Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида
Битим
ИККИ ЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ВА ДАРОМАД ҲАМДА КАПИТАЛ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати, икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истагида икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш билан қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Қўллаш доираси
Қўллаш доираси
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
1. Ушбу Битим ундириш услубидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат номидан ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари ёки маҳаллий ҳукуматлари томонидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига татбиқ этилади.
2. Даромад ва капиталга солинадиган солиқларга жами даромадга ёки умумий капиталга, ёхуд даромад ёки капиталнинг бир қисмига солинадиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромадлар, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдорига солинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинган даромадларга солинадиган солиқлар ҳам киради,
3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
I) юридик шахслар даромади (фойдаси)дан олинадиган солиқ;
II) жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;
III) мол-мулк солиғи:
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади);
б) Бирлашган Араб Амирликларига нисбатан:
I) жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;
II) корпоратив солиқ;
(бундан кейин «Бирлашган Араб Амирликлари солиқлари» деб аталади).
4. Ушбу Битим 2-бандда қайд қилинган мавжуд солиқлар ўрнига ёки шу битим имзоланган санадан сўнг ҳар бир Аҳдлашувчи давлат томонидан ундириладиган қўшимча ёки ҳар қандай бир хил ёки моҳиятан ўхшаш солиқлар ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг солиқ қонунларига киритилган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
3-модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
1. Ушбу Битим мақсадларида, матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
а) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамаси матн мазмунига қараб, Ўзбекистон Республикаси ёки Бирлашган Араб Амирликларини билдиради;
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан халқаро ҳуқуқларга мувофиқ ҳудудий сувлари ва Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган, ўз ичига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини олган ҳаво кенгликларини англатади;
с) «Бирлашган Араб Амирликлари» атамаси Бирлашган Араб Амирликларини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Бирлашган Араб Амирликлари қонунларига мувофиқ табиий ресурсларни қидириш ёки уларга ишлов бериш борасидаги ҳар қандай фаолиятга нисбатан, уларнинг юрисдикцияси остига кирувчи, ўз ичига материк ва оролларни олган суверен ҳуқуқни амалга оширувчи ҳудудий денгиз, ҳаво ва денгиз кенгликлари каби суверенитет остидаги ҳудудда жойлашган вилоятини англатади;
d) «солиқ» атамаси матннинг мазмунига қараб Ўзбекистон ёки Бирлашган Араб Амирлиги солиғини англатади;
е) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бирлашмасини англатади;
f) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган ҳар қандай тузилмани англатади;
g) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» атамалари бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган тегишли корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани англатади;
h) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
(I) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган қар қандай жисмоний шахсни;
(II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ва уюшмани.
2. «Халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган кема, самолёт ва йўл транспортида ҳар қандай ташишни англатади. Кема ёки самолёт ва автомобиль транспорти воситаларининг фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган бандлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно.
3. «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакили;
b) Бирлашган Араб Амирликларига нисбатан — Бирлашган Араб Амирликлари Молия ва саноат вазирлиги ёки унинг ваколатли вакили.
4. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатлар томонидан ҳар қандай вақтда қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлат қонунларига мувофиқ эга бўлган маънони англатади.
4-модда
Резидент
Резидент
1. Ушбу Битим мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув жойи, рўйхатдан ўтган жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ, бу атама фақат ушбу Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган манбалардан ёки капиталдан даромад олаётгани учун шу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
а) у қайси Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади. Агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлар маркази) яқинроқ бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Аҳдлашувчи Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки ҳеч бир Аҳдлашувчи Давлатлардан тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйига эга бўлмаса, у одатда яшайдиган Аҳдлашувчи Давлатининг резиденти ҳисобланади;
с) агар шахс одатда ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси миллат бўлса, ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки улардан ҳеч бириники бўлмаса, бунда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишувга кўра ҳал қиладилар.
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккаласининг резиденти бўлса, бунда у ҳақиқатда бошқарув органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
5-модда
Доимий муассаса
Доимий муассаса
1. Ушбу Битимда «доимий муассаса» атамаси корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) бошқарув жойи;
b) бўлим;
с) офис;
d) фабрика;
е) устахона;
f) табиий ресурсларга ишлов бериш қурилма ёки мослама;
g) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жойлар; ва
h) ферма ёки плантациялар.
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
а) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғув объектлари ёки улар билан боғлиқ бўлган бошқарув фаолияти, фақат шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг давомийлиги 12 ойдан кўпроқ давом этган тақдирда;
b) агарда шу турдаги фаолият ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 9 ойдан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этган тақдирда.
а) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмларни фақатгина сақлаш, намойиш қилиш ёки товарларни етказиб бериш мақсадида иншоотдан фойдаланиш;
b) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини фақатгина сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларида ушлаб турилиши;
с) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасининг фақат бошқа корхоналарга қайта ишлаш мақсадида ушлаб турилиши;
d) шу корхона учун ахборот йиғиш ёки товар ёки буюмлар сотиб олиш мақсадида доимий фаолият жойининг ушлаб турилиши;
е) шу корхона учун бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида доимий фаолият жойининг ушлаб турилиши;
g) тасодифий ярмарка ва кўргазмалар доирасида намойиш қилинган шу корхонага тегишли товар ёки буюмларнинг, ярмарка ва кўргазмалар тугагандан кейин сотилиши, агар томонлар ва компаниялар жалб қилиниши ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлат талабларига мос келса.
5. Ушбу модда 1- ва 2-бандларининг қоидаларига қарамай, агар ушбу модданинг 6-банди татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Давлатда ана шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агар:
а) у, биринчи эслатилган Давлатда корхона учун ёки унинг номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда фойдаланса, ёки
b) у, биринчи эслатилган Давлатда корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасига эга бўлиб, корхона учун ёки унинг номидан мунтазам равишда сотса, агарда бундай шахснинг фаолияти 4-бандда эслатиб ўтилганлар билан чекланиб қолмаса, агар фаолият шу банднинг қоидаларига биноан доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, ушбу банд қоидаларига мувофиқ, доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмайди, ёки
с) у, биринчи эслатилган Давлатда, томонидан назорат қиладиган ёки назорат фоизига эга бўлган тўлиқ ёки қисман корхонанинг ўзига ёки шу корхона ва бошқа корхоналар учун буюртмаларни сақласа.
6. Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси, агар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти чегарасида иш юритган тақдирда, ушбу Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган, ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини амалга ошираётган (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса, бу ҳолат ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромадлари (жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунлари бўйича белгиланган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли бўлган умумий қонун-қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган чорва моллари ва воситаларни ҳамда кўчмас мулк узуфруктини минераллар, манбалар ва бошқа табиий бойликларнинг қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини, ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; сув ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг даромади ёки фойдаси агар корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг даромади ёки фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо, фақат ана шу доимий муассаса фаолиятига тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилади.
2. Ушбу модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ҳисобланадиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб, доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти учун сарфланган, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда, ва унинг ҳудудидан ташқаридаги каби фаолияти учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг исталган бошқа офисларидан бирига роялти, йиғим ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар тарзида патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик эвазига ёки муайян хизматлар учун ёки бошқарув учун комиссион тўловлар тарзида, доимий муассасага берилган қарз учун фоизлар тарзида тўланган суммаларга нисбатан ҳеч қандай чегирмаларга йўл қўйилмайди.
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда миқдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир нарса, одатда қабул қилинганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; бироқ. тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келувчи натижаларни бериши лозим.
5. Корхона учун ушбу доимий муассаса томонидан товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб, доимий муассасага бирон-бир фойда ёзилмайди.
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаб бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
7. Агар фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда бу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
8-модда
Халқаро транспорт
Халқаро транспорт
1. 7-модда қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти халқаро ташишларда кема, самолёт ёки йўл транспортидан фойдаланишдан олган фойдага фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
2. 1-банд қоидалари юқоридаги бандларда қайд қилинган даромадларга Аҳдлашувчи Давлат резидентининг транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пулда, қўшма фаолиятда ёки халқаро ташкиллаштиришда иштирок этишдан олинган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
3. Ушбу моддада
а) «фойда» атамаси қуйидагиларни англатади;
(I) халқаро ташишда кема, самолётлар ёки йўл транспорти воситаларидан бевосита фойдаланиш натижасида олинган фойда, соф фойда ва ялпи тушум;
(II) бундай фойдаланишга нисбатан тасодифий бўлган халқаро ташишларда кема, самолётлар ёки йўл транспорти воситаларидан бевосита фойдаланишдан ташкил бўлган суммалардан фоизлар;
б) халқаро ташиш алоқаларида бирор-бир шахс томонидан «кема, самолётлар ёки йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш» атамаси қуйидагиларни англатади:
(I) кема, самолётлар ёки йўл транспорти воситаларидан фрахти ёки ижараси;
(II) контейнер ва қўшимча ускуналарининг ижараси;
(III) кема, самолётлар ёки йўл транспорти воситаларини, контейнер ва қўшимча ускуналарини бошқа шахсга бериш;
фақат тасодифан вазиятларда ушбу халқаро ташишларда кемалар, самолётлар ёки йўл транспорти воситаларидан фойдаланилишига нисбатан фрахт, ижара ёки бошқа шахсга бериши бўлса.
4. Халқаро ташишда кема, самолёт ёки йўл транспорти воситаларидан фойдаланадиган Аҳдлашувчи Давлатлар корхоналари, агар Ўзбекистон корхоналари Бирлашган Араб Амирликларида қўшилган қиймат солиғидан озод этилса, у ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари корхоналари ҳам Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
9-модда
Бирлашган корхоналар
Бирлашган корхоналар
1. Агар:
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
b) ўша шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо шундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай даромад ёки фойда ана шу корхонанинг даромади ёки фойдасига ҳисобланиши ва мувофиқ равишда солиққа тортилиши мумкин.
2. Қачонки, Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва мувофиқ равишда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни шу бошқа Давлат солиқ қонунларига асосан киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиши керак ва Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашишларни бошлашлари лозим.
10-модда
Дивидендлар
Дивидендлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Аммо бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ дивидендларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, ана унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори қуйидаги миқдордан ошмаслиги керак:
а) агар компания (ширкатдан ташқари) дивидендларнинг амалдаги эгаси бўлса, ва шу билан бир вақтда дивидендларни тўлаётган компания капиталининг камида 25 фоизга эгалик қилса — дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизи;
б) бошқа барча ҳолатларда - дивидендлар ялпи миқдорининг 15 фоизи;
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
3. 1 - ва 2 - бандлар қоидаларига қарамасдан, Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан тўланадиган дивидендлар бошқа Давлатда солиққа тортилади агарда дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Давлатнинг ўзи, унинг ҳудудий - маъмурий бўлаги ёки маҳаллий ҳокимият идоралари, ёки:
а) Ўзбекистонга қўлланилганда — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан келишиб олинадиган бошқа шу каби ҳукумат ташкилоти;
b) Бирлашган Араб Амирликларига қўлланилганда — Марказий банк, Абу-Даби инвестиция органи, Абу-Даби иқтисодий тараққиёт жамғармаси ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан келишиб олинадиган бошқа шу каби ҳукумат ташкилоти.
4. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи, қарз мажбурияти бўлмаган, бошқа ҳуқуқ ёки акциялардан олинадиган даромадни ҳамда фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад каби солиқлар орқали тартибга солишга тааллуқли бўлган бошқа даромадларни англатади.
«Дивидендлар» атамаси, ушбу моддада қўлланилганда акциялардан, акциялардан фойдаланиш ёки ҳуқуқлардан фойдаланиш, тоғ-кон саноати акцияларидан, таъсисчилар акцияларидан ёки қарз талабларидан олинадиган даромад каби фойдада иштирок этишдаги бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишдан олинадиган даромадларни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқ бошқарувига тааллуқли бўлган бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни англатади.
5. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассасаси орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва холдингга нисбатан тўланадиган дивидендлар аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1-, 2- ва 3-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай холда, шароитга кўра 7- ёки 14-моддалар қоидалари қўлланилади.
6. Агар бир Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, бунда дивидендлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди.
11-модда
Фоизлар
Фоизлар
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ, бундай фоизлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ана шу Давлатнинг қонунларига асосан ҳам солиққа тортилиши мумкин, агар олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса (фоизларнинг ҳақиқий эгаси), унда шу тарзда ундириладиган солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
3. 1- ва 2 - бандлар қоидаларига қарамасдан, Бир Давлат резиденти бўлган компания томонидан тўланадиган фоизлар бошқа Давлатда солиққа тортилади агарда фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ўзи, унинг ҳудудий - маъмурий бўлаги ёки маҳаллий ҳокимият идоралари, ёки:
а) Ўзбекистонга қўлланилганда — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ёки Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан келишиб олинадиган бошқа шу каби ҳукумат ташкилоти;
b) Бирлашган Араб Амирликларига қўлланилганда — Марказий банк, Абу-Даби инвестиция органи, Абу-Даби иқтисодий тараққиёт жамғармаси ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари томонидан келишиб олинадиган бошқа шу каби ҳукумат ташкилоти.
4. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда фойдада иштирок этиш ҳуқуқлари мавжудлиги ва ипотека таъминотидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадларни хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромадлар, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан шу жумладан, мукофотлар ва ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган ютуқлар тушинилади. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида қаралмайди.
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳам боғлик бўлса, 1-, 2- ва 3-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-модда ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
6. Фоизларни тўловчи Давлат Ҳукумати, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари ёки шу Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз мажбуриятидан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса, ва бу доимий муассаса ёки база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
7. Агар тўловчи билан фоизларнинг ҳақиқий эгаси ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ўртача қисмидан ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
8. Ушбу Битимнинг 7-моддаси қоидаларига қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ихтиёрида бўлган фоизлар, агар у кафолатланган ёки суғурталанган қарз бўйича тўланган ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат номидан унинг ваколатли идораси томонидан кафолатланган ёки суғурталанган қарз мажбурияти ёки кредит бўйича юзага келган бўлса, биринчи эслатилган Давлатда солиқдан озод этилади.
12-модда
Роялти
Роялти
1. Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бироқ, роялтилар қаерда юзага келган бўлса ўша Аҳдлашувчи Давлатда унинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, агарда роялтини олувчи унинг ҳақиқий эгаси бўлса, солиқ роялтининг ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ҳар қандай адабиёт, санъат ёки фан асарларини, (шу жумладан кинофильмлар ва фильмлар, ёки радио ва телевидение учун ёзувлар ва видеокасеталар), ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки модель, схемалар, махфий формула ёки жараён, ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик учун ёки шу ҳуқуқни берганлик учун мукофот тарзида олинган ҳар қандай кўринишдаги тўлов турларини билдиради.
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса урғули тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1-ва 2-бандларининг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
5. Агар тўловчи шу Давлатнинг ўзи, унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари ёки шу Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, ва бу доимий муассаса ёки база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, унда бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
6. Агар тўловчи билан роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялидан фойдаланишга, ҳуқуққа ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ўртача қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
13-модда
Капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
1. 6-моддада кўрсатилган бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинадиган даромадлар ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бир Давлат корхонасининг бошқа Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан олган ёки бир Давлат резидентининг бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан олган даромадларига, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бошқа шахсга беришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган кема, самолёт ёки йўл транспорти воситаларини бошқа шахсга бериш ёки шундай кема, самолёт, йўл транспорт воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлари фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
4. Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган, мулки асосан бевосита ёки билвосита кўчмас мулкдан иборат бўлган, компаниянинг акциялари ёки акционер капиталини бошқа шахсга беришдан олинган даромадлари, мана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
5. Ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларида қайд этилмаган исталган бошқа мулкни тасарруф этишдан олинадиган даромадлар, мулкни тасарруф этаётган шахс резиденти ҳисобланган фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Мустақил шахсий хизматлар
1. Бир Давлат резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан оладиган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, Истисно тариқасида, қуйидаги ҳоллардаги бундай даромадлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам кулай бўлган доимий базага эга бўлса; бундай холларда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
b) агар унинг бошқа Давлатда бўлиб туриши даври ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кунни ташкил этувчи ёки ошувчи давр ёки даврлар мобайнида давом этса.
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, санъат, маърифий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва ҳисобчиларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
15-модда
Ёлланма шахсий хизматлар
Ёлланма шахсий хизматлар
1. Мазкур битимнинг 16-, 17-, 18-, 19- ва 20-моддаларнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма ишга нисбатан оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-банд қоидаларига қарамай, Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган тақдирлаш ҳақлари биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
а) олувчи бошқа Давлатда тегишли молиявий йил доирасида, жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса, ва
b) бошқа Давлат резиденти бўлмаган иш берувчи томонидан ёки унинг номидан тақдирлаш ҳақлари тўланадиган бўлса, ва
с) иш берувчининг тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлатда мавжуд доимий муассаса ёки доимий базага тааллуқли бўлмаган бўлса.
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланадиган кема, самолёт бортида ва йўл транспорт воситаларида амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш ҳақлари, шу жумладан икки тарафнинг ҳаво корхоналарининг ердаги ишчиларига тақдирлаш ҳақлари иш берувчининг резиденти бўлган Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
16- модда
Ўқитувчи ва тадқиқотчилар
Ўқитувчи ва тадқиқотчилар
Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатга бевосита келишдан олдин шу бошқа Давлатдаги университет, коллеж, мактаб ёки бошқа шу каби ўқув муассасаси ёки илмий-тадқиқот институти таклифи билан фақатгина ўқитиш ёки тадқиқот фаолияти мақсадида ўқув муассисига ёки илмий-тадқиқот институтига уч йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ташриф буюрса, ва фақат ана шундай ўқитиш ёки илмий тадқиқотлар учун олинадиган тақдирлаш ҳақлари, агар улар ушбу Давлатдан ташқаридаги тўлов манбаларидан олинган бўлса, ана шу бошқа Давлатда солиқлардан озод этилади.
17- модда
Талабалар ва амалиётчилар
Талабалар ва амалиётчилар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақатгина ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки амалиётчининг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, башарти бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган тақдирда, ана шу биринчи эслатиб ўтилган Давлатда солиққа тортилмайди.
2. Бир Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда илмий, ўқув, диний ёки хайрия ташкилотларидан стипендия, яшаш ва ўқиш учун тўловлар ёки мукофотлар олувчи сифатида, шунингдек, Давлат Ҳукумати томонидан белгиланган техник ёрдам Дастури асосида фақатгина ўқиш, тадқиқот ёки таълим олиш мақсадидагина яшаб турган шахс, биринчи эслатиб ўтилган Давлатга ушбу ташриф бўйича келган санасидан эътиборан, грант муддатлари доирасидан ошмаган ҳолда, солиқлардан озод этилади.
18- модда
Директорларнинг гонорарлари
Директорларнинг гонорарлари
Бир Давлат резидентининг бошқа Давлат резиденти бўлган компания директорлар Кенгашининг ёки унинг шунга ўхшаш бошқа органлари аъзоси сифатида оладиган директорларнинг гонорарлари ва шунга ўхшаш бошқа тўловлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
19- модда
Пенсиялар
Пенсиялар
20-модданинг 2-бандини ҳисобга олган ҳолда, аввал ёлланганлиги бўйича компенсация сифатида Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган нафақа ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
20- модда
Ҳукумат хизмати
Ҳукумат хизмати
1. а) Бир Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ана шу Давлатга ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматлари учун ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган нафақадан ташқари тақдирлаш ҳақлари, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
d) Ушбу банднинг а) кичик бандидаги қоидага қарамай, агар хизмат ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда тўланадиган тақдирлаш ҳақлари, фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади, қайсики:
I) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки
II) фақат хизмат кўрсатиш учунгина шу Давлатнинг резиденти бўлиб қолмаган бўлса.
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан ёки улар тузган жамғармалар томонидан шу Давлатга ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёхуд унинг маҳаллий ҳокимият идорасига кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган нафақа фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
b) Бироқ, агар жисмоний шахс шу Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай нафақа бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Мазкур Битимнинг 15, 18 ва 19-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёхуд унинг маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган мукофот ва нафақаларга нисбатан қўлланилади.
21-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Санъат ходимлари ва спортчилар
1. 14- ва 15-моддаларининг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Агарда санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилган ҳолатда, бу даромад 7-, 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларининг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолияти Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилиб, мазкур фаолият шу Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукумати ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ижтимоий жамғармалари томонидан, ёхуд маданий соҳадаги битимлар ёки шартномалар доирасида амалга оширса, ҳамда даромадлар олишга қаратилмаган бўлса, шундай даромадлар Аҳдлашувчи Давлатларда ўзаро солиқдан озод бўлади.
22- модда
Бошқа даромадлар
Бошқа даромадлар
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битимнинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, уларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
2. Агарда даромадни олувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, бундай даромадларни олувчи Давлат резидентига нисбатан ушбу модданинг 1-банд қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ва 14-модда қоидалари қўлланилади.
23- модда
Капитал
Капитал
1. Бир Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Давлатда жойлашган, 6-моддада кўрсатилган кўчмас мол-мулкдан иборат бўлган капитал, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Бир Давлат корхонасининг бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкдан иборат бўлган капитал ёҳуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланадиган доимий базасига тааллуқли кўчар мол-мулк ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланадиган ва кўчар мулк сифатида фойдаланиладиган кемалар, самолётлар ёки йўл транспорт воситаси тарзидаги капитал ушбу кемалар, самолётлар ёки йўл транспорт воситасидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулк фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
4. Давлат резиденти капиталининг бошқа барча элементлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
24-модда
Икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш усуллари
Икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш усуллари
1. Агар бир Давлат резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки мулкка эгалик қилса, унда биринчи эслатилган Давлат шу даромад ва мол-мулк солиғидан, бошқа Давлатда тўланган даромад ва мол-мулк солиғига тенг бўлган миқдорини чегиришга рухсат бериши лозим.
2. Вазиятдан келиб чиқиб, бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа Давлатда олинган шу каби даромад ёки мулкларга бўлган ва бу чегирмалар амалга оширилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган даромад ёки мол-мулк солиғидан ошиб кетмаслиги лозим,
3. Ушбу Битимнинг бирон-бир қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат резиденти эга бўлган даромад ёки мулк шу Давлатда солиққа тортишдан чегирма қилинган бўлса, бу Давлат ана шу резидентнинг даромади ёки мулкининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблашда даромад ёки мол-мулкка солинган солиқдан чегириб ташланган миқдорни ҳисобга олиши мумкин.
4. Мазкур модданинг 1-банди мақсади учун ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган Аҳдлашувчи Давлатлар бирининг резиденти томонидан олинган даромад ва мулк ана шу бошқа Давлатда жойлашган манбалардан олинган деб ҳисобланади,
5. Қачонки, солиқ миқдори Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ бериладиган муайян махсус имтиёзли чораларга кўра солиққа тортишдан озод қилинган ёки камайтирилган бўлса, унда у Давлатда тўланган деб ҳисобланади ва шу билан бирга у бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг солиғидан чегириб ташланиши лозим бўлади.
25-модда
Камситмаслик
Камситмаслик
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, жумладан резидентликка нисбатан солиниши мумкин бўлганидан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиққа тортишдан кўра ўзга ёки мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасага солиқ солиш ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра мушкулроқ бўлмайди. Ушбу Қоида Аҳдлашувчи Давлатлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентини солиқ солишда ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мақоми ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай хусусий имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи қоида тарзида талқин қилинмаслиги лозим.
3. Давлатларнинг резиденти бўлиб, фуқаролиги бўлмаган шахслар Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳеч бирида қандайдир солиққа тортиш ёки у билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятларга, ана шу Давлатларнинг миллий шахслари, худди шундай ҳолатларда дучор бўладиган ёки дучор бўлиши мумкин бўладигандан бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ёхуд унга алоқадор бўлган мажбуриятларга дучор қилинмасликлари лозим.
4. Истисно тариқасида 9-модда, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланилганида, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида, шу тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган бўлса, худди шу шартлар асосида чегириб ташланади. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Давлат резидентига нисбатан бўлган ҳар қандай қарзлар шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига нисбатан бўлган қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
5. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлса, ёхуд бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган бўлса, биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга биринчи эслатилган Давлатда дучор қилинмайди.
6. Ушбу модда қоидалари, 2-модда қоидаларига қарамай, ҳар қандай турдаги ва таърифланган солиқларга нисбатан қўлланилади.
26-модда
Ўзаро келишув процедуралари
Ўзаро келишув процедуралари
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Битим қоидаларига зид келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунларида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Битимнинг 25-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Битим қоидаларига номувофиқ келадиган солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
2, Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса, аммо ўзи қониқтирган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортилишини олдини олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Давлатлар ички қонунларидаги ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай амалга оширилиши лозим.
3. Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик мақсадида Битимда назарда тутилмаган ҳолатлар юзасидан ҳам бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан уларнинг ўзларидан ёки уларнинг вакилларидан ташкил этилган бирлашган комиссия доирасида бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин.
27-модда
Ахборот алмашиш
Ахборот алмашиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш зарурати юзасидан ёки Давлатлар ички қонунларини қўлланишида ундириладиган барча солиқ турларига бўлган ҳамда мазкур Битимга зид бўлмаган даражада ахборотлар билан алмашиб турадилар. Бундай ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган маълумот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат аниқлаш, ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёки мазкур Битимга тегишли бўлган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларга (шу жумладан, судлар ва маъмурий органларга) очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорларини қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
b) у ёки бу Давлатлар қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касб сири, ёки савдо жараёнини, ёки ахборотни очилиши давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келиши мумкин бўлган ахборотни тақдим этиш.
28- модда
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари хизматчилари
Мазкур Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ёки консуллик ташкилотлари хизматчиларнинг халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
29- модда
Битимнинг кучга кириши
Битимнинг кучга кириши
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Битимнинг кучга кириши учун ички қонунларига мувофиқ талаб қилинадиган процедураларнинг тугаганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Битим шундай хабарнома олингандан кундан кейин қуйидагиларга нисбатан амал қила бошлайди;
а) ушбу Битим кучга кирадиган йилдан кейин келадиган ўша тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад бўйича манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
b) Битим кучга кирадиган йилдан кейинги йилнинг биринчи январдан бошлаб ёки шу санадан кейинги ҳар бир солиқ йили учун ундириладиган солиқлар бўйича бошқа солиқларга нисбатан.
30-модда
Битимнинг амал қилишини тўхтатиш
Битимнинг амал қилишини тўхтатиш
Ушбу Битимнинг амал қилиши Давлатлардан бири тарафидан тўхтатилмагунга қадар ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Битимнинг амалга киритилган вақтдан беш йил ўтгандан сўнг, ҳар қандай тақвимий йилнинг тугашига камида олти ой қолгунига қадар, дипломатик каналлар орқали Битим амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома бериш йўли билан тўхтатиши мумкин.
Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши қуйидагича тўхтатилади:
а) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган ўша тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад бўйича манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
b) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган ўша тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейинги ҳар қандай солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Битимни имзоладилар.
Тошкент шаҳрида 2007 йил 26 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
(имзолар)
БАЁННОМА
Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасидаги икки тарафлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларни тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисидаги Битимни имзолаш пайтига, имзо чекувчилар қуйидаги ҳолатларни Битимнинг ажралмас қисми эканлигига келишдилар.
1. Ушбу Битимнинг Кириш қисмида ва бошқа моддаларида кўрсатиб ўтилган «капитал солиғи», Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилганда, Ўзбекистоннинг мол-мулк солиғини англатади.
2. 4 модданинг 1 банди мақсадлари учун, «резидент» атамаси Бирлашган Араб Амирликларига нисбатан қўлланилганда:
а) Бирлашган Араб Амирликларининг Федерал Ҳукумати ёки ҳар қандай ҳудудий маъмурий бошқарув органи ёки маҳаллий ҳокимият идораси, ёки маҳаллий ҳукуматни;
б) Бирлашган Араб Амирликларида давлат қонунларига асосан таъсис этилган Марказий банк, ҳукумат жамғармалари, корпорациялар, ҳокимият идоралари, муассасалар, агентликлар каби ёки ҳар қандай шунга ўхшаш ташкилотларни: ва
в) Капиталида Бирлашган Араб Амирликлари бошқа давлатлар билан бирга маблағ билан таъминлашда қатнашаётган, Бирлашган Араб Амирликларида таъсис этилган ҳар қандай ҳукуматлараро шахсни англатади.
3. 7-моддага қўшимча шарҳлар:
Ушбу Битимдаги ҳеч қандай ҳолат, Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукуматининг, унинг ҳудудий маъмурий бошқарув органлари ёки маҳаллий ҳокимият идораларининг, Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида бензин ва табиий ресурслардан олинган даромадларни солиққа тортилишига тааллуқли ўз қонунларини қўллаш ҳуқуқларига дахлдор бўлмайди. Бундай фаолият Бирлашган Араб Амирликларининг қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
4. 12-модданинг 2-бандига қўшимча шарҳлар:
«Роялти» атамаси, шахта ёки карьерга ёки табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича тўловларни ўз ичига олмайди, деган маънони англатади.
Тошкент шаҳрида 2007 йил 26 октябрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Битимни талқин қилиш пайтида келишмовчиликлар вужудга келса, инглиз тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
(имзолар)