Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилишида давлатлараро ахборот алмашинувини ташкил этиш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар маълумотлари миллий базасини шакллантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида 2009 йил 20 ноябрда Ялта шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Битимни амалга оширишда масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ҳақида ва Битимни амалга оширишда масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 ноябрь,
ПҚ-1648-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 491-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)