30.04.1998 йилдаги 608-I-сон
1. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 1998 йил 1 сентябрдан эътиборан амалга киритилсин.
қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Кодексга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари иловага мувофиқ 1998 йил 1 сентябрдан эътиборан ўз кучини тўла ёки қисман йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Оила кодексига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Кодексга зид келадиган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.