23.10.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2395
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг қарори, 23.10.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2395
Кучга кириш санаси
02.11.2012
Ҳужжат 04.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ҚИЙМАТИНИ ЖОРИЙ НАРХЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2395]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис в.б. И. ТЎРАМУРОТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2012 йил 3 сентябрдаги 5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар, «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Билан келишилган геология-қидирув ишларининг йиллик дастурига киритиладиган объектларга оид лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда қўлланилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2662, 2015 йил 2 апрель) 3-бандида кўрсатилган геология-қидирув ишларининг турларига татбиқ этилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа манбалардан молиялаштириладиган геология-қидирув ишлари учун ушбу Йўриқнома тавсия хусусиятига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Йўриқномадан фойдаланишда геология-қидирув ишларининг тегишли турлари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланган, материаллар харажати нормалари, меҳнат харажатлари нормалари, ҳар бир иш тури учун зарур асбоб-ускунанинг рўйхати келтирилган смета нормалари қўлланилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилишнинг асоси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларига оид смета нормаларидан фойдаланилган ҳолда харажатларни ҳисоб-китоб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат сарфи қийматини баҳолаш учун Статистика ҳисоботи шаклларининг (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) 43-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнат ҳисоботига (бундан буён матнда 1-Т ҳисоботи деб юритилади) мувофиқ ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача иш ҳақини қўллаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурсларга оид амалдаги мавжуд нархлар каталогларини юритиш ва сметани тузиш чоғидаги ҳисоб-китобларда улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясига оид харажатларни ҳисоб-китоб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Смета нормаларида ёки бошқа ҳужжатларда кўзда тутилмаган геология-қидирув ишлари қийматини янги смета нормалари чиққунга қадар белгиланган тартибда буюртмачи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган лойиҳа таркибида кўзда тутиладиган иш таркибига, шунга ўхшаш иш тури ёки харажатлар асосланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш бўйича лойиҳалаштириладиганига яқин бўлган ишлар тури учун тасдиқланган нормалар бўйича белгилаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Геология-қидирув ишларига геологияга оид ахборот берадиган барча турдаги ишлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўшимча ишлар ва харажатларга вақтинчалик дала базаларини жиҳозлаш, юклар ва ходимларни транспортда ташиш харажатлари ва қопланадиган харажатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Геология-қидирув ишлари объектларидаги вақтинчалик дала базаларини жиҳозлашнинг жорий нархлардаги смета қиймати, ушбу ишлар ҳажмларидан ва уларни бажаришга оид смета нархларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани амалга ошириш вақтига белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳа маълумотларига кўра конструкцияларни, бинолар ва иншоотларни бузиб ташлаш натижасида такроран қўллаш учун яроқли бўлган конструкциялар, материаллар ва буюмлар олиш кўзда тутиладиган ҳолларда сметалар якуни бўйича маблағлар миқдорини камайтирадиган «қайтарма материаллар» маълумот учун келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бажарилган ишларга оид далолатнома тузишда бундай конструкциялар, материаллар ва буюмлар қиймати комиссия томонидан эскиришини чегиришни, шунингдек уларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтиришга доир харажатларни ҳисобга олган холда белгиланади. Комиссия буюртмачи томонидан унинг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки бош муҳандиси раислигида ижрочининг иштирокида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига буюртмачининг масъул мутахассислари, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслари киритилиши лозим. Комиссия буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бинолар ва иншоотларни қуришда ва қисмларга ажратишдаги (бузиб ташлашда) ишларнинг қишки қимматлашишига оид харажатлар сметага алоҳида сатр билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комплекс ишлаб чиқариш-техник ва санитария-маиший эҳтиёжлар, шунингдек смета нормаларида кўзда тутилган асбоб-ускуналар тўпламига кирмайдиган, бурғулаш бригадаси иш жойини беркитиш учун фойдаланиладиган мобиль бинолар ва иншоотларнинг амортизациясига оид харажатлар лойиҳа таркибида тасдиқланадиган тегишли ҳисоб-китоб билан белгиланади ва дала ишлари қийматига лойиҳанинг амал қилиш муддатига қўшимча харажатлар сифатида алоҳида сатр билан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кўчки, сурилма ва сел хавфи бўлган ҳудудларда геология-қидирув ишларини олиб боришни таъминлайдиган чора-тадбирларга оид харажатлар лойиҳа билан асосланган ишлар ҳажмларидан ҳамда жорий нархлардаги смета ҳисоб-китобларни тузишдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ушбу чора-тадбирларга, хусусан, дамбаларни, кўчки тўсқичларини, огоҳлантирувчи белгиларни, серпантинларни, пана жойларни, тошли деворларни, ғовларни барпо этиш, кўчки, сурилма ва сел ҳосил бўлиши юзасидан мунтазам кузатувлар олиб бориш, кўчкиларни сунъий равишда портлатиш ва акустик усуллар ёрдамида бартараф этиш, тошқинларни олдини олишга доир ишларни бажариш ва бошқалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик йўлларни тиклашга, йўллар, аэродромлар (қордан тозалашдан ташқари), сўқмоқларни, дарёлар фарватерларини ва ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа қурилиш объектларини фойдаланишга яроқли ҳолда сақлашга оид харажатлар смета нормалари бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ёрдамчи ишлар ва харажатларга алоҳида сатрлар билан лойиҳа таркибида тасдиқланадиган барча харажатлар асосланган ҳолда ҳисоб-китоблар билан белгиланадиган қуйида санаб ўтиладиган харажатлар ҳам киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишлар сметасига кирмайдиган асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларига, шу жумладан мавжуд қўшимча ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш комплексларига оид асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилишга доир харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон-шахта ускуналарини алмаштиришга доир ишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юклар ва ишлаб чиқариш ходимларини иш жойига олиб бориш ва қайтариб келиш, техникани бошқа жойга кўчиришга оид харажатларнинг жорий нархлардаги смета қиймати охирги йилдаги ушбу ишларга бўлган амалда қилинган харажатларнинг дала ишларининг умумий қийматига ўзаро нисбати бўйича белгиланади. Алоҳида иш турларига оид технологик ва махсус транспорт харажатлари смета нормалари бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолларда умумий транспорт харажатларини ҳисоб-китоб қилишда улар чиқариб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қопланадиган харажатларга қонунчиликда кўзда тутилган ҳамда амалда қилинган харажатлар (хизмат сафарлари, дала таъминоти ва ердан фойдаланувчиларнинг зарарларини қоплаш) бўйича ишларни бажарувчиларга қайтариладиган харажатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мақсадига кўра хизмат сафарлари қуйидагиларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш (геология-қидирув ишларини лойиҳалаш ҳамда тематик ва бошқа ишларни бажариш учун материаллар тўплаш, лойиҳа бўйича иш жараёнида олинган геологик натижаларни ҳимоялаш бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг вазифаларига боғлиқ йиғилишларда, конференцияларда, анжуманларда, шу жумладан хориждаги, қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хизмат сафарларига оид смета харажатлари қонунчиликда белгиланган лимитлар доирасида хизмат сафарларининг сони ва давомийлигидан, бориш манзилларидан, йўлкира қиймати ва хизмат сафарлари харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилиш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ер участкаларини олиб қўйиш ёки вақтинчалик банд қилиш натижасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар бўйича харажатлар қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Материаллар, асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш ходимларининг сўнгги йил учун ўртача иш ҳақи даражасига оид нархларнинг ўзгаришига қараб иккинчи ва кейинги ҳар бир йил учун смета қийматига умумий смета қиймати қайта тасдиқланган ҳолда смета ишлари қолдиқларини бевосита қайтадан ҳисоб-китоб қилиш орқали тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сметага фоиз ҳисобида киритиладиган харажатлар расмийлаштирилган (раҳбар ва бош бухгалтернинг имзоси ва муҳри билан), ва охирги йил учун геология-қидирув ишларини бажараётган ташкилотнинг (ёки унинг тузилмавий бўлинмаларининг) амалдаги харажатлари асосида тузилган маълумотномалар бўйича асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш услубиёти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Геология-қидирув ишларига оид сметаларни тузиш учун қуйидаги кўрсаткичлардан дастлабки маълумотлар сифатида фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи миқдорларини белгилаш учун амалдаги меҳнат сарфи нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян иш турига оид қабул қилинган ўлчов бирликларида материалларнинг амалдаги харажат нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир иш турини бажаришда қўлланиладиган асосий воситалар турлари ҳамда уларга оид амортизация ажратмалар тўғрисида амалдаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жорий нархлардаги сметаларни тузишда харажатларнинг ҳар бир қисми сметани тузиш пайтида амалдаги нархларга, меъёрий ҳужжатларга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-қидирув ишлари бирлиги қиймати ишлаб чиқариш харажатларидан, давр харажатларидан ва ишлаб чиқариш таннархига нисбатан 10 % гача миқдордаги фойдадан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги харажатлар турларини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давр харажатлари ва фойда коэффициенти геология-қидирув ишларининг ҳар бир тури учун ишлаб чиқариш харажатларига нисбатан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Геология-қидирув ишлари бирлигининг жорий нархлардаги қиймати қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С = (Сзп+См+Са+Сп) х Крп.п, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С — геология-қидирув ишлари бирлигининг жорий нархлардаги қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сзп — ягона ижтимоий тўловлар (бундан буён матнда ЯИТ деб юритилади) ажратмаларини, геология-қидирув ишлари бирлигини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақига оид харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
См — геология-қидирув ишлари бирлигининг смета нормаларида ҳисобга олинган материалларга, шу жумладан ёқилғи, мойлаш материаллари, электр энергияси, сиқилган ҳавога оид харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Са — ҳар бир иш тури бўйича асосий воситалар рўйхатига киритилган машиналар, механизмлар, асбоб-ускуналарнинг амортизациясига оид харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сп — қуйидаги формула бўйича белгиланадиган ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сп = Сзп х Кпр/100, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кпр — мазкур Йўриқноманинг 32-бандида ўрнатилган тартибда аниқланадиган ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крп.п — қуйидаги формула бўйича белгиланадиган давр харажатлари ва фойда коэффициенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крп.п = 1+У/100, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У — мазкур Йўриқноманинг 34-бандида белгиланган тартибда аниқланадиган давр харажатлари ва фойда даражаси (миқдори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ЯИТ ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақига оид харажатлар киши-соатлардаги норматив меҳнат сарфи смета нормаларининг тегишли жадваллари бўйича жорий бир киши соат қийматига (сўмда) ҳамда қуйидаги формула бўйича ЯИТ ажратмалари миқдорини ҳисобга оладиган коэффициентга кўпайтириш орқали белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сзп = Т х Сч х Ксс, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т — киши-соатлардаги тегишли смета нормаси бўйича ишларнинг норматив меҳнат сарфи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сч — ишлаб чиқариш ходимлари бирлигининг ўртача соатдаги иш ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ксс — қуйидаги формула бўйича аниқланадиган ЯИТ ажратмаларининг коэффициенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ксс = (1+ ЯИТставкаси/100).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўртача соатдаги иш ҳақи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сч = Змс / Ф / Ч, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Змс — ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи (ишлаб чиқариш ходимлари ва маъмуриятга ажратган ҳолда 1-Т ҳисоботи), смета таркибига алоҳида сатрда киритилган дала таъминоти ва хизмат сафарлари бўйича компенсация тўловлари бундан мустасно. Геология-қидирув ишларини бажараётган ва юридик шахс бўлмаган бўлинмалар учун юқори турувчи ташкилотга (кон-металлургия комбинатига) тақдим этиладиган, ишлаб чиқариш ходимлари ва маъмуриятга ажратган ҳолда 1-Т ҳисоботи қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ўтган йил учун маълумотлари бўйича соатлардаги ўртача ойлик иш вақтининг фонди;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ч —Ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ойлик ўртача сони.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Материаллар, шу жумладан ёқилғи, мойлаш материаллари, электр энергияси, сиқилган ҳаво қисми бўйича харажатлар материалларга оид смета нормалари ва нархларга мувофиқ ҳар бир иш тури бўйича материаллар харажатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Материалларнинг жорий нархлардаги қиймати конъюнктурани (яъни талаб ва таклифларни) ҳисобга олган ҳолда ички ва ташқи бозорлардаги мавжуд нархларнинг умумий даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мн — материал сарфининг нормаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сi — 1 дона материалнинг жорий нархлардаги бирлик нархи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жорий нархлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ва материалларни етказиб берувчиларнинг сотиш нархлари, биржа нархлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қўлланиладиган моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари каталоги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»нинг (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) 52-бандига мувофиқ белгиланиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Амортизация қисми бўйича харажатлар ушбу иш турида фойдаланилаётган муайян ускунанинг қиймати асосида, қайта баҳолашни, ундан фойдаланиш вақтини, лойиҳада асосланган амортизацияга оид нормалар ва усулларни ҳисоблашни ҳисобга олган ҳолда дастлабки қиймати бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амортизацион ажратмаларини аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавсумий геология-қидирув ишларини бажаришда амортизация смета нормаларига тузатиш коэффициентларини қўллаш орқали мавсумий иш давридан қатъи назар, бутун йилга умумий норма бўйича ҳисоб-китоб қилиш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларда резерв ускуна амортизацияси фақат лойиҳада тегишли асос мавжуд бўлгандагина кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ харажатларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар коэффициенти (Кпр) ўтган йилдаги ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар миқдорини ушбу давр учун ЯИТ ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи харажатлари миқдорига нисбатан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш учун давр харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Давр харажатларига бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бошқариш бўйича харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги бошқа харажатлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда геология-қидирув ишлари қиймати жорий нархларда қўлланиладиган давр харажатлари ва фойда миқдори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) 2-сон шаклдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шакл, 1-Т ҳисоботи ва Статистика ҳисоботи шаклларининг (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) 96-иловасига мувофиқ шаклдаги ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисоботи, шунингдек ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ўтган йил учун амалдаги маълумотлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давр харажатлари миқдорини белгилашда фойдани ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинаётган харажатлар рўйхатига кирувчи қисмларни ҳисобдан чиқариш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давр харажатлари ва фойда даражаси (миқдори) геология-қидирув ишларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатан фоизларда, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У = (Срп + П) / Спр х 100, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
У — давр харажатлари ва фойданинг тегишли базис даврида (охирги йил) ўз кучи билан бажарилган геология-қидирув ишларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатан фоизлардаги даражаси (миқдори);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Срп – тегишли базис даврида қабул қилинган давр харажатлари (геология-қидирув ишларига оид қиймат кўрсаткичи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П — ишлаб чиқариш таннархининг 10 % ошмайдиган миқдорда тегишли базис даврида қабул қилинган фойда (геология-қидирув ишларига оид қиймат кўрсаткичи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спр — бухгалтерия ҳисоботининг маълумотларига кўра ўз кучлари билан тегишли базис даврида (охирги йил) бажарилган геология-қидирув ишларининг ишлаб чиқариш таннархи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш учун фойда ҳисобига қилинадиган харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда фойда ҳисобига қилинадиган ҳамда геология-қидирув ишларининг жорий нархлардаги қийматига киритиладиган харажатлар рўйхати этиб, қуйидагилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда ўрнатилган ставкаларда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, шунингдек ўзга солиқ ва йиғимлар бўйича қилинган харажатлар;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг бевосита ишлаб чиқаришдаги иштироки билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларга оид харажатлар (даволаниш ва дам олиш, экскурсиялар ва саёҳатларга, спорт секцияларида, тўгаракларида, клубларида шуғулланиш учун ажратиладиган йўлланмалар, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига бориш, обуна бўлиш ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар), ходимларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоа шартномасига мувофиқ пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир марталик нафақалар (фақат бошқарув ходимларига тўловлар ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш ходимларига тўловлар геология-қидирув ташкилотининг 1-Т ҳисоботига оид қабул қилинаётган асосий иш ҳақида ҳисобга олинади*);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш объектларини, қариялар ва ногиронлар уйларини, соғломлаштириш оромгоҳларини, маданият ва спорт объектларини, халқ таълими муассасаларини, шунингдек уй-жой фондини сақлашга оид харажатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий суғуртага оид ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда ходимларга жамоа шартномаси бўйича қонунчиликда кўзда тутилганидан ташқари қўшимча таътиллар, улар бўйича компенсациялар тўлаш (фақат бошқарув ходимларига тўловлар ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш ходимларига тўловлар геология-қидирув ташкилотининг 1-Т ҳисоботига оид қабул қилинаётган асосий иш ҳақида ҳисобга олинади*);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий суғуртага оид белгиланган ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномаси доирасида ходимларига моддий ёрдам тўлашга оид харажатлар (бунда фақат бошқарув ходимлари бўйича ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш ходимлари бўйича улар геология-қидирув ташкилотининг 1-Т ҳисоботи маълумотлари бўйича қабул қилинаётган асосий иш ҳақларида ҳисобга олинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Геология-қидирув ишларини олиб бораётган ва юридик шахслар ҳисобланмайдиган бўлинмалар учун (ишлаб чиқариш ходимлари ва маъмуриятга ажратган ҳолда) юқори турувчи ташкилотга (кон-металлургия комбинатига) тақдим этиладиган 1-Т ҳисоботи тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Геология-қидирув ишларининг умумий қийматига геология-қидирув ишлари қийматининг асосий нарх белгиловчи компонентларига прогноз қилинаётган нархларни ўсиш индексидан келиб чиқиб аниқланадиган таваккалчилик коэффициенти қўлланади. Таваккалчилик коэффициенти буюртмачи ва ижро этувчи ўртасида келишилган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари бўйича навбатдаги йилга «Ер ости бойликлари геологияси ва қидируви» соҳаси бўйича прогноз қилинаётган инфляция даражасида қабул қилинади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2023 йил 16 июндаги 5-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2395-1, 27.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28 август 2012 й.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г.САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 август 2012 й.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 август 2012 й.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Бош директори К. САНАҚУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 август 2012 й.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ Бош директори А.ФАРМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 август 2012 й.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 498-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)