20.11.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Давлатлараро ахборот алмашинувини ташкил этиш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар маълумотлари миллий базасини шакллантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги ўринда Томонлар деб аталувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳукуматлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумот билан таъминлашнинг муҳимлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулкни муҳофазалаш ва ҳимоялаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш учун ахборот ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш ва Томонлар саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битим иштирокчи-давлатлари қонунчилиги билан кўзда тутилган мулкий ҳуқуқларни муҳофазалаш ва ҳимоялаш чораларини қўллаш самарадорлигини оширишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамдўстлик доирасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро ҳуқуқий ёрдамни кенгайтиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро савдо-иқтисодий ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 25 майда МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши Қарори билан тасдиқланган маълумотлар миллий базасини шакллантириш Концепцияси қоидаларига ва интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларга тўсқинлик қилиш бўйича давлатлараро ахборот алмашинувини ташкил этишга асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги ахборот билан давлатлараро алмашинув учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Томонлар миллий қонунчиликка мувофиқ давлатлараро ахборот алмашинувини ташкил этиш ва муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар миллий маълумотлар базаларини шакллантириш бўйича ҳамкорликни амалга оширадилар ва ҳар бир Томон муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар миллий маълумотлар базаларида мавжуд бундай маълумотларни ушбу Битим иштирокчи-давлатларининг ички ишлар органлари, адлия органлари, прокуратура, божхона, шунингдек бошқа органлар томонидан олишни таъминлайдиган механизм ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар миллий қонунчиликка мувофиқ ўзларининг ваколатли органлари орқали муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумот билан айирбошлашни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда ваколатли органлар деганда, Томонларнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектлари реестрларини юритишни шакллантирувчи ва назорат қилувчи органлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимга ва иштирокчилари бўлган бошқа халқаро шартномаларга, шунингдек ушбу Битим иштирокчи-давлатлари миллий қонунчилигига мувофиқ ягона тамойиллар асосида миллий маълумотлар базаси шакллантирилгандан кейин Томонларнинг ваколатли органлари ўртасида амалга ошириладиган муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумот билан давлатлараро айирбошлашнинг меъёрий-ҳуқуқий ва услубий базасини яратиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ушбу Битим иштирокчи-давлатларининг жисмоний ва юридик шахсларига муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги маълумотни қулайлиги жиҳатдан ўз давлатининг жисмоний ва юридик шахсларидан кам бўлмаган режимда олиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари миллий қонунчиликка мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маълумотлар базаларини яратишнинг ягона тамойилларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маълумотлар базаларига киритиладиган ахборот таркиби ва мазмунига ягона талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот манбаларини ва маълумотларни миллий маълумотлар базаларига киритиш тартибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битим иштирокчи-давлатлари миллий қонунчилигига мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув, услубий ва махсус адабиёт билан айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги илмий тадқиқотлар, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар базалари билан ишлаш учун мутахассисларни ўқитиш (кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишда кўмаклашиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маълумотлар базаларини шакллантириш ва фойдаланишни амалга оширувчи органларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисидаги ахборот билан давлатлараро айирбошлашни ташкил этиш бўйича тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маълумотлар базаларини шакллантириш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектлари тўғрисидаги ахборот билан давлатлараро айирбошлашни ташкил этиш бўйича иш тажрибаси билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг сўровларига биноан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни муҳофазалаш ва ҳимоялаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан ҳамкорликни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички тартиб-қоидаларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги билдиришномани юборишда ўз ваколатли органлари рўйхатини аниқлайдилар ва бу ҳақда депозитарийга хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари вакиллари, зарурат бўлганда, муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар объектлари ва ҳуқуқ эгалари тўғрисида давлатлараро маълумот айирбошлашни ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва самарадорлигини ошириш муаммолари (шу жумладан, ушбу Битим иштирокчи-давлатлари қонунчилиги ва бу соҳадаги методологияни уйғунлаштириш масалалари) юзасидан ишчи учрашувлар ва маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар ўзаро ахборот тақдим этишнинг таркиби, формати ва тартибини, жумладан ўзаро муносабатларни амалга оширишнинг техник усулларини белгилаб берувчи алоҳида ҳужжатлар қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни мустақил қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ҳамкорликни амалга ошириш учун ишчи тил бўлиб рус тили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу битим ҳар бир Томоннинг, унинг давлати иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан, унинг ажралмас қисми бўлган, тегишли баённома билан расмийлаштириладиган ва ушбу Битим кучга кириши учун кўзда тутилган тартибда кучга кирадиган ўзгартиришлар қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллашда ёки шарҳлашда Томонлар ўртасида вужудга келадиган баҳсли масалалар манфаатдор Томонларнинг консультациялари ва музокаралари йўли билан ёки Томонлар билан келишилган бошқа процедура воситасида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим уни имзолаган Томонларнинг Битим кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат процедураларини бажарганлиги ҳақидаги учинчи билдиришномани депозитарий олган санадан 30 кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички давлат процедураларини кечроқ бажарган Томонлар учун ушбу Битим депозитарий тегишли ҳужжатларни олган санадан 30 кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим у кучга киргандан кейин ҳар қайси Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо-давлатнинг қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни депозитарийга топшириш йўли билан қўшилиши учун очиқдир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшилаётган давлат учун ушбу Битим депозитарий қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни олиш санасидан 30 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим номуайян муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири депозитарийга чиқишдан 6 ой аввал ўзининг бундай нияти тўғрисидаги ёзма билдиришномани юбориб, ушбу Битимдан чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ялта шаҳрида 2009 йили 20 ноябрда бир асл нусхада рус тилида тузилди. Асл нусха Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасида сақланади, у ушбу Битимни имзолаган ҳар бир давлатга унинг тасдиқланган нусхасини юборади.

(имзолар)