28.05.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ВА БРАЗИЛИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Техникавий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки мамлакат халқлари ўртасидаги мавжуд дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшилишида ўзаро манфаатдорликни инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги барқарор ривожланиш ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш зарурлигига ишонган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий манфаатдорлик соҳаларида техникавий ҳамкорликнинг ўзаро устуворлигини тан олган ҳолда, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техникавий тараққиётни рағбатлантирувчи ҳамкорликнинг ривожланишини истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсади қуйидаги муҳим аҳамиятга эга соҳаларда техникавий ҳамкорликни рағбатлантиришдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таълим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) соғлиқни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиатни муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) коммунал хўжалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сув ресурсларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фан ва инновация технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қишлоқ хўжалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) энергетика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) телекоммуникациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ва бошқа Томонлар тарафидан белгиланган соҳалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсадларига эришиш учун Томонлар уч томонлама ҳамкорлик механизмларидан, уч томонлама ҳамкорлик орқали бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва минтақавий агентликлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаат кўришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Техникавий ҳамкорлик лойиҳалари Ижро дастурлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида қайд этилган лойиҳаларни амалга оширишда зарур бўлган ижроия ва мувофиқлаштирувчи муассасалар ҳамда бошқа омиллар ҳам Ижро дастурлари орқали ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ва хусусий муассасалар, шунингдек нодавлат ташкилотлар ҳам ушбу Битимга кўра ишлаб чиқилган ва Ижро дастурларида келишилган лойиҳаларда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар, мамлакатларининг тегишли қонун ва қоидаларига мувофиқ, амалга оширилиши зарур бўлган ва Томонлар тарафидан тасдиқланган лойиҳаларни биргаликда ёки алоҳида молиялаштиришлари мумкин, шунингдек улар халқаро ташкилотлар, траст фондлари, минтақавий ва халқаро дастурлар ва бошқа донорлар орқали ҳам манбаларни излашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар вакиллари ўртасидаги йиғилишлар техникавий ҳамкорлик лойиҳаларига алоқадор қуйидаги масалалар юзасидан чоралар кўриш учун ўтказилиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) техникавий ҳамкорликни амалга ошириш учун мос бўлган умумий устувор соҳаларни баҳолаш ва белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Томонлар ўртасида қабул қилинадиган механизмлар ва тартибларни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) иш режаларини кўриб чиқиш ва уларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳамкорликнинг техникавий дастурларини, лойиҳаларини ва тадбирларини амалга оширилишини таҳлил қилиш, тасдиқлаш ва кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) мазкур Битимга мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар, лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар йиғилишлар ўтказилиш жойи ва муддатини дипломатик каналлар орқали келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларни, ахборотларни ҳамда маълумотларни бошқа Томоннинг олдиндан ёзма равишда розилиги олинмагунга қадар чоп этилмаслигини ёки учинчи томонга тарқатилмаслигини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга кўра ҳар бир Томон бошқа Томон тарафидан юборилган персонални тураржой билан боғлиқ зарурий логистик таъминот билан, транспорт қулайликлари билан, Ижро дастурларида белгилаб қўйилган мажбуриятларни бажаришда ва тегишли Томонларнинг миллий қонун ва қоидаларига мувофиқ зарур бўладиган маълумотларга эга бўлишларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзаро манфаатдорлик асосида ҳар бир Томон ўз ҳудудида бошқа Томон тарафидан тайинланган персоналга, шунингдек уларнинг қонуний бўйсунувчиларига, агар улар Томонлар давлатлари ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган хорижий фуқаролар ёки Томонларнинг давлатлари фуқаролари бўлмасалар ўз хизмат вазифаларини амалга оширишлари учун қуйидагиларни кафолатлайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ дипломатик каналлар орқали сўралган визаларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) персонал етиб келган кундан бошлаб дастлабки олти ой муддат ичида унинг мулкидан олинадиган бож тўловлари, солиқлар ва йиғимлардан озод этиш, дастлабки жойлашишни назарда тутувчи сақлаш, ташиш ва бошқа шунга ўхшаш хизматларга оид солиқлар бундан мустасно; қабул қилувчи давлатда қонуний туриш муддати бир йилдан ошганда, персоналнинг бундай мол-мулки дастлаб озод қилинган импорт солиқлари тўланмаса, хизмат миссиясининг охирида реэкспорт қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агар юқорида келтирилган мулклар реэкспорт қилинса, ушбу модданинг «б» бандида назарда тутилгани каби озод этиш ва чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бошқа Томон муассасалари тарафидан юборилган персоналларни ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида персонал маошидан олинадиган солиқ ва даромад солиғидан озод қилиш; муассасалар томонидан мукофотлар ва кунлик тўловлар берилганда, Томонлар ўртасида имзоланиши мумкин бўлган икки томонлама солиққа тортиш тўғрисидаги битимларга мувофиқ. қабул қилувчи давлатнинг қонуни қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур Битимга мувофиқ амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракатга нисбатан суд таркибидан иммунитетга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) инқироз пайтида воситаларни репатриация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Персоналнинг мол-мулки, шу жумладан автомобили реэкспорт қилинмаган тақдирда, унинг эгалари олиб киришдаги бож тўловлари, солиқ ва бошқа йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Персонал танлови юборувчи Томон тарафидан ўтказилади ва қабул қилувчи Томондан маъқулланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг ҳудудига юборилган персонал мазкур Битимга кўра ҳар бир лойиҳанинг муддати ва шартларига биноан иш олиб боради ва қабул қилувчи давлатнинг амалдаги қонун ва қоидаларига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битимга ва Ижро дастурларида Томонлар ўртасидаги келишувига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳаларни бажариш учун олиб кирилган товарлар, транспорт воситалари ва ускуналарни бож тўловлари, солиқ ва бошқа йиғимлардан Томонларнинг тегишли миллий қонунчилигига асосан озод қиладилар, сақлаш, ташиш ва шу каби хизматларга оид тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳалар якунида уларни амалга ошириш учун вақтинча олиб кирилган барча товарлар, транспорт воситалари ва ускуналар реэкспорт қилинади. Акс ҳолда, юборувчи Томон уларни олиб кирилиши билан боғлиқ бўлган тегишли бож тўловлари, солиқ ва бошқа йиғимларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлатиладиган товарлар, транспорт воситалари ҳамда ускуналар импорт ва экспорт қилинган тақдирда, бу лойиҳаларни амалга оширишга масъул бўлган давлат органлари товарлар, транспорт воситалари ва ускуналарнинг божхона расмийлаштирилишини амалга ошириш учун керакли чора-тадбирларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ исталган вақтда ёзма ва дипломатик ноталар билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низолар дипломатик каналлар орқали Томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан дўстона ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим кучга кириши учун бажарилиши лозим бўлган давлат ички процедуралари Томонлар тарафидан амалга оширилганлиги ҳақида дипломатик каналлар бўйича охирги ёзма хабарномалар олинган кундан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати беш (5) йил. Ушбу муддат тугашидан олти (6) ой олдин Томонлардан бири бошқа Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида ёзма равишда хабардор этмаса, ушбу Битимнинг амал қилиш муддати ўз-ўзидан беш (5) йиллик муддатга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим исталган вақтда Томонлардан бирининг дипломатик каналлар орқали берган ёзма хабарномаси орқали тўхталиши мумкин. Учинчи давлатлар билан уч томонлама ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, мазкур Битим фаолияти тўхтатилганда, Томонлар лойиҳаларни амалга оширишни узайтириш ёки узайтирмасликни ҳал қилиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бразилия шаҳрида 2009 йил 28 май куни икки нусхада, ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)