ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Битим
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Аҳдлашувчи Томонлар Давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни фойдали равишда ривожлантириш истагида, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширадиган инвестицияларини рағбатлантириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш ниятида,
Бундай инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тадбиркорлик ташаббусини кучайтиришга ва Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари фаровонлигини оширишга хизмат қилишини эътироф этиб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Асосий атамалар
Асосий атамалар
Мазкур Битим мақсадлари учун:
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг тегишли миллий қонунчилигига мувофиқ барча турдаги мол-мулкка эгалик ҳуқуқларини англатади, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек бошқа мулкий ҳуқуқлар;
б) акциялар, пайлар, облигациялар ёки компаниялар мулкидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари ва ёки тегишли фаолиятдан олинадиган иқтисодий фойда;
в) иқтисодий бойликлар яратиш учун сарфланган пул маблағларига тааллуқли талабнома ҳуқуқлари ёки иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай фаолият учун талабнома ҳуқуқлари;
г) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, аммо чекланиб қолмасдан муаллифлик ҳуқуқлари, ихтиро учун муаллифлик ҳуқуқи, саноат намуналари, фойдали моделлар, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, ҳамда технологик жараёнлар, тижорат сирларига тегишли бўлган маълумотлар, «ноу-хау» ва савдо репутацияси («гудвилл») билан боғлиқ ҳуқуқлар;
д) иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қонун, маъмурий қарор ёки контракт орқали тақдим этиладиган ҳар қандай ҳуқуқлар шу жумладан қонун асосида чиқарилган лицензия ва рухсатномалар, аниқлик учун ушбу Битим табиий бойликларни қамраб олмайди.
Киритилган инвестицияланган ёки қайта инвестицияланган мулкий бойликлар шаклининг инвестицияларни қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай тарзда ўзгартирилиши уларни инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди.
2. «Инвестор» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бирига нисбатан:
а) бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ унинг фуқаролигига мансуб бўлган ва иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицион фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган исталган жисмоний шахсни;
б) ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, шартли равишда иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицион фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган исталган юридик шахсни, ва
с) Аҳдлашувчи Томонни.
3. «Даромадлар» атамаси инвестицияларни амалга ошириш натижасида олинган пул суммаларини ва аммо чекланиб қолмасдан фойда, дивидендлар, фоизлар, сармояларнинг ўсиши, роялти, лицензион ва комиссион рағбатлантиришлар, техник ёрдам эвазига келган пуллар ёки даромадларнинг тўланиши шаклидан қатъи назар, бошқа тарзда олинган пуллар.
4. «Ҳудуд» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирига нисбатан ана шу Аҳдлашувчи Томоннинг суверен ҳудудини, ҳамда шу Аҳдлашувчи Томон халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ўз суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга оширадиган бошқа ҳар қандай ҳудудни англатади.
2- модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўз давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини қабул қилади ва рағбатлантиради.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига тенг ҳуқуқли ва адолатли режимни барпо этади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвестицияларни бошқариш, юритиш, ўзгартириш, эгалик қилишга нисбатан ҳеч қандай ноҳақ ёки дискриминацион чоралар татбиқ этилмаслигини таъминлайди.
Қўйилган сармоялардан олинган даромадлар, ҳамда улар қайта қўйилгандан кейин олинадиган даромадлар қўйилган сармоя каби тенг ҳимояланади.
Исталган Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестициялари тўла ҳимоя ва хавфсизлик билан таъминланади.
Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудидаги инвестициялар мақсадларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган етакчи бошқарув ва техник ходимлардан иборат малакали шахсий таркибнинг келиши, вақтинчалик яшаши ва унинг ҳудудида ишлаши масалаларини уларнинг миллатидан қатъи назар, жисмоний шахсларнинг келиши, яшаши ва ишлашига оид масалаларни ўзларининг миллий қонунчиликлари асосида холисона кўриб чиқади.
3- модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Миллий режим ва энг қулай режим
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тасарруф этган ёки амалга оширган инвестицияларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларининг инвестициялари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига ва даромадларига нисбатан бериладиган кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли қулай режим яратилади.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг ўз инвестицияларини бошқариш, қўллаб-қувватлаш, фойдаланиш, эгалик қилиш ёки тасарруф этиш борасида бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларига берилганидан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли қулай режим яратади.
3. Мазкур режимлар, бир Аҳдлашувчи Томон, учинчи давлатнинг божхона ёки иқтисодий уюшма, умумий бозор, эркин савдо зонаси, валюта иттифоқи мақсадида қабул қилинган битимларга аъзолиги туфайли, унинг инвесторлари учун яратиши мумкин бўлган имтиёзларга татбиқ этилмайди.
4. Ушбу моддада кўзда тутилган миллий режим Аҳдлашувчи Томонларнинг бири тарафидан учинчи мамлакатлар инвесторларига иккиёқлама солиққа тортишни бекор қилиш ёки бошқа солиққа оид битим кучга кирган ҳолда афзалликка нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу моддада кўзда тутилган миллий режим принципи хом ашё ёки қўшимча материаллар, электроэнергия, ёқилғи, ишлаб чиқариш воситалари ва ҳар қандай маркетинг маҳсулотларини бошқарувлари ёки ички молиявий бозорга кириш, ҳамда ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш чораларга қўлланилади.
4-модда
Миллийлаштириш ёки экспроприация
Миллийлаштириш ёки экспроприация
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонларнинг жисмоний ва юридик шарҳлари инвестициялари ҳибсга олинмайди, мусодара этилмайди ёки бошқа шу каби чораларга дучор қилинмайди, бундай инвестициялар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тўла ҳимоя ва хавфсизликдан фойдаланади.
Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон, қуйидаги шароитларда қабул қилинган чоралардан ташқари, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан экспроприация ва национализация қилиш бўйича ёки моҳияти экспроприация ва национализация қилишга ўхшаш йўл билан, жумладан солиқларни йиғиш, инвестицияларни қисман ёки бутунлигича зўрлаб сотишга ёки зарар етказиш ёки бошқариш ва назорат ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича бирор-бир чора қўлламайди:
а) жамоат мақсадларида қабул қилинган чоралар;
б) қонуний тартибда қабул қилинган чоралар;
в) дискриминацион бўлмаган чоралар;
г) ҳеч қандай ижтимоий қоида ёки шартноманинг барқарорлиги бузилмайди ёки экспроприация тегишли жисмоний ва юридик шахслар ва томон ўртасида экспроприацияни амалга оширадиган инвестицион битимларда акс эттирилади;
д) ваколатли маъмурий ва юридик орган қарорига мувофиқ қабул қилинган чоралар;
е) инвестор экспроприацияни халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ амалга оширилганлигини текшириш учун маъмурий ёки юридик органга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
ж) инвестор экспроприация қабул қилган органга нисбатан у қабул қилган экпроприация ва бошқа шу каби чораларга қарши Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга.
2. Бундай бадал тўловлари инвестицияларни экспроприация қилиш давригача ёки экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор барчага маълум қилинган вақтгача экспроприация қилинган инвестициянинг эркин бозор нархи асосида инвестицияни қабул қилаётган Аҳдлашувчи томон миллий қонунчилик ва халқаро миқёсда эътироф этилган баҳолаш тамойилларига мувофиқ аниқланади, ҳамда ҳисоблаб чиқилади. Бундай бадал тўловлари экспроприация қилинган кундан бошлаб тўлов санасигача, баҳолаш санасидаги ушбу валютани эркин бозордаги алмашув курси ёки бозор асосида ўрнатилган тижорат курсига оид фоизларни ўз ичига олган, лекин LIBOR курсидан кам бўлмаган ёки унга тенг бўлган ҳолда, инвестицияни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг хорижий валютани айирбошлаш қоидаларига мувофиқ белгиланган эркин муомаладаги валюта ёки инвестиция амалга оширилган валютада баҳоланади. Юқорида айтиб ўтилган ҳолда эркин бозор баҳоси аниқланиши мумкин бўлмаса, бадал тўловлари тегишли барча омиллар ва ҳолатлар, шу жумладан, инвестиция қилинган маблағ, инвестициянинг моҳияти ва даври, қийматини алмаштириш, баҳолаш, кундалик даромадлар, ҳисобга олинган тушумлар, нетто-капитал ва «гудвил» кабиларни эътиборга олиб объектив тамойилларга кўра аниқланади. Тамомила аниқланган бадал тўлови инвесторга кечиктирилмасдан тўланади.
«Экспроприация» атамаси шундай қилиб Аҳдлашувчи Томоннинг инвестицияни амалга оширмаслиги ёки унга тўсқинлик қилиши, инвестицияни бутунлай ёки қисман мажбурий сотиши ёхуд бошқа шу каби тадбирлар солиш экспроприацияга оид ҳаракатларга аралашиш ёки тартибга солиш чораларини қўллашни ҳам ўз ичига олади.
5-модда
Зарарларни қоплаш учун бадал тўлаш
Зарарларни қоплаш учун бадал тўлаш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги уруш, қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, исён, қўзғолон, фуқаролик тартибсизликлари ёки шу каби бошқа воқеалар оқибатида инвестициялари зарар кўрган инвесторлари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун реституция, товон тўлови, бадал тўлаш ёки бошқа тартиботларни кўзда тутувчи режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади.
Тегишли тўловлар кечиктирмасдан, эркин тарзда ўтказиладиган ва эркин равишда конвертирланадиган маблағ билан амалга оширилади.
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида аввалги бандда қайд этилган ҳар қандай воқеа-ҳодисалар оқибатида қуйидагилар туфайли зарар кўрган инвесторларига:
а) уларнинг мулки куч билан ёки ҳокимият томонидан реквизиция қилинган ҳолда;
б) ҳарбий ҳаракат ёки вазият тақозо этмаган ҳолларда уларнинг мулки куч билан ёки ҳокимият томонидан нобуд қилинган ҳолларда, реквизиция даврида ёки мулки нобуд бўлиши оқибатида етказилган зарар учун бошқа Аҳдлашувчи Томон адолатли ва айнан бир хил бадал тўлайди. Тегишли тўловлар кечиктирмасдан, эркин тарзда ўтказиладиган ва эркин равишда конвертирланадиган маблағ билан амалга оширилади.
6- модда
Пул ўтказмалари
Пул ўтказмалари
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига инвестициялар билан боғлиқ тўловларнинг ва хусусан қуйидагиларнинг, аммо нафақат уларнинг эркин равишда ўтказилишини кафолатлайди:
а) дастлабки сармоялар қиймати ва инвестицияларни қувватлаш ёки кўпайтириш учун киритилган қўшимча улушлар;
б) даромадлар;
в) заёмлар тўлови учун мўлжалланган қийматлар;
г) инвестицияларни бутунлай ёки қисман сотиш ёки тугатишдан келадиган тушумлар;
д) мазкур Битимнинг 4- ва 5-моддаларида кўзда тутилган ҳар қандай бадал тўловлар ёки бошқа тўловлар;
е) 7-моддада кўрсатилган тўловлар;
ж) инвестициялар муносабати билан хориждан жалб этилган фуқароларга тўланадиган иш ҳақи ва бошқа кўринишдаги мукофотлар.
2. Ушбу моддада қайд этилган пул ўтказмалари ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани тартибга солиш қоидаларига мувофиқ, пул ўтказилаётган санада қўлланилаётган алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада, чекланмаган ҳолда ёки асоссиз кечиктиришсиз амалга оширилади.
3. Ушбу моддада кўрсатилган, бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида амалга оширган инвестициялари натижасида инвестицияланган жойдаги манбалардан ҳар қандай валютада олган даромадлари ва бошқа суммалари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида, унинг қонунчилигига мувофиқ қайта инвестицияланиши ёки бошқа мақсадларда сарфланиши мумкин.
7- модда
Суброгация
Суброгация
Агар ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари борасида нотижорат хавфидан суғурталашни кафолатлаган ва бундай инвесторларга уларнинг ушбу Битимга мувофиқ талабномалари бўйича тўловларни амалга оширган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон, суброгация тамойилларига мувофиқ биринчи Аҳдлашувчи Томон бундай инвесторларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва талабларини бажариш ҳуқуқига эга эканлигига розилик билдиради. Бошқа Аҳдлашувчи Томонга тўловларни ва ҳуқуқларни ўтказиш масалалари бўйича ушбу Битимнинг 4-, 5- ва 6- моддалари
8- модда
Маслаҳатлашувлар
Маслаҳатлашувлар
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай низоларни ҳал қилиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабномасига кўра консультациялар ўтказишга келишиб олдилар.
9- модда
Инвестор ва Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Инвестор ва Аҳдлашувчи Томон ўртасидаги низоларни ҳал этиш
1. Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низолар, имкон қадар дўстона йўл билан ҳал этилади.
2. Бундай низо 1-бандда кўрсатилган йўл билан у юзага келган кунидан бошлаб олти ой мобайнида низони ҳал этиш тўғрисидаги аризаси ҳал қилинмаса, низо инвесторнинг талаби билан кўриб чиқиш учун инвестицион фаолият олиб борилаётган ҳудуднинг ваколатли судига тақдим этилади.
3. Агар юзага келган низо юқорида тўхтаб ўтилган жараёнлар тўғрисида хабарнома берилган кундан 24 ой ўтгандан сўнг ҳам ҳал этилмаса, инвестор низони кўриб чиқиш учун 1965 йил 18 мартдаги Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасида инвестициявий низоларни ҳал этиш тўғрисидаги Вашингтон Конвенциясига мувофиқ ҳакамлик судига тақдим этиши мумкин, агар Аҳдлашувчи Томонлар бошқача келишмаган бўлса.
Ушбу билан, иккала Аҳдлашувчи Томонлар низоларни айтиб ўтилган Конвенция арбитражида кўриб чиқиш учун тақдим этишга ўзларининг сўзсиз розилигини берадилар.
4. Суднинг ҳал қилув қарори мажбурий ҳисобланади ва юқоридаги Конвенцияда белгиланган ҳолатлардан ташқари аппеляция ва суд тартибида қайта кўриб чиқилмайди. Қарор ички қонунга мувофиқ бажарилади.
5. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон дипломатик каналлар орқали арбитражга оид ҳар қандай ҳаракатларни суд жараёни тугамагунича ва Аҳдлашувчи Томон чиқарилган арбитраж суди қарорини бажармагунича ва унга риоя қилмагунича, арбитраж судига берилган ҳар қандай ишга нисбатан амалга оширмаслиги зарур.
6. Аҳдлашувчи томонлар билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасидаги ҳар қандай низолар, шу жумладан энг қулай режим тамойилини қўллаш мазкур модда қоидалари асосида ҳал этилади.
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида низоларни ҳал этиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида низоларни ҳал этиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш бўйича ҳар қандай низоларни имкон қадар маслаҳатлашувлар ёки бошқа дипломатик йўллар орқали ҳал этадилар.
2. Агар низо олти ой мобайнида ҳал этилмаса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон талаби билан низони «аd hoc» арбитраж судига ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ тақдим этиши мумкин.
3. Арбитраж суди қуйидагича ташкил этилади:
ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бир аъзони тайинлайди ва бу икки аъзо иккала Аҳдлашувчи Томон тайинлайдиган арбитраж суди Раиси вазифасини бажарадиган учинчи давлат фуқароси ҳақида келишиб оладилар. Аҳдлашувчи Томонлардан бири низони кўриб чиқиш учун арбитраж судига бериш нияти тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган кундан бошлаб, бундай аъзолар икки ой, Раис эса уч ой давомида тайинланади.
4. Агар 3-бандда кўрсатилган муддатларга амал қилинмаган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, бошқа ҳар қандай келишув бўлмаган тақдирда, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентини таклиф қилиши мумкин. Агар Халқаро Суд Президенти Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки шу вазифани бошқа сабабларга кўра бажара олмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентининг ўринбосари таклиф қилинади. Агар Халқаро Суд Президентининг ўринбосари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у ҳам шу вазифани бошқа сабабларга кўра бажара олмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун ҳеч бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмаган, лавозими кейинги ўринда турган Халқаро Суднинг аъзоси таклиф этилади.
5. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бундай қарор ушбу Битим ва қўлланилиши мумкин бўлган умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ қабул қилинади ва ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар учун якуний ва мажбурий ҳисобланади. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган арбитраж суди аъзоси, ҳамда арбитраж жараёнида унинг вакиллиги билан боғлиқ харажатларни ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи қоплайди. Президент, ҳамда арбитраж жараёни билан боғлиқ ҳар қандай бошқа харажатларни иккала Аҳдлашувчи Томон тенг тарзда қоплайди. Қолган барча ҳолларда арбитраж суди иш фаолияти тартибини ўзи белгилайди.
11-модда
Инвестицияларни қўллаш
Инвестицияларни қўллаш
Ушбу Битим, у кучга киргунга қадар ёки кучга киргандан сўнг амалга оширилганлигидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг ички қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган инвестицияларга нисбатан қўлланилади, аммо ушбу Битим кучга киргунга қадар келиб чиққан ёки ҳал қилинган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди.
12- модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги муносабатлар
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги муносабатлар
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар дипломатик ва консуллик алоқалари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, ўз кучида қолади.
13- модда
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларнинг қўлланилиши
Бошқа қоидалар ва махсус мажбуриятларнинг қўлланилиши
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигидаги қоидалар ёхуд ҳозирда мавжуд бўлган ёки ушбу Битимга қўшимча тарзида тузилган, халқаро ҳуқуқ билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар, мазкур Битимга биноан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари учун яратиладиган режимдан кўра янада яхшироқ режим яратиш тўғрисидаги умумий ва махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар янада қулайроқ бўлган ҳажмда ушбу Битимга нисбатан устун ҳисобланади.
2. Аҳдлашувчи Томон тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори инвестициясига нисбатан қабул қилган контрактлар ёки мажбуриятлар ушбу Битимда кўзда тутилгандан кўра янада қулайроқ бўлса, бундай қоидалар янада қулайроқ бўлган ҳажмда ушбу Битимга нисбатан устун ҳисобланади.
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторлари амалга оширган инвестициялар юзасидан ўз зиммасига олган бошқа ҳар қандай мажбуриятларга риоя қилади.
14- модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма тарздаги келишувига биноан ушбу Битимнинг 15-моддасида кўзда тутилган тартиботларга мувофиқ равишда кучга кирувчи ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб қоладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
15-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиш муддати
Битимнинг кучга кириши, амал қилиш муддати
1. Ушбу Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган конституциявий тартиботлар тугалланганлиги тўғрисида Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома юборган кундан бошлаб ўттиз кундан сўнг кучга киради.
2. Ушбу Битим ўн йил мобайнида амал қилади. Ана шу муддат тугашидан ўн икки ой олдин Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор этмаса, ушбу Битимнинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврларга узаяди.
3. Ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилса, унинг қоидалари ушбу Битим ҳаракатдан тўхтатилган вақтгача амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн йил мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Тошкент шаҳрида 2007 йил 26 октябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда инглиз тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
(имзолар)