06.09.2012 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДА БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ ПАСАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ЭЛЕКТРОН АУКЦИОН САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ–1475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида (кейинги ўринларда биржа деб аталади) бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларни аукцион шаклида ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши жалб қилинган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга татбиқ этилмайди, агар уларни бериш шартларида харидларни амалга оширишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агент — биржада аккредитация тартиб-қоидасидан ўтган ҳамда буюртмачилар ва етказиб берувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон аукцион савдоларда қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — электрон аукцион савдоларда товар (ишлар, хизматлар)ни харид қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчи — таклиф этилган шартларда ўзининг электрон аукцион савдоларда қатнашиш ва савдоларда ғолиб чиққан тақдирда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш ниятини билдирган хўжалик юритувчи субъект (шу жумладан юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчининг якка тартибдаги рақами — биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан буюртмачилар ва етказиб берувчиларга уларнинг белгиланган тартибда биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунгача иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиладиган аванс тўловларини ҳисобга олиш учун бериладиган якка тартибдаги рақам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси — биржанинг буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс тўловларини депонентга қўйиш ва ҳисобга олиш йўли билан контрактлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир бўлган буюртмачилар ва етказиб берувчиларни электрон аукцион савдоларга қўйишни таъминлайдиган таркибий бўлинма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон аукцион савдолар предмети (кейинги ўринларда савдолар предмети деб аталади) — товарлар, ишлар ва хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси — давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ахборот портали — биржанинг буюртмачиларнинг электрон аукцион савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонлари ва харид жараёни қатнашчилари учун зарур бўлган бошқа ахборот жойлаштирилиши ва кўздан кечирилишини таъминлайдиган махсус сайти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон аукцион савдолар (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) — ушбу Низомга мувофиқ бошланғич нархни пасайтириш юзасидан очиқ аукцион шаклида ўтказиладиган, буюртмачилар томонидан белгиланган мезонлар ва шартлардан келиб чиқиб товар (ишлар, хизматлар) мақбул етказиб берувчисини танлаш усулини ўзида ифодалайдиган электрон савдолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тизим — барча манфаатдор шахслар қатнашиши мумкин бўлган савдолар ўтказилишини таъминлайдиган дастурий-техник комплексдан фойдаланиш воситасида етказиб берувчилар ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга буюртмаларни жойлаштириш тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аванс тўлови — биржа томонидан ҳар қайси томон учун 0,05 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланадиган биржанинг воситачилик йиғимини, шунингдек биржа томонидан белгиланадиган савдолар предмети бошланғич нархининг уч фоизидан ошмайдиган миқдорда етказиб берувчининг молиявий закалатларини ўз ичига оладиган, буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан киритиладиган молиявий маблағлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактни рўйхатдан ўтказиш — томонлар имзолаган контрактни тузилган контрактлар реестрига биржа томонидан киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржанинг минтақавий бўлинмаси — биржанинг минтақавий филиали ёки савдо майдончаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган контрактлар реестри — томонлар имзолаган ва биржа штампи билан тасдиқланган контрактлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиб ўтмаган битимлар реестри — лотлар рўйхати, улар бўйича ушбу Низомга мувофиқ бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган савдолар натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт — савдолар натижалари тўғрисида электрон тизим томонидан шакллантирилган, шартнома кучига эга бўлган протокол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эълон — савдолар муддатлари ва талаблари тўғрисида буюртмачи томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган маълумотлар хабари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
персонал кабинет — махсус ахборот порталидаги индивидуал саҳифа, унинг воситасида савдоларда қатнашиш учун зарур ахборотдан фойдаланиш таъминланади. Персонал кабинет буюртмачи ёки етказиб берувчи (уларнинг агентлари) учун тегишли индивидуал логинлар ва паролларни қўллаб фойдаланишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг буюртманомаси — буюртмачининг электрон тизимда жойлаштириладиган очиқ офертаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчининг буюртманомаси — акцепт, электрон тизимда жойлаштириладиган офертанинг етказиб берувчи томонидан тўлиқ ва сўзсиз қабул қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия — савдоларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан тузилган орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг бўлган суммада товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари (кейинги ўринларда товарлар давлат хариди деб аталади) фақат ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиладиган ва ўтказиладиган савдолар орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Битта контракт бўйича 300 АҚШ долларигача тенг бўлган суммадаги давлат харидлари ҳам буюртмачининг ташаббуси билан ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва етказиб берувчиларни савдоларнинг қатнашчилари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ахборот порталида савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва етказиб берувчилар томонидан, уларнинг савдоларда қатнашишини таъминлаб берадиган аванс тўловларининг тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачиларнинг буюртманомалари (лотлари)ни шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бюджет маблағлари олувчилар бўлган буюртмачиларни аккредитация қилиш биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва биржа маълумотлар базаларининг ўзаро электрон алоқаси йўли билан автоматик режимда марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланган аккредитация қилинган буюртмачилар савдоларда биринчи марта қатнашаётганда (мустақил ёки агентлар орқали) биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) буюртмачининг раҳбари ва бош бухгалтерининг нотариал ёки юқори ташкилот томонидан тасдиқланган имзолари намуналари қўйилган карточкаларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бюджетдан маблағ олмайдиган буюртмачиларни аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчилар биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси (жисмоний шахслар учун — паспортларининг ксеронусхалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи раҳбари ва бош бухгалтерининг нотариал тасдиқланган имзолари намуналари (юридик шахслар учун), шахсий имзоларининг нотариал тасдиқланган намунаси (жисмоний шахслар учун) қўйилган карточка.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Етказиб берувчи сифатида аккредитациядан ўтказиш учун ариза берувчи биржага (кейинчалик биржага бериш учун етказиб берувчи рўйхатдан ўтказилган жой бўйича биржанинг минтақавий бўлинмаларига) қуйидагиларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ксеронусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтерининг нотариал тасдиқланган имзолари намуналари (юридик шахслар—бюджет ташкилотлари учун тасдиқлаш юқори ташкилот томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин), шахсий имзонинг нотариал тасдиқланган намунаси (жисмоний шахслар учун) қўйилган карточка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органлари томонидан (кичик бизнес субъектлари учун) берилган ходимлар сони ва кичик бизнес субъектларига тегишлилиги тўғрисидаги маълумотнома (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Давлат солиқ қўмитаси ва биржанинг маълумотлар базаларининг ўзаро алоқаси таъминлангунгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда берилган тегишли лицензия ёки рухсатноманинг ксеронусхаси (агар савдо предмети ҳисобланган товарларни етказиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни ёки рухсат берувчи ҳужжат олишни талаб қилса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун етказиб берувчилар жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчиларни аккредитациядан ўтказиш натижалари бўйича биржа аккредитациядан ўтказилган етказиб берувчилар реестрини шакллантиради, у махсус ахборот порталига жойлаштирилади ва барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларни аккредитациядан ўтказиш бепул амалга оширилади ва муддатсиз хусусиятга эга. Ташкилий-ҳуқуқий шакли, номи, манзили, банк реквизитлари ўзгарганда ёхуд аккредитациянинг ҳолатига ёки амал қилишининг давом этишига таъсир кўрсатадиган бошқа ўзгаришлар бўлган ҳолларда буюртмачилар ва етказиб берувчилар беш кун муддатда биржага (кейинчалик биржага бериш учун буюртмачининг рўйхатдан ўтказилган жойи бўйича биржанинг минтақавий бўлинмасига) тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу ўзгаришлар тўғрисида ёзма ахборот тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аккредитация натижалари бўйича биржа:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачига ва етказиб берувчига берилган фойдаланувчининг якка тартибдаги рақамига мувофиқ алоҳида шахсий ҳисоб рақамлари очади. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс тўловлари ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг талаб қилиб олингунгача иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ушбу шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва етказиб берувчиларга персонал кабинет ташкил этади, унга ўтказиладиган савдолар тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур маълумотларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Буюртмачи савдоларда қатнашиш учун мустақил равишда ёки агент орқали махсус ахборот порталига эълон жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда, буюртмачи ёки унинг агенти эълонни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун савдолар ўтказилишида) савдолар предмети бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тўлдириши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ахборот порталида жойлаштирилган эълон, ҳисоб-китоб клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида буюртмачининг ҳисоб рақамида унинг аванс тўлови мавжуд бўлган тақдирда автоматик тарзда буюртмачининг буюртманомасига айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Савдолар буюртмачининг буюртманомасида баён қилинган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар буюртмачининг буюртманомасида алоҳида бошқача талаб кўрсатилмаган бўлса, етказиб берувчи янги товар етказиб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртмачининг эълони ва буюртманомаси матнига савдолар предметига тааллуқли бўлмаган ва етказиб берувчилар ўртасида рақобатни чекловчи талабларни киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имконияти юқори етказиб берувчиларга нисбатан чеклашлар белгилаш зарур бўлганда буюртмачи эълонга тегишли талабларни фақат Ҳукумат комиссиясининг рухсати билан киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг ўз агентлари билан ўзаро муносабатлари, шу жумладан агентни тақдирлаш суммаси улар ўртасида тузилган топшириқ шартномаси асосида белгиланади. Бунда товарларнинг давлат харидлари бўйича агентни тақдирлаш суммаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда биржа томонидан белгиланадиган чекланган миқдордан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Савдоларда қатнашиш учун аккредитациядан ўтган буюртмачилар эълон жойлаштиргунга қадар ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига олдиндан аванс тўловларини ўтказишлари шарт. Аванс тўловларисиз буюртмачиларнинг буюртманомалари жойлаштирилмаган ҳисобланади ва активлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан тўланган аванс тўловлари электрон тизим томонидан савдолар ғолиби аниқлангунга қадар блокировка қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аккредитациядан ўтган етказиб берувчилар савдоларда қатнашиш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақами доирасида ўз шахсий ҳисоб рақамларига аванс тўловларини ўтказишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи томонидан киритилган аванс тўлови бошқа етказиб берувчи томонидан кам нарх кўрсатилган таклиф берилгунга қадар блокировка қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдолар ғолибининг молиявий закалати у контрактни имзолагунга қадар блокировка қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга оид буюртмаларни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотлардан етказиб берувчиларни хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон савдоларнинг ғолибини — етказиб берувчини аниқлаш санасидан камида 30 кун олдин жойлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати Ҳукумат комиссияси томонидан аниқланадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича савдолар ўтказиш тўғрисида илгари жойлаштирилган эълонлар бўйича автоматик шакллантирилган буюртманомаларда буюртмачи томонидан зарурат бўлганда, савдолар тугаши санасидан камида 10 кун олдин савдолар предметининг бошланғич нархи, бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агент томонидан махсус ахборот порталида савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълон жойлаштирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда биржа томонидан аниқланадиган, чекланган миқдордан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар предметини молиялаштириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларнинг биринчи ва охирги куни (савдолар муддати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар предметининг бошланғич нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар предметининг тавсифи (савдолар предметининг спецификацияси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар предметини лотлар бўйича бўлиш ва ҳар бир лотнинг миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш муддатлари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш жойи (манзили).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар қонун ҳужжатларига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг айрим турларининг давлат харидлари фақат ёки устун даражада кичик бизнес субъектларидан амалга оширилиши керак бўлса, савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда ушбу шарт мажбурий тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Савдоларни ўтказиш ва тузилган контрактларни рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Савдолар электрон тизимида, бошланғич нарх босқичма-босқич пасайтирилган ҳолда ўтказилади. Босқичнинг ўлчами биржа томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Савдоларни ўтказиш, тўланган аванс тўлови суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича савдоларга қўйиш, савдолар ғолибларини аниқлаш, битимларни рўйхатга олиш ва контрактни шакллантириш электрон тизим орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Биржа электрон тизимнинг оператори сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тизимнинг узлуксиз ишлашини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларнинг ушбу Низомга ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу лот бўйича савдоларга қўйилган барча етказиб берувчиларнинг жойлашиш жойидан қатъи назар, барчасига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имконияти берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларни ўтказишда ва уларнинг натижаларини чиқаришда ошкоралик ва аниқ-равшанликни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациядан ўтган барча савдолар қатнашчиларининг ҳуқуқлари тенглигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархи бўйича энг яхши буюртманомаларни аниқлаш жараёнини автоматлаштириш йўли билан савдолар ғолибларини аниқлашнинг холисоналигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларни улар томонидан белгиланган миқдорда аванс тўловини тўлаганларидан кейин савдоларга қўйиш йўли билан уларнинг буюртманомаларини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Етказиб берувчиларнинг жавоб тариқасидаги буюртманомаларини қабул қилиш буюртмачининг эълони электрон тизим орқали автоматик тарзда буюртманомага айлантирилган вақтдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Савдоларда қатнашаётган аккредитациядан ўтказилган етказиб берувчиларнинг номи ва уларнинг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотлари электрон тизимда акс эттирилмайди, ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Савдолар давомида электрон тизим етказиб берувчиларнинг берилган буюртманомаларидан энг кам нархли буюртманомани автоматик тарзда танлайди, у электрон тизимда акс эттирилади ҳамда савдоларнинг барча қатнашчиларига — ушбу пайтдаги буюртмачилар ва етказиб берувчиларга маълум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Савдоларда камида икки нафар етказиб берувчи қатнашса савдолар бўлиб ўтган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар савдоларда икки нафардан кам етказиб берувчи қатнашса, савдолар бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади, савдолар ғолиби аниқланмайди ва савдолар 10 кунга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдоларни узайтириш, буюртмачи томонидан янги буюртманома бериш йўли билан, зарурат бўлганда, бошланғич баҳони аниқлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан бир турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича узайтирилган савдолар бўлиб ўтмаган деб эълон қилинган ҳолларда бюджетдан маблағ олувчилар товар (иш, хизмат)ларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш асосида, охирги буюртманомада эълон қилинган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш шартларини ўзгартирмасдан камида учта хўжалик юритувчи субъектга товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун таклифлар юбориш йўли билан харид қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг яхши таклифлар танловига ноҳалол етказиб берувчилар реестридаги мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар қўйилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртмачилар энг яхши таклифлар танлови ғолибини аниқлаш вақтида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш юзасидан таклиф юборилган хўжалик юритувчи субъектнинг махсус ахборот порталида жойлаштирилган ноҳалол етказиб берувчилар реестрида йўқлигини текшириши ва унга ишонч ҳосил қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачининг раҳбарлари етказиб берувчини танлашни ўтказиш тартибига риоя қилиниши юзасидан шахсан жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаслиги (ёки савдоларда фақат бир нафар етказиб берувчи қатнашиши) сабабли, шунингдек етказиб берувчилар томонидан бошланғич нархдан ортиқ бўлган нархлар таклиф қилинганда, бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланган буюртмачи учун озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда ғазначилик органлари деб аталади) билан келишилган ҳолда савдоларни узайтирмасдан буюртмани жойлаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланган буюртмачи озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат харидини савдони узайтирмасдан буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш учун тегишли ғазначилик органига лот рақамини кўрсатган ҳолда ёзма мурожаат қилади. Бунда ғазначилик органлари уч иш куни мобайнида биржа томонидан маълумотлар базасининг электрон алоқаси воситасида Молия вазирлиги Ғазначилигига тақдим қилинган бўлиб ўтмаган битимлар реестрида лот тартиб рақамининг мавжудлигини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдоларни узайтирмасдан буюртмани жойлаштириш тўғрисидаги қарорни келишиш муддати ғазначилик органларига келишиш тўғрисидаги мурожаат тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдоларни узайтирмасдан етказиб берувчи билан контракт фақат илгари махсус электрон порталда жойлаштирилган ушбу буюртма бўйича эълонда назарда тутилган шартларда тузилиши мумкин. Бунда тузилган контрактнинг нархи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларда бошланғич нархдан паст нархни таклиф қилган фақат битта етказиб берувчи қатнашган ҳолларда — ягона етказиб берувчи бўлган савдолар қатнашчиси нархидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган савдоларда етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаган ёки етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган нархлар бошланғич нархдан юқори бўлган ҳолларда — эълон қилинган бошланғич нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Савдоларнинг тугаш вақти келганида тизим савдолар ўтказилишининг бутун вақти мобайнида берилган энг паст нархли буюртманомани автоматик тарзда аниқлайди. Энг паст нархли буюртманомани берган етказиб берувчи электрон тизим орқали савдоларнинг ғолиби сифатида танлаб олинади. Етказиб берувчининг номи электрон тизимда акс эттирилади ва бунда буюртмачининг буюртманомасида келтирилган шартларга мувофиқ автоматик тарзда амалга оширилган битимни қайд этади ва контрактни шакллантиради ҳамда буюртмачи ва етказиб берувчининг персонал кабинетига воситачилик тўловини тўлаш учун счёт-фактуранинг электрон шакли юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Электрон тизимда амалга оширилган битимлар натижалари бўйича ёзма шаклда контракт расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги билан келишган ҳолда биржа томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи ёки унинг агенти савдолар ғолиби аниқланган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида контрактни имзолаши, айни бир вақтда уни биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) томонидан рўйхатдан ўтказиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ва етказиб берувчининг контракт бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари биржа (биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва етказиб берувчи ёки унинг агенти томонидан имзоланган вақтдан бошлаб юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс ҳисобланадиган бюджетдан маблағ олувчилар-буюртмачилар ўзлари персонал кабинетлар орқали электрон тарзда биржа томонидан юборилган контрактлар нусхаларини мустақил равишда кўчириб оладилар, уларни ташкилотнинг раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқлайдилар ва ўзларига хизмат кўрсатадиган ғазначилик органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланмайдиган буюртмачилар ўзларига персонал кабинет орқали электрон тарзда биржа томонидан юборилган контрактлар нусхаларини мустақил равишда кўчириб оладилар ва зарурат бўлганда, ўзи жойлашган ҳудуддаги биржада (биржанинг минтақавий бўлинмасида) тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Буюртмачи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда етказиб берувчи контракт тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Товарларнинг давлат харидлари бўйича контракт тузишни буюртмачининг рад этиши ёки бошқача тарзда бош тортиши тўғрисидаги ахборот давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи буюртмачининг мансабдор шахсларига нисбатан чора кўриш учун Ҳукумат комиссиясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этганда ёки уни тузишдан бошқача тарзда бош тортганда унинг молиявий закалати, биржанинг воситачилик йиғимларидан ташқари ғолиб аниқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда етказилган зарар учун компенсация сифатида буюртмачининг тегишли ҳисоб рақамига (агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинган бўлса — бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ягона ғазна ҳисобварағига, агар буюртмачи ғазначилик ижроси билан қамраб олинмаган бўлса — унинг банкдаги талаб қилиб олингунгача депозит ҳисоб рақамига) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи контракт тузишдан бош тортиш туфайли етказилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Савдоларда ғолиб чиққан, бироқ контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган етказиб берувчи биржа томонидан ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилади, енгиб бўлмас кучлар юзага келганлиги муносабати билан рад этиш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар олти ой мобайнида савдоларда қатнашишга қўйилмайдилар. Етказиб берувчини ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф этган етказиб берувчи, ушбу етказиб берувчи уни савдолар ғолиби деб эътироф этишга ва контракт тузишга рози бўлган тақдирда, савдолар ғолиби деб эътироф этилади. Савдоларнинг иккинчи ғолиби билан контракт Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия протоколи асосида тузилади, у савдолар ғолиби аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай буюртмачига ва етказиб берувчига юборилади. Иккинчи етказиб берувчи билан намунавий контракт савдоларда иккинчи етказиб берувчи таклиф қилган нархни ҳисобга олган ҳолда биржа томонидан шакллантирилади ҳамда биржа (буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жойдаги биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф қилган етказиб берувчи ёки унинг агенти томонидан имзоланади, буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф қилган етказиб берувчини савдолар ғолиби деб эътироф этиш тўғрисида Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб беш иш кунидан кечикмай имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Битим ҳолати бўйича ҳисоб-китоб-клиринг палатаси буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс тўловлари суммасидан ҳар қайси томондан битимнинг амалдаги суммасидан биржанинг воситачилик йиғимини ундиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Контрактни рўйхатга олиш уни тузилган контрактлар реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилган контрактлар реестри Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва биржа маълумотлар базасининг электрон алоқаси йўли билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси буюртмачи ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчининг аванс тўловининг блокировкадан чиқарилган қолдиқларини бир иш куни мобайнида уларнинг талаб қилиб олингунгача депозит ҳисоб рақамларига (шахсий ғазна ҳисоб варағига) ўтказади ёки уларнинг ёзма билдиришномасига кўра бошқа савдоларда қатнашиш учун аванс тўловлари ҳисобига қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Савдоларнинг ғолиби деб эътироф этилмаган етказиб берувчининг аванс тўловини қайтариш у блокировкадан чиқарилган кундан бошлаб кейинги бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Савдолар қатнашчиларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларни ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузиш ёки савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузишни рад этиш муддатига риоя этилиши (ажратилган бюджет маблағлари камайиши ҳолатлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи томонидан товарларнинг давлат харидларини амалга оширишда — Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига ушбу Низомнинг бажарилиши мониторинги олиб борилиши учун ишончли ахборот тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлар ўртасидаги контракт мажбуриятларини бажариш тугаллангандан кейин беш йил мобайнида савдолар предмети бўйича эълонлар ва техник ҳужжатларнинг асл нусхалари сақланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Етказиб берувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миқдор, сифат, техник параметрлар, шунингдек таклиф этилаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари ва жойи бўйича етказиб берувчи буюртманомалари шартларининг буюртмачи буюртманомаларида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар шартларининг бошқа бузилишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган контракт шартларининг бажарилмаганлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Биржа:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг махсус ахборот порталида ўз вақтида чоп этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар, етказиб берувчилар ва уларнинг агентларини аккредитациядан ўтказиш ёки уларни савдоларга қўйиш асоссиз рад этилганлиги ёхуд савдоларга қўйиш чекланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда савдолар ғолибини аниқлаш тартиб-қоидасига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар баённомасини имзолаш муддатларининг бузилиши ёки имзолашнинг рад этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тизим ва махсус ахборот порталининг узлуксиз ишлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолар натижалари бўйича томонлар тузишган контрактнинг рўйхатдан ўтказилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Электрон аукцион савдоларни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларни судгача кўриб чиқиш учун биржа томонидан Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларнинг контрактларни имзолашни рад этганлиги ёки ундан бош тортганлиги учун ушбу Низомга мувофиқ жавобгарлигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчиларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом билан Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Белгилаб қўйилсинки, товар-хом ашё биржаларида товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган стандарт товарлар электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа битимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) натижалари бўйича аукцион савдолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидорларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг намуналари ва моделларини кўздан кечириш имкониятини берган, электрон каталогларни, проспектларни, реклама бюллетенларини ёки товарларни (ишларни, хизматларни) тавсифловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда уларнинг электрон кўргазма-ярмарка савдоси натижалари бўйича кўргазма-ярмарка битимлари тузиш воситасида ташкил этилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-банд ва қарорга 1-илова чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 411-модда; 2013 й., 24-сон, 315-модда)