13.11.2012 йилдаги ПФ-4483-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2017
Ҳужжат 13.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Шу жиҳатдан олганда Ўзбекистон Республикасининг яқинда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган меъёр ва талабларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилиши катта аҳамият касб этади. Бунда товар ва молия бозорларида рақобатни чеклашга ҳамда устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга олиб келадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликка, шунингдек ноҳалол рақобатни, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки тушириб юборишни тақиқлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.