Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 31.01.2012 йилдаги 51-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ВАҚТИНЧАЛИК БИР МАРТАЛИК ИШЛАРНИ БАЖАРУВЧИ ШАХСЛАР МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ҚЎШИМЧА ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-616-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги «Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида»ги 223-сонли қарорлари талабларини тўлақонли бажаришни ташкил этиш, шунингдек вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.Мирханов), Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари ҳузуридаги Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари иш фаолиятини талаб даражасида амалга оширилмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари иш фаолияти ҳамда бир марталик ишга ёлланган фуқароларнинг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги «Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини ташкил этиш тўғрисида»ги 223-сонли қарори билан тасдиқланган Намунавий низом талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга ошириш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унинг қўлланилиши 6 февралдан бошлаб таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.Мирханов), Бинолардан фойдаланиш департаменти (Ф.Мирҳайдаров), туман ҳокимлари: бир ой муддат ичида вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, 2-иловада кўрсатилган манзилларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари ҳузурида Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари ташкил этилиши ва жойлаштирилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.Мирханов), туман ҳокимлари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш ишлари жадаллаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бюролар ҳузурида овқатланиш шохобчалари, санитария тармоқлари, ўриндиқлар билан жиҳозлашни ташкил этилиши ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга кўмаклашилсин хамда уларга техника ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари тушунтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бюроларда локал ахборот алмашинуви асосида вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун жисмоний ва юридик иш берувчи шахслар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилсин ва уларнинг ҳар ойда янгиланиб борилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати, туман ҳокимлари, «Маҳалла» жамғармаси (Ж.Инағомов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Набиев), Ички ишлар бош бошқармаси(А.Ибрагимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бюролар тўғрисида, ушбу бюролардан рўйхатдан ўтишлари, бюроларда хизматлар текин кўрсатилиши юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни ҳамда иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартиби ва паспорт режими қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида хабардор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов), Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси (Б.Мирханов) тегишли идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Бюролар ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 13 сентябрда 1406-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирининг 2004 йил 10 сентябрдаги 240-сонли буйруғи талабларини инобатга олиб, 4-иловада келтирилган, керакли маълумотлар киритилиб мукаммаллаштирилган, вақтинчалик бир марталик ишга келган шахслардан талаб этиладиган сўровнома-маълумотлар тўлдирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Қарор 4-иловасида келтирилган шаклда фуқароларга вақтинчалик бир марталик ишда ишлаш ҳуқуқини берувчи, ўрнатилган тартибда ҳимояланган, ламинантланган, муддатли гувоҳномани керакли маълумотлар билан тўлдириб, мукаммаллаштирилган холда чоп этиш ва тегишли туман бюролари орқали мурожаат қилган шахсларга берилиши ҳамда гувоҳнома асосида фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бюролар томонидан шахсга бериладиган гувоҳнома ушбу шахснинг Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхатда туришлигини белгиламаслиги ва ушбу шахснинг Тошкент шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат шартномалари тузиб, доимий муддатга ишга жойлашиш ҳуқуқини бермаслиги тушунтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Рахмонов), ҳоким ўринбосари (Ф.Зияев), Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов), Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси (Б.Мирханов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Тошкент шаҳри ҳудудида саноат, қурилиш, савдо, бозор ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ташкилотларда гувоҳнома мавжуд бўлмаган шахсларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти билан шуғулланишига чек қўйиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Туман Бюролари ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш мақсадида локал алоқа алмашинувини ташкил этиш юзасидан таклиф ишлаб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов): Жойлардаги ички ишлар бошқармалари ходимларини кенг жалб этиб, бюроларга мурожаат қилмаган ва ўрнатилган тартибда гувоҳнома олмаган шахсларни аниқлаб, уларни бюроларга мурожаат этишларини таъминлаш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов), «Маҳалла» жамғармаси (Ж.Инағомов) билан биргаликда: вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун Тошкент шаҳрига келган фуқароларни ҳисобга олиш (учёт), ҳисобга олиш шундай тоифа шахсларни ўз вақтида ва тезликда бюрога йўналтириш, улар юзасидан доимий назоратни кучайтириш ишлари амалга оширилсин хамда бу ҳақидаги ички буйруқ (қарор)ларини қабул қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Б.Мирханов), Молия бош бошқармаси (М.Мирмахмудов): бир ой муддатда янги бюроларни барпо этиш, мавжуд бюро биноларини таъмирлаш, сақлаш ва уларга сарфланадиган бошқа жорий харажатлар, шунингдек фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишлаш билан боғлик ҳужжатларни тайёрлаш учун сарфланадиган харажатларни молиялаштириш ва ечими юзасидан аниқ таклиф киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов ва ҳоким ўринбосари Ф.Зияев зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 31 январдаги 51-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Тартиб Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларини белгилайди. Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни бир марталик ишлар билан таъминлашга кўмаклашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан келган фуқароларини ҳисобга олиш, меҳнат фаолиятини назорат қилиш ва бу борадаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ички ишлар идоралари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларининг вазифаларини кўзда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш юзасидан давлат идораларининг биргаликдаги умумий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш юзасидан давлат идоралари биргаликда қуйидаги умумий вазифаларни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик, бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва мавжуд бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар бериш ҳамда мутахассислигига қараб ишга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фуқароларни вақтинчалик, бир марталик ишларни бажариш учун ёллашда иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга кўмаклашади ҳамда улар томонидан тавсия этилаётган иш турлари тўғрисида маълумотлар банкини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишга ёлланувчи фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишлар бажарилишида жамоат тартибига риоя қилиниши, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— манфаатдор иш берувчи юридик шахсларни жалб этган ҳолда бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратади, овқатланиш шохобчалари ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонунбузилишлари ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олади ҳамда профилактика қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар вақтинчалик меҳнат фаолиятини ташкил этиш юзасидан вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат фаолиятини ташкил этиш юзасидан қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти билан боғлиқ давлат идоралари ишларини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари таркибидаги 5 та «Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюро»ларини таъмирлаш ва жиҳозлаш чораларини кўради ҳамда янги ташкил этилаётган 3 та бюролар учун Тошкент шаҳар ҳудудида вақтинчалик фойдаланилмаётган бинолардан жой ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бюролар ҳузурида овқатланиш шохобчалари, санитария тармоқлари, ўриндиқлар билан жиҳозлашни ташкил этилиши ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— манфаатдор иш берувчи юридик шахсларни жалб этган ҳолда бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга Тошкент шаҳрида вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти тўғрисида тарғибот-ташвиқот ҳамда тушунтириш ишларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари, Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш бош бошқармаси, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман марказлари, Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюролари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва қуйи тизимлардаги бу борадаги фаолиятни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— риоя қилиниши зарур бўлган тартиб қоидаларни хамда бюро фаолияти тўғрисидаги маълумотларни мазкур бюролар ҳудудларининг қулай жойларига жойлаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро махсус рухсат ва лицензия талаб қилинадиган ишларга жойлаштириш вазифаси билан шуғулланиш ваколатига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ички ишлар органларининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқаролар ҳамда иш берувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан вақтинчалик бир марталик ишларни бажарилишида ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жамоат тартиби ва паспорт режими қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— керакли маълумотлар киритилиб, мукаммаллаштирилган, вақтинчалик бир марталик ишга келган шахслардан талаб этиладиган сўровнома-маълумотлар тўғри тўлдирилишини назорат қилиш хамда қисқа муддатларда сўровномалар бўйича текширишларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Тошкент шаҳри ҳудудида саноат, қурилиш, савдо, бозор ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган корхоналарда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлмаган шахсларнинг ушбу фаолият билан шуғулланишига чек қўйиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Жойлардаги ички ишлар бошқармалари ходимларини кенг жалб этиб, бюроларга мурожаат қилмаган ва ўрнатилган тартибда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олмаган шахсларни аниқлаб, уларни бюроларга мурожаат этишларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун Тошкент шаҳрига келган фуқароларнинг ҳисобини юритиш, ҳисобга олинган бундай тоифа шахсларни ўз вақтида ва қисқа муддатда бюрога йўналтириш, улар юзасидан доимий назоратни ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишга ёлланган шахсларни иш манзилларида бўлиши, доимий ёки вақтинчалик рўйхатда туриши, уларда гувоҳномаларнинг мавжудлигини текшириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонунбузилишлари ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда профилактика тадбирларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Иш берувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда бир марталик ишларини амалга ошираётган фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи юридик ва жисмоний шахс бандликка кўмаклашувчи марказга бўш иш ўринлари тўғрисида ва вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома олган шахсларни бир марталик иш билан таъминлайди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқларини кафолатлайди, иш ҳақини ўз вақтида тўланишини ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома эгасининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида бюрога хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик бир марталик ишларни амалга ошираётган фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномада ўзи тўғрисида маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи билан шартлашилган шароитларда меҳнат вазифаларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт тизими қоидаларига риоя қилади ва жамоат тартибини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчидан меҳнат қонунчилигига асосан ўз вақтида иш ҳақини тўланиши, иш вақти ва дам олиш вақтлари кафолатларини ҳамда қонунда белгиланган бошқа имтиёзларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 31 январдаги 51-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик бир марталик ишларни ташкил этиш бюролари жойлашадиган манзиллар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№

Туманлар‎

Манзили‎

1.‎

Сергели тумани‎

Саъдий кўчаси, собиқ 36-сонли болалар боғчаси
2.‎

Олмазор тумани‎

‎Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Шифокорлар мавзеси
3.‎

Шайхонтохур тумани‎

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Ибн Сино 2-мавзеси‎

4.‎‎

‎‏М.Улуғбек тумани ‎

‎‏М.Улуғбек кўчаси, 1-уй ‎

5.‎

‎Юнусобод тумани ‎

16-мавзе, 28а-уй ‎

6.‎

‎Чилонзор тумани‎

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, «Абу Саҳий» бозори ёнида‎

7.

Ҳамза тумани‎

Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Қўйлиқ даҳаси‎

8.

Учтепа тумани‎

Ўрикзор даҳаси, Тақачи кўчаси, 66 уй‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 31 январдаги 51-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Вақтинчалик иш билан шуғулланувчи фуқаронинг

‎‎СЎРОВНОМА варақаси

‎‎

-сон‎

‎

‎‎Сўровнома тўлдирилган сана______________________

‎‎Фамилияси________________ Исми ________________ Отасининг исми________________
‎‎Туғилган санаси:_______________ Туғилган жойи___________________________
‎‎Жинси__________________________________________
Доимий еки вақтинча яшаш жойининг манзили_______________________________________‎‎
‎‎Тошкент шаҳри ҳудудидаги қариндошлари,
‎яқинларининг Ф.И.Ш., манзили ва телефони__________________________________________
‎‎Паспорт серияси____________ рақами______________ Қаердан берилган_________________

‎‎Рўйхатга олиш вақтидаги бандлик ҳолати _____________________________________________

‎‎Маълумоти_____________________ Мутахассислиги_________________________________
‎‎Мутахассислиги ёки касби бўйича иш стажи__________________________________________
‎‎Вақтинчалик ишга ёлланиш сабаби_________________________________________________
‎‎Қачон ва қайси чет мамлакатда бўлган_______________________________________________
‎‎Жиноий жавобгарликка тортилганми
‎(қачон ва ЖКнинг қайси моддалари
‎эканлигини кўрсатиши шарт)_______________________________________________________
‎‎

‎‎Иш берувчи юридик ёки жисмоний шахснинг номи

Манзили‎

Ишга ёллаш муддати

Ишга ёлланмаган куни ‎

‎‎ ‎ ‎ ‎
‎ ‎ ‎
‎‎ ‎ ‎ ‎
‎‎ ‎ ‎ ‎
‎‎
‎‎Сўровномани тўлдирган ходимнинг Ф.И.Ш. ‎ ‎
‎‎Сўровномада маълумот мен томонимдан тўғри айтилди, уларнинг ҳаққонийлигига кафолат бераман________________________________ имзо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 31 январдаги 51-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

Гувоҳнома‎‎

‎‎

‎‎Олд кўриниши.

‎
‎‎Вақтинчалик иш билан шуғулланиш учун
‎‎
‎‏‏
‎‎‏
‎‎
Гувоҳнома №____________________
‎‎
‎‎Фамилияси ______________________
‎‎Исми___________________________
‎‎Отасининг исми __________________
‎‎Туғилган санаси______________
‎‎Доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили‎ Рўйхатга олиш санаси‎‎
‎____________________________ ___________________________‎‎
‎‎ ‎‎Амал қилиш муддати___ (6 ойгача)___
‎‎Шахсини тасдиқловчи ҳужжат________ ‎‎ ________________________гача
____________________________ ‎‎
‎‎____________________________ ‎‎

‎‎(серия рақами қачон ва ким томонидан берилган)

________тумани бюроси раҳбарининг‎‎
‎‎ имзоси ва муҳр‎‎ __________________

‎‎Орқа кўриниши.

‎‎Гувоҳнома эгасига

‎‎Э С Л А Т М А:

‎‎Гувоҳнома эгаси гувоҳномани ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан бирга олиб юриши керак. Гувоҳномани зарур ҳолда сақлаши, уни бошқа бегона шахсларга бермаслиги, яшаш манзили ўзгарганда, Республика ташқарисига чиқиб кетганида, гувоҳномани олган бюрога хабар бериши, гувоҳнома муддати ўтишидан 5 кун олдин бюрога мурожаат этиши, паспорт режими ва жамоат тартиби қоидаларига риоя этиши шарт.
‎ Вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, тегишли жавобгарликка тортилиши билан биргаликда гувоҳномадан ҳам маҳрум этилади.
‎ Гувоҳнома ушбу шахснинг Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхатда туришлигини белгиламайди ва ушбу шахсга Тошкент шаҳрида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона. муассаса ва ташкилотларда меҳнат шартномалари тузиб, доимий муддатга ишга жойлашиш ҳуқуқини бермайди.
‎Бюро махсус рухсат ва лицензия талаб қилинадиган ишларга жойлаштириш вазифаси билан шуғулланиш ваколатига эга эмас.
‎ Иш берувчи томонидан Сизга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинган тақдирда ёки ҳақ-ҳуқуқларингиз бошқача тартибда бузилганда, гувоҳнома берилган бюрога ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: 236-00-25, 236-00-03.