13.06.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларини айирбошлаш ҳамда тарқатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ҳудудларида қонуний равишда ишлаб чиқарилаётган даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларини кенг миқёсда ҳамда эркин айирбошлаш ва тарқатиш учун шарт-шароитлар яратиш зарурлигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот алмашувининг универсал қонун-қоидаларига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига мувофиқ ўз фуқароларининг эркин ва тенг ҳуқуқлилик асосида Томонлар давлатларининг ҳудудларида ишлаб чиқарилаётган даврий нашрлардан фойдаланишига содиқликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгашнинг 1975 йилдаги Якуний акти қоидалари ва ЕХҲТнинг ахборот ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка оид кейинги ҳужжатларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1996 йил 27 майда имзоланган Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида имзоланган бошқа халқаро шартномаларга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири ўз фуқароларига миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларига мувофиқ бошқа Томон давлати ҳудудида қонуний равишда ишлаб чиқарилаётган даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларидан эркин ҳамда тенг ҳуқуқли равишда фойдаланишни кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири ўз давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўз давлати ҳудудида бошқа Томон давлати ҳудудида қонуний равишда ишлаб чиқарилаётган даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларининг, бундай маҳсулотни ифодаловчи маълумот ҳамда материаллар ушбу Томон халқининг миллий қонунлари, миллий анъаналари, дунёқараши ва ҳаёт тарзи, жамоат ҳамда гуманитар қадриятларига зид келмаслик шарти билан алмашуви ва тарқалишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчиликлари доирасида ижтимоий аҳамиятга молик (болалар, ўқув, илмий-техникавий, маълумот) адабиётлар, миллий мумтозлар ва замонавий муаллифларнинг бадиий асарлари, алоҳида китоблар, серияли ва бошқа нашрий маҳсулотлар, шунингдек уларнинг ўзбекчадан озарбайжончага ва озарбайжончадан ўзбекчага таржима қилишда нашр қилиш ҳамда алмашиш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар илмий-техник муаммолар, китоб ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, уларнинг қувватидан фойдаланиш, моддий-молиявий таъминоти ва хизмат кўрсатиш масалаларини ҳал қилишда ўзаро ҳамжиҳатликни кенгайтиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро аҳдлашувига кўра Томонлар давлатларининг ҳудудларида қонуний равишда нашр қилинаётган даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларини таъминлашда миллий кутубхоналар ва давлат кутубхона жамғармалари ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчиликлари доирасида даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқишда тарқатувчилик ташкилоти фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, чиқарилаётган даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларининг ададини аниқлашда Томонлар тарқатувчилик ташкилотларининг буюртмаларини ҳисобга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, халқаро эътироф этилган стандартларни ҳисобга олган ҳолда, даврий нашрлар ва китоб маҳсулотларини бериш ва тарқатиш жараёнида техник, ечимлар алмашувига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, оммавий ахборот воситалари ва китоб нашр этиш соҳасида фаолият олиб борувчи маърифий ҳамда илмий-техник муассаса ва ташкилотлар ўртасида энг замонавий коммуникация технологиялари соҳасида иш тажрибасини алмашиш бўйича ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, қонуний тартибда босиб чиқарилиши тан олинмаган даврий босма нашрларни, шунингдек китоб маҳсулотларини босиб чиқариш ҳуқуқлари қонун ҳужжатлари билан тасдиқланмаган ташкилотлар тўғрисида тегишли давлат идоралари орқали маълумот алмашувини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий нашрларни ва китоб маҳсулотларини тарқатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича муайян лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасида Томонларнинг юридик шахслар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар улар ўртасида тузилган шартномалар (контрактлар) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллаш ёки талқин қилишда юзага келиши мумкин бўлган барча тортишув ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро розиликларига кўра алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва тўлдиришлар киритилиши мумкин. Мазкур Баённомалар ушбу Битим 15-моддасининг қоидаларига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда Томонларнинг улар иштирок этган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилади ва Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилган кундан бошлаб олти ой ўтгач, ушбу Битим амал қилишдан тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амал қилишдан тўхтатилиши Томонлар тарафидан ушбу Битим қоидалари асосида келишилган, лекин унинг амал қилиши тўхтатилган вақтгача тугалланмаган лойиҳа ва дастурларнинг бажарилишига, шунингдек ушбу Битимнинг қоидаларини бажариш мақсадида тузилган шартномалар (контрактлар)нинг амал қилишига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2003 йил 13 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)