03.10.2005 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗЛАРИНИНГ ТЕГИШЛИ ҲУДУДЛАРАРО ВА ҲУДУДЛАРИДАН ТАШҚАРИДА ҲАВО ҚАТНОВЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Малайзия Ҳукумати, бундан буён «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенциянинг қатнашчилари бўлгани ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўйиш мақсадида юқорида кўрсатилган Конвенцияга қўшимча равишда Битим тузиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида, агар матн бошқа изоҳ талаб қилмаса, қуйида келтирилган атамалар шундай маъноларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияни англатади ва Аҳдлашувчи Томонлар қай даражада ратификация этгани ҳамда кучга кирганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган иловаларни, шунингдек, Конвенциянинг 90- ва 94-моддаларига биноан Конвенцияга ёки унинг иловаларига киритилган ҳар бир тузатишни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси — Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Парвоз хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат инспекцияси бошлиғини англатади ва Малайзияга нисбатан — Транспорт вазири ёки ҳар икки ҳолда юқорида қайд этилган маъмурлар томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «тайинланган авиакорхона» атамаси — ушбу Битимнинг 3-моддасига биноан бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда тайинлаган ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган тасдиқланган йўналиш ёки йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширадиган авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳудуд», «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари Конвенциянинг 2- ва 96-моддаларида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «ушбу Битимнинг иловаси» атамаси мазкур Битимга илова қилинган ёки мазкур Битимнинг 16-моддасига асосан ўзгартирилган Йўналишлар жадвалини англатади. «Ушбу Битимнинг иловаси» унинг ажралмас қисмини ташкил қилади ва бошқа махсус келишув бўлмаса, ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «тариф» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) келишилган мунтазам қатновларда йўловчилар, ҳамда уларнинг юкини ташиш учун авиакорхона томонидан олинадиган ҳақлар ҳамда ёрдамчи хизматлар учун белгиланган тўлов қийматини ва шартларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) келишилган мунтазам қатновларда юкларни (почтадан ташқари) ташиш учун авиакорхона томонидан олинадиган ҳақларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(III) йўловчи ва юк ташувлари учун унга алоқадор бўлган ҳар бир даромадни ўз ичига олган ҳолда ҳар қандай бу сингари ставкаларнинг қонунийлиги ва ҳуқуқий кучга эгалигини тартибга солувчи шароитларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(IV) авиакорхона томонидан агентларга мунтазам авиайўналишлар бўйича ташувларни амалга ошириш учун авиачипталарни сотиш ёки авиа юкхатларни тўлдириш билан боғлиқ хизматлари учун тўланадиган комиссион ставкаларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «йиғимлар» атамаси аэропорт, аэронавигация ёки авиация хавфсизлиги жиҳозлари ва хизматларидан фойдаланиш учун авиакорхоналарга тўланадиган тўловларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Қатнов ҳуқуқлари ва имтиёзлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг иловасидаги Йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишлар бўйича ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда «шартлашилган қатновлар» ва «белгиланган йўналишлар» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг қоидаларига асосан ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхона қуйида келтирилган имтиёзлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида нотижорий мақсадларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудлари оралиғида қатнаётган йўловчилар, почта ва юкни олиш ва (ёки) тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ушбу Битимга илова қилинган. Йўналишлар жадвалида кўрсатилган манзилларда тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандидаги ҳеч қайси қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга борувчи йўловчилар, ва юкни ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Парвозлар учун рухсатнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида, бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилган ҳолда авиакорхона(лар)ни тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг ушбу модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ тайинланган авиакорхонага парвозлар учун дарҳол тегишли рухсатномаларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан у халқаро тижорат ҳаво қатновларини амалга ошириш чоғида бундай маъмурлар томонидан Конвенция қоидаларига мувофиқ одатда ва оқилона қўлланиладиган қонунлар ва қоидалардан келиб чиққан шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири тайинланган авиакорхонани эътироф этишни рад этиш ҳамда шу тайинланган авиакорхонага ушбу Битимнинг 2-моддаси 2-бандида кўрсатилган парвозларни бажаришга рухсатнома беришни рад этиш, ёки эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи томон ушбу авиакорхона устидан устун эгалик ва ҳақиқий назорат қилиш шу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки шу авиакорхонани тайинлаган унинг фуқароларига тегишли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда тайинланган авиакорхона томонидан ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисобланган шу каби шартларнинг бажарилишини талаб этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари шартларини бажаргандан сўнг шу йўл билан тайинланган ва ваколатни олган авиакорхона ушбу Битимнинг 8-моддаси қоидаларига мувофиқ ўрнатилган тарифлар ушбу қатновга нисбатан жорий этилмаган бўлса, ушбу қатновлар бажарилмаслиги шарти билан хоҳлаган пайт келишилган қатновлардан фойдаланишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон авиакорхонанинг мазкур Битимнинг 2-моддаси 2-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишини бекор қилиш ёки агар авиакорхона томонидан ушбу ҳуқуқларни берувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига ёки мазкур Битимда кўрсатиб ўтилган келишилган қатновларни бажариш шартларига риоя қилинмаган ҳар қандай ҳолатда тайинланган авиакорхонанинг ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишида ўзи зарур деб топган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, агарда ушбу шартларни бажаришни дарҳол тўхтатиш ёки талаб қилиш қонун ва қоидаларнинг келгусида бузилишини олдини олиш учун зарур бўлмаса, ушбу ҳуқуқдан фақат бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлардан сўнг фойдаланиш мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Бож ва солиқлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган халқаро ҳаво қатновида фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек уларнинг рўйхатдаги мол-мулки, эҳтиёт қисмлар, ёнилғи захираси, мойлаш хом ашёлари ҳамда бундай ҳаво кемаларидаги кема захиралари (озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ўз ичига олган ҳолда) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киргач, барча божхона божлари, назорат солиқлари ҳамда бошқа йиғимлар ва солиқлардан бу мулк хом ашёлар ва захиралар улар қайтариб олиб чиқилгунига қадар ҳаво кемасида сақланиб қолиши шарти билан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан ёки номидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига киритилган ёки ушбу тайинланган авиакорхона саҳнига олинган ва фақатгина халқаро ҳаво қатновларидан фойдаланишда қўллаш учун кўзланган ёнилғи захиралари, мойлаш хом ашёлари, эҳтиёт қисмлар, рўйхатдаги мол-мулк ҳамда саҳн захиралари ҳаттоки ушбу захиралар йўналишнинг улар кемага олинган биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудуди доирасидаги қисмида ишлатилса ҳам, иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қабул қилинган божхона божлари ва нозирлик тўловлари билан бирга барча миллий солиқ ва йиғимлардан озод этилади. Юқоридаги бандларда кўрсатилган моддалар талаб қилиниши бўйича божхона ташкилотининг назорати остига олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемасида турган рўйхатдаги мулк, эҳтиёт қисмлар, кема мулки ҳамда ёнилғи захиралари ва мойлаш хом ашёлари улар орқага қайтариб олингунга ёки божхона қоидаларига мувофиқ бошқа қарорга келингунга қадар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида мазкур Аҳдлашувчи Томон божхона ташкилотларининг назорати остида жойлаштирилиши учун юқорида қайд этилган ташкилотларнинг рухсати билангина туширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳаво кемасига олинган ва фақат икки манзил ўртасидаги парвоз давомида фойдаланиладиган ёнилғи, мойлаш хом ашёлари, эҳтиёт қисмлар, рўйхатдаги мулк ва кема захираларига иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида божхона божлари, нозирлик солиқлари ва бошқа шу каби миллий ва маҳаллий солиқлар борасида ушбу Аҳдлашувчи Томон миллий авиакорхонасига нисбатан кам бўлмаган имтиёзлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўғри транзитдаги йўловчиларнинг юки ва юклар божхона божлари билан бирга барча бож ва солиқлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Тижорат фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амал қилувчи қонун ва қоидаларнинг шартларига асосан бир Аҳдлашувчи Томоннинг 3-моддага асосан тайинлаган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун зарур техник, маъмурий ва тижорат ходимлари билан бирга ўз ваколатхонасини очиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ўз ҳудудида авиақатновларни тўғридан-тўғри ёки авиакорхонанинг истаги бўйича ўз агентлари орқали сотиш билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Ҳар бир авиакорхона ушбу авиақатновларни миллий қонун ва қоидаларга мувофиқ ушбу ҳудуднинг валютасида ёки бошқа мамлакатларнинг эркин муомаладаги валютасида сотиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Учиб келиш ва учиб кетиш тўғрисидаги қонун ва қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудига халқаро қатновларни амалга ошираётган ҳаво кемалари учиб келиши ва у ердан учиб кетишини, ёки бу ҳаво кемаларининг ушбу ҳудуд доирасидаги парвозларини тартибга солувчи қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ўз ҳудудига йўловчилар, экипаж аъзолари, йўловчилар юки, юк ва почтанинг кириб келиши, у ерда бўлиши ҳамда у ердан жўнатилишини тартибга солувчи қонун ва қоидалар, ҳамда кириш-чиқиш, эмиграция ва иммиграция, божхона ва санитар назоратига оид расмиятчиликлар бошқа Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларида ташилаётган йўловчилар, экипаж аъзолари, юк ва почтага нисбатан биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиши чоғида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудидан тўғри транзит бўйича ўтувчи, аэропортнинг ушбу ташувлар учун белгиланган зонасини тарк этмаган йўловчилар, йўловчилар юки ва юкларга нисбатан энг енгиллаштирилган назорат қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган қонун ва қоидаларни қўллашда ўзининг авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига нисбатан устуворлик яратмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳажм шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига ўзларининг ҳудудлари ўртасидаги белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни бажариш учун тенг ва адолатли шартлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган қатновларни амалга оширишда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг шу йўналишлар ёки уларнинг қисми бўйича парвозларига ўринсиз зиён етказмаслик учун шу авиакорхонанинг манфаатини инобатга олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси амалга ошираётган келишилган қатновлари белгиланган йўналишлар бўйича парвозларга бўлган жамоат эҳтиёжини қондириши лозим ва ҳар бир авиакорхона ўзининг биринчи даражали вазифаси деб юклашнинг оқилона қийматларида авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кемага олинган ва белгиланган йўналиш манзилларида қолдирилган йўловчилар, йўловчилар юки, юклар ва почтани ташишда мавсумий ўзгаришларни ўз ичига олган ҳолда парвозларнинг амалдаги ва оқилона миқдор даражаси эҳтиёжларига жавоб берадиган ҳажмни таъминлашни билиши лозим. Авиакорхонани тайинламаган давлатлар ҳудудида кемага олинган ва белгиланган йўналиш манзилларида қолдирилган йўловчилар, юклар ва почтани ташишни ҳар қандай амалга ошириш умумий асосларга тўғри келиши лозим ва уларга асосан ҳажм қуйидаги заруратларга боғлиқ бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига(дан) ташувлари эҳтиёжи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) минтақа давлатлари авиакорхоналари томонидан фойдаланилаётган бошқа ҳаво қатновларидаги ташувларни инобатга олган ҳолда, келишилган ҳаво қатновлари ўтадиган ҳудуд/туманнинг ташувлари эҳтиёжи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхонанинг транзит ташувлари эҳтиёжи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари вақти-вақти билан мазкур модданинг олдинги бандларида кўрсатиб ўтилган тайинланган авиакорхона томонидан келишилган қатновларни бажариш тўғрисидаги қоидаларни амалда қўллашни биргаликда кўриб чиқишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Тарифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ҳамда Малайзия ўртасида ташувларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан белгиланган тарифлар ҳар иккала Томон авиация маъмурлари тарафидан тасдиқланган ва келишилган қатновларни амалга оширишга кетадиган харажатларни, парвозлардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини, ушбу йўналиш ёки унинг бир қисми бўйича парвозларни амалга ошираётган бошқа авиакорхоналарнинг оқилона фойдаси ва тарифларини ўз ичига олган ҳолда барча тегишли омилларни инобатга олиб оқилона даражада белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган авиакорхоналардан хоҳлаган тараф таклиф этилган тарифлар бўйича ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказиши мумкин, лекин таклиф этилган тарифлар бўйича ахборот берилмагунича, буни талаб қилмаслиги лозим. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари агар тарифлар бўйича ахборотни тақдим этишни талаб қилаётган тайинланган авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томонни таклиф этилган тарифлар тўғрисида хабардор этганлигини тасдиқлай олмаса, тарифлар бўйича маълумотларни тақдим этишга рухсат бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Авиация маъмурлари 1-модданинг (f) бандида кўрсатиб ўтилган хусусиятларни аниқлаш учун алоҳида талаб қила олиши мумкин бўлган шаклда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги ташувлар учун таклиф этилган ҳар қандай тариф ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурларига тақдим этилади. Ушбу маълумот тарифларнинг кучга кириши кўзланган санадан камида 60 кун олдин тақдим этилиши лозим (агарда тегишли авиация маъмурларининг тасдиғи қисқа муддат ичида олинмаса). Таклиф этилган тарифлар Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари томонидан тарифлар қабул қилинган санадан бошлаб ушбу Аҳдлашувчи Томон тарафидан қабул қилинган ҳисобланади. Тайинланган авиакорхона ўзининг авиация маъмурларидан ташқари ҳеч қайси бир авиация маъмурлари олдида шу йўл билан таклиф этилган тарифларнинг тўғрилиги учун жавобгар эмас, тарифлар бир томонлама тақдим этилган ҳолатлар бундан истисно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агарда тарифлар мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ тақдим этилган бўлса, ҳар қандай таклиф этилган тариф ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари томонидан хоҳлаган вақтда тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агарда тарифлар мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ тасдиқланмаса, хоҳлаган бир Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари маслаҳатлашув ўтказишни сўраши мумкин ва улар ўтказиш ҳақидаги сўр ов келиб тушган санадан бошлаб 60 кун ичида ёки ҳар иккала Томон авиация маъмурлари ўртасида келишилган бошқа вақт мобайнида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тарифлар мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ Томонлардан бирининг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланмаган бўлса ва авиация маъмурлари мазкур модданинг 5-бандига мувофиқ маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақида келиша олмаган бўлса, баҳс мазкур Битимнинг 15-моддасига мувофиқ ҳал қилиниши мумкин. Бироқ Аҳдлашувчи Томон худди шу манзиллар ўртасидаги бир хил парвозлар учун ўзининг тайинланган авиакорхонасининг тарифидан фарқли бўлган тарифни талаб қилиши мумкин эмас..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тариф янги тариф белгилангунига қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди ҳамда Аҳдлашувчи Томон бўлмаган давлат ҳудуди ўртасидаги ташувлар учун олинадиган тарифлар Аҳдлашувчи Томон худди шу манзиллар ўртасидаги бир хил парвозлар учун ўзининг тайинланган авиакорхонасининг тарифидан фарқли бўлган тарифни талаб қилмаслиги шарти билан Аҳдлашувчи Томон ва Аҳдлашувчи Томон бўлмаган ушбу давлат томонидан маъқулланиши лозим. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг талаби бўйича шундай тарифларни тақдим этади. Ушбу тарифларнинг тасдиқланиши ушбу тасдиқлашни бекор қилаётган Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонага худди шу манзиллар ўртасидаги бир хил парвозлар учун ўзининг тайинланган авиакорхонасининг фойдаланаётган худди шу тарифларни қўллашга рухсат бериши шарти билан хабар берилган санадан бошлаб камида 30 кун ичида бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Гувоҳнома ва лицензияларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири тарафидан берилган ёки ҳақиқий деб топилган ҳамда амал қилиш муддати тугамаган гувоҳномалар, фойдаланувчининг шаҳодатномалари ва лицензиялари бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан ҳақиқий деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудуди устидан парвозлар амалга оширилаётганда бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки бошқа давлат тарафидан ўзининг фуқароларига берилган парвозларга ҳақиқийлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва лицензияларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Аэропорт йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бир хил халқаро ҳаво қатновларида иштирок этувчи ўзининг тайинланган авиакорхонасидан олинаётган аэропорт йиғимларидан юқори бўлган аэропорт йиғимларини юклаши ёки юклашга рухсат бериши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқ қоидаларидан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ ғайриқонуний аралашув хатти-ҳаракатларидан фуқаро авиациясининг хавфсизлигини таъминлашга доир зиммага оладиган ўзаро мажбуриятлари ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Чунончи, Аҳдлашувчи Томонлар 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш ҳақидаги конвенция ҳамда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун кучга кирган мазкур фаолиятга доир бўлган кўп томонлама битимлар қоидаларига асосан иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний тутқун қилиб олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропорт ва қатновни таъминлаш воситаларига, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро муносабатларида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенцияга киритилган иловаларда тавсифланган авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ иш кўрадилар; ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзида қайд этилган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ёки асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўзларининг ҳудудларидаги аэропортларнинг маъмурларидан бундай авиация хавфсизлигининг қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар. Мувофиқ ҳолда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ўзининг миллий қоидалари ва амалиётидаги ҳамда юқорида таъкидланган авиация хавфсизлиги талабларини белгиловчи қоидалари ўртасидаги мавжуд ҳар қандай тафовут ҳақида хабардор қилиши лозим. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири хоҳлаган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томон билан ҳар қандай шу каби тафовутларни муҳокама этиш учун тезда маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қила олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4, Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томон ундан ушбу бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан ўзининг ҳудудига кириши учун кўзланган авиация хавфсизлиги бўйича талабларга риоя этишни талаб қила олишига ҳамда ўз ҳудуди доирасида ҳаво кемаларини қўриқлаш, ҳаво кемаларининг қўнишидан олдин ва қўниш вақтида ёки юклашда йўловчилар ва уларнинг юклари, экипаж аъзолари, юк ва кема захираларини текшириш учун зарур чора-тадбирларни кўришга ўз розилигини билдиради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлган тақдирда, оқилона меъёрда хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Башарти, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ёки уни тутқун қилиш таҳдиди мавжуд бўлганда ёки ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига аэропорт ва қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига кўмак ва бундай ҳодиса ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам бериш учун барча зарур чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11а-модда.
Парвозларнинг хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон истаган вақтда ҳаво кемасидан фойдаланиш ва аэронавигация воситалари, учувчи экипажи ва ҳаво кемасига тааллуқли соҳаларда бошқа Аҳдлашувчи Томон бажарадиган парвоз хавфсизлиги бўйича қоидаларга тегишли маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар талаб қилингандан кейин ўттиз кун давомида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай маслаҳатлардан кейин Аҳдлашувчи Томонлардан бири, бошқа Аҳдлашувчи Томон 1-бандда кўрсатилган Халқаро фуқаро авиацияси ҳақидаги конвенцияга (Dос 7300) мувофиқ амал қиладиган стандартларга мос парвоз хавфсизлиги қоидаларига самарали риоя қилиш назоратини таъминламаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ИКАО стандартларини бажаришга керакли ҳисобланган бундай хулоса ва тадбирлар ҳақида ахборот олади. Бундан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон келишилган вақт давомида керакли чора.-тадбирларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенциянинг 16-моддасига мувофиқ, бир авиакорхона томонидан. ёки бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси томонидан бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудига парвоз қилаётган ҳаво кемаси, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўла туриб, ҳаво кемасидан фойдаланишни сабабсиз кечиктиришга йўл қўймаслик шарти билан, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколат берилган вакиллари кўригидан ўтказилади. Чикаго Конвенциясининг 33-моддасида кўрсатилган мажбуриятларга қарамай, ушбу назорат мақсади, ҳаво кемаси ҳужжатлари ва унинг экипаж гувоҳномаларини амалдагига мос келиши ва Конвенцияга мувофиқ амал қилувчи стандартларга ҳаво кемаси жиҳозланиши ва ҳолатини мос келиши текшириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар авиакорхона парвозлари хавфсизлигини таъминлаш учун кечиктирмайдиган чоралар кўрилиши керак бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон амалиётни тўхтатиши, авиакорхона ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси тақдим этган эксплуатация рухсатномасини ўзгартириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг шу модданинг 4-бандига мувофиқ кўриладиган чоралари, уларни қабул қилишга асос йўқолганида тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шу модданинг 2-бандига нисбатан қўлланиладиган бир Аҳдлашувчи Томон келишилган муддат тутаганидан кейин ИКАО стандартларига риоя этмасликни давом эттирса, бу ҳақда ИКАО Бош котиби хабардор қилиниши керак. Шунингдек, кейинчалик Бош котиб муаммони қониқарли ҳал этилганлиги ҳақида хабардор бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда.
Маблағларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасига биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олинган харажатлардан ортиқ бўлган даромадлар қийматини ўтказиш ҳуқуқини беради. Бу каби пул ўтказиш ҳудудида даромад олинган Аҳдлашувчи Томоннинг валюта алмашувини тартибга солувчи қонун ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда.
Ахборотлар ва статистика маълумотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари талаби бўйича биринчи Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда амалга оширилаётган ташувларнинг ҳажмини аниқлаш мақсадида оқилона даражада сўралиши мумкин бўлган шу каби даврий ёки бошқа статистик маълумотларни тақдим этади. Бу каби ахборотлар ушбу тайинланган авиакорхона томонидан келишилган қатновларда амалга оширилаётган ташувлар ҳажмини белгилаш учун зарур бўлган барча маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда.
Маслаҳатлашув лар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон хоҳлаган вақтда мазкур Битимга алоқадор барча масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Ушбу маслаҳатлашувлар, агар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ўртасида бошқа муддат келишиб олинмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан сўров олинган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда.
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш натижасида Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келиб чиқадиган ҳар қандай низо энг аввало ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ушбу модданинг 1 - бандига мувофиқ музокаралар ўтказиш йўли билан келишувга кела олмасалар, низо дипломатик каналлар орқали ёзишмалар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда.
Ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг айрим қоидаларини ўзгартиришни лозим топса, у исталган пайт бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бу каби маслаҳатлашувлар сўров олинган санадан эътиборан олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимга ҳар қандай ўзгартириш агар у Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишилган бўлса, дипломатик каналлар орқали ноталар алмашинуви йўли билан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда.
Кўп томонлама Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон иштирокида ҳаво алоқалари тўғрисида Конвенция кучга кирган бўлса, ушбу Конвенциянинг қоидалари устувор ҳисобланади. Мазкур Битимнинг 14-моддасига мувофиқ маслаҳатлашувлар кўп томонлама Конвенция қоидаларининг мазкур Битимга таъсири доирасини аниқлаш мақсадида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда.
Битимнинг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш ниятида эканлиги тўғрисида хабардор қилиши мумкин. Бундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)га ҳам юборилади. Агар бу каби хабарнома берилса, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган кундан эътиборан ўн икки (12) ой ўтганидан сўнг, агар Битимнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги хабарнома бу муддат тугагунига қадар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро розилигига биноан орқага қайтариб олинмаса, Битимнинг амал қилиши тугатилади. Агар бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти хабарнома олганидан сўнг ўн тўрт (14) кун ўтгач, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тасдиғи олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда.
Рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ҳамда 16-моддага мувофиқ ҳар қандай ноталар алмашинуви Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотида (ИКАО) рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда.
Сарлавҳалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг ҳар бир моддаси бошидаги сарлавҳалар қулайлик учун берилган ва ҳеч бир ҳолда мазкур Битимнинг моҳияти ва мақсадларини белгиламайди, уларни чегараламайди ва кенгайтирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда.
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим имзоланган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ўзларининг тегишли ҳукуматларидан ваколат олган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Путражайя шаҳрида 2005 йил 3 октябрда ўзбек, малай ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Йўналишлар жадвали I

Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси томонидан амалга ошириладиган йўналишлар ‎‎

1 -Устун‎ 2-Устун‎ 3-Устун‎ 4-Устун‎
Жўнаш манзиллари‎ Оралиқ манзиллар‎ Малайзиядаги манзиллар ‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Ўзбекистондаги манзиллар‎ Кейинчалик белгиланадиган
‎2 та манзил‎
Куала-Лумпур‎ Кейинчалик белгиланадиган
‎1 та манзил‎

Йўналишлар жадвали II‎‎

Малайзиянинг тайинланган авиакорхонаси томонидан амалга ошириладиган йўналишлар

1 -Устун‎‎ 2-Устун‎‎ 3-Устун‎‎ 4-Устун‎‎
Жўнаш манзиллари‎‎ Оралиқ манзиллар‎‎ Ўзбекистондаги манзиллар‎ Ташқаридаги манзиллар‎
Малайзиядаги манзиллар ‎ Кейинчалик белгиланадиган
‎2 та манзил‎
Тошкент‎ Кейинчалик белгиланадиган
‎1 та манзил‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари бир ёки барча парвозларни амалга ошириш чоғида юқорида кўрсатилган манзиллардан хоҳлаган бирида тўхтамасдан ўтишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Парвозларнинг фойдали амалга оширилиши, қатновларнинг мунтазамлиги, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган тижорат ҳуқуқларидан фойдаланиш масалалари ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмурлари ўртасида келишиб олинади.