15.07.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН СИНГАПУР РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатдорлик асосида улар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ҳимоялаш ҳар икки давлатдаги ишбилармон фаолликни рағбатлантириш ҳамда фаровонликни ошириш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига ишонган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестиция» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига мувофиқ рухсат этилган исталган турдаги активларни билдиради, аммо нафақат уларни, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кўчар ва кўчмас мулклар, шунингдек ипотека, гаров ёки чегириб қолиш ҳуқуқи каби бошқа мулкий ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) пайлар, акциялар, облигациялар ва компанияларда иштирок этишнинг бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) пул талабномалари ёки қонунга ёхуд иқтисодий қийматга эга бўлган контрактга мувофиқ ҳар қандай мажбуриятларнинг бажарилиши хусусидаги талабномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, патентлар, саноат намуналари, савдо маркалари, савдо сирлари, ноу-хау ва гуд вилл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қонунчиликка мувофиқ, контрактга ёки ваколатли давлат органининг маъмурий ҳужжати асосидаги табиат ресурсларини тадқиқ қилиш, қайта ишлаш, қазиб олиш ёки эксплуатация қилиш учун концессиялар асосида берилган ҳар қандай бизнес концессиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган қийматларни, хусусан, сармояларнинг ўсишидан келадиган ҳар қандай фойда, фоизлар, даромадларни, дивидендлар, роялти ёки мукофотларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Инвестор» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) исталган Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз фуқаролик мақомига эга бўлган жисмоний шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қўшиб олинган ташкил этилган корпорация, фирма, ассоциация ёки орган ҳисобланган компанияни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудини, шунингдек Аҳдлашувчи Томон халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган иқтисодий зона, денгиз туби ва ер ости ҳудудини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Эркин конвертирланадиган валюта» атамаси халқаро операцияларда тўловлар учун кенг қўлланадиган, ҳамда асосий халқаро валюта бозорларида кенг миқёсда алмаштириладиган валютани билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ушбу Битимни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан ёзма равишда махсус тарзда маьқулланиб, башарти, шартлар мавжуд бўлса, улардан энг қулай ҳисобланган шарт-шароитларда амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аввалги банднинг қоидалари исталган Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ушбу Битим кучга киргунга қадар ёки кучга киргандан сўнг амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланади. Ушбу Битимга мувофиқ талаблар бу Битим кучга кирган санага қадар содир бўлган ҳаракат ёки фактга, мавжуд бўлмаган ҳар қандай вазиятга нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида умумий иқтисодий сиёсатга мос келадиган инвестицияларни амалга ошириш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларини рағбатлантиради ва қулай шарт-шароитлар яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-моддага асосан маьқулланган инвестициялар учун ушбу Битим асосида адолатли ва тенг режим ва ҳимоя яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон 'инвесторларининг 2-моддага мувофиқ амалга оширган инвестициялари ёки даромадлари учун исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ёки даромадлари учун яратилганидан кам бўлмаган энг қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Истиснолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг энг қулай режим яратишга тааллуқли қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирини қуйидагилардан келиб чиқувчи исталган режим, имтиёзлар ёки енгилликларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бугунги кунда аъзоси бўлган ёки келгусида аъзоси бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай божхона уюшмаси, эркин савдо зонаси, эркин савдо тўғрисидаги битим, умумий бозор, валюта уюшмаси ёки шу сингари халқаро битим; шундай уюшма, зоналар ёки битимларни шакллантириш ёки кенгайтиришга олиб келувчи битимларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) махсус лойиҳалар доирасида иқтисодий, меҳнат, саноат ёки валюта соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни рағбатлантиришга қаратилган, ўша географик минтақадаги учинчи давлат ёки давлатлар билан ҳар қандай битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг 1-банди 1991 йилгача Сингапур томонидан тузилган ҳар қандай инвестицион битимдаги экспроприацияга тааллуқли бўлган исталган қоидага нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим қоидалари исталган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги солиқ солиш масалаларига нисбатан қўлланилмайди. Бундай масалалар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳар қандай битим ва ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг ички қонунларига мувофиқ тартибга солиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳеч қайси Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан экспроприация, давлат мулкига айлантириш чораларини ёки оқибат натижаси давлат мулкига айлантириш ёки экспроприация қилиш (қуйида «экспроприация» деб юритилади)га тенг бўлган чораларни қўлламаслиги лозим, аммо қонунчиликда рухсат этилган, ҳуқуқий жиҳатдан камситмаслик асосида, унинг қонунларига мувофиқ равишда, кечиктирмасдан ҳамда самарали компенсация тўловлари тарзида умумий мақсадларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бундан мустасно. Бундай компенсация ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ бевосита экспроприация вақтигача бўлган қийматга тенг бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қандай экспроприация ёки баҳолаш чораси манфаатдор инвесторнинг талабига кўра қонунчиликда кўзда тутилган тарзда чора кўрган Аҳдлашувчи Томоннинг суд ёки бошқа мустақил органи томонидан тез орада кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти, Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қонунларга мувофиқ корпорациялашган ёки ташкил этилган ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари ўз улушларига эга бўлган компаниянинг мулки экспроприация қилинган ҳолларда биринчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг улуш эгаларига юқорида қайд этилган компенсация тўланишини кафолатлаш учун зарур даражада ушбу модданинг 1-банди қоидаларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Зарарлар учун компенсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги уруш ёки бошқа ҳарбий тўқнашувлар, фавқулодда ҳолат, исён, тартибсизлик ёки қўзғолон каби бошқа воқеалар оқибатида инвестициялари зарар кўрган инвесторлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон исталган учинчи давлат инвесторлари учун реституция, кафолат, компенсация ёки бошқа тўловларни кўзда тутувчи режимдан кам бўлмаган қулай режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Тўловларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг сармоялари ва ҳар қандай инвестицияларидан келган даромадларнинг ҳуқуқий жиҳатдан камситмаган ҳолда эркин равишда ўтказилишини кафолатлайди. Пул ўтказиш эркин муомаладаги валютада ҳамда асоссиз кечиктиришларсиз амалга оширилади. Бундай пул ўтказишлар, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) даромадлар ва сармояларнинг ўсиши, дивидендлар, роялти, фоизлар ва инвестициялардан келган бошқа даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) инвестицияларнинг бутунлай ёки қисман тугатилишидан келган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) заём шартномаларига мувофиқ ва инвестициялар муносабати билан амалга ошириладиган тўлувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) 1-модда (1) (d)да қайд этилган масалаларга тааллуқли лицензион мукофотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) техникавий ёрдам, техник хизмати кўрсатиш ва маъмурий мукофотларга тааллуқли бўлган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шартномавий лойиҳалар билан боғлиқ бўлган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестициялар муносабати билан олган иш ҳақи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) 6- ва 7-моддалардаги масалалар билан боғлиқ бўлган компенсациялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Алмаштириш курси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 68-моддаларида қайд этилган пул ўтказиш, эркин алмашувчи валютада, ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиб борувчи тартиботларига мувофиқ белгиланган ва пул ўтказилаётган санадаги жорий бозор алмаштириш курси бўйича амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч қандай шубҳаларга йўл қўймаслик учун, ушбу Битимга мувофиқ бўлган барча инвестициялар, ҳудудида шундай инвестициялар амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Тақиқ ва чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари исталган Аҳдлашувчи Томоннинг хавфсизлик, жамоат соғлиғини муҳофазалаш ёки ҳайвонлар ва ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ҳамда зараркунандаларни бартараф қилишни жиддий равишда ҳимоялашга қаратилган ҳар қандай кўринишдаги тақиқлар ва чекловларни қўллашдаги ҳуқуқларини ёки бошқа ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ҳеч қандай тарзда чекламаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколатли органи (қуйида «Биринчи Аҳдлашувчи Томон» деб юритилади) шу Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторига инвестициялар ёки унинг бир қисми борасида берилган кафолат ёки суғурта шартномаси асосида тўловларни амалга оширса, бошқа Аҳдлашувчи Томон Биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг суброгацияга асосан ўз инвесторларининг ҳуқуқларини амалга ошириш ва талабномаларини ифодалаш ҳуқуқига эга бўлишини тан олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топширилган ҳуқуқлар ёки талабномалар инвесторларнинг дастлабки ҳуқуқ ва талабномаларидан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг ўз инвесторларига амалга оширган ҳар қандай тўловлари шундай инвесторларнинг 13-моддага мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томонга қарши талаблар қўйишига таъсир кўрсатмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги низолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвестори ва бошқа Аҳдлашувчи Томон ўртасида унинг ҳудудида амалга оширилган инвестициялар хусусида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низо имкон қадар дўстона тарзда музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим. Бундай низони музокаралар йўли ҳал этишни истовчи Томон бошқа томонга ўз мақсадини ёзма равишда маълум қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар низо ушбу модданинг 1-бандида қайд этилганидек, уни ҳал этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида ҳал этилмаса, башарти, томонлар ўзга тарзда келишмаган бўлсалар, низо исталган томоннинг талабига кўра яраштириш ёки кўриб чиқиш учун Вашингтонда 1965 йил 18 мартда имзолаш учун очилган Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этувчи Конвенцияга мувофиқ (ушбу Битим қуйида «Конвенция» деб юритилади) арбитраж тартиботларини қўллаш учун Давлатлар ва бошқа давлатлар Фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этувчи халқаро Марказга (қуйида «Марказ») топширилиши лозим. Шу мақсадда, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Конвенциянинг 25-моддасига мувофиқ сўзсиз равишда ҳар қандай низони Марказга кўриб чиқиш учун топширишга розилик беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашга тааллуқли бўлган ҳар қандай низо имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар низо бундай тарзда ҳал этилмаса, у исталган Аҳдлашувчи Томоннинг талабига кўра арбитражга топширилиши зарур. Арбитраж трибунали (қуйида «трибунал» деб аталади) ҳар икки Аҳдлашувчи Томон тайинлайдиган биттадан арбитрдан таркиб топади, трибунал Раиси ҳисобланувчи учинчи арбитр эса Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж хусусида талабнома олингандан сўнг икки ой мобайнида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан арбитр тайинлайди, ҳамда бу икки арбитр тайинлангандан сўнг икки ой ичида Аҳдлашувчи Томонлар учинчи арбитрни тайинлашлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар арбитраж талабнома олинган кундан бошлаб тўрт ой мобайнида трибунал таркиб топмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмагани ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон арбитр ёки арбитрларни тайинлаш учун Халқаро Суд Президентини таклиф қилиши мумкин. Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки ўзга сабаблар қайд этилган вазифани бажаришга тўсқинлик қилса, зарурий тайинловни амалга ошириш учун вице-Президент таклиф этилади. Агар вице-Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки у ҳам қайд этилган вазифани баъзи бир сабабларга кўра бажара олмаса, зарурий тайинловни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайсисининг фуқароси бўлмаган, Халқаро Суднинг лавозими юқорироқ бўлган кейинги аъзоси таклиф этилиши мумкин, ва ҳ.к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Трибунал ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Трибунал қарори тугал ва мажбурий ҳисобланади ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар унинг шартларига риоя қилишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон арбитраж жараёнидаги ўз трибунал аъзосининг харажатларини, шунингдек Трибунал Раиси учун сарфланадиган ва ўзга чиқимларнинг ярмини тўлайди. Аммо Трибунал харажатларни Аҳдлашувчи Томонлардан бири учун кўпроқ .миқдорда белгилаши ҳам мумкин, бундай қарор эса ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юқорида қайд этилган ҳолатлар билан бир қаторда трибунал ўз тартиб-қоидаларини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Бошқа мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги ёки бугунги кунда мавжуд бўлган ёки кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимга қўшимча равишда белгиланадиган халқаро мажбуриятлар бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига ушбу Битим таъминлайдиган режимдан кўра қулайроқ режим яратувчи ҳолатлар сабаб бўладиган қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар ўзининг янада қулайлик даражаси билан ушбу Битимдан устун ҳисобланиши лозим. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига уларнинг инвестицияларига нисбатан ушбу Битимда кўзда тутилган мажбуриятларга қўшимча равишда ўз қонунларига мувофиқ вужудга келадиган мажбуриятларни, унинг инвесторлари томонидан риоя қилинишини таъминлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга киритиладиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма равишдаги келишувига биноан, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи протокол воситасида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Битимнинг кучга кириши, муддати ва ҳаракатдан тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган ўз ички юридик процедуралари бажарилганлиги тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилиши зарур. Ушбу Битим сўнгги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб ўттиз кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ўн беш йил давомида амалда бўлади. Сўнгра, у исталган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга бу Битимни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини ёзма равишда маълум қилган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг 115-моддалари қоидалари у бекор қилинганлиги тўғрисидаги ёзма хабарнома санасигача амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ана шу санадан бошлаб ўн йиллик муддат мобайнидаги қўшимча даврда ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, лозим тарзда ҳукуматлар томонидан ваколатли этиб тайинланиб, қуйида имзо чекувчи вакиллар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2003 йил 15 июлда, икки нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эгадир. Матнларни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)