ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН АВСТРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА
Конвенция
ИККИ ЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ДАРОМАД ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси,
икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Шахсларга нисбатан қўллаш соҳаси
Шахсларга нисбатан қўллаш соҳаси
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2-модда
Татбиқ этиладиган солиқлар
Татбиқ этиладиган солиқлар
(1) Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинадиган даромад, фойда ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, қўлланади.
(2) Умумий даромаддан, умумий мол-мулкдан ёхуд даромаднинг бир қисмидан ёхуд мол-мулкнинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек мол-мулк қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар даромад, фойда ва мол-мулк солиқлари деб ҳисобланади.
(3) Ушбу Конвенция қўлланадиган амалдаги солиқлар хусусан қуйидагилардир:
а) Австрияга нисбатан:
1. Даромад солиғи.
2. Корпоратив солиқ.
3. Ер солиғи.
4. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналаридан олинадиган солиқ.
5. Фойдаланилмайдиган ер участкалари қийматидан олинадиган солиқ.
(бундан кейин «Австрия солиқлари» деб аталади).
b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
1. Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи.
2. Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ; ва
3. Мол-мулк солиғи.
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади).
(4) Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки моҳияти бўйича ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам ушбу Конвенция қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қилиб турадилар.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
(1) Ушбу Конвенцияда, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
а) «Австрия» атамаси Австрия Республикасини англатади;
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади: географик маънода ишлатилганда бу Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ва осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширадиган ҳудудни англатади;
с) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга боғлиқ равишда Австрияни ёки Ўзбекистонни англатади;
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг бошқа ҳар қандай бирлашмасини англатади;
е) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ва солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
f) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани англатади;
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ва ҳаво кемаларининг фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустаснодир;
h) «ваколатли орган» атамаси:
(i) Австрияга нисбатан — Федерал Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
(ii) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
i) «миллий шахс» атамаси:
(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
(ii) Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ҳамжамият ёки ассоциацияни англатади.
(2) Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган мавжуд солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича белгиланган маънога эга бўлади.
4-модда
Резидент
Резидент
(1) Ушбу Конвенцияда «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиб туриш жойи, бошқарув жойи ёки бошқа ҳар қандай шунга ўхшаш мезонлар асосида шу ерда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ана шу Давлатда фақат шу Давлатда жойлашган манбалардан ёки мол-мулкдан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига қамрамайди.
(2) Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бунда унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
а) у тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда ҳам тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари чуқурроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
с) агар шахс одатда ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда яшаса ёки у уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у миллий шахси бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки ҳеч бириники бўлмаса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари масалани ўзаро келишувга биноан ҳал қиладилар.
3) Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс бўлмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у унинг амалдаги раҳбар органи жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий муассаса
Доимий муассаса
(1) Ушбу Конвенцияда «доимий муассаса» атамаси корхона тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини билдиради.
(2) «Доимий муассаса» атамаси, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) бошқарув жойи;
b) бўлим;
с) офис;
d) фабрика;
е) устахона, ва
f) кон, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
(3) қурилиш майдончаси ёки қурилиш ёхуд йиғма объект, агар бундай ишлар 12 ойдан кўпроқ мавжуд бўлса, доимий муассаса ҳосил қилади.
(4) Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
а) иншоотлардан шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
b) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина ушлаб турилиши;
с) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларидагина ушлаб турилиши;
d) доимий фаолият жойининг фақат товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадларида ушлаб турилиши;
е) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадларида ушлаб турилиши.
f) доимий фаолият жойининг (а)-(е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай уйғунлашуви учунгина бундай доимий фаолият жойининг фаолияти ана шу уйғунлашув натижаси тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
(5) 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, агар 6-банд татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан иш юритса ва одатда корхона номидан шартномалар тузиш ваколати фойдаланса, унда бу корхона ана шу Давлатда шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, агар ушбу шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатиб ўтилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, агар фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, шу банднинг қоидаларига биноан бу доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмаса.
(6) Корхона, Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки бошқа ҳар қандай мустақил мақомли агент орқали ана шу Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширсагина, шу шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида ҳаракат қилишлари шарти билан доимий муассасага эга деб қаралмайди.
(7) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компаниялардан ҳеч бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантирмайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромад
Кўчмас мулкдан олинадиган даромад
(1) Давлатлардан бирининг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан (жумладан, қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) оладиган даромади ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган ўша Давлат қонунчилиги бўйича белгиланган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам атама ҳуқуқи ер устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунчиликнинг қоидалари билан белгиланган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган воситаларни, кўчмас мулк узуфруктини ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Денгиз, дарё ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
(3) 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
(1) Корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, фақат доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилади.
(2) 3-банд қоидаларига мувофиқ агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
(3) Доимий муассаса фойдасини аниқлашда, ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ёки ҳар қандай бошқа ердаги фаолият мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади. Бироқ доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг исталган бошқа офисларидан бирига роялти, гонорарлар ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар тарзида патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик ўрнига ёки муайян хизматлар учун ёки менежментлик учун комиссион тўловлар тарзида, ёхуд банк корхонасидан ташқари, доимий муассасага берилган қарз учун фоизлар тарзида тўланган суммаларга нисбатан ҳеч қандай чегирмаларга йўл қўйилмайди. Доимий муассасаси томонидан корхонанинг бош офисига ёки офисларидан бирига роялти, гонорарлар ёки шунга ўхшаш бошқа тўловлар тарзида патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик ўрнига ёки муайян хизматларни бажарганлик учун ёки менежмент учун комиссион тўловлар тарзида, ёки банк муассасаси холларидан ташқари, пул фоизлари тарзида ўтказилган суммалар ҳам (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) ҳисобга олинмайди.
(4) Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир нарса амалиётда таъкидланганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиқ солинадиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; тақсимлашнинг танланган усули мана шу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келадиган натижаларни бериши лозим.
(5) Корхона учун ушбу доимий муассаса томонидан товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ёзилмайди.
(6) Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
(7) Агар фойда ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда бу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
(8) «Фойда» атамаси ушбу моддада қўлланганида, шунингдек, ҳар қандай шерик томонидан шерикликда иштирок этишдан оладиган фойдасини ва Австрияга нисбатан, Австрия қонунларига мувофиқ ташкил этилган эркин компанияда (Stille Geselschaft) иштирок этишдан олинган фойдани ҳам ўз ичига олади.
8-модда
Халқаро транспорт
Халқаро транспорт
(1) Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг кема ва самолётлардан халқаро ташишларда фойдаланишдан олган даромадлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
(2) 1-банд қоидалари, шунингдек пульда, қўшма фаолиятда ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинадиган фойдага ҳам татбиқ этилади.
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
1. Агар:
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса,
ёки
b) айни шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг мол-мулкида бевосита ёки билвосита қатнашса,
ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ёки молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, унда шундай муносабатлар натижасида корхоналарнинг бирида тўпланган, бироқ шундай муносабатларга биноан ўша ҳажмда ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ушбу корхона фойдасига киритилиш ва тегишли тарзда солиққа тортилиши мумкин.
(2) Бир Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойдани, шунингдек солиқларни тегишли тарзда киритса ва шу тариқа киритилган фойда, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганида биринчи эслатилган Давлат корхонасига ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан олинадиган солиқ миқдорига зарур тузатишлар киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиши керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашишларни бошлашлари лозим.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
(1) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) Бироқ, бундай дивидендлар, шунингдек уларни тўлаётган компания резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо, агар олувчи дивидендларни ҳақиқий эгаси бўлса, бунда шундай тарзда олинадиган солиқ миқдори қуйидагилардан ошмаслиги керак.
а) дивидендлар ялпи миқдорининг 15 фоизидан;
b) дивидендларни тўлаётган компания мол-мулкининг камида 10 фоизи бевосита тегишли бўлган компания (шерикликдан бошқача тарздаги) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан.
Бу банд дивидендлар тўлайдиган компания фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
(3) «Дивидендлар» атамаси, ушбу моддада қўлланганида, акциялардан, акциялардан фойдаланиш ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш, тоғ-кон саноати акцияларидан фойдаланиш ҳуқуқи, таъсисчилар акцияларидан ёки қарз талабларидан олинадиган даромад каби фойдада иштирок этишдаги бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишдан олинадиган даромадларни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқ бошқарувига тааллуқли бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни англатади.
(4) Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлгани ҳолда, дивидендлар тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматлар кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, шароитга қараб 7- ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
(5) Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, шу бошқа Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустаснодир, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам компаниянинг тақсимланмаган фойдаси солиққа тортишга дучор қилинмайди.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
(1) Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, бунда резидент фоизларнинг ҳақиқий эгаси бўлиши лозим.
(2) Бироқ бундай фоизлар улар ҳосил бўлаётган Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо, фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тариқа ундириладиган солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
(3) 2-банднинг қоидаларига қарамай, фоизлар улар ҳосил бўладиган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқдан озод этилиши мумкин, агар бу:
а) бошқа Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига тўланаётган фоизлар бўлса;
b) тижорат қарз талабларига, жумладан корхона томонидан тақдим этиладиган товарлар, буюмлар ёки хизматлар учун муддати узайтирилган тўловлардан келиб чиқадиган қарз талабларига тааллуқли фоизлар бўлса;
с) барпо этилган, кафолатланган ёки суғурта қилинган қарзга нисбатан ёки мақсади экспортга ёрдамлашишдан иборат бўлган жамоат ташкилотлари томонидан муддати узайтирилган, кафолатланган ёки суғурта қилинган заёмга нисбатан тўланадиган фоизлар бўлса.
(4) «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланганда ипотека таъминотидан ва қарздорнинг фойдаларида иштирок этиш ҳуқуқидан қатъи назар ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни ва хусусан ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромад ва облигация ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромаддан, жумладан ана шу қимматбаҳо қоғозлар, облигация ёки қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофот ва ютуқларни англатади. Тўлов муддати чўзиб юборилганлиги учун қўлланиладиган жарималар ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида қаралмайди.
(5) Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолияти олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз мажбуриятлари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан ҳам боғлиқ бўлса, 1-, 2- ва 3-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб 7- ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
(6) Агар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва қандайдир бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабларига нисбатан тўланадиган фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирдагидек келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиққа тортилади.
12-модда
Роялти
Роялти
(1) Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар, агар бу резидент роялтининг ҳақиқий эгаси бўлса, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) Бироқ, бундай роялтилар, шунингдек улар ҳосил бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ва шу Давлат қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо агар роялтининг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
(3) «Роялти» атамасидан ушбу моддада фойдаланилганда адабиёт, санъат ёки фан асарларига, шу жумладан кинофильмларга ҳар қандай патент, савдо белгиси, дизайн ёки андоза, режа, махфий формула ёки жараёнга, ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага нисбатан ахборотга бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланиши ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тақдирлаш ҳақи сифатида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни билдиради.
(4) Агар роялтининг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий базага ҳақиқатан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари вазиятга қараб қўлланади.
(5) Агар тўловчи билан амалда роялти олиш ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори, тўловчи ва амалда шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиққа тортилади.
13-модда
Мол-мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар
Мол-мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар
(1) Давлатлардан бири резидентининг 6-моддада эслатиб ўтилган ва бошқа Давлатда жойлашган кўчмас мол-мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) Давлат корхонасининг бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мол-мулкни бегоналаштиришдан олган ёки Давлат резидентининг бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мол-мулкни бегоналаштиришдан олган, унга шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадини қўшган ҳолда, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(3) Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган кема ёки самолётларни ёки шундай кема ёки самолётлардан фойдаланишга тааллуқли кўчар мол-мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлар фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
(4) 1-, 2- ва 3-бандларда санаб ўтилмаган бошқа ҳар қандай мол-мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резидент бўлган ўша Давлатда солиққа тортилади.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
(1) Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа шунга ўхшаш хизматларни кўрсатишдан олган даромади фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Бундай даромадни бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган ушбу даромадга бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин бўлган қуйидаги ҳоллар бундан мустаснодир:
а) агар у ўз фаолиятини амалга оширишда бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолда даромад ана шу бошқа Давлатда фақат ана шу доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина солиққа тортилиши мумкин; ёки
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугалланадиган ҳар қандай 12 ойлик давр доирасида жами 183 кундан иборат бўлган ёки ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса; бундай ҳолда ушбу бошқа Давлатда кўриб чиқилаётган йилда унинг амалга оширилган фаолиятдан олинадиган даромад қисмигина солиққа тортилиши мумкин.
(2) «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини ўз ичига олади.
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ёлланма шахсий хизматлар
(1) Ушбу Конвенциянинг 16-, 18-, ва 19- ва 20-моддалари қоидаларига мувофиқ, Давлат резидентининг ёлланма иш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тариқа бажарилаётган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) 1-банд қоидаларига қарамай, бир Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма иш бўйича оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
а) олувчи, бошқа Давлатда кўриб чиқилаётган солиқ йилда бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса; ва
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланса, ва
с) тақдирлаш ҳақларини ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
(3) 1- ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, Давлат корхонаси томонидан халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида амалга ошириладиган ёллаш бўйича иш учун олинадиган тақдирлаш ҳақлари шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Директорларнинг гонорарлари
Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания Директорлар Кенгашининг аъзоси сифатида олинадиган Директорлар гонорарлари ва бошқа шу каби тўловлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
(1) 7-, 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Давлатда театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида унинг шахсий фаолиятидан олинадиган даромадлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) Санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган Шахсий фаолиятга нисбатан бўлган санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, ушбу даромад 7-, 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчининг шундай фаолияти амалга оширилаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(3) Агар санъат ходими ёки спортчининг Давлатларнинг бирида амалга оширадиган фаолияти асосан бир ёки ҳар иккала Давлатнинг давлат жамғармалари, ёки уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари ҳисобидан амалга оширилса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, даромад фақат санъат ходими ёки спортчи резидент бўлган ўша Давлатда солиққа тортилади.
18-модда
Нафақалар
Нафақалар
19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига унинг илгариги ёлланма иши учун товон сифатида тўланадиган нафақалар ва бошқа шу сингари рағбатлантириш пулларига фақат шу Давлатда солиқ солинади.
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳукумат хизмати
(1) а) Бир Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимияти томонидан жисмоний шахсга ана шу Давлат ёки маҳаллий ҳокимият учун кўрсатган хизматига нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақлари (нафақадан ташқари) фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
b) Бироқ бундай маош, иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлаш ҳақлари фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар хизматлар ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти бўлиб:
(i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса
ёки
(ii) фақат хизматларни амалга ошириш мақсадида шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
(2) а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи ёки улар томонидан ташкил этилган жамғармалар томонидан ана шу Давлатга ёки маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган ҳар қандай нафақа фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
b) Бироқ, агар жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай нафақа фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(3) 15-, 16-, 17- ва 18-моддаларнинг қоидалари Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлаш ҳақлари ва нафақаларга нисбатан қўлланади.
20-модда
Талабалар
Талабалар
(1) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақатгина ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган ҳолларда мана шу Давлатда солиққа тортилмайди.
(2) Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб турган ва аввал бўлган талаба ёки амалиётчининг бошқа Давлатда кўриб чиқилаётган молия йили мобайнида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида у томонидан амалга оширилган ёллаш бўйича ишга нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилмаслиги лозим, агар ёллаш бўйича иш биринчи эслатиб ўтилган ўқиш ёки амалиёт билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлса.
21-модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
(1) Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари даромадларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
(2) 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромад ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан 1-бандининг қоидалари қўлланилмайди, агарда бундай даромадни олувчи Давлат резиденти бўла туриб бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда, вазиятга қараб 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
22-модда
Мол-мулк
Мол-мулк
(1) 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкдан иборат бўлган, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Давлатда жойлашган мулк ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(2) Кўчар мулкдан иборат бўлиб бир Давлат корхонасининг бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этган ёки Давлатлардан бирининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадида унга қулай бўлган доимий база билан боғлиқ бўлган кўчар мулкдан иборат бўлган мулк ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(3) Давлат корхонаси томонидан халқаро юк ташишларда фойдаланиладиган кема ёки самолётлардан иборат бўлган, ёки шундай кема ёки самолётлардан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкдан иборат мулк фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
(4) Давлат резиденти мол-мулкининг бошқа барча элементлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
23-модда
Солиқдан озод қилиш методи
Солиқдан озод қилиш методи
(1) Давлатлардан бирининг резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки мол-мулкка эгалик қилса, ушбу модданинг 2-, 3- ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ, биринчи эслатиб ўтилган Давлат бундай даромад ёки мол-мулкни солиққа тортишдан озод қилиши керак.
(2) Давлатлардан бирининг резиденти 10-, 11- ва 12-моддаларнинг қоидаларига мувофиқ, бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад турларини олса, унда биринчи эслатиб ўтилган Давлат ана шу резидентнинг даромад солиғидан шу бошқа Давлатда тўланган солиққа тенг миқдорни чегириб ташлашга имкон бериши керак. Бироқ бундай чегириб ташлаш ана шу бошқа Давлатда олинадиган шундай даромад турларига киритилиши мумкин бўлган солиқнинг чегириб ташлангунга қадар ҳисобланган қисмидан ошмаслиги керак.
(3) 10-модда 2-бандининг (b) кичик бандида эслатиб ўтилган ва Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компаниянинг бошқа Давлат резиденти бўлган компанияга тўлайдиган дивидендлари ана шу бошқа Давлатда шу Давлатнинг ички қонунчиликнинг тегишли қоидаларига мувофиқ, бироқ энг кам холдингдан ҳар қандай оғишларга нисбатан ана шу қонун талабларидан қатъи назар, солиққа тортишдан озод қилиниши керак.
(4) Қачонки, ушбу Конвенциянинг бирон-бир қоидасига мувофиқ, Давлат резиденти эга бўлган даромад ёки мол-мулк ана шу Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади, бу Давлат ана шу резидентнинг даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблашда даромад ёки мол-мулкка солинган солиқдан чиқариб ташланган ҳисобга олиши мумкин.
(5) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти оладиган ва шу Давлат томонидан ушбу Конвенцияга кўра бошқа Давлатда солиқ солиниши керак деб ҳисобланадиган даромад биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар икки томонлама келишув тадбирлари ўтказилганидан кейин бошқа Давлат бу даромадни ушбу Конвенцияга мувофиқ солиққа тортишдан озод қилса.
24-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
(1) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу бошқа Давлат миллий шахсларига нисбатан айни бир хил шароитларда солинадиган ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида, 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланади.
(2) Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи ана шу бошқа Давлат корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида Ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай хусусий имтиёзлар, озод қилиш ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
(3) Қачонки, ушбу Конвенция 9-моддасининг 1-банди, 11-моддасининг 6-банди ёки 12-моддасининг 5-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Давлат корхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари шундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлашда, агар улар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланиши мумкин бўлганида қўлланиладиган шундай шароитларда чегириб ташланади. Шунга ўхшаш, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари, шу корхонанинг солиққа тортиладиган мол-мулкини аниқлаш мақсадида агар улар ушбу Битим бўйича биринчи эслатилган Давлат резидентига тегишли бўлиши мумкин бўлганида қўлланадиган шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
(4) Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг мол-мулки тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлса, ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса, биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатда, биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатларга, бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
(5) Ушбу модданинг қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
25-модда
Ўзаро келишув процедуралари
Ўзаро келишув процедуралари
(1) Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Конвенциянинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиққа тортилишига олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
(2) Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиққа тортилишдан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунларидаги ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай бажарилади.
(3) Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар Конвенция кўзда тутилмаган ҳолларда икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш мақсадида ҳам бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
(4) Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари аввалги қоидалари маъноси хусусида келишувга эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита мулоқотга киришишлари мумкин. Агар келишувга эришиш учун оғзаки фикр алмашув мақсадга мувофиқ бўлса, бундай фикр алмашув Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари вакилларидан иборат комиссия мажлислари доирасида ўтказилиши мумкин.
26-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
(1) Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларининг қўлланиши учун ушбу Конвенция татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунларини, бу қонунлардан ушбу Конвенцияга зид келмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотлар алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинаётган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат аниқлаш, ундириш, мажбурий ундириш, суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки Конвенция тааллуқли бўлган солиқларга нисбатан аппеляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва органларгагина (судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
(2) Ҳеч қандай ҳолатда ҳам 1-банд қоидалари ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органларини қуйидагиларга мажбурловчи тарзда талқин қилинмайди:
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар кўриш;
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига биноан ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
с) савдо, саноат, тижорат ёки хизмат сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
27-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари аъзолари
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари аъзолари
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ёки консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрларига ёки махсус битимлар қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
28-модда
Кучга кириши
Кучга кириши
(1) Ушбу Конвенция ратификация қилинади ва ратификация қилинган ҳужжатлар иложи борича қисқа муддатда Венада ўзаро алмашинади.
(2) Конвенция ратификация қилинган ҳужжатлар алмашинган кундан кейинги учинчи ойнинг биринчи кунида кучга киради ва унинг қоидалари ратификация қилинган ҳужжатлар алмашинган тақвимий йилнинг 31 декабридан кейин бошланадиган ҳар қандай молия йилидаги солиқларга нисбатан амал қилади.
29-модда
Амал қилишини тўхтатиш
Амал қилишини тўхтатиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан бири унинг амал қилишини тўхтатгунигача ўз кучида қолади. Давлатлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Давлатга дипломатик каналлар орқали Конвенциянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида Конвенция кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтгандан кейинги ҳар қандай тақвимий йилнинг 30 июнида ёки ўша кунгача хабарнома юбориш орқали тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолда унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома берилган ўша тақвимий йилнинг 31 декабридан кейин бошланадиган ҳар қандай молия йилидаги солиқларга нисбатан тўхтатилади.
Ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан лозим тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Тошкент шаҳрида 2000 йил 14 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, олмон ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга, Ушбу Конвенцияни талқин қилишда тафовутлар юзага чиқса, инглиз тилидаги матн устун кучга эга деб ҳисобланади.
(имзолар)