LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ–1682-сон «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати, кейинчалик Томонлар деб аталувчи,
ўсимликларнинг карантини ва иккала Томон давлат ҳудудининг ўсимликлар карантинидаги организмларнинг олиб кирилишига қарши муҳофазасини яхшилаш ва улар келтирадиган зарарларни камайтириш сохасидаги икки тарафлама хамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида,
иккала мамлакат ўртасида савдо, уруғлар, экин махсулотлари ва фитосанитария назорати остига тушадиган бошқа маҳсулотларнинг алмашинувини енгиллаштиришни истаган ҳолда,
«карантинли организмлар» — 1 ва 2-сонли Иловаларга мувофиқ Рўйхатлар бўйича зараркунандалар, ўсимлик касалликларининг қўзғатувчилари ва бегона ўтлар;
«феромонлар» — ҳашаротлар томонидан туркум ичида таровати билан таъсир қилиш учун ажратиладиган моддалар;
«биопрепаратлар» — зараркунанда ҳашаротлар билан курашиш учун яширин ҳолати ишлатиладиган касаллик туғдирувчи патоген микроорганизмлар таркибли препаратлар;
«карантин остидаги юклар» — карантин организмларининг (уруғлар, экин маҳсулотлари, ўсимликлар ва уларнинг қисмлари, ўсимликдан келиб чиқувчи бошқа маҳсулотлар) тарқалишини чақирувчи ёки уларнинг ёрдамида тарқалиши мумкин бўлган импорт, экспорт қилинувчи ёки Томонлар давлатлари ҳудуди орқали транзит ўтувчи ҳар қандай материаллар.
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадларида Томонлар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:
карантин остидаги материалларнинг импорти, экспорти ва транзити вақтида бир Томон давлатининг ҳудудидан бошка Томон давлати ҳудудига карантин остидаги организмларнинг киришини олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўриш;
томонлар давлатларининг ҳудудларида карантин организмларининг пайдо бўлиши, тарқалиши ва карантиндаги организмларнинг миқдорини камайтириш мақсадида энтомофаглар, феромонлар, биологик ва бошка омиллар ҳақида ёзма шаклдаги ахборот билан алмашиш;
карантин остидаги материалларнинг импорти, экспорти ва транзит қилишда тартибга солувчи, амалдаги фитосанитария қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақида хабар бериш;
карантинли организмларни аниқлаш, тўплаш ва йўқ қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ўзаро илмий, техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш;
ўсимликларнинг карантин соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилиш ва ютуқларни ўрганиш, чегарадан ўтказиш пунктларида ўсимликларнинг карантини бўйича масалаларни самарали ҳал этиш;
Томонлардан бирининг давлат ҳудудига етказиладиган карантин остидаги материалларнинг карантин текширувини амалга оширишда Томонлар ўзаро мутаҳассисларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;
ўсимликларнинг карантини соҳасидаги фавқулодда вазиятларда Томонлардан бирининг илтимосига кўра, биргаликдаги шошилинч чораларни кўриш учун мутаҳассислардан иборат экспедицияни хизмат сафарига юбориш.
Келишувчи бир Томон давлатининг ҳудудидан бошқа томон давлати ҳудудига ўтказилаётган карантин остидаги юклар қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
1. Келишувчи бир Томоннинг назоратидаги маҳсулотлари иккинчи Томоннинг ўсимликлар карантини қоидаларига жавоб бериши шарт.
3. Импорт қилинган юкларда экспорт қилинган давлатнинг карантин организмлари топилса, келишувчи Томонларнинг ҳар бири ўз давлатининг ўсимликлар карантинига оид миллий қонунига асосан, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини зарарланишини олдини олиш мақсадида чора-тадбирларни қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Хашак, барглар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларида карантинли организмларни таркатувчи бўлишга лойиқ ўрама материаллар ва идишлар, қоғоз ва синтетик маҳсулотлардан ташқари, тақиқланади.
Ёғочдан ишланган ўрама ва қадоқловчи маҳсулотлари Халқаро стандарт фитосанитар чоралари № 15(МСФМ15)га асосан кўрилиши шарт.
6. Зарур бўлган ҳолатларда келишувчи Томонлар экспортёр давлатининг карантин қоидаларини бажариш мақсадида ҳамкорлик қилишлари шарт.
Бир Томон давлатининг ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига юборилаётган карантин остидаги юкларнинг ҳар бир партияси, экспорт қилувчи Томон давлатининг ўсимликлар карантини хизмати томонидан бериладиган, хамда ушбу юкнинг импорт қилувчи Томон давлати тақдим қилувчи импорт карантин рухсатномасида белгиланган фитосанитария нормаларига жавоб берадиган фитосанитар сертификати билан юборилиши зарур. Фитосанитар сертификати экспорт қилувчи Томоннинг расмий давлат тилида ёки инглиз тилида расмийлаштирилиши шарт. Келишувчи Томонлар фитосанитар сертификатларининг намуналари билан алмашинишлари зарур.
Томонлар давлатларининг ваколатли идоралари, муайян карантин остидаги юкларнинг импорти ёки транзити, импорт қилувчи Томон давлати тақдим қиладиган импорт карантин рухсатномасида белгиланган талаблар асосида амалга оширадилар.
Томонлар давлатларининг ваколатли идоралари, муайян карантин остидаги юкларнинг импорти ёки транзитида, уларнинг фитосанитар ҳолати бўйича қўшимча шартлар ва талабларни қўйиш ҳуқуқига эга.
Томонлар давлатларининг ваколатли идоралари, импорт қилувчи Томон давлатининг ҳудудида фитосанитар назорати вақтида карантинли организмларни аниқлаган ҳолларида, карантин остидаги юкларни экспорт қилувчи Томон давлатига қайтариш ёки уни зарарсизлантириш, зарарсизлантиришнинг имконияти бўлмаганда — Томонлар давлатларининг қонунларига мувофиқ, уни йўқ қилиш ҳуқуқларига эга.
Карантин остидаги юкларнинг зарарсизлантирилиши, қайтарилиши ёки йўқ қилиниши учун тўловлар импорт қилувчи Томон давлатидаги юкни қабул қилувчи ҳисобига юклатилиб, кейин экспорт қилувчи Томон давлатидаги юк юборувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Импорт қилувчи Томон давлатининг ваколатли идоралари экспорт қилувчи Томон давлатининг ваколатли идораларига ёзма шаклда кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотни йўллайдилар. Ушбу ҳолат ҳақида Томонлар Халқаро Ўсимликларни Ҳимоя Қилиш Ташкилотига ахборот беришлари шарт.
Зараркунандалар, ўсимлик касалликларининг қўзғатувчилари ва бегона ўтларнинг тарқалиши мумкин бўлган уруғлар, экин маҳсулотлари, ўсимликлар ва бошқа маҳсулотларни (карантин остидаги юклар) экспорт, импорт ва транзит қилишда Томонлар давлатларининг қоидаларига ва миллий қонунчилигига риоя қилишлари шарт.
Бир Томон давлатининг ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига карантин остидаги юкнинг импорти, экспорти ва транзити, импорт қилувчи Томон давлатининг ўсимликлар карантини хизмати билан белгиланадиган чегара пунктлари орқали амалга оширилади.
Томонлар давлатларининг ушбу Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли идоралари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси томонидан: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекцияси;
Вьетнам Социалистик Республикаси томонидан: Вьетнам Социалистик Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини департаменти.
Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлган низоли масалалар Томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
Томонлар давлатларининг ваколатли идоралари, зарурият туғилган ҳолларда, ушбу Битимни бажариш бўйича келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилиш ва келишувларни амалга ошириш мақсадида ҳамда ўсимликларнинг карантини соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш учун маслаҳатлар ўтказадилар.
Бундай кенгашларнинг ўтказилиш вақти, жойи ва дастури Томонлар давлатлари ваколатли идораларининг келишувлари бўйича белгиланади.
Мазкур Битимнинг қоидалари, Томонлар қатнашчилар бўлиб ҳисобланган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахлсиз бўлади.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин ва улар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида протоколлар билан расмийлаштирилади. Протоколлар мазкур Битимнинг 10-моддасига асосан кучга киради.
1 ва 2-сонли иловалар билан белгиланадиган, иккала Томон давлатлари учун карантин аҳамиятига эга бўлган, зараркунандалар, ўсимлик касалликларининг кўзғатувчилари ва бегона ўтларнинг Рўйхатлари мазкур Битимнинг ажралмас қисмидир. Томонлар давлатларининг ваколатли идоралари ўзаро келишилган ҳолда, зарурият туғилган ҳолларда, мазкур Битимнинг карантин зараркунандалар, ўсимлик касалликларининг қўзғатувчилари ва бегона ўтларнинг Рўйхатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
Мазкур Битим, дипломатик каналлар орқали, Томонларнинг ички давлат таомилларини бажарганликлари тўғрисидаги охирги хабарнома олинган кундан бошлаб, ўттиз кундан сўнг кучга киради.
Ушбу Битим беш йил муддатга тузилди ва башарти Томонлардан бири беш йиллик муддат тугашидан камида олти ой аввал мазкур Битимни ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисида иккинчи Томонни ёзма равишда огоҳлантирмаса, кейинги беш йиллик муддатларига ўз-ўзидан узайтирилади.
Мазкур Битимнинг амал қилиш муддати, бир Томоннинг дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга мазкур Битимни бекор қилиш истаги ҳақидаги ёзма хабарномани юборган кундан олти ой ўтгандан кейин тўхтайди.
2011 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрида ҳар бири ўзбек, вьетнам ва инглиз тилларида икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар келиб чиққан ҳолларда, инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга 1-сонли
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга 2-сонли ИЛОВА
Лотинча номлари | ||
Al. Вьетнам Социалистик Республикаси ҳудудида бўлмаган карантинли зарарли организмлар | ||
I. Зараркунандалар | ||
1. Anastrepha fratercutus (Wiedemann | ||
2. Anastrepha Ludens (Loew). | ||
3. Ceratitis capitata (Wiedemann). | ||
4. Bactrocera tryoni (Froggatt). | ||
5. Bactrocera tsuneonis (Miyake). | ||
6. Ceratitis rosa Karsch. | ||
7. Pachymerus pallidus (Olivier). | ||
8. Hyphantria cunea (Drury). | ||
9. Popillia japonica (Newmann). | ||
10. Caulophilus oryzae Say. | ||
11. Trogoderma granarium Everts. | ||
12. Trogoderma inclusum LeConce. | ||
13. Anthonomus grandis Boheman. | ||
14. Scirtothrip aurantii Faure. | ||
15. Leptinotarsa decemlineata Say. | ||
16. Slitophilus granarius (Linnaeus). | ||
17. Plrostephanus truncatus Horn. | ||
18. Zabrotes subfasciatus (Boheman). | ||
19. Quadraspidiotus perniciosus (Comstock). | ||
20. Graphognathus ieucoloma (Boheman). | ||
21. Tagosodes orizicolus Muir. | ||
22. Tagosodes cubanus D.L. Crawford. | ||
II. Ўсимлик касалликлари | ||
23. Phoma tracheiphila Petri, Kantachveli & Gikachvili. | ||
24. Phymatotrichopsis omnivora (Duggar) Hennebert. | ||
25. Microcyclus ulei (Henn.) Arx. | ||
26. Synchytrium endobioticum (Schilb.) Percival. | ||
27. Tilletia indica Mitra. | ||
28. Pseudomonas garcae Amaral, Teixeira & Pinheiro. | ||
29. Rice hoja blanca virus. | ||
30. Coffee ringspot virus. | ||
31. Verticullium albo-atrum Reinke & Berthold. | ||
32. Mycena citricolor (Berk. & Curtis) Sacc. | ||
33. Clavibacter michiganensis subsp. michiganensis (Smith) Davis | ||
III. Нематодалар | ||
34. Ditylenchus destructor Thorne. | ||
35. Globodera pallida (Stone) Behrens. | ||
36. Globodera rostochiensis (Wollenweber) Behrens. | ||
37. Rhadinaphelenchus cocophilus (Cobb) Goodey. | ||
38. Bursaphelenchus xylophilus (Steiner & Burher) Nickle. | ||
IV. Бегона ўтлар | ||
39. Striga hermonthica (Del.) Benth. | ||
40. Striga densiflora (Benth.) Benth. | ||
41. Cirsium arvense (L.) Scop. | ||
42. Orobanche crenata Forskal. | ||
43. Orobanche cernua Loefl. | ||
44. Orobanche ramosa L. | ||
45. Orobanche aegyptiaca Pers. | ||
А2. Вьетнам Социалистик Республикаси ҳудудида кам тарқалган карантин организмлари | ||
I. Зараркунандалар | ||
46. Phthorimaea operculella (Zeller). | ||
47. Chaetocnema puiicaria (Meisheimer). | ||
48. Monochamus alternatus Hope. | ||
II. Ўсимлик касалликлари | ||
49. Balansia oryzae-sativae Hashioka. | ||
50. Peanut stripe virus. | ||
51. Pantoea stewartii (Smith) Mergaert. | ||
III. Нематодалар | ||
52. Radopholus similis (Cobb) Thorne. | ||
53. Ditylenchus dipsaci (Kuhn) Filipjev. | ||
IV. Бегона ўтлар | ||
54. Striga angustifolia (Don.) Saldanha. | ||
55. Striga asiatica (L.) Kuntze. | ||
56. Cuscuta australis R. Br. | ||
57. Cuscuta chinensis Lam. | ||