21.05.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Италия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида
Кучга кириш санаси
21.05.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Италия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАМКОРЛИК ПРОТОКОЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Италия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Янги Европа учун Париж Хартияси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши Хельсинки Якуний акти ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти бошқа ҳужжатларининг руҳига мувофиқ, икки давлат ва халқлари ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шерикчилик ва ўзаро манфаат принциплари, жумладан терроризмга қарши халқаро коалиция билан ҳамкорлик асосида уларнинг муносабатларини кенгайтириш мақсадида ҳамкорликнинг янги шаклларига кўмаклашиш ва ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлар ва учрашувлар доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришнинг муҳимлигини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама муносабатлар ва иккала Томон давлатлари учун қизиқиш уйғотадиган халқаро масалаларни муҳокама қилиш учун Томонлар маслаҳатлашувлар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Протоколнинг 1-моддасида кўрсатилган маслаҳатлашувларни бир йилда камида бир марта олиб борадилар. Улар навбатма-навбат Тошкентда ва Римда ёки халқаро учрашувлар давомида ўтказилади. Делегациялар даражаси, кун тартиби ва маслаҳатлашувларнинг муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маслаҳатлашувлар қуйидагиларни қамраб олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) халқаро муносабатларнинг глобал масалалари ва умумий ривожланиши, айниқса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ҳамда минтақавий ташкилотларнинг аҳамияти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сиёсат, иқтисод, маданият, фан, техника, таълим ва тадқиқот, шунингдек соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ва халқлар ўртасидаги алоқаларга кўмаклашиш масалалари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Европа ва Марказий Осиё хавфсизлиги ва ушбу минтақаларда рўй бераётган интеграциялашув жараёни масалалари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) икки томонлама битимларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот алмашиш, шунингдек Ўзбекистон-Италия муносабатларини ривожлантиришнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз дипломатлари учун тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар иккала Томон вакиллари халқаро анжуманлар на учрашувларда, шунингдек иккала давлатнинг учинчи давлатлардаги дипломатик миссиялари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотида ва бошқа халқаро ташкилотларда иккала Томон учун қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича маслаҳатлашувлар олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6- модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Протокол имзоланган санадан бошлаб кучга киради ва Томонлардан биронтаси бошқа Томондан унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ёзма хабарнома олгандан кейин уч ой ўтгач, амал қилишини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2007 йил 21 майда икки нусхада, ўзбек, итальян ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)