25.02.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Давлатлар ҳудудларида яширин равишда бўлган шахсларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаролик асосида яширин миграцияга қарши кураш олиб бориш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Томонлар давлатларининг фуқароларини қабул қилиш ва топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлардан ҳар бири бошқа Томоннинг тақдимномасига кўра топшираётган Томон давлати ҳудудига кириш ва бўлиш шартларига риоя этмаган шахсларни қабул қилувчи Томон давлати фуқаролигига мансублигининг далил-исботи мавжуд бўлганда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш орқали қабул қилади ёки топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшираётган Томон қабул қилиниши лозим бўлган шахсларни топшириш учун зарур йўл ҳужжатларини кечиктирмасдан расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Топширган Томон, агар кейинги текширувларга кўра ушбу шахслар уларни қабул қилиш-топшириш пайтида қабул қилган Томон давлатининг фуқаролигига эга бўлмаганлиги исботланса, фуқаролиги аниқланмаган шахсларни худди шундай шартларда қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Учинчи мамлакатлар фуқароларини қабул қилиш ва топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшираётган Томон тақдимномасига кўра қабул қилаётган Томон топшираётган Томон давлатига кириш ва бўлиш қоидаларини бузган ҳолда топшираётган Томон давлати ҳудудига қабул қилаётган Томон давлати ҳудудидан кирган учинчи давлатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ шахсларни қабул қилиш-топшириш ҳақидаги мажбуриятлар ушбу давлат ҳудудига шахслар кирган пайтдан сўнг кириш давлатининг тегишли идоралари томонидан расмийлаштирилган кириш визаси ёки яшаш учун ҳақиқий рухсатномага эга шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар имкон қадар Томонлар давлатлари ҳудудида яширин равишда бўлган учинчи давлатлар фуқароларини уларнинг келиб чиқиш давлатларига жўнатиш учун бутун кучларини берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар топшираётган Томон ҳудудига келган шахс кириш ёки бўлиш шартларини бажармаса ва агар бундай шахс қабул қилаётган Томон берган ҳақиқий виза ёки яшаш рухсатномасига эга бўлса, бу шахсни қабул қилаётган Томон қабул қилиб олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Вақт чекловлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қабул қилаётган Томон шахсларни қабул қилиш ва топшириш ҳақида сўровларга ҳар қандай шароитда 30 (ўттиз) сутка ичида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қабул қилаётган Томон қабул қилиш ва топшириш ҳақидаги масаласи келишиб олинган шахсларни ҳар қандай шароитда ўттиз кундан кўп бўлмаган муддатда қабул қилиб олади. Бу муддат топшираётган Томон сўровига кўра шахсларни ўз вақтида топширишга халал берувчи шартлар мавжуд бўлганда узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-моддада кўрсатилган шахсларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги тақдимнома топшираётган Томон бундай шахсларнинг қабул қилаётган Томон давлати ҳудудига кириши ва ўз давлати ҳудудида яшаши ноқонуний деб тан олган санадан бошлаб, олти ой ичида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Шахсни қабул қилиш-топшириш мақсадида транзит олиб ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, агар Томонлардан бири буни илтимос қилса, ва агар шахсларни қабул қилиш ва топшириш бошқа давлатлар ҳамда етказиб бериш мўлжалланган давлат томонидан кафолатланса, учинчи давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг ўз давлатлари ҳудуди орқали шахсларни қабул қилиш ва топшириш учун транзит олиб ўтилишига рухсат берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон транзит визасини расмийлаштириши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Берилган бирор рухсатномага қарамасдан транзит олиб ўтилиши тасдиқланган шахслар 1-модданинг 3-бандида кўзда тутилган шартларда бошқа Томонга қайтарилиши мумкин. Кўрсатилган шахслар, агар уларнинг учинчи давлат ҳудуди орқали транзит олиб ўтилиши ёки етказиб берилиши мўлжалланган давлат томонидан уларнинг қабул қилиниши кафолатланмаган бўлса, ва шунингдек жўнатиб юборилган шахс кейинги транзит давлат ёки етказиб берилиши мўлжалланган давлатга етиб бормагани учун шахсан жавобгар бўлса, бошқа Томонга қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар ўзлари келиб чиққан давлатга бевосита қайтарилиши мумкин бўлган шахсларга транзит йўналишини чеклашга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ахборот тақдим этилишидаги чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Битимни амалга ошириш учун шахсий маълумотлар тақдим этилиши лозим бўлса, бундай ахборот фақат қуйидагиларга дахлдор бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) топширилаётган шахс ҳақида ва зарур ҳолатларда унинг оила аъзолари ҳақида маълумотлар (фамилияси, исми, ҳар қандай олдинги исмлари, бошқа исмлари, тахаллуслари, туғилган санаси ва жойи, жинси, ҳозирги ва истаган бошқа фуқаролиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (шу жумладан, рақами, амал қилиш муддати, берилган санаси, берган орган, берилган жойи ва шу кабилар ҳақидаги ахборот);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) топширилаётган шахсларни идентификация қилиш учун зарур бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) бекатлар ва маршрутлар жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Томонлардан бири расмийлаштирган яшаш рухсатномалари ёки визалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг 1 ва 2-моддаларида эслатиб ўтилган шахсларни қабул қилаётган Томон чегарасигача етказиб қўйиш харажатларини топшираётган Томон қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгиланган давлат чегарасигача транзит олиб ўтиш харажатлари ва зарур ҳолатларда қайтиш харажатларини топшираётган Томон тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида ушбу Битим қўлланилиши ёки талқин этилиши хусусидаги ҳар қандай баҳслар маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Ижро қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туркманистон Давлат миграция хизмати ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида баённомани имзолайдилар ҳамда ушбу Битим қўлланилиши учун зарур шартлар, хусусан, қуйидагилар тўғрисида келишиб оладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўзаро алоқа қилиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) қабул қилиш-топшириш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Битимни амалга ошириш учун масъул органларнинг учрашувлари ҳақида келишиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шахсларни қабул қилиш ва топшириш учун давлат чегарасидан ўтказиш халқаро пунктлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) транспортда ташиш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон иштирокчиси ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахлдор эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувга кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин, бунда улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-Модда.
Кучга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг унинг ҳаракатини тўхтатиш тўғрисида хабарномасини олган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2009 йил 25 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)