Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 193-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 майдаги 271-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-3, 10.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2397-3/1196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 1-иловага мувофиқ;
Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 1а-иловага мувофиқ;
Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 2-иловага мувофиқ;
Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 2а-иловага мувофиқ;
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 3-иловага мувофиқ;
Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 3а-иловага мувофиқ;
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг қоғоз шакли 4-иловага мувофиқ;
Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг электрон шакли 4а-иловага мувофиқ;
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б.Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С.Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д.Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» – «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари 2012 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида белгиланган графиклар асосида ФҲДЁ органлари ходимлари ва фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукаммал ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2018, 2009 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 455-модда) ва 2011 йил 19 октябрдаги 242-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2018-1, 2011 йил 19 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 458-модда) буйруқлари 2013 йил 1 декабрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-1, 30.12.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 603-модда)
6. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
7. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 23 октябрь,
234-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
1а-ИЛОВА
1а-ИЛОВА
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
3а-ИЛОВА
3а-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
4а-ИЛОВА
4а-ИЛОВА
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини (бундан кейинги ўринларда далолатнома ёзувлари деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Далолатнома ёзувлари икки нусхада тузилади.
Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувлари 12 катакли махсус код билан рақамланади. Бунда, 1-рақам далолатнома ёзуви тури, 2 — 5-рақамлар ФҲДЁ органи коди, 6-7-рақамлар далолатнома ёзуви қайд этилган йил, 8 — 12-рақамлар далолатнома ёзувининг тартиб рақамини билдиради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
2. Далолатнома ёзувлари давлат тилида тушунарли ва чиройли дастхат билан ёки компьютер воситасида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мувофиқ тўлдирилади. Далолатнома ёзувлари стандарт варақда (А4 форматдаги қоғоз) ҳар бир бет ҳошияси: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан ва ўнгдан 3 см бўлиши лозим.
3. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) ва тўлиқ тўлдирилиши керак. Далолатнома ёзувларини дастхат билан тўлдиришда ҳаво ранг пастали шарикли ручка ишлатилиши лозим.
Далолатнома ёзувлари хатосиз тўлдирилиши керак. Улардаги сўзларни бўяш, ўчириш ва чизиш йўли билан тузатиш ман этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Далолатнома ёзувининг юқори қисмига ушбу далолатнома ёзувининг рақами ёзилади. Уни қайд этиш куни, йили рақам билан, ойи эса сўзлар билан тўлдирилади ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг (бундан кейинги ўринларда ФҲДЁ органи деб юритилади) штампи қўйилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
5. Далолатнома ёзувларининг «Tugʼilgan joyi», «Doimiy yashash joyi», «Oʼlgan joyi» устунларидаги «davlat», «viloyat, shahar», «tuman, shahar», «shaharcha, qishloq, ovul» номлари тўлиқ ёзилади.
Масалан: «davlat» устунига Oʼzbekiston Respublikasi, Rossiya Federatsiyasi, Buyuk Britaniya, Turkiya.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида тегишлилигига қараб «viloyat, shahar», «tuman, shahar» ва «shaharcha, qishloq, ovul» сўзларидан бирининг таги чизилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Масалан: Toshkent shahri, Mirzo Ulugʼbek «tuman, shahar» ёки Samarqand «viloyat», Kattaqoʼrgʼon «tuman, shahar», Chimboy «qishloq, ovul».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувининг электрон шаклида маъмурий-ҳудудий бирликнинг номи танлаш орқали киритилади, дастурда мавжуд бўлмаган шаҳарча, қишлоқ, овул ва бошқа жой номлари тўғридан тўғри ёзилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
6. Далолатнома ёзувларидаги «Tugʼilgan sanasi» устуни фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади. Кун, ой ва йил рақам билан ёзилади.
7. Далолатнома ёзувларининг «Millati» устуни шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Чет эл фуқароларига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумот ёзилади.
8. Далолатнома ёзувларининг «Fuqaroligi» устунига қайси давлат фуқаролигига мансублиги кўрсатилади. Шахснинг фуқаролиги бўлмаса, мазкур устунга «fuqaroligi yoʼq» деб ёзиб қўйилади.
9. Далолатнома ёзувларининг «Qayerda va kim boʼlib ishlaydi» устунида ташкилотнинг тўлиқ номи ҳамда лавозими кўрсатилади.
Масалан: Moliya vazirligida boʼlim boshligʼi, Toshkent davlat yuridik institutida talaba, yakka tartibdagi tadbirkor ёки uy bekasi.
Ёшга доир пенсияда бўлган шахсларга нисбатан «pensioner», ҳарбий хизматчиларга нисбатан «harbiy xizmatchi» деб ёзиб қўйилади. Ногиронлик пенсиясидаги шахсларга нисбатан «pensioner» деб, қайси гуруҳ ногиронлиги кўрсатилади.
10. Далолатнома ёзувларидаги «Maʼlumoti» устуни ариза берувчининг кўрсатмаси асосида тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида олий таълим муассасасини тугатган шахслар учун «oliy», олий таълим муассасасида таҳсил олаётган, лекин ўқишни тугатмаган шахслар учун «toʼliqsiz oliy», академик лицей ёки касб-ҳунар коллежини тугатган шахслар учун «oʼrta maxsus, kasb-hunar», умумий ўрта таълим муассасасини (I — IX синфлар) тугатган шахслар учун «umumiy oʼrta», умумий ўрта таълим муассасасини тугатмаган шахслар учун «toʼliqsiz oʼrta» ва маълумоти бўлмаган шахслар учун «maʼlumotsiz» сўзларининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
11. Далолатнома ёзувларидаги «Berilgan guvohnoma» устунига берилган гербли гувоҳноманинг серияси ва рақами ёзилади.
12. Далолатнома ёзувларидаги «Belgilar uchun» устунига такрорий берилган гувоҳноманинг серияси, рақами, берилган кун, ой ва йил ҳамда гувоҳнома берган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ёзилиб, имзоланади.
13. Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимчалар киритилганда кун, ой, йил ёзилади ҳамда далолатнома ёзувининг қайси устунларига ва қандай асосга кўра киритилганлиги изоҳланиб, берилган гувоҳноманинг серияси ва рақами кўрсатилади.
Ўзгартириш, тузатиш, қўшимча киритган ФҲДЁ органи ходимининг фамилияси ёзилиб, имзоланади ва муҳрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувининг электрон шаклига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимчалар киритилганда, тегишли устунга янги ёзув киритилади. Бунда олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
14. Далолатнома ёзуви тўлдирилгандан сўнг ФҲДЁ органи мудири ва инспектор томонидан уларнинг фамилиялари ёзилиб, имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатнома ёзувининг электрон шакли, унинг чоп этилган нусхаларига имзолар ва гербли муҳр қўйиш орқали тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
II боб. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
15. 1 — 3-устунларга туғилган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. «4. Jinsi» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «erkak», «ayol» ёки «nomaʼlum» сўзларидан бирининг таги тегишлилигига қараб чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
17. «5. Tugʼilgan sanasi, vaqti, vazni va boʼyi» устунида боланинг туғилган куни, ойи, йили, соати ва дақиқаси рақам билан ёзилади, вазни ва бўйи тиббиёт маълумотномаси асосида тўлдирилади.
6-устуннинг «Doimiy roʼyxatga qoʼyiladigan joyi» қатори мазкур Қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ (ота ёки онанинг оғзаки кўрсатмасига асосан) тўлдирилади.
18. «7. Nechta bola tugʼildi» устунида туғилган боланинг (болаларнинг) сони рақам билан ёзилади. Агар она кўп ҳомилали бўлса, унда тирик туғилган болаларнинг сони ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. 8-устунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «tirik» ёки «oʼlik» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади. Биттадан ортиқ туғилган болалардан бири ўлик, қолгани тирик бўлса, ҳар бир болага алоҳида далолатнома ёзуви қайд этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
20. «9. Onaning nechanchi bolasi» устунида онанинг илгари туғилган болалари ва вафот этган болалари ҳам ҳисобга киритилиб, рақам билан ёзилади. Ўлик туғилганлар ҳисобга киритилмайди. Иккита ёки ундан ортиқ болалар туғилганда далолатнома ёзувлари тартиб билан рўйхатга олинади.
21. «10. Tibbiy maʼlumotnoma» устунига тиббий маълумотноманинг сони, берилган куни, ойи ва йили рақам билан ёзилади.
Тиббий маълумотнома берган тиббиёт муассасасининг номи тўлиқ ёзилади.
Масалан: № 15; 10.03.2007-y., Toshkent shahar, Mirzo Ulugʼbek tuman 6-sonli akusherlik kompleksi (majmuasi).
22. 11 — 17 ва 20-устунлар қонуний никоҳда турган ота-онадан туғилган бола ота-онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилмаганда, аввалги болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувлари асосида тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган ҳолларда, ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас.
23. Бола ёлғиз (никоҳда бўлмаган) онадан туғилганида ота устуни онанинг кўрсатмасига асосан тўлдирилади.
Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилганликни қайд этишда отаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.
24. «20. Otasi haqida maʼlumotni yozish uchun asos» устунининг:
«a) nikoh qachon va qayerda qayd etilgan» бандида ота-онанинг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасига асосан никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувининг рақами, қайд этилган куни, ойи ва йили рақам билан ҳамда ФҲДЁ органининг номи тўлиқ ёзилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Никоҳ бошқа давлатда қайд этилган бўлса, уни қайд этган органнинг номи ёзилади.
«b) otalikni belgilash toʼgʼrisida ariza» бандида аризанинг рўйхатга олинган (кирим) тартиб рақами, куни, ойи ва йили рақам билан тўлдирилади;
«d) onaning arizasi» бандида ёлғиз она аризасининг рўйхатга олинган (кирим) рақами, куни, ойи, йили ва паспорт маълумотлари рақам билан тўлдирилади.
25. «21. Ariza bilan murojaat qilgan shaxsning F.I.O., manzili va imzosi (aloqadorligi)» устунида туғилганликни қайд эттириш учун мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили ариза муаллифининг оғзаки кўрсатмасига асосан тўлиқ, қисқартиришларсиз ёзилади ва ариза муаллифи томонидан имзоланади.
Масалан: Rahmonov Aziz Rustamovich (bobosi), Samarqand viloyati, Jomboy tumani, S.Rahimov koʼchasi, 77-uy – имзо.
III боб. Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
26. 1 — 3-устунларда никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) асосида никоҳгача ва никоҳдан кейинги фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришларсиз кўрсатилади.
27. «Nikohdan keyingi familiyasi» қатори никоҳланувчиларнинг ўз хоҳишларига кўра никоҳга кириш ҳақидаги аризалари асосида тўлдирилади.
28. «5. Yoshi» устунига никоҳланувчиларнинг ёши никоҳ қайд этиладиган кун, ой ва йилга қараб белгиланган ҳолда тўлдирилади.
Агар никоҳ қайд этиладиган ой никоҳланувчиларнинг туғилган ойидан кейин бўлса (туғилган ой билан никоҳ белгиланган ой бир бўлса, кунига қараб белгиланади) уларнинг ёши қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарққа тенг бўлади.
Агар никоҳ қайд этиладиган ой никоҳланувчиларнинг туғилган ойидан олдин бўлса, унда уларнинг ёши никоҳ қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарқдан бир йилга кам бўлади.
Масалан, 2007 йил 8 февралда никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. Куёвнинг туғилган санаси 1978 йил 1 январь бўлса, 2007 – 1978 = 29 ёш. Келиннинг туғилган санаси 1986 йил 5 июнь бўлса, 2007 – 1986 – 1= 20 ёш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. «11. Oilaviy ahvoli» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «nikohda boʼlmagan», «tul» ёхуд «ajrashgan» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
30. «12. Umumiy farzandlar toʼgʼrisida maʼlumot» устунида никоҳланувчиларнинг умумий фарзанди бўлса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома асосида фарзандининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, туғилганлигини қайд этган ФҲДЁ органининг номи, қайд этилган санаси, далолатнома ёзувининг рақами ёзилади.
Умумий фарзандлари икки ёки ундан ортиқ бўлган ҳолларда, улардан фақат бирининг маълумотлари кўрсатилиб, қолганларининг сони ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масалан: 3 ta. Karimov Doniyor – 2005-yil 20-aprel Toshkent shahar, Mirzo Ulugʼbek tuman FНDYo boʼlimi, 25.04.2005-yil, d/yo № 1-1003-20-00030.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 декабрдаги 556-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-4, 27.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Умумий фарзандлари бўлмаса «yoʼq» деб ёзилади.
31. «13. Doimiy yashash joyi» устуни никоҳланувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади.
32. «14. Taqdim etilgan hujjatlar» устуни никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича тўлдирилади ва уларнинг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади.
33. 15-устун билан никоҳланувчилар таништирилади.
34. «16. Nikohga kiruvchilarning nikohgacha familiyasi va imzosi» устунида никоҳланувчиларнинг никоҳгача бўлган фамилиялари ёзилади ва никоҳланувчилар томонидан имзоланади.
35. «17. Guvohlarning familiyasi va imzosi» устуни никоҳланувчиларнинг истакларига биноан, гувоҳлар иштирокида никоҳ қайд этилганда гувоҳларнинг фамилиялари ёзилиб имзоланади.
36. «19. Belgilar uchun» устунида қуйидагилардан бири кўрсатилади:
илгари никоҳда бўлган шахснинг аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома;
суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори;
никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори;
эр (хотин)нинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома.
Шунингдек, мазкур устунда никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар қайд этилган сана, далолатнома ёзувининг рақами ва қайси ФҲДЁ органида рўйхатга олинганлиги кўрсатилади. Суднинг қонуний кучга кирган қарорининг санаси ва қайси суд томонидан чиқарилганлиги кўрсатилади.
IV. Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
37. 1–3-устунларда никоҳдан ажралиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) асосида фамилияси, исми, отасининг исмлари қисқартиришларсиз кўрсатилади.
38. «Nikohdan ajralgandan keyingi familiyasi» қатори эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиш тўғрисида никоҳдан ажралиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши бўйича тўлдирилади.
Суднинг 1998 йилнинг 1 сентябригача қонуний кучга кирган қарори бўйича никоҳдан ажралишни қайд этиш ҳақида эр ёки хотиндан бири ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган пайтда ФҲДЁ органига келмаган эр ёки хотиннинг «Nikohdan ajralgandan keyingi familiyasi» қатори тўлдирилмайди.
39. «5. Yoshi» устунига никоҳдан ажралаётганларнинг ёши (никоҳдан ажралганлик қайд этилаётган кун, ой ва йилга қараб) ёзилади.
Агар никоҳдан ажралиш қайд этиладиган ой никоҳдан ажралувчиларнинг туғилган ойидан кейин бўлса (туғилган ой билан никоҳдан ажратилиши белгиланган ой бир бўлса, кунига қараб белгиланади), уларнинг ёши қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарққа тенг бўлади.
Агар никоҳдан ажралганлик қайд этиладиган ой никоҳдан ажралувчиларнинг туғилган ойидан олдин бўлса, уларнинг ёши никоҳдан ажралиш қайд этиладиган йил билан туғилган йил ўртасидаги фарқдан бир йилга кам бўлади.
Масалан: 2006 йил 12 апрелда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилди. Эрнинг туғилган вақти 1976 йил 18 февраль бўлса, 2006 – 1976 = 30 ёш. Хотиннинг туғилган вақти 1982 йил 15 август бўлса, 2006 – 1982 – 1 = 23 ёш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. «11. Nechanchi nikohi» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида никоҳдан ажралувчиларнинг нечанчи никоҳи эканлигига қараб «birinchi», «ikkinchi», «uchinchi va undan ortiq» сўзларидан бирининг таги чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
41. «12. Ajratilayotgan nikoh» устунида никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами, куни, ойи, йили рақам билан тўлдирилади. Никоҳ қайси ФҲДЁ органида ва қаерда қайд этилганлиги тўлиқ ёзилади.
42. «13. Dalolatnoma yozuvi uchun asos» устунининг:
«a)» бандида эр-хотиннинг биргаликда берган аризаси, унинг берилган куни, ой, йили ва кирим рақами ёзилади;
«b)» бандида никоҳдан ажратиш тўғрисида қарор чиқарган суднинг тўлиқ номи, қарор чиққан кун, ой, йил ёзилади;
«d)» бандида фуқарони бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топган суднинг номи ва фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарор чиққан кун, ой, йил ёзилади;
«e)» бандида фуқарони озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган суднинг тўлиқ номи ва фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, ҳукм чиққан кун, ой, йил ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. «14. 18 yoshga toʼlmagan umumiy bolalari soni» устуни рақамларда тўлдирилади. Агар 18 ёшга тўлмаган болалари бўлмаса, «yoʼq» деб ёзилади. Бунда далолатнома ёзувининг қоғоз шаклидаги катакча ичига чизиқ тортилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
44. «15. Undirilgan davlat boji summasi va toʼlanganligi toʼgʼrisida belgi» устунида тўланган давлат божининг суммаси, тўлов қоғозининг (патта) рақами ва тўланган куни, ойи, йили кўрсатилади.
45. «16. Shaxsini tasdiqlovchi hujjatlar» устуни никоҳдан ажралувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (паспорт ёки ҳарбий гувоҳнома) асосида тўлдирилади.
46. «17. Ajraluvchilar imzosi» устуни ажралувчилар томонидан имзоланади.
V боб. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг тўлдирилиши
47. 1 — 3-устунларда марҳумнинг фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришларсиз ёзилади.
48. «4. Jinsi» устунидаги «erkak» ёки «ayol» ёхуд «nomaʼlum» сўзларидан бирининг тагига чизилади.
49. «5. Millati» устуни марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тўлдирилади.
Агар шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, чизиқ тортилади. «Belgilar uchun» устунига «pasport topshirilmadi» деб ёзиб қўйилади.
50. «7. Oʼlgan vaqti» устунида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида марҳумнинг вафот этган санаси (кун, ой ва йил рақам билан) кўрсатилади.
51. «8. Oʼlgan joyi» устунида марҳум вафот этган жой номи тўлиқ ёзилади.
52. «9. Oʼlimning sababi» устуни ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида тўлдирилади.
53. «10. Tugʼilgan sanasi va joyi» устуни марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва (ёки) ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида тўлдирилади. Бу устунда «davlat», «viloyat, shahar», «tuman, shahar», «shaharcha, qishloq, ovul» сўзларининг тагига тегишлигига қараб чизилади ва номлари тўлиқ ёзилади.
54. «11. Yashagan joyi (manzili) va shaxsini tasdiqlovchi maʼlumotlar» устунида вафот этган шахснинг яшаган жойи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги кўрсатилади, агар паспорт ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.
(54-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда, ёзувлар ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16 ёшга тўлмай вафот этганларга нисбатан ўлимни қайд этиш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади, гувоҳноманинг серияси, рақами ва далолатнома ёзувининг рақами, қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан берилганлиги ёзилади, агар гувоҳнома ФҲДЁ органига тақдим этилмаган бўлса, ушбу қаторга «Taqdim etilmadi» деб ёзилади ва «19. Belgilar uchun» устунида тақдим этилмаганлик сабаби кўрсатилади.
(54-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Yoshi» қаторида марҳумнинг ёшини тўлдиришда марҳумнинг вафот этган ойи туғилган ойидан кейин бўлса, ёш тўлиқ ҳисобланади.
(54-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Масалан, вафот этган вақти 2006 йил 23 июль, туғилган вақти 1926 йил 10 май бўлса, ёши 2006 – 1926 = 80 ёш.
Агар марҳумнинг вафот этган ойи туғилган ойидан олдин бўлса, унда марҳумнинг ёши (бир хил ойларда – кун), вафот этган вақти билан туғилган вақтидаги фарқ 1 (бир) йилга кам бўлади.
Масалан, ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви 2006 йил 27 июнда тўлдирилаётган ва марҳумнинг туғилган вақти 1937 йил 29 декабрь бўлса, 2006 – 1937 – 1 = 68 ёш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Агар вафот этган шахснинг туғилган куни, ойи ва йили номаълум бўлса ёки шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этишда тиббий муассасанинг хулосасида ёши ва туғилган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаса 9-устунга «nomaʼlum» деб ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Bir yoshgacha vafot etgan bola» қаторида тирик туғилиб, бир ёшга қадар вафот этган болаларнинг ўлимига қадар неча ой, кун яшагани рақам билан ёзилади.
(54-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Nechanchi bolasi» қаторида туғилган бола (вафот этган болалари ҳам ҳисобланади, ўлик туғилганлари ҳисобга кирмайди) нечанчи боласи эканлиги рақам билан кўрсатилади.
(54-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Onaning yoshi» қаторида ёш рақам билан тўлдирилади.
(54-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Bir yoshgacha vafot etgan bola», «Nechanchi bolasi», «Onaning yoshi» қаторлари 1 ёшгача вафот этган болаларга нисбатан тўлдирилади.
(54-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. «12. Oilaviy ahvoli» устунида далолатнома ёзувининг қоғоз шаклида «nikohda boʼlmagan», «beva (tul)» ёхуд «ajrashgan» сўзларидан бирининг тагига чизилади, далолатнома ёзувининг электрон шаклида тегишли сўз танлаш орқали киритилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 24 апрелдаги 121-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2397-2, 24.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 16-сон, 202-модда)
56. «13. Ish joyi (qayerda va kim boʼlib ishlagan)» устунида вафот этган шахснинг иш жойи ва лавозими ёзилади.
57. «15. Oʼlimni tasdiqlovchi hujjatlar» устунида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳноманинг рақами, берилган куни, ойи ва йили, ким томонидан (тиббиёт муассасасининг номи) берилганлиги тўлиқ ёзилади.
a) бандида ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома рақами ва берилган санаси рақам билан, шифокорнинг фамилияси, исми ва ота исми тўлиқ ёзилади.
Масалан: № 315, 10.02.2007-y., Toshkent shahar, Mirzo Ulugʼbek tumani 9-sonli oilaviy poliklinika, shifokor Olimova Salima Tursunovna.
b) бандида фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақида қарор чиқарган суднинг номи ёзилади ва санаси кўрсатилади.
Масалан, Toshkent shahar fuqarolik ishlari boʼyicha Mirzo Ulugʼbek tumanlararo sudi, 13.03.2006-y.
58. «16. Ariza bilan murojaat etgan shaxsning F.I.O., manzili yoki oʼlim haqida ariza bergan muassasaning nomi va manzili» устунида мурожаат этган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (муассасанинг номи), яшаш манзили (жойлашган ери), қариндошлиги (алоқадорлиги) тўлиқ ёзилади.
59. «18. Qabristonga va sugʼurta kassasiga topshirish uchun maʼlumotnomalarni olganlik toʼgʼrisida belgi» устуни ўлим ҳақидаги гувоҳномани, қабристон ва суғурта кассасига топшириш учун маълумотномаларни олган шахс томонидан имзоланади.
60. «19. Belgilar uchun» устунига номаълум шахс ва шахси аниқланмаганларнинг ўлими қайд этилганда «murdaning shaxsi aniqlanmagan», «pasport» ёки «tugʼilganlik haqidagi guvohnoma topshirilmadi», туғилиб вафот этган ёки 1 ёшгача вафот этган болаларга «oʼlim haqidagi guvohnoma berilmagan» деб белги қўйилади.
VI боб. Якуний қоидалар
61. Далолатнома ёзувлари тўлдирилгандан сўнг ариза билан мурожаат қилган шахс томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади.
62. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
Давлат статистика қўмитаси раиси Б.ТЎРАЕВ
2012 йил 16 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А.АЛИМОВ
2012 йил 16 октябрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.ХОДИЕВ
2012 йил 16 октябрь
Халқ таълими вазири Т.ШИРИНОВ
2012 йил 16 октябрь
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда, 52-сон, 603-модда; 2015 й., 16-сон, 202-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 10/18/2397-3/1196-сон; 27.12.2019 й., 10/19/2397-4/4237-сон; 19.01.2021 й., 10/21/2397-5/0047-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 10/22/2397-6/0737-сон; 24.11.2022 й., 10/22/2397-7/1035-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)