Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказини (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади) ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 5 та минтақавий марказларини (кейинги ўринларда минтақавий марказ деб аталади) ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 10 та тармоқ марказларини (кейинги ўринларда тармоқ маркази деб аталади) ташкил этиш, олий таълим муассасалари ҳузуридаги фаолият кўрсатаётган қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ва факультетларини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Бош илмий-методик марказ, минтақавий марказлар ва тармоқ марказлари юридик шахс ҳисобланади, ўз уставларига, мустақил балансларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига эга бўлади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бош илмий-методик марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги даражасини, уларнинг юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш бўйича иш натижаларини ҳамда илғор халқаро педагогик тажрибани ўрганиш асосида, замонавий методикалардан фойдаланган ҳолда олий таълим муассасалари олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг умумтаълим дастурларини, ўқув-методик ва норматив материалларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака оширишнинг таълим жараёни сифатини ва натижаларини тизимли таҳлил қилади, мониторингини олиб боради, педагогларнинг замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур бўлган касбий кўникмалари ва лаёқатлари ривожланишининг ўзгаришини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий олий таълим муассасалари билан биргаликда, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда чет тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўқитиш бўйича ўқув-методик материаллар тайёрланишини ва самарали методикалар ишлаб чиқилишини таъминлайди, шунингдек мазкур йўналишлар бўйича минтақавий марказларда ва тармоқ марказларида семинар-тренинглар ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли таълим фанлари бўйича ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришни, таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича мамлакатимизнинг илғор замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогларни замонавий илм-фан ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий экспериментлар, илмий тадқиқотлар ўтказишнинг самарали методлари билан таништириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари (Фанлар академиясининг илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, марказлари, лабораториялари ва шу кабилар) билан ҳамкорлик қилиш ҳамда улардан педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун базавий объектлар сифатида фойдаланиш бўйича дастурлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини мувофиқлаштиради, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил қилади ва ўтказади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) минтақавий марказлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим соҳалари: гуманитар фанлар, математика, табиий фанлар, социология ва психология, журналистика ва ахборот, шунингдек ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блокларининг бошқа фанлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълимнинг долзарб масалалари, Интернет глобал тармоғидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига замонавий педагогика, ахборот технологияларини жорий этиш, педагогик маҳорат, маънавият асослари ҳамда педагогларнинг таҳлилий ва ижодий фикрлашини рағбатлантиришга йўналтирилган бошқа махсус курслар бўйича малака оширишнинг мақсадли курсларини ташкил қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларининг таълим жараёнига олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг касбий ўсишига йўналтирилган илғор педагогик технологиялар, амалий ўқитишнинг интерактив усуллари соҳасидаги илмий ютуқлар натижаларини ўз вақтида жорий этиш механизмларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълимнинг ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари таълим дастурларининг узлуксизлигини ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқадилар;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тармоқ марказлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мутахассисларни шартнома асосида, шунингдек маҳаллий конструкторлик-технологик муассасалар ва республикадаги йирик корхоналар раҳбарларини таклиф этган ҳолда, энг аввало, юқори ва инновация технологиялари соҳасида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим дастурларини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлигини, олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга ташрифлар жорий этилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ марказларида, шу жумладан ишлаб чиқариш, тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув тузилмаларининг моддий-техникавий базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техникавий базани яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг, инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олувчи дастурларини ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг намунавий тузилмалари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ва тармоқ марказларини улар ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида бепул жойлаштиришни ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида марказлар томонидан ўз фаолиятида олий таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-техникавий базасидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларининг бошқа жойлардан келган тингловчиларига олий таълим муассасалари ётоқхоналарида яшаш жойлари бериш чора-тадбирларини кўришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ йўналишлар бўйича, педагог кадрлар томонидан уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтишнинг даврийлигига риоя қилган ҳолда, Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларида олий таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили аниқлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлашни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Бош илмий-методик марказнинг, минтақавий ва тармоқ марказларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларни жорий таъминлашга ҳамда белгиланган даврийлигини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ўтказишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартномавий асосда хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва мақсадли бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ҳамда Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан бўшаган ҳолдаги бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдан бўшаган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига бошқа жойлардан юборилган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суткалик маблағлар тўланади ҳамда ўқиш жойига бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборадиган томон ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари таъминоти учун «Таълим» соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош илмий-методик марказ учун 1 та хизмат енгил автомобилини сақлашга лимит белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда талабалар билимлари даражасини, шу жумладан ўқитувчилар малакасини ошириш натижаларига боғлиқ ҳолда баҳолаш мезонларини, тест вазифаларининг маълумотлар банки яратилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда Бош илмий-методик марказ, минтақавий ва тармоқ марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари
1.
Қорақалпоғистон давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Гуманитар фанлар; математика; табиий фанлар; социология ва психология; ҳуқуқ; атроф муҳитни муҳофаза қилиш; ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари. Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари, касбий кўникмалар ва педагогик маҳорат, маънавият асослари бўйича малака ошириш курслари ва бошқа махсус курслар. Асосий йўналиш: қорақалпоқ филологияси.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
2.
Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Гуманитар фанлар; математика; табиий фанлар; социология ва психология; ҳуқуқ; атроф муҳитни муҳофаза қилиш; ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари. Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари, касбий кўникмалар ва педагогик маҳорат, маънавият асослари бўйича малака ошириш курслари ва бошқа махсус курслар. Асосий йўналишлар: кимё ва биология.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
3.
Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Гуманитар фанлар; математика; табиий фанлар; социология ва психология; ҳуқуқ; атроф муҳитни муҳофаза қилиш; ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари. Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари, касбий кўникмалар ва педагогик маҳорат, маънавият асослари бўйича малака ошириш курслари ва бошқа махсус курслар. Асосий йўналишлар: тарих ва фалсафа.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
4.
Фарғона давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Гуманитар фанлар; математика; табиий фанлар; социология ва психология; ҳуқуқ; атроф муҳитни муҳофаза қилиш; ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари. Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари, касбий кўникмалар ва педагогик маҳорат, маънавият асослари бўйича малака ошириш курслари ва бошқа махсус курслар. Асосий йўналишлар: филология ва маънавият асослари.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
5.
Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази
Гуманитар фанлар; математика; табиий фанлар; социология ва психология; ҳуқуқ; журналистика ва ахборот; атроф муҳитни муҳофаза қилиш; ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари. Олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари, касбий кўникмалар ва педагогик маҳорат, маънавият асослари бўйича малака ошириш курслари ва бошқа махсус курслар. Асосий йўналишлар: математика ва физика.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари
1.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Иқтисодиёт, менежмент, маркетинг, хорижий давлатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, статистика, божхона иши, меҳнат иқтисодиёти ва социологияси, хизматлар соҳаси, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш, туризм, молия, банк иши, солиқлар ва солиқ солиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, пенсия иши, баҳолаш иши ва суғурта иши.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
2.
Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Муҳандислик иши, саноат, энергетика, кон иши, геология, нефть-газ иши, кимё технологиялари, замонавий ишлаб чиқаришлар технологияси, транспорт, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, хизматлар кўрсатиш техникаси ва технологияси, экология
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
3.
Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Қурилиш, архитектура, коммунал хўжалиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
4.
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Педагогика
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
5.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Тўқимачилик ва енгил саноат
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
6.
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Соғлиқни сақлаш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
7.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Жисмоний тарбия, спорт фаолияти
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
8.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Санъат ва маданият
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
9.
Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги, фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
10.
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази
Компьютер технологиялари ва информатика; радиоэлектрон асбоб-ускуналар ва тизимлар; телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш, телекоммуникациялар, алоқанинг мобил тизимлари
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Зарурат бўлганда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда минтақавий марказлар ҳамда тармоқ марказларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 21 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 11 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 6 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари — 4 киши.