Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДА БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ ПАСАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ЭЛЕКТРОН АУКЦИОН САВДОЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ–1475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 24-сон, 315-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 сентябрь,
260-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 24-сон, 315-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Белгилаб қўйилсинки, товар-хом ашё биржаларида товарларни (ишларни, хизматларни) сотиш:
муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган стандарт товарлар электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа битимлари;
товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) натижалари бўйича аукцион савдолари;
харидорларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг намуналари ва моделларини кўздан кечириш имкониятини берган, электрон каталогларни, проспектларни, реклама бюллетенларини ёки товарларни (ишларни, хизматларни) тавсифловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этган ҳолда уларнинг электрон кўргазма-ярмарка савдоси натижалари бўйича кўргазма-ярмарка битимлари тузиш воситасида ташкил этилиши мумкин».
2. 5-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 36-сон, 411-модда; 2013 й., 24-сон, 315-модда)