28.05.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
10.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН БРАЗИЛИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати, бундан буён «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш орқали иккала мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала давлатнинг миллий иқтисодиётини ривожланишида қишлоқ хўжалигининг муҳимлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан буён ҳам қишлоқ хўжалиги савдосини ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб этиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг мавжуд қонун ва қоидаларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳамкорликнинг мақсади ва соҳалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларни, айниқса, қуйидаги соҳаларни, бироқ улар билан чекланмаган ҳолда ривожлантиришни рағбатлантирадилар: чорвачилик ва чорва соғлиғини муҳофаза қилиш, биологик ёнилғи учун хомашё ишлаб чиқариш, сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, боғдорчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, қишлоқ хўжалигини бошқариш, ер ресурсларини бошқариш, генетика ва биотехнологиялар, ишлов бериш ҳамда ҳосилдан кейинги технологиялар ва қишлоқ хўжалиги машиналари, шунингдек ўсимликшунослик ва зоотехника, шу жумладан, касалликларга қарши кураш, карантин, зараркунандалар устидан назорат зараркунандалар пайдо бўлиш хавфини таҳлили чорва ўсимлик маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши воситаларини халқаро ташишларда инспекция тартиботлари бўйича ҳамкорлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳалардаги ҳамкорликни илмий, техникавий ҳамда мазкур Битимнинг II-моддасида санаб ўтилган ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорликнинг йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг ҳамкорлик шакллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат ички тартиб-қоидаларига мувофиқ, жумладан, иккала мамлакатнинг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари ва бошқа тегишли қонунларига мувофиқ санитария ва фитосанитария протоколларига қатъий риоя қилган ҳолда генетик материаллар ва генетик технологияларни такомиллаштириш бўйича алмашинув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қишлоқ хўжалик фани ва технологияларини, жумладан биологик ёнилғи технологиялари ва хомашё материалларини ишлаб чиқишни алмашиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мутахассислар, олимлар ва стажёрлар билан алмашиниш ҳамда ўқув сафарлари, семинарлар ва бошқа касбий ўқувни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) техникавий кўмаклашувни ўз ичига олган лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) илмий-техникавий ахборот, ҳужжатлар ва нашрлар билан алмашинувни қамраб олган биргаликда тадқиқот ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида биргаликда тадқиқотларни чуқурлаштириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) ҳосил йиғимидан аввалги ва кейинги воситаларни ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) қишлоқ хўжалиги ва муҳофазаси билан боғлиқ масалалар бўйича ўқув курслари, симпозиумлар, семинарлар, анжуман ва конференциялар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) савдо ярмаркалари, савдони рағбатлантирувчи тадбирларни ва махсус кўргазмаларни уюштириш ҳамда савдо ваколатхоналарини ташкил қилишни қамраб олган бозор иқтисодиётига кўмаклашувчи стратегик фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) қўшма корхоналар, инвестициялар, маркетинг ва ҳамкорликнинг бошқа мақбул шаклларини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ҳамкорликнинг ҳар қандай бошқа шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида бозорнинг ривожланишига кўмаклашиш бўйича хусусий тадбиркорлар сектори иштирокини, тадбиркорликни ривожлантириш, қўшма корхоналар ва бошқа ишбилармонлик фаолиятларини рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар қишлоқ хўжалик савдоси ва технологиясини олға суришга келишдилар ҳамда мавжуд икки томонлама ва кўп томонлама шартномалари бўйича ўзларининг тегишли мажбуриятларига дахл қилмаган холда муҳим маҳсулотлар айниқса, чорва ва гўшт маҳсулотлари импорти ва экспорти учун қулай шароит яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Янада кенг қизиқишни вужудга келтириш учун мазкур Битим ҳар иккала мамлакатнинг бошқа манфаатдор ҳукумат идораларини, шунингдек илмий, ишбилармон, академик бирлашмаларини ва хусусий секторни жалб қилиш ваколатини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Келишувларни амалга татбиқ этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳамкорликнинг юқорида кўрсатилган соҳаларини амалга ошириш учун муайян лойиҳа шартлари тўғрисида музокаралар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимни жумладан, лойиҳалар ва фаолиятнинг бошқа шаклларини амалга оширилиши иккала мамлакатнинг тегишли қонун ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Қўшма ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битимнинг амалга татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида дипломатик каналлар орқали келишган ҳолда иккала Томоннинг тенг сонли вакилларидан ташкил топган Қўшма ишчи гуруҳини тузадилар. Етакчи мувофиқлаштирувчи ва масъул агентликлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси номидан:‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги‎
Бразилия Федератив Республикаси номидан:‎ Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва озиқ-овқат вазирлиги‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма ишчи гуруҳи иккала мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни рағбатлантириш билан боғлиқ тавсиялар ишлаб чиқади ва тақдим этади. Шунингдек, мазкур Битим доирасида лойиҳаларни режалаштириш бажариш мониторингини амалга ошириш ва баҳолаш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшма ишчи гуруҳи учрашувларини ҳар икки (2) йилда навбатма-навбат билан Ўзбекистонда ва Бразилияда қабул қилувчи томон вакили учрашувга раислик қилган ҳолда ўтказади. Зарур холларда Томонларнинг розилиги ва дипломатик каналлар орқали келишувига кўра оралиқ учрашувлар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Молиявий шартлар ва бошқа кўмаклашув шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, агар ўзгача келишилмаган бўлса, ушбу Битим доирасидаги фаолиятлари боғлиқ харажатлар учун масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Интеллектуал мулк ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар иккала мамлакатда амалдаги миллий қонунчилик ва халқаро битимларга мувофиқ, ушбу Битимнинг амалга татбиқ этилиши билан боғлиқ интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича тегишли чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга биноан олиниши мумкин бўлган ва/ёки интеллектуал мулк ҳуқуқига эга бўлиш, сақлаб қолиш ва тижоратда фойдаланиш шартлари муайян дастурлар, контрактлар ёки ишчи режаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муайян дастурлар, контрактлар ёки ишчи режаларда, шунингдек нашр қилиниши ёки ошкор этилиши ушбу Битимга биноан олинган интеллектуал мулк ҳуқуқларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тижоратда фойдаланишни хавф остига қўйиши мумкин бўлган ахборотнинг махфийлиги хусусидаги шартлар ҳам белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Муайян дастурлар, контрактлар ёки ишчи режаларда, зарур ҳолларда, ушбу Битимга биноан интеллектуал мулк масалалари бўйича низоларни ҳал этишга доир тартиб-қоидалар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Низоларнинг ҳал этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллаш ёки талқин қилишда юзага келадиган ҳар қандай келишмовчиликлар Томонлар ўртасида дўстона маслаҳатлашув ёки музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлардан бирининг бошқа Томонни ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларни бажарганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарномани олган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали ёзма равишда ушбу Битимга ўзгартиш ёки қўшимчалар киритишни таклиф этиши мумкин. Томонларнинг келишувига кўра ҳар қандай ўзгартиш ёки қўшимчалар Томонлар томонидан белгилаган санада, улар мамлакатларининг ички тартиботларини инобатга олган ҳолда кучга киради ва ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Амал қилиш муддати ва бекор қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим беш (5) йил муддат давомида амал қилади ва Томонлардан бири бошқа Томонга ушбу Битим муддати тугашидан камида олти (6) ой олдин унинг бекор қилиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмаса, Битим ўз-ўзидан навбатдаги беш йиллик муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим амал қилишининг тўхтатилиши ушбу Меморандумга мувофиқ амалга оширилаётган ҳар қандай лойиҳа, контракт, келишув ёки фаолиятнинг амалга ошириш ҳамда тугатишга таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бразилия шаҳрида 2009 йилнинг 28 май кунида икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)