28.05.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
17.08.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ВА БРАЗИЛИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ИҚТИСОДИЁТ ВА САВДО СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликка катта аҳамият қаратиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқ принципларига асосланган ҳолда, икки давлат ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур Битим қоидаларига ва Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўзаро икки давлат ўртасидаги товарлар импорти ва экспортига нисбатан қўлланиладиган бож тўловлари ва худди шундай таъсирга эга бўлган солиқларга тааллуқли энг қулай режим яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандидаги қоидалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонлардан бири тарафидан чегарабўйи савдосини енгиллаштириш мақсадида қўшни давлатларга яратиладиган имтиёзларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар бир томон тарафидан улар аъзо бўлган эркин савдо ва божхона иттифоқи тўғрисидаги битимлар доирасида яратиладиган имтиёзли режимга, ривожланаётган давлатлар билан имтиёзга оид битимларга ёки ривожланаётган давлатларга имтиёзларни бир томонлама беришга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзларининг миллий қонунчиликларига мувофиқ бошқа Томоннинг ҳудудида хар қандай Томоннинг қўшма корхоналарини, хўжалик юритувчи субъектларнинг филиалларини, банкларини ва бошқа тузилмаларини ташкил этилишига ёрдам берадилар. Томонлар инвестицияларни ва технологияга боғлиқ ишлаб чиқаришларни ривожлантиришни ва мустаҳкамлашни муҳимлигини англаб етадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни қўшма лойиҳалар ва дастурлар орқали қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар икки давлатнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар хўжалик юритувчи субъектларининг мазкур Битим асосида имзолаган шартномалари доирасидаги барча тўловлар, Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ халқаро тўловларда қабул қилинган талабларга асосан эркин муомаладаги валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳудудларида ўтказиладиган халқаро ярмаркалар ва кўргазмаларда ва бошқа шунга ўхшаш анжуманларда икки давлат хўжалик юритувчи субъектларининг иштирок этишларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўртасидаги иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорлик икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида уларнинг мулкий ва ҳамкорлик шаклларидан қатъи назар, Томонларнинг миллий қонунчилиги ҳамда халқаро савдо тажрибасидан дунё товарлари ва хизматлари бозори нархлари асосида шартномалар орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар икки давлат хўжалик юритувчи субъектларининг тузган шартномалари бўйича мажбуриятларини бажармаганликлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ўртасида Томонларнинг тегишли давлат органлари ва ишбилармон доиралар вакилларидан иборат савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия (бундан кейин — Ҳукуматлараро комиссия) ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари бир йилда бир марта ёки ҳар икки Томон ўзаро келишуви бўйича зарур деб ҳисоблаган вақтларда Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикасида навбатма-навбат ўтказилади. Ҳукуматлараро комиссия ўз Регламентини ўзи мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукуматлараро комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда иқтисодиёт ва савдо бўйича ҳамкорлик дастурларини муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кредитлар беришнинг маъқул шартларини, иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни молиявий таъминлашни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликнинг шарт-шароитлари яхшилаш учун таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ушбу Битимнинг татбиқ қилиниши юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Томонлар ҳамда улар давлатларининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган масалаларни кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонларнинг ўзаро ички келишувига асосан мазкур моддани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир Томон тарафидан ўзига тегишли қисми бўйича қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин ва ушбу баённомалар мазкур Битимнинг 11-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси ёки Бразилия Федератив Республикаси томонидан тузилган мавжуд халқаро шартномалардан келиб чиқувчи Томонларнинг ҳар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Томонлардан бирининг бошқа Томоннинг ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажарганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарномани олган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бирининг мазкур Битим амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ёзма хабарномасини олгунга қадар амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати шундай ёзма хабарнома олингандан сўнг олти ойдан кейин тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимнинг амал қилиш муддатининг тўхтатилиши, ушбу Битимнинг амал қилиши давомида юзага келган Томонларнинг молиявий мажбуриятларини бажаришига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бразилия шаҳрида 2009 йил 28 май куни икки нусхада, ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш мақсадида инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)