ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИнинг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ГАРОВНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 757-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 14 сентябрдаги 01-02/8-53-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланиш тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 757-4, 16.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 19 майда 02/8-55-сон (рўйхат рақами 757, 1999 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 7-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 7 август,
01-02/8-17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 416-модда)