Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
БОЖХОНА ЮК ДЕКЛАРАЦИЯЛАРИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2143-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 14 апрелдаги 01-02/15-22-сонли «Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2143-3, 10.05.2016 й.) асосан 2016 йил 16 августадан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 августдаги 01-02/15-17-сон қарори (рўйхат рақами 2143, 2010 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 339-модда) билан тасдиқланган «Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом»га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 26 июнь,
01-02/15-9-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 26 июндаги 01-02/15-9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Божхона юк декларацияларига тузатиш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«4. Товарларнинг божхона қийматига тузатиш киритиш тартиби Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 920, 2000 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 8-сон) билан белгиланади.
5. БЮДга ўзгартириш киритиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш масалалари бўйича мурожаат қилиш муддати БЮДнинг биринчи нусхасини сақлаш муддатидан ошмаслиги лозим.».
2. 22-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«БЮДнинг тегишли нусхаларини тақдим этиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги асослантирувчи ҳужжатларнинг йўқлиги аризани кўриб чиқишни рад этиш учун асос бўла олмайди. Бундай ҳолларда БЮДнинг тақдим этилмаган нусхаларидан фойдаланилганлик учун жавобгарлик аризачи зиммасига юклатилади.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 342-модда)