17.03.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
23.03.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИК, ТЕРРОРИЗМ ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БОШҚА ХАВФЛИ ТУРЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро жиноятчилик, айниқса унинг уюшган шакллари давлатлар ривожи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар, жамият ва давлатнинг жиноий тажовузлардан ишончли ҳимоясини таъминлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка нисбатан одил судловни амалга ошириш соҳасидаги халқаро шартномаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақиллик ва ўзаро ёрдам принципларига мувофиқ жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битим қоидалари ва Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўзларининг ваколатли органлари орқали уюшган жиноятчилик, терроризм ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида ваколатли органлар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Араб Амирликларидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий хавфсизлик бош дирекцияси, Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хавфсизлиги бошқармаси терроризмга қарши кураш масалалари, жумладан, террористик ташкилотлар, гуруҳлар, унсурлар ва уларнинг техникавий ҳаракатлари, фитналар ва молияланиши, уюшган жиноятчилик, қурол-яроғ билан ғайриқонуний савдо-сотиқ қилиш, портловчи ва радиоактив моддалар ва оммавий қирғин қуроллари ва уларни ишлаб чиқариш технологияси масалалари бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ушбу Битим кучга кирганидан сўнг бир ой муддат ичида ўз ваколатли органларининг манзиллари ва бошқа зарур маълумотлари билан алмашинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ваколатли органлари бир-бирлари билан дипломатик каналлар орқали алоқа қиладилар ва ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида улар бир-бирларини ўз ваколатли органларида юз берган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиб туришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш, барҳам бериш ва тергов қилиш, қуйидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) терроризм ва уни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инсон ҳаёти ва саломатлигига қарши жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, радиоактив ва ядровий материалларининг ноқонуний айланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, шунингдек ноқонуний топилган пулларни қонуний даромадларга айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) пул, қимматли қоғозлар, тўлов воситалари ва расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) одамлар, айниқса аёллар ва болалар савдоси ҳамда ўғирланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ноқонуний иммиграция билан боғлиқ жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) экологик жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) объекти кўчар маданий ва тарихий бойликлар ҳисобланган жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) транспорт воситалари соҳасидаги жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) кибер жиноятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўзаро келишувга кўра жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун Томонлар қуйидаги шаклларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий ёки террористик гуруҳлар ва уларнинг қисмлари, ташкилотлари, фаолияти ва уларнинг жиноятларни содир этиш ҳамда молиялаштириш усуллари, уларнинг жиноий муносабатлари, фойдаланган қуроллари ва асбоб-ускуналари, улар томонидан амалга оширилган ёки тайёрланган террористик операциялар, ва шунингдек уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа хавфли жиноятларга жалб қилинган шахслар ҳақида ахборот алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ноқонуний топилган пулларни қонуний даромадларга айлантириш билан боғлиқ операциялар ва уларни фош этиш усуллари, бундай хатти-ҳаракатларда иштирокчиликда шубҳа қилинаётган субъектлар, ташкилотлар, идоралар ва компаниялар ҳақида ахборот алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Наркотик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва савдосига жалб қилинган шахслар, уларнинг халқаро чегаралар орқали ўтиш усуллари ва йўллари ҳақида ахборот алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наркотик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг янги турлари ҳақида ахборот алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Битимнинг 2-моддасида назарда тутилган жиноятларни фош этиш ва кураш усуллари ҳамда Томонларнинг ваколатли органлари ходимлари учун амалий тадқиқотлар бажариш, маслаҳатлашув, маърузалар ва курслар ўтказиш бўйича амалий тажриба ҳақида ахборот алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Томонларнинг фуқаро авиацияси парвозлари ва халқаро аэропортлари фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жиноятчилик билан кураш бўйича қонунчилик ҳужжатлари, конференциялар, ўқув ва методологик семинарлар, жиноятчиликка қарши кураш бўйича биргаликдаги илмий тадқиқотлар, нашавандларнинг саломатлигини тиклаш дастурлари ҳақида ахборот алмашиш ҳамда ушбу соҳаларда ташрифлар алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижтимоий саломатликни тиклаш марказлари ва наркотик моддаларга тобе бўлган шахслар учун махсус марказлар очиш йўли билан жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тадбирларда қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Томонлардан биридан ушбу Битимда кўрсатилган жиноятлар билан боғлиқ ахборот олинган тақдирда ва уни бошқа Томонга бериш зарурати туғилган тақдирда биринчи Томон ушбу ахборотни бошқа Томонга ҳеч қандай сўровнома олмасдан юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Кўмаклашиш тўғрисида сўров
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўмаклашиш тўғрисида сўров олинганда ушбу Битим қоидаларига мувофиқ сўралаётган Томон давлатининг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўмаклашиш тўғрисида сўров ёзма шаклда юборилади. Шошилинч ҳолларда сўровлар, агар сўралаётган Томон ваколатли органи қабул қилса, оғзаки юборилиши мумкин, бироқ сўровлар 48 соатдан кечиктирилмасдан ёзма равишда тасдиқланиши лозим. Сўровлар Халқаро жиноят полицияси (Интерпол) ташкилоти орқали ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўмаклашиш тўғрисида сўров ваколатли шахс томонидан имзоланади ҳамда қуйидаги маълумотни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган ва сўралаётган Томонларнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўров билан боғлиқ ахборот ва маълумотлар ҳамда сўров мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўровни бажаришга кўмаклашадиган ҳар қандай ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ёзишмаларга ҳужжатлар, фотосуратлар, тасвирлар, ёзувлар, видеоматериаллар ва ишга дахлдор ҳар қандай бошқа материаллар илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровлар имкон қадар қисқа муддатда бажарилади, ваколатли органлар зарурат туғилганда сўров бажарилишини енгиллаштирадиган қўшимча маълумотларни сўрашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўровнинг бажарилиши сўралаётган Томоннинг жиноий тергов ёки бошқа иш кўришига халал бериши мумкин бўлса, унинг бажарилиши кейинга қолдирилиши ёки сўраётган Томоннинг ваколатли органи билан зарур маслаҳатлашувдан сўнг бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Сўровни қондиришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Томон сўровнинг бажарилиши миллий қонунчиликка зид бўлса ёки давлат манфаатларига ёки унинг хавфсизлигига, ёки халқаро мажбуриятларига зарар етказиши мумкин деб ҳисобласа, сўровнинг қондирилиши бутунлай ёки қисман рад қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўров қондирилишини рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда сўралаётган Томон сўраётган Томонга бу ҳақда рад сабабларини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда хабар қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахслар тўғрисидаги маълумотлар берилаётганда ушбу Битим қоидаларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олувчи орган Томонлар бир-биридан оладиган ахборот ва шунингдек материаллар, техника воситалари ва асбоб-ускунанинг махфийлигини таъминлайди ва уларни тақдим этган органнинг олдиндан берган ёзма розилигисиз ошкор қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олувчи органга маълумотлардан уларни юборган орган буюрган мақсадлардагина фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахслар ҳақидаги маълумотлар фақат жиноятларнинг олдини олиш ва тергов қилиш органларига берилиши мумкин. Маълумотларнинг бошқа ваколатли органларга кейинчалик берилиши фақат маълумотларни юборган органнинг олдиндан юборган ёзма розилигига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумотлар берилиши, агар бу маълумотлар юбораётган Томон давлатининг қонунчилигини бузилиши ёки тегишли шахслар манфаатларининг камситилишига асос бўлиши мумкин бўлган тақдирда, амалга оширилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юборилган маълумотлар улардан фойдаланиш зарурати қолмагандан кейин йўқ қилиниши керак. Маълумот юборадиган ва оладиган органлар ўзларининг қонунчилигига мувофиқ юқорида кўрсатилган ахборотни йўқ қилиш шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маълумот юбораётган ва олаётган органлар ахборот берилиши ва қабул қилинишини белгиланган тартибда қайд этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тижорат ташувчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат ташувчилар халқаро йўловчилар ва юклар ташишда фойдаланаётган транспорт воситалари ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этиш учун ишлатилмаслигини таъминлаш мақсадида Томонлар керакли чора-тадбирларни кўрадилар. Бундай чора-тадбирлар тижорат ташувчилар билан махсус келишувларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Назорат остида етказиб беришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз давлатлари қонунчилиги ва ўз имкониятлари доирасида ушбу Битимда назарда тутилган жиноятларни содир этишга жалб қилинган шахсларни аниқлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган келишувлар асосида предметлар, материаллар ва воситаларни назорат остида етказиб бериш усулини қўллашни назарда тутувчи зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томоннинг ваколатли органи бошқа Томоннинг ваколатли органига ҳар бир алоҳида ҳолатда, юрисдикцияга мувофиқ, ижтимоий хавф, унинг молиявий имконияти ва ўзаро тўғри тушунишни ҳисобга олган ҳолда, назорат остида етказиб бериш усулини қўллаш бўйича ўзининг қарори тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат остида етказиб беришга мансуб бўлган ноқонуний предмет ва моддалар, уларнинг соғлиққа ва атроф-муҳитга бўлган таъсирини эътиборга олган ҳолда учинчи томоннинг иштирокида эришилган келишувларга мувофиқ, тўла-тўкис ёки қисман бошқа Томонга юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида иккала Томон вакилларидан иборат қўшма комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия заруратга қараб, навбати билан Томонлар давлатлари ҳудудида бир йилда камида бир марта йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма комиссия ҳузурида, зарурат туғилган ҳолларда иккала Томоннинг экспертларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин, улар заруратга қараб учрашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни бажариш давомида пайдо бўладиган харажатларни, агар ўзгача тартиб келишилмаган бўлса, мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат туғилганда Томонлар ҳар бир аниқ ҳолатда, бир-бири билан маслаҳатлашувлардан сўнг ҳамкорлик натижаларидан келиб чиқадиган ҳаракатларни амалга ошириш харажатларини биргаликда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар зарур ҳолатларда ва ўз маблағлари доирасида ушбу Битимда кўрсатилган жиноятларга барҳам бериш бўйича аниқ масалаларни ҳал қилиш учун зарур материаллар ҳамда техника воситаларини тақдим этиш йўли билан бир-бирига беғараз ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳамкорлик тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида сўровларни бажариш ва ҳамкорлик билан боғлиқ барча ёзишмалар инглиз тилида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Бошқа халқаро шартномаларга дахли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонларнинг Битим кучга кирган вақтдан бошлаб иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва шахсларни тутиб топшириш (экстрадиция қилиш) масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига кўра, ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган низо ҳамда келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Кучга кириши ва бекор қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ратификация қилиниши ва ратификация ёрлиқлари алмашиниши лозим ҳамда у ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ноаниқ муддатга тузилади. Томонлардан ҳар бири истаган пайтда ушбу Битим амалини бекор қилиш нияти ҳақида дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ёзма равишда хабардор этиш йўли билан Битимни бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу Битимнинг амали бошқа Томон бу хабарни олган кундан кейин олти ой ўтгач, тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг амал қилиши тугатилган тақдирда, унинг қоидалари амалда бўлган вақтда амалга оширилаётган тадбирларга нисбатан улар тўлиқ бажариладиган вақтга қадар татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унинг тасдиғи учун қуйида имзо чекувчилар, ўзларининг ҳукуматлари томонидан бунинг учун тегишлича ваколат олганлар, ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Даби шаҳрида 2008 йил 17 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда, инглиз тилидаги матн асос сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2012 й., 1-2-сон)