21.07.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида Англашув Меморандуми
Кучга кириш санаси
06.08.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҚУВАЙТ ДАВЛАТИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НЕФТЬ ВА ГАЗ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан буён «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тенг ҳуқуқли, барқарор ва узоқ муддатли асосда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган ўзаро қизиқишга асосланиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувайт Давлати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш ниятини билдириб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки мамлакат ўртасидаги мавжуд алоқаларга таяниб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ва икки мамлакат ўртасида нефть ва газ соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни истаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув меморандуми Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ, нефть ва газ саноатига ҳисса қўшиш, қўллаб-қувватлаш ва ўзаро инвестицияларни киритиш учун икки дўстона мамлакат ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик томонларнинг қонунчилигига мувофиқ қуйидаги йўналишларда олиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг мутасадди ташкилотлари томонидан тайёрланган иқтисодий-техникавий тадқиқотлар натижалари асосида нефть ва газ захираларини қидириш, қазиб олиш, тозалаш ва қайта ишлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни тузиш мақсадида ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть-кимё саноатида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини тадқиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки мамлакат ўртасида нефть ва газ захираларини бурғулаш, қазиб олиш, тозалаш ва қайта ишлаш соҳасида ўзаро тажриба, мутахассислар ва маълумотлар алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, тузилиши икки мамлакат мутасадди ташкилотлари билан келишиб олиниши лозим бўлган, давлатларда мавжуд бўлган ўқув марказларида махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш орқали нефть ва газ соҳасидаги техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳамда Томонларнинг нефть ва газ саноати иншоотларига ва институтларига икки мамлакат техник ходимларининг алмашинув ташрифларини ташкил қилиш бўйича кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар нефть саноати соҳаси бўйича халқаро ташкилотлар йиғилишларида икки мамлакат делегацияларининг қарашларини мувофиқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, уларнинг нефть ва газ ҳамда нефть-кимё саноати соҳаларидаги хусусий сектор ва компаниялар ўртасида тегишли шартномаларни тузиш орқали, икки мамлакатнинг хусусий секторлари ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга келишдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув меморандуми қоидаларини амалга ошириш мақсадидаги аниқ ва муддатли дастурларни тузиш учун Томонлар ўртасида Қўшма техник қўмита ташкил этилади ва ушбу қўмита йиғилишларини Томонларнинг келишувига мувофиқ, навбатма-навбат Томонлар давлатларининг пойтахтларида ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув меморандуми Томонлар иштирок этаётган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув меморандумини талқин қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Англашув меморандуми Томонлардан бирининг бошқа Томонни ушбу Англашув меморандумининг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларни бажарганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарнома санасидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг келишувига кўра, ушбу Англашув меморандумига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилиши мумкин ва мазкур ўзгартиш ҳамда қўшимчалар ушбу модданинг 1-бандида белгиланган тартибда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Англашув меморандуми беш йил муддатга тузилади ва унинг амал қилиш муддати агар Томонлардан бири унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш нияти ҳақида ушбу Англашув меморандумининг навбатдаги амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, ушбу Англашув меморандуми кейинги шундай муддатларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унинг тасдиғи сифатида қуйида имзо чекувчилар, ўзларининг ҳукуматлари томонидан бунинг учун тегишлича ваколат олганлар, ушбу Англашув меморандумини имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2008 йил 21 июлда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув меморандуми қоидаларини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)