 йил 18 мартда имзолаш учун очилган Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этувчи Конвенциянинг қўлланилаётган қоидаларига мувофиқ Инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича халқаро Марказ (ISCID)гa, башарти, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ҳам ушбу Конвенциянинг қатнашчиси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) БМТ Халқаро Савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг (UNCITRAL) арбитраж қоидаларига мувофиқ таъсис этилган судья ёки «ad hoc» арбитраж судига топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж қарори низодаги ҳар икки томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади ва тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ равишда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли бўлган низолар имкон қадар маслаҳатлашувлар ҳамда музокаралар орқали ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар низо олти ой мобайнида ҳал этилмаса, исталган Томоннинг талабига кўра, низо ушбу модда қоидаларига мувофиқ учта аъзодан таркиб топадиган Арбитраж судига кўриб чиқиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж суди ҳар бир алоҳида ҳолат учун қуйидаги тарзда ташкил этилади. Арбитражда кўриб чиқиш талабномасидан сўнг икки ой мобайнида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон суднинг биттадан арбитрини тайинлайди. Ушбу иккита арбитр учинчи давлат фуқароси бўлган Арбитраж суди Раиси (бундан кейин «Раис»)ни сайлайди. Раис бошқа икки арбитр тайинлангандан сўнг уч ой мобайнида тайинланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар мазкур модданинг 3-бандида белгиланган муддат мобайнида зарурий тайинловлар амалга оширилмаса, тайинловни ўтказиш учун Халқаро суд Президенти номига сўров юборилади. Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки ўзга сабаблар қайд этилган вазифани бажаришга тўсқинлик қилса, тайинловни амалга ошириш учун вице-Президент таклиф этилади. Агар вице-Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки у ҳам қайд этилган вазифани бажара олмаса, тайинловни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлмаган, лавозими кейинги ўринда турган Халқаро суднинг аъзоси таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Арбитраж суди ўз қарорларини қонунга ҳурмат асосида, ушбу Битим қоидаларига, шунингдек халқаро ҳуқуқ принципларига мувофиқ равишда қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонлар белгилаган шартлардан келиб чиққан ҳолда, Арбитраж суди ўз қоидаларини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон арбитраж жараёнидаги ўз арбитри ва вакили билан боғлиқ харажатларни қоплайди, Арбитраж судининг Раиси учун сарфланадиган ва ўзга чиқимларни эса Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Арбитраж суди харажатларни ўзгача тарзда ҳам тақсимлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Арбитраж судининг қарори ҳар бир Аҳдлашувчи Томон учун ҳам тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бошқа қоидалар ва
махсус мажбуриятларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Масала, ҳам ушбу Битим ҳам иккала Аҳдлашувчи Томон иштирокчиси бўлган бошқа халқаро битим воситасида ҳал этилган бўлса, мазкур Битимнинг ҳеч қайси қоидаси бирон бир Аҳдлашувчи Томоннинг ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестицияларнинг эгаси бўлган унинг бирорта инвесторининг ўзи учун янада манфаатлироқ бўлган бирон-бир ҳуқуқий мақомдан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари учун унинг қонун ва тартиботларига ёки келишувларнинг бошқа махсус қоидаларига мувофиқ яратадиган режимни мазкур Битимда кўзда тутилгандан кўра қулайроқ бўлса, бундай режимларнинг энг қулайи татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, лозим тарзда ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Будапешт шаҳрида 2002 йил 28 октябрда, икки асл нусхада, ўзбек, венгер ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн асосий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)