25.02.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоя билан таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорликка муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятнинг одил судловини амалга ошириш соҳасида халқаро конвенциялар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қарорларини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида 1996 йил 27 ноябрдаги Шартнома қоидаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Битим қўлланилиши соҳаси ва субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, ўз давлатлари қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига амал қилган ҳолда, ўз марказий ваколатли органлари орқали уларнинг ваколатлари доирасида ушбу Битим қоидаларига мувофиқ жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва топшириш масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидагилар марказий ваколатли органлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги;

Миллий хавфсизлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош давлат солиқ хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркотиклар билан курашиш бўйича давлат хизмати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлардан ҳар бири ўзининг марказий ваколатли органлари рўйхатида ўзгаришлар ҳақида бошқа Томонни ўз вақтида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий ваколатли органлар ушбу Битимни бажариш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқа боғлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қуйидагиларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Трансмиллий уюшган жиноятчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Халқаро терроризм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портлатиш қурилмалари, портловчи ва заҳарли моддалар, ва шунингдек, радиоактив материалларнинг ноқонуний айланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Ноқонуний молиявий операциялар ва жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни легаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Пул белгилари, қимматли қоғозлар, кредит карточкалари, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш, ва шунингдек, уларни ноқонуний тарқатиш ва фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Маданий ва тарихий бойликларга жиноий тажовузлар, шу жумладан, уларни ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9. Автотранспорт воситалари билан ноқонуний операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10. Фоҳишабозликдан фойдаланиш ва одамлар савдоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.11. Яширин миграция, шахсларнинг Томонлар давлатлари ҳудудида яширин равишда бўлиб, давлат чегарасидан ноқонуний тарзда ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.12. Агар мазкур ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар иккала Томон давлат манфаатларига дахлдор бўлса, экологик жиноятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар шунингдек қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ҳаво ва темир йўл транспорти хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Кадрлар тайёрлаш, илмий ва ахборот алоқаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Паспорт-виза ишлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг кириши-чиқиши, транзит олиб ўтилиши ва бўлишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Қимматбаҳо ва махсус юкларни кузатиб бориш ва муҳофазалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Айбланувчи, судланувчи, маҳкум этилган, гумон қилинувчи, бедарак йўқолган, қариндошлари билан алоқасини йўқотган, ўзлари ҳақида маълумот беришга қодир бўлмаган шахсларни қидириш, ва шунингдек, шахси аниқланмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Рақами ва ўзига хос фарқлаш аломатларига эга ҳамда ўғирланган қимматбаҳо буюмлар ва нарсаларни қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Ахборот технологиялари соҳасида хавфсизликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар бир-бирини қизиқтирадиган бошқа йўналишлар бўйича ҳам ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қуйидаги шаклларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Жиноятлар олдини олиш, аниқлаш, фош этиш ва тергов қилишга, ва шунингдек, ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этишга ёрдам бериши мумкин бўлган ахборот билан алмашиниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ушбу Битимнинг 2-моддасида кўзда тутилган жиноятлар фактларини шахслар, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар фаолиятини ўрганиш ҳамда тегишли учётлар бўйича шахслар, буюмлар ва ҳужжатларни текшириш йўли билан терговга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Иш тажрибаси билан алмашиш, шу жумладан, малака ошириш, маслаҳатлашувлар ва семинарлар ўтказиш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Ушбу Битимнинг 2-моддасида кўзда тутилган жиноятларга барҳам бериш бўйича мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Жиноятчиликка қарши кураш масалалари бўйича қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан алмашиниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Тезкор-қидирув тадбирлари тўғрисидаги сўровни бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Рақамлари ва ўзига хос фарқлаш аломатлари бор предметлар (буюмлар), шу жумладан автотранспорт ва ўқотар қурол ва шунингдек паспортлар ва қимматли қоғозларни қидириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамкорликнинг ҳажми ва аниқ шакллари марказий ваколатли органларнинг келишувига кўра эҳтиёжлар ва шароитларнинг ўзгаришини, ва шунингдек аҳамиятга эга вазиятларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳамкорликнинг бошқа шакллари ва кадрлар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар бир-бири билан ушбу Битимнинг 2-моддасида баён этилган жиноятларга барҳам бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўз ҳуқуқий ва маъмурий тизимларига мувофиқ ҳаракат қилиб, яқиндан ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар жиноятчиликка қарши кураш ва махсус билимлар билан алмашиш манфаатларини кўзлаб илм-фан ва техника соҳасида тадқиқотлар дастурларини режалаштириш ҳамда амалга оширишда бир-бирларига кўмак берадилар ва бу мақсадларда тегишли ҳолларда ҳамкорликни ривожлантириш ва бир-бирини қизиқтирадиган муаммоларни муҳокама қилиш учун халқаро конференциялар ва семинарлардан ҳам фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Аниқ жиноятлар ҳақида ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 3-моддаси 1-қисми 1.1 -бандида кўзда тутилган ахборот билан алмашиш ушбу Битимнинг 2-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган аниқ жиноятларга, шу жумладан, қуйидагиларга дахлдор бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Томонлардан бири давлати ҳудудида уюшган жиноий гуруҳлар томонидан, агар бундай гуруҳлар таркибига бошқа Томон давлати фуқаролари кирса ёки бундай жиноятлар бошқача тарзда ушбу давлат манфаатларига дахлдор бўлса, тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноий фаолият даромадларини легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар, бунда бир Томон давлати ҳудудидаги жисмоний ва/ёки юридик шахслардан бошқа Томон давлати фуқаролари шу мақсадларда фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Жиноий фаолият ҳақида ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, шунингдек қуйидагилар ҳақида ахборот алмашинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) уюшган жиноий гуруҳлар томонидан жиноятлар содир этилиши усуллари, уларнинг таркиби, тузилиши, фаолият соҳалари ва жиноий алоқалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар кўрсатиб ўтилган фаолият бошқа Томон давлати манфаатларига дахлдор бўлса, террористик фаолият шакллари ва услублари, фош қилинган террористик гуруҳлар тузилиши ва таркиби, улар фойдаланган техник воситалар, тайёрланаётган ва содир этилган террористик актлар, уларга алоқадор шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноий фаолиятдан кўрилган даромадларни легаллаштириш усуллари, бундай фаолиятга алоқадорликда гумон қилинувчи ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Томонлар давлатларининг бошқа Томон давлати ҳудудида доимий яшовчи ёки вақтинча бўлган ҳамда ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) бир Томон давлати жиноий қонунчилигининг бошқа Томон давлати фуқаролари томонидан бузилиши қайд этилган фактлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳамкорликни амалга ошириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик манфаатдор Томоннинг сўровлари ёки илтимослари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўров ёки илтимос ёзма шаклда юборилади, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, оғзаки берилиши мумкин, лекин кечи билан 24 соат ичида улар ёзма равишда, шу жумладан матнни техник воситалар ёрдамида узатиш йўли билан, тасдиқланиши керак. Сўров/илтимоснинг ҳақиқийлиги ёки мазмуни шубҳа туғдирганда қўшимча тасдиқ талаб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборот тақдим қилиш ва ушбу Битимнинг 3-моддасида кўзда тутилган бошқа ҳаракатлар, Томонлар давлатларининг марказий ваколатли органлари томонидан илтимосномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 3-қисмида кўзда тутилган илтимос қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Кўмак сўраётган органнинг ва сўралаётган органнинг номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Сўров ёки илтимоснинг мақсадини кўрсатиш ва уларни асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Юборилаётган илтимосномадаги ишнинг моҳияти, шу иш бўйича ўтаётган ёки унга алоқаси бор шахс ёки шахслар, ахборот талаб қиладиган фактлар, ашёлар ва ҳужжатлар тўғрисида мумкин қадар тўлиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Бажарилиши талаб қилинаётган аниқ процедурани қўллаш сабаблари ва унинг батафсил таърифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Зарурат бўлганда, илтимос қайси муддатларда бажарилиши кутилаётганини кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Зарурият туғилганда ҳужжатларнинг тегишлича тасдиқланган нусхалари ёки улардан кўчирмалар илтимосномага илова қилинади, улар илтимос бажарилишини осонлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Илтимоснома ва унга илова этиладиган ҳужжатлар ушбу Битимнинг 11-моддаси талабларига мувофиқ расмийлаштирилади ҳамда тегишли мансабдор шахс томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Битимнинг 3-моддаси 1-қисми 1.1-бандида кўзда тутилган ахборот Томонлар давлатлари марказий ваколатли органлари томонидан бир-бирларига, агар бу бошқа Томонни қизиқтиради деб ўйлашга асос бўлса, ўз ташаббусига кўра юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илтимосноманинг бажарилиши мумкин қадар қисқа муддатда амалга оширилиши зарур. Зарур ҳолатларда Томонлар давлатларининг марказий ваколатли органлари илтимоснома бажарилишини осонлаштирувчи қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Илтимоснома қондирилишини рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар илтимоснома бажарилиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига олиб келса, давлат суверенитети ёки хавфсизлигига зарар етказса, сўралаётган Томоннинг қонунчилигига ёки халқаро мажбуриятларига зид бўлса, унинг бажарилиши тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномани қондиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Томонлар давлатларининг марказий органлари бир-бирига рад жавоби сабабларини кўрсатиб, бу ҳақда ёзма хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг марказий ваколатли органлари, агар ушбу ахборот махфий ҳисобланса ёки маълумот бераётган Томон унинг ошкор этилишини хоҳламаса, бир-бирларидан олинадиган ахборот махфийлигини таъминлашлари зарур. Бу қоида техник воситалар, асбоб-ускуналар ва материалларга ҳам дахлдор ҳисобланади. Ахборотнинг махфийлик даражасини уни юборган Томон белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолатларда ушбу Битим доирасида олинган ахборот, техник воситалар, асбоб-ускуналар ва материалларнинг учинчи томонга берилишида бу ахборотни тақдим этган марказий ваколатли органларнинг ёзма розилиги талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар олган жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотлар ушбу Битимда белгиланган мақсадлардагина қўлланилиши мумкин, маълумот бераётган Томон бундай маълумотларнинг ишончлилигини, ва шунингдек, зарур бўлганда тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди. Жисмоний шахслар ҳақидаги ахборотнинг қабул қилиниши, қайд этилиши, сақланиши, ишлатилиши ва йўқ қилиниши Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.Ушбу Битим амали тугатилган тақдирда илгари олинган барча ахборот йўқ қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар давлатлари қонунчилигига мувофиқ манфаатдор шахсга унинг ёзма сўровига биноан унга нисбатан мавжуд маълумотлар ҳақида ахборот тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Барча ҳолатларда Томонлар бегона шахсларнинг маълумотлардан фойдаланишидан, уларни рухсатсиз ўзгартирилиши, йўқ қилиниши ёки ошкор этилишидан самарали ҳимояни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Харажатлар ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни бажариш бўйича харажатларни Томонлар ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур миқдорда мустақил равишда кўтарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар зарур ҳолатларда ушбу Битимдан келиб чиқадиган ҳаракатларни амалга ошириш учун, ҳар бир алоҳида ҳолатда ўзаро мақбул келишувлар билан расмийлаштириладиган, харажатларни биргаликда кўтарадилар. Томонларнинг биргаликдаги харажатлари бўйича мажбуриятлари ушбу келишувларга кўра тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарур ҳолатларда Томонлар ушбу Битимнинг 2-моддасида зикр этилган жиноятларга барҳам бериш бўйича аниқ масалаларни ҳал этиш учун зарур асбоб-ускуналар ва материаллар билан бир-бирларига бепул ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11- модда.
Ҳамкорлик тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасида ҳамкорликни амалга оширишда рус тилига таржимаси илова қилинган ўз давлат тилларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12- модда.
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарурият туғилганда ушбу Битим қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Томонлар ваколатли вакилларидан иборат Қўшма комиссия тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма комиссия, заруратга қараб, бир-бирини қизиқтирадиган масалаларни кўриб чиқиш ва ўзаро мақбул қарорлар қабул қилиш учун навбати билан Тошкент ва Ашхободда мажлис ўтказади. Қўшма комиссия қарорларни тайёрлаш учун ва шунингдек бошқа фаолият учун Томонлар давлатларининг марказий ваколатли муассасалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда.
Бошқа шартномаларга муносабат. Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонларнинг ўзлари иштирок этган бошқа халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг розилигига кўра ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар ушбу Битимнинг 14-моддасидаги қоидаларга мувофиқ кучга кирадиган ва унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда.
Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг унинг ҳаракатини тўхтатиш тўғрисида хабарномасини олган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг ўз кучини тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 25 февралда Тошкент шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин этишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)