Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2018-1]
Мазкур буйруқ 2013 йил 1 декабрда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2397, 23.10.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 октябрдаги 229-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2018, 2009 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 455-модда) муқаддимасидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)» деган сўзлар «Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 октябрь,
242-мҳ-сон
Келишилди:
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2011 йил 19 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2011 йил 19 октябрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2011 йил 19 октябрь
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
2011 йил 19 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 458-модда; 2012 й., 43-сон, 501-модда)